QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi - Murotjon, Murodjon Azimov - Qarshi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Qashqadaryo viloyati hokimligi.
@qvh_murojaat_bot
info@qashqadaryo.uz, 75 221-07-60.
https://gov.uz/oz/qashqadaryo/contacts
fb.com/qashqadaryovil.uz
instagram.com/qashvilhokimligi
www.youtube.com/c/qashvilhokimligi
https://twitter.com/Qashvilhokimli1

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида ўз фаолиятини бошлади

▶️ Батафсил

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X


Муротжон Азимов навбатдаги қабулини ўтказди

Ушбу қабулда вилоят ҳокими аҳолининг мурожаатлари бўйича тегишли масъулларга уларни ҳал қилиш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берди.

Бу каби учрашувлар аҳолининг муаммоларини бевосита эшитиш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва мавжуд муаммоларга ечим топиш учун самарали платформа сифатида хизмат қилмоқда.


Қабуллар воҳамиздаги барча ҳокимлар, вилоят, туман ва шаҳарлар даражасидаги масъул раҳбарлар томонидан доимий равишда ўтказиб келинмоқда.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X


Tuman (shahar)larda aholi va tadbirkorlar uchun qabullar o'tkazilmoqda

Viloyat aholisi, yoshlar va tadbirkorlarning muammolariga yechim topish, ularning takliflarini o'rganish maqsadida tuman (shahar)larda sektor rahbarlari tomonidan sayyor qabullar o'tkazilmoqda. Xorijda mehnat qilayotgan fuqarolar va ta'lim olayotgan yoshlarning takliflarini tinglanishi an'ana tusiga kirdi. Xususan:

Qarshi shahrida;
Qarshi tumanida;
Kasbi tumanida;
Mirishkor tumanida;
Nishon tumanida;
Koson tumanida;
Muborak tumanida;
Ko'kdala tumanida;
Chiroqchi tumanida;
G'uzor tumanida;
Dehqonobod tumanida;
Qamashi tumanida;
Yakkabog' tumanida;
Shahrisabz shahrida;
Shahrisabz tumanida;
Kitob tumanida.

Qabullar davomida aholi tomonidan kommunal soha yo'nalishlari, yo‘l infratuzilmasi, tibbiy xizmatlar, moddiy yordam va boshqa turli ijtimoiy masalalar bo'yicha murojaatlar kelib tushmoqda.

Shuningdek, tadbirkorlik subyektlarining ham muammolari o'rganilmoqda.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X


Вилоят ҳокими Қамаши туманида бўлди

Шу кунларда вилоятимиз бўйлаб қишлоқ хўжалигида "Долзарб 15 кунлик" тадбирлари амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳудудларда бўлиб, белгиланган вазифалар ижроси билан танишиб бормоқда.

Қамаши туманида ҳам ўрганишлар қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлардан бошланди. 2025 йил ҳосили учун туманда 10 450 гектар майдонда ғалла экилиб, парвариш қилинмоқда.


Ҳозирда ушбу майдонларни маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, зарур агротехник тадбирлар олиб борилмоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги дала майдонлари ва аҳоли томорқасидан қўшимча даромад олиш мақсадида белгиланган вазифалар юзасидан бажарилган ишлар билан танишилди.

Қишлоқ хўжалигида сув сарфини камайтириш мақсадида республикмиз бўйлаб фермер ва деҳқон хўжаликлари фойдаланувида бўлган ариқ ва каналларни бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 2025 йил давомида Қамаши туманида 195 км ички ариқлар бетонлаштирилиши белгиланган.

Муротжон Азимов "Яшил макон" лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишларни ҳам кўздан кечирди. Тумандаги Сарбозор маҳалласида 3,5 гектар майдонда "Ёшлар боғи" барпо бўлмоқда. Бу жойда ёшлар дам олиши учун шароит яратиш, кўчма кутубхоналар ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, вилоят раҳбари балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича туманнинг имкониятларини ҳам ўрганди. Сув омборлари, балиқ етиштириш ҳавзалари қурилиши ва "Қамай" маҳалласидаги “Тўқбой” коллекторлар тизимида ўрдак боқиш учун тайёргарлик ишларининг бориши ҳам кўздан кечирилди.

📸 М.Комилов.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X

4 last posts shown.