Posts filter




Эслайсизми, немис ёзувчиси Рудольф Эрих Распенинг бутун дунёга машҳур фантазиячи қаҳрамони – барон Мюнхаузен баҳор тугашини истамай "32 май” санасини кашф этганди.
Маҳаллий Кенгашлардан бирининг депутатлари эса қиш тугашини хоҳлашмайди, шекилли, қарорида февралга бир йўла икки кун қўшиб юборишибди...


Нишон туманида эшкак эшиш спорт базаси қурилмоқда

Солянка кўлида ташкил этилаётган академик ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт базасини барпо қилишга маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 4,5 миллиард сўм, зарур спорт анжомлари ва ускуналари, қайиқлар билан таъминлашга Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси маблағлари ҳисобидан 1,5 миллиард сўм ажратилиши "йўл харитаси"да кўрсатиб ўтилган.


Йирик насос станцияларини қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказиш лойиҳаси тақдим этилди

Испаниянинг Grupo Enhol компанияси бош директори Роберто Сабалс ушбу мамлакатдаги Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов билан бўлган учрашувда Қашқадарё, шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги насос станцияларини қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказиш бўйича янги лойиҳаларни тақдимот қилди ҳамда уларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.






Вилоятимизда 208 та маҳалланинг ҳалиям ўз биноси йўқ

Бугунги кунда вилоятимиздаги 828 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 208 таси, яъни 25 фоизи ўз биносига эга эмас. Шу боис вилоят ҳокими Муротжон Азимов қарор қабул қилиб, тегишли туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармасига мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўз биносига эга бўлмаган ҳар бир МФЙга амалдаги қонунчилик талаблари асосида бино ва иншоотлар ажратилишини таъминлаш бўйича аниқ топшириқ берди.


Қашқадарёда яна иккита мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида вилоятда илк марта ўтказилган икки турдаги - 45 ёшли аёлда лапароскопик орқа крурорафия, Ниссен бўйича фундопликация, бачадон чап ортиқлари билан экстирпацияси ҳамда 69 ёшли эркакда сунъий протез ёрдамида қорин аортаси ва сон артерияларини бифуркацион шунтлаш жарроҳлик амалиётлари ҳам соҳадаги ислоҳотларнинг ёрқин бир мевасидир. Бу операциялар бир мартанинг ўзида бир нечта амалиётни амалга оширишга қаратилгани билан ҳам ўта
мураккаб ҳисобланади.


МАҚСАД - ИШГА ТУШИРИЛМАГАН МАВЖУД ИМКОНИЯТЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

Шаҳрисабз ҳақида гап кетганда унинг тарихий манзиллиги, хушманзара табиати, уддабуро одамлари ва, албатта, Мираки тилга олинади. Нега? Чунки ёзнинг жазирамасида юзлаб, ҳатто минглаб салқинлик қидирганлар, ҳордиқ истаганлар шу маҳалла ҳудудидаги дарё бўйларини бир муддат қўноқ тутишга одатланишган. Мавсумда бу манзил нафақат қашқадарёликлар, балки Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Самарқанд каби қўшни вилоятлар ва юртимизнинг бошқа ҳудудларидан келган маҳаллий сайёҳларга тўлиб-тошади.

Бироқ, тан олиш керак, улар учун яратилган қулайликлар ҳаминқадар эди. Бир-иккита тадбиркор йўлга қўйган замонавий шарт-шароитли қўноқ жойларини айтмаса, маҳаллий аҳоли вакиллари хонадонига туташ дарё бўйи ерларида ўрнатган чорпоя ёки тупроқ уюмидан ҳосил қилинган мўъжаз сўрилар меҳмонлар учун таклиф этиларди. Шунда ҳам талаб катта, сайёҳлар оқими кўп эди мавсумда.




Тез орада вилоятимизда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида халқаро стандартларга жавоб берадиган 10 та замонавий сервис объекти - "Service area" ва "Service point" мажмуалари ташкил этилади.


Қашқадарёнинг энг йирик ташқи иқтисодий ҳамкорлари - Хитой, Туркия, АҚШ, Россия

2024 йил якунига кўра, Қашқадарёга хориждан импорт қилинган маҳсулотларнинг энг катта қисми Хитой Халқ Республикасидан келтирилган, воҳамиз экспортида эса энг салмоқли ҳисса Америка Қўшма Штатларига тўғри келмоқда.

Вилоят статистика бошқармаси томонидан эълон қилинган дастлабки маълумотларга қараганда, ўтган йил давомида қашқадарёлик ишбилармонлар жаҳоннинг 84 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширишган, натижада вилоят ташқи савдо айланмаси ҳажми 1 миллиард 146,9 миллион доллар (2023 йилга нисбатан ўсиш суръати - 155,5 фоиз)ни ташкил этган.




Қарши шаҳрида аҳоли сони 300 минг, Шаҳрисабз шаҳрида эса 150 минг кишидан ошди

Вилоятимизда доимий аҳоли сони 2024 йил давомида 78,7 минг нафарга кўпайиб, жорий йил 1 январь ҳолатида 3 миллион 639,3 минг кишига етган.

Ўтган йил давомида Қашқадарёда туғилишлар сони 100,9 минг, ўлимлар сони 15,5 мингтани ташкил этган. Ҳар 1000 нафар аҳолига туғилиш коэффициенти 28 промиле, ўлим коэффициенти 4,3 промилега тенг бўлиб, иккаласи ҳам 2023 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан мос равишда 0,9 ва 0,4 промилега камайган.

Қашқадарё доимий аҳолисининг 42,7 фоизи (1 миллион 553 минг нафари) шаҳарларда, қолган 57,3 фоизи (2 миллион 86,3 минг нафари) қишлоқларда яшайди. Аёллар (1 миллион 793,9 минг нафар)дан кўра эркаклар (1 миллион 845,4 нафар) сони 51,5 минг кишига кўпдир.




"Менинг мактабим" лойиҳаси: ташаббускор ва ғолибларнинг энг кўпи Деҳқонобод туманидан

"Очиқ бюджет" порталида мамлакатнинг 14 та туманида синов тариқасида ўтказилган "Менинг мактабим" лойиҳасининг ғолиблари эълон қилинди.


Қашқадарёда хорижий сармоялар ҳисобидан фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 29 таси (ёки қарийб 20,7 фоизи) Хитой Халқ Республикаси компаниялари ва тадбиркорлари иштирокида ташкил этилган бўлса, 24 таси (17,1 фоизи)да Россия Федерацияси, 13 таси (9,3 фоизи)да Туркия, 9 таси (6,4 фоизи)да Жанубий Корея ишбилармонларининг улуши мавжуд.

Ҳудудлар кесимида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи Қарши шаҳрида (33) ҳамда Муборак (13), Ғузор (12) ва Нишон (11) туманларида фаолият кўрсатмоқда. Мазкур кўрсаткич бўйича аутсайдерлар рўйхатидан Қамаши ва Миришкор (5 тадан), Шаҳрисабз тумани (4) ҳамда Шаҳрисабз шаҳри ва Кўкдала тумани (2 тадан)
жой эгаллаган.


БИРОРТА ҲАМ МЕҲМОНХОНА ЙЎҚ ЯККАБОҒ ТУМАНИДА
кичик отеллар қурган инвесторларга давлат бюджетидан
субсидия берилади

Ҳудудларда туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида юртимиздаги меҳмонхона мавжуд бўлмаган 22 та шаҳар ва туманда, шу жумладан, Яккабоғ туманида кичик отеллар қуриш ва уларни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилади.




Жорий йилда Қарши шаҳрида янги - РК-5 марказий қозонхонаси ва иссиқлик тармоқларининг қурилиши натижасида вилоят марказидаги Чўлқувар ва Истиқлол маҳаллаларида 54 та кўп қаватли уйдаги 2 минг 160 та хонадонга иссиқлик энергияси етказиб бериш йўлга қўйилади.

20 last posts shown.