Posts filter


​Боши юқорида)

Миршакар минглаб томошабинга, шу жумладан менга ҳам янги гап айтади: Агар орзуингизнинг нархи бўлса, уни харажатини қила олсангиз, бу ўзи орзу дейишга муносиб орзумикин? Орзу қандайдир улкан ўзгаришларга сабаб бўладиган ғоямасми?

Масалан, “битта болани ўқитасан, оқ ювиб-оқ тарайсан, едирасан-ичирасан, у эса нари борса, қора Жентрани орзу қилиб турибди-де!” Дунё ҳозир қай нуқтада ўзи, дунё одамлари нималар қиляпти ўзи?

Миршакар бутун залга хабар йўллайди: “каттароқ, миссияси улкан орзулар қилинг”. Ҳамма бунга бир овоздан қўшилади.

Кулгилар, қарсаклар... Яна қандайдир воқеаларни айтиб кулдиради. Сиз кулиш билан оввора бўп турганингизда айтади:
“Келинг энди, бу концерт эсингизда қолсин, сизга сюрпризимиз бор, ҳаммангиз ўзингизнинг билетингизга, ўз жойингизда ўтирибсиз-а?” “Ҳааа” деймиз бир овоздан. “Прожекторни туширинг!”

Прожектор Ҳумонинг партеридаги бурчакка тушади. Мато кўтарилади ва “котта боллани орзуси” - қоп-қора Жентра кўринади.
Ҳамма ваууувв дейди.

Ўша пайт миямда тезкор хаёллар кетади: аниқ биламан, шу машина мани билетимга чиқади, бу ерга келишим бежизмас, чунки келмасликка сабабим кўп эди, бунинг устида шу кунларда машина олмоқчиман, уррее”

Миршакар ҳамманинг хаёлларини ўқиб, яна савол беради:
“Шу машинани олишни орзу қиласизми, қўлингизни кўтаринг”
Яна ҳамма “ҳааааа!”
Ва шу пайт Миршакар: “шунча гапни нимага гапирдим ахир?!”

Ана энди ҳамма қаҳқаҳа отиб кулади. Энди ҳамма ўзининг устидан кулади. Ахир ҳозиргина майда орзучалар қилишимизни, темир-терсакка эга бўлиш учун умримизни тикиб юборишимизни мантиқсиз деб тургандик, лекин барчамиз яна оддий, ўртастастистик қатлам эканимизни, қора Жентрани орзу қилаверишимиз ва оқимда доимгидек сузишимизни кўрсатиб қўйди у.

Миршакар “мен бугун шу стереотипларга чек қўймоқчиман, сиз каттароқ орзу қилишингиз учун” дейди ва кейинги матони очишни буюради. Экскаватор қора Жентра томига тишини теккизади...

Ҳаммамиз экскаваторга қараганча, кўзимизга ишонмаяпмиз ва шу алфозда Миршакар қандай қилиб концертни тугатганини билмай қолдик.

***
Ғафур Ғуломнинг “Шуҳрат қолдирмоққа Геростратдек, Диана маъбадин ёқмоқ шарт эмас” деган сатри бор.

Ёмон иш билан Герострат мақсадига эришган ва ҳатто ўзбек шоирининг шеърига кирган.

Ҳақиқат шуки, Миршакар ёмон иш қилмади, хайп учун қилдими-йўқми, у ўша куни Жентранимас, одамларнинг мешчанлик кайфиятини, жуда тор фикр доирасини ёқишга, чегараларни очишга уринди.

Ўша куни Миршакарни тинглашга асосан ёшлар, талабалар келганини кўрдим. Бу бошқача авлод. Уларга катта нарсаларни ўйлаб, катта нарсаларни орзу қилиш кераклигини такрор ва такрор айтавериш керак.

Биз яшаётган ҳаётни маънолироқ, кучлироқ, сифатлироқ қилиш учун аввало мақсади баланд ёшлар керак.

Миршакар шу ишни қилди. Аслида унга Нобель бўлмасаям, сумалак беришимиз ва раҳмат дейишимиз керак.

Ўша куни кулги ва қаҳқаҳалар орасида нима қилишини билмай қолган соатим "бу жуда шовқин жой, 90 децибел, сенга зарар" деб роса огоҳлантирди. Мен бу 90 децибелли концерт учун Миршакарни чемпион дейман.

Тамом.


Миршакарнинг Жентра пачақланган концертида нима бўлганди?

Мен ҳам тўйда бор эдим
Бўза ичдим, бол едим
Сал ҳўлланди мўйлабим))


Эпиграфни жиддийга олмайсизлар. Бу Пушкиннинг "Царь Салтан"идан парча)

Стендап комик Миршакар Файзуллоевнинг 15 феврал куни "Чемпион" номли концерти бўлиб ўтди. Концертдан фақат "қора Жентрани экскаватор пачақлаётгани" кўрсатилган видео-фото тарқалди. Жуда кўпчилик буни хайп, исроф, бемаънилик ва ҳоказо таърифлар билан тармоқда тамсил қилаётганига кўзим тушди. Ҳамманинг фикри ўзи билан қолса-қолаверсин, мен ҳам концертда бўлган томошабин сифатида нимани ҳис қилганимни ёзгим келди.

Огоҳлантираман, кўп спойлер бўлади. Ёзганларимни тасдиқлашга фото ва видеоим йўқ, чунки концертда телефонимни сааал кўтарсам, ернинг тагиданми ёки осмоннинг устиданми топиб, телефон экранимга лазер тушириб, одамни уялтириб қўйишди)) Назоратчилар ўша куни минглаб одамларга муаллифлик ҳуқуқига амал қилишни ўргатишди. Шляпамни ечаман, бунақасини биринчи марта кўришим. Миршакар маладес.

Стендапернинг чиқиши битта тугал сценарий асосига қурилганини концертнинг якунига бориб ҳис қилдим. Миршакар концертни ўзининг орзуларини санашдан бошлади. Масалан, у туғилганидан бери Ҳумо аренада концерт беришни орзу қилади, концертида ҳаммага ўхшаб онасига гул беришни эриш деб билади, лекин балки бу онасининг орзуси бўлиши мумкин, унинг принципи онасининг орзусидан устун эмас, демак онасигаям, отасигаям гул беришга тайёр. Миршакарнинг бу лирик чекиниши панд-насиҳатли, йиғи-сиғили, эзилган мусиқали эмас, юмор ва ҳазил билан гул берди-қўйди.

Кейин Миршакар концерт нима учун “Чемпион” деб номланишини урғулади. Масалан, у чемпион дада, чемпион эр, чемпион ўғил, чемпион стендапер бўлмоқчи ва шунга ҳаракат қиляпти: унинг бу йўлдаги омадсизликлари-ю қувончлари, кулгили вазиятлари сизни тўхтовсиз кулдиради. Чунки, бу воқеалар фақат Миршакарнинг уйида, ишида, ёки туғилиб ўсган Бухоросида бўлмайди, у худди сизнинг уйингизда яшаяпти-ю яширин камера қўйиб, ёзиб олган: сизнинг турмуш ўртоғингиз билан суҳбатларингизни, болангиз билан муносабатларингизни бирга бир фош қилади-қўяди. Сиз бу гап-сўзларга қотиб куласиз ва ёмон алам қилади. Нега бизлар бунчалик ҳар хил ва аслида бир хилмиз?

Ўзи уйда ким бошлиқ, ўзгараётган замонда боласининг ўзидан кўра яхшироқ фикрлаши, Миршакар қарорларни ўзи қабул қиладими ёки атрофдагилар уни бошқарадими, отасининг “ҳай, қилиб кўр” номли энг кучли мотивацияси, “ҳақиқий эркинлик бу - хато қилишга берилган имконият” иқтибосли миниҳикоялари мана 5 кундан бери эсимда турибди.

Бир қараганда маиший, икир-чикирлар устидан кулаётганга ўхшайсиз. Ҳа, сезасиз, Миршакарнинг репертуарида бу сафар сиёсий ҳазиллар деярли йўқ, у ҳаммамиз яшаётган ҳаётнинг майда-чуйдалари орқали контекст бераётганга ўхшайди. Ўзи ҳаётнинг турган битгани майда қарорлар ва майда масалаларни ҳал этишга исроф бўлади, у шу жойда туриб кулмоқчи ва кулдирмоқчи.

Ўтган сафарги концертда Миршакар менга жамоатчилик фаоли сифатида кўринган бўлса, бу сафар у психоаналитик комик сифатида кўринди. Масалан, ҳаммамиз тармоқларда охиригача томоша қиладиган “яғири чиқиб кетган гиламнинг тоза бўлиш жараёни” ҳақидаги рилсни эслатди у. Смартфони бор одам борки, шунақа видеони кўргандир) Нега кўрамиз ўзи? Миршакар ҳам, биз ҳам буни билмаймиз)

Менга яна Миршакарнинг “закладка” воқеаси жуда маъқул бўлди. У бир парча этни кўмиш учун қилган ишлари ва шу сабаб тунги рейдда бошидан кечирганларини ҳикоя қилиб беради ва бу ҳикояни номини айтмай туриб, жамиятнинг энг катта муаммоларидан бири - наркотиклар закладкасига муқояса қилади.

Бундай топилмалар жуда кўп. У “чемпион ота (ўғил, эр) бўлмоқчийдим, бўлмади” деб бошлаб, ҳар бир бўлимни алоҳида ҳазиллар билан боғлаб чиққан.

Концертнинг кульминациясида стендапернинг чемпион бўлиш орзуси ҳақидаги мулоҳазалари яна бошланади. У яна ўша Ҳумо аренада концерт бериш орзусини гапиради. Лекин кутилмаганда унинг орзуси орзу эмаслиги маълум бўлади. Чунки, унинг орзусининг нархи бор: светга, овозга, арендага тўлай олса, марҳамат!

Давоми пастда




Ўзбекистонда мен ҳурмат қиладиган жуда кам сонли шифокорлардан бири - онколог Яҳё Зияев. Нега бундай ҳисоблашимни мана бу подкастни кўриб, тушунасиз:

https://youtu.be/WG-vQ1nj2nw?si=Q4d3G2RmwHpz6-Aw

Кўриб бўлгач, раҳмат деб қўйишингиз аниқ.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#дугонамнинг_бизнесини_қўллайман рукни

Янги ҳафта бошланди. Ишлайдиган аёллар учун яна ҳаммаси старт нуқтада:)

Охирги пайтларда масалан менга умуман вақт етмаяпти. Битта жойга бориш учун ярим кун увол, иш кунида эса ҳатто овқат тайёрлашга улгуриш машаққат.

Ишдан уйга пробкаларда қайтиб, овқат тайёрлашга кеч қолиб кетганим, вақтимни тежаш учун ишончли, ҳалол, сифатли ва энг муҳими синовдан ўтган яримтайёр маҳсулотларни бир ҳафталик сотиб оламан: чучвара, сомса хамир, котлет, тефтель дегандек.

Жуда кўпчиликдан заказ қилиб-қилиб, охири ўз жияним Мадинанинг қўли ҳамманикидан ширин эканига ишондим. Битта менмас, бутун уйимдагилар чучварасига тан берди. Тандир сомсаларигаку гап-сўз йўқ. Буёғи рўза, сахарлик-ифторлик учун жуда керакли контакт:

Telegram: https://t.me/+qSvjXb0Fa9E0ZWRi

Instagram

Чин дилдан тавсия қиламан. Ахир у мани жиянимку, уялтириб қўймайди:)


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманганлик боғбон Бахтиёр ака:
- Отанг бойми? деб сўрабди
Президент:
- Нима дебди?
- Отанг бойми, бу университетда қандай ўқияпсан деб сўрабди қизимдан курсдоши.

Бахтиёр Солиевнинг қизи Дилобар Маҳмудхонова АҚШда ўқийди, у “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент ва халқаро шахмат устаси Гулруҳбегим Тоҳиржонова суҳбати. У 5 йилдан буён халқаро мусобақаларда АҚШ номидан қатнашиб келарди, энди Ўзбекистон миллий терма жамоасига қўшилди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу олтиариқлик йигит эса атиги 18 ёш ва у ноябрда Гарвард университетидан фулл грант, яъни 100 фоиз грант олган. Ëзда АҚШга ўқишга кетади. 4 йил давомида барча харажатлари қопланган ҳолда дунёнинг энг машҳур университетида давлат бошқаруви йўналишида таҳсил олади. Мен ундан сўрадим, "Гарвардга кириш учун одамнинг фақат академик натижалари камлик қилади, ўзининг жамиятига, минтақасига, умуман дунёга қандайдир яхшилик исташини, шунга ҳаракат қилаётганини кўрсатиш керак, сиз қандай лойиҳада иштирок этдингизки, қандай исботлай олдингизки, улар сизни танлади?"

Азизбек Зайлобиддинов шундай жавоб берди: "8 синфимдан бери кетма кет барча академик кўрсаткичларимни яхшилаб бордим, тинмадим ва албатта ижтимоий лойиҳалар, айниқса "Ibrat debate" лойиҳасида ишладим, жамоамиз билан инглиз тилида дебатлар уюштирдик, вилоятларда минглаб болалар ҳозир бу дебатларга қатнашяпти, танқидий, мантиқий фикрлашни ўрганяпти."

Биз болаларимизни ҳар хил лойиҳаларга қатнашиб юришига унчалик кўникмаганмиз, айниқса волонтерликнинг фойдаси, боланинг дунёқараши ва шахсиятини шакллантиришга таъсирини кўпам ўйламаймиз. Йиғиштир тадбирбозликни дейдиганлар кўп. Азиз мисолида ўзим учун бола тарбиясида яна битта хулоса қилдим.

Президент ўша куни Азизбекнинг ҳам ота-онасига раҳмат айтди. Ва яна бир янгиликни эълон қилди, энди дунёнинг ТОП 100 университетларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган ёшларга уй учун 10 йил муддатга ссуда ажратилади. Агар Азизбек 4 йилдан сўнг ватанга қайтса, шундай имконият унга ҳам бериладиган бўлди.

Гарвардга 4 йил бепул таълим, уй олиш имкони! Эҳҳ, сенинг 18 ёшинг менда бўлсайди…


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳалиги бўладику, бирор одамни кўриб, билими, ютуқлари, одоби, муомаласига ҳавас қилиб, илойим болам ҳам шундай бўлсин, ютуқлари фарзандларимизга ҳам насиб этсин деб дуо қиласизку, жума куни Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқотида шундай болалар билан танишдим. Уларнинг ҳар бирига юракдан ихлос қилдим.

Биринчи қаҳрамоним- бухоролик Парвиз Туксанов. У SAT халқаро имтиҳонидан рекорд натижа-1600 балл тўплаган биринчи ва ҳозирча ягона ўзбекистонлик. Президент шундай ўғил ўстирганига онасига раҳмат айтди.

“Менимча” дастуридан лавҳа.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Mirshakar Fayzulloyevning “Chempion” stendap-konsertidamiz.

Xuddi to’y egasi mendek, deyarli har ikki kunning birida iticketga kirib, chiptalari sotilyaptimikin deb xavotirda xayrixoh turdim. Axir “Humo arena” ulkaan-ulkaan 12 ming o’rinli arena. Bungacha barcha konsertlarida bo’lganman va bunday katta auditoriyaga munosib deb bilaman. Lekin odam baribir qo’rqadi-da.

Xursand bo’ldim, hammayoq to’la odaaaam!

Mirshakar Fayzulloyev qandaydir o’zimizning aka, o’zimizning tengdosh, o’zimizning intellektual komik.

Hozircha Shahriyor “Ona qizim” monologini kuylayapti.

Konsertdan keyin taqriz yozaman.
Xullas, “chempion” bo’lgani keldik.

Yuzi yorug’ bo’lsin Sahna stendap komiklarining!


Forward from: Sinchalak🕊
🆕💥
14-fevral qanaqa kun?😌🇺🇿🤍

Eng samimiy uchrashuvdan eng samimiy reportaj

https://youtu.be/oppqCgsZ6c0?si=eaVOcUwF_mL9qFNK


Зўр янгилик

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотида Гулруҳбегим Тоҳиржоновани кўриб қолдим. У шахмат бўйича миллий терма жамоамиз сафига қўшилибди!

Ўзбекистонга бутунлай қайтганига 2-3 кун бўлибди. У 2020 йилда АҚШнинг Миссури университети жамоасига қўшилган ва 5 йил давомида халқаро мусобақаларда АҚШ номидан иштирок этиб келарди.

Унинг бу қарори ҳақида сўралганда, шахматчи 3 опа-сингил (Нафиса, Ҳулкар ва Гулруҳбегим) га халқаро турнирларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга имкон берилмагани сабаб қилиб айтилганди. Кейинчалик Ўзбекистон шахмат федерацияси масъуллари таркиби тўлиқ ўзгарди.

Гулруҳбегим бугун менга интервьюда шундай деди: “ҳозир Ўзбекистон шахматида яхши муҳит пайдо бўлган, эътибор кучайгани, чемпионлар чиқаётгани жуда хурсанд қилаяпти, менга берилган биринчи таклифданоқ Ватанга қайтдим”.

♟ Гулруҳбегимнинг шахмат йўли ва ютуқлари


🏆 2009 йилОсиё абсолют чемпиони (қизлар ўртасида): классик, рапид ва блиц форматларида ғолиб.
🏆 2015 йилОсиё абсолют чемпиони (U-20): 9 имкониятдан 7,5 очко йиғиб, уч йўналишда ҳам ғолиб!
🥈 2016 йилОсиё миллатлар кубоги (аёллар терма жамоаси таркибида) – кумуш медаль.
2016 ва 2018 йилларда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида шахмат олимпиадаларида иштирок этган.
🏆 2018 йилАёллар жаҳон чемпионати нокаут турнирининг чорак финалчиси! Бу босқичда у собиқ жаҳон чемпиони Тань Чжунъини мағлуб этган, аммо кейинчалик амалдаги ва келажакдаги жаҳон чемпиони Цзюй Вэньцзюньга ютқазган.
🥈 2020 йилАҚШ аёллар чемпионатида кумуш медаль ва АҚШ терма жамоасига таклиф.
2022 йилШахмат олимпиадасида АҚШ аёллар терма жамоасида 2-доскада ўйнаб, 10 партиядан 7 очко тўплади. Жамоа 4-ўринни эгаллади.

@qurbonova_a


Барча Заҳириддин Муҳаммад Бобурни севувчиларга ва умуман севувчиларга бағишланади🌷

2007 йил 14 февралда курсдошим Олимдан 40 минг сўм қарз олиб, Чилонзор метро олдидаги дўкондан шарф ва кожанный қўлқоп сотиб олганман. У пайтда бу киши Санкт-Петербургда ўқирдилар, Питернинг қаҳратон қишлари учун шу энг яхши совға деб ўйлаганман)

Иккаласини роса кийганлар, тўйдан кейин ҳам. Ҳозир улар маънан эскирган, лекин катта хотира бўлиб уйда туради.

Хуллас, катта опангиздан маслаҳат, совға қилганда қулупнайли шоколадлардан кўра, хотирабоп нарсалар совға қилинглар:) Ва шундай ҳаракат қилингларки, қачондир кимгадир берган совғангиз бирга қурган уйингизда, оилангизда турсин.


Forward from: Shahnoza Soatova blogi
Фейсбукда журналист Раъно Алиева ёзмоқда:

“Истъдодли ўзбек ўғлони, таниқли халқаро журналист Бобур Комиловнинг акаси Ўткир Комиловга жигар кўчириб ўтказиш операциясига маблағ борасида шу дамларгача кўпгина жойларга мурожаат қилиб кўрдик... Аммо сўнгги чора сифатида қанчалик қийин бўлмасин, яна сизларга юзланишга мажбурмиз. Оз-оз тўпланиб, дарё бўлганидек, сизларнинг мурувватингиз, қўлловингиз ҳозир энг ҳал қилувчи паллада жуда зарур.

Хабарингиз бор – Ўткир Комилов ҳиндистонлик шифокорнинг дорилари ёрдамида операциясиз даволанишни танлаган эди. Бошида бир оз ижобий ўзгариш бўлгандай бўлдию, аммо кейин вазият яна ёмонлашди. Охири шифокорлар жигар инплантациясидан бошқа чора йўқ, деб узил-кесил айтишгач, бошимиз жуда қотиб қолди. Донор топилганда ҳам Ҳиндистонга бориб операция ўтказишга 30 минг доллар атрофида пул керак, бунча маблағни эса топишимиз имконсиз эди. Ўткирнинг аҳволи эса кундан кунга оғирлашмоқда.

Буни қарангки, биз бош қотириб турганимизда президент ташаббуси билан 2023 йилда ташкил қилинган Миллий Тиббиёт Марказидаги шифокор дўстлардан яхши хабар олдик. Давлатимиздаги жонкуярлар туфайли Ҳиндистонлик энг малакали хирург Ўзбекистонга келиб, жуда муҳтож бўлган касалларни ордер асосида бепул операция қилишига имкон туғилибди. Ўткир бу имкониятни қўлдан бой бера олмаслигини тушунди ва операцияга рози бўлди. Аммо энди донор муаммо эди. Донор албатта қариндош бўлиши шарт экан. Донор муаммоси узун ҳикоя, шунинг учун охирини айтаман. Узоқ изланишлар ниҳоясида Ўткирнинг синглиси, уч фарзанднинг онаси, айни пайтда қўлида бир ёшли гўдаги бор Зуҳра Комилова акасига ўз жигарини беришга аҳд қилди. Бундай жасоратни ҳамма сингиллар ҳам қила олмайди. Илоҳим икковларини ҳам Аллоҳ паноҳида асрасин, илоҳим режадаги амалиёт омадли, муваффақиятли кечсин.

Зуҳра Тошкентга келиб, керакли текширувлардан ўтди, шифокорлар унинг жигари акасига тўғри келишини айтишди. Аммо бир муаммо бор экан. Давлат асосий бемордан пул олмайди. Аммо донор учун, унга сарфланадиган дори-дармон учун 60.000.000 (олтмиш милён) сўм миқдорида тўлов қилиш керак экан. Айни пайтда бунча маблағни излаб тополмадик. Ўткир Комилов шу кунларда Вирусалогия Марказига операцияга тайёргарлик кўриш учун ётқизилди. Ҳатто операция куни ҳам аниқланди. Агар ҳаммаси жойида бўлса, 17 февраль куни Ҳиндистонлик хурургнинг навбатдаги ташрифи вақтида режадаги операция ўтказилади. Бироқ...

Бироқ донор учун керакли маблағ йўқ. Боримизни йиққанимизда, қарз- қавола қилганимизда ҳам бунча пулни тополмаймиз. Шунинг учун яна бир бор Сизларга – ҳиммати баланд, оқибатли, саҳоватли, беминнат, бағрикенг инсонларга юзланаяпмиз. Кўп бора айтганимиздек, аввало Ҳақдан, қолаверса, шу азиз Халқдан бошқа нажоткоримиз йўқ. Сиз учун арзимас бўлган сумма бугун энг ҳал қилувчи паллада турган Ўткир Комилов учун ҳаёт–мамот масаласи бўлиши мумкин. Майли, ўзингиз оғринмайдиган кичкина сумма бўлса ҳам Ўткир Комиловнинг онаси номидаги мана бу 8600061053537824 (Муслима Комилова) картага ташласангиз🙏!

Ҳеч бирингиз хаста бўлманг, ишингиз шифокорга тушмасин, ҳамиша соғ- саломат бўлинглар. Сизларнинг дуоларингиз ва кўмагингиз билан Аллоҳим Ўткир Комиловга ҳам шифо берса, жигарим деб ўз жигарини акасига илинаётган Зуҳрага ҳам енгиллик берса ажабмас. Хуллас, сизга суянамиз ва ишонамиз🙏🙏🙏. Ўтган галги мурожаатларимизга лаббай деган барча юртдошларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Гарчи йиғилган маблағ Ҳиндистонга бориб операция ўтказишга етмаган бўлса ҳам Ўткир Комиловнинг шу кунгача даволанишига катта кўмак бўлди.

Яна бир илтимос ушбу постни имкон қадар бўлишсангиз. Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин!🤲🤲🤲

Ўткир Комиловнинг онаси Муслима Комилованинг карта рақами:
8600061053537824”

Пост тугади.

Раҳматлик Бобур Комилов ҳақида аввал ёзгандим. Бир оиладан учинчи ўғилнинг бошига шу ёмон дард келди. Саховат қилиш имконингиз бўлса, аяманг, яхшилар.

@shahnozxon


Қаерда бор бундай келинлар:)
Сизнинг тўйингизга қанча кетган, эслайсизми?
Тўйдан кейин қарзга/кредитга кирганмисиз?

https://t.me/uzmahallalari/6424


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шу кунларда Навоий вилоятида "Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси" халқаро симпозиуми бўляпти.

Халқаро симпозиумида Белгия, АҚШ, Венгрия, Покистон, Россия, Эрон, Миср, Озарбайжон, Туркия, Шимолий Кипр, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 20 га яқин давлатнинг, шунингдек республикамизнинг навоийшунослари, арбоблар, маданият ва санъат намояндалари, йирик олий ўқув юртлари профессорлари бевосита ва билвосита (онлайн платформалар орқали) иштирок этмоқда.

Вилоят ҳокимлиги каналига жойлаган мана бу видео менга ёқди. Вилоятдаги туман-шаҳар ҳокимлари баҳру байт айтишибди. Зарафшон ҳокимининг чиқиши ёқди: рубоийларни туркий, корейс ва инглиз тилида ўқиб берибди.


Абдуқодир гол уришга Қодир.


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпурда тантанали кутиб олинди

Президента Шавката Мирзиёева торжественно встретили в Куала-Лумпуре

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Петронасга келсак, бирдан ёмғир қуйворди. Стендапимизни олиш учун ҳамкасбим Садоқат билан шошганча дуч келган икки малайзияликдан 10 дақиқага зонтик сўрадик.

Иккиси ҳам бизга қўлидаги зонтикни совға қилиб юборди. Бугун жуда кўпчилик шунчаки, беминнат яхшилик қилди. Бу халқнинг қудрати, баракаси қўли ва кўнгли очиқлигидан бўлса керак.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Малайзиядан Ўзбекистонга туҳфа!

Петронас бизга салом беряпти.

20 last posts shown.