Kobul Dusov | RASMIY KANAL


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали.
Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади...
YouTube kanal:
https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1
Мурожаатлар учун бот 👉

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Dema tanbur nolasi qoʻl tashlagandi tordin,
Balki kelmish bul karomat sunnati Jabbordin

Abdulaziz Majzubi Namongoniy

@AbdulazizRahim


Кел мани гулҳанда ёқ, ё бу ғариб ҳолимга боқ?
Ё мани Мажнун каби от дашт биёбонга йироқ.

Токи ман бўлсам узоқ васлинг ҳаёли ўртамас,
Юзларимни заъфарон, жисмимни дол қилмай фироқ.

Сан йироқлардан йироқсан ҳам яқинлардан яқин,
Зулм исканжанг - ҳаловат, роҳат - фироғингдир бироқ.

Шаддод шўҳим қўрбатинг мифтоҳига қул неча хон,
Неча султон итларинга қуллик этмишдир сўроқ.

Иброҳим Адҳам ва ё Биқис каби ҳоқонларинг,
Гулҳанинг ошуфтаси эрмиш ҳидоятга чироқ.

Мен Юсуф чоҳдориман оҳ, аҳзани байт Яқубий,
Карбало масти шаҳодат марди суйдори Ироқ.

Неча кўз тутдим йўлинга ман залил расвои ишқ,
Эл аро машҳур бўлиб девоналиқ айлаб яроқ.

Кел, сани деб ман маломат тошиға бўлдим нишон,
Келмас эрсанг ос мани Мансур каби шу яхшироқ.

Кел гулим, эй гулшаним, парвонадурман гулҳаним,
Майли сўнг Шамсийни парвона каби гулҳанда ёқ.

К.Дусов. 01.05.2024


Ғайрат Дўстов Қобил Дусовга ҳеч ким бўлмайди, қариндош ёки таниш эмас. Ғайратнинг гапирган гапи бир четда қолиб, унинг шахсиятига ўтиб кетилди ва унинг шахсий ҳаётини муҳокамага қўйишиб, обрўсизлантириш компанияси бошланди.

Кимда шахсий ҳаёт ва ундаги камчиликлари йўқ?!
Манаманман деган авлиёрнинг ҳам шахсий ҳаётини суриштирсангиз Ғайратникидан ҳам баттар бўлиши мумкин.

Бу услуб - жамиятимизда кенг тарқалган услублардан бири бўлиб, саси чиққан бирон бир индивид ёки машҳур учун шу усулдан фойдаланилади. Жамият эса, уларнинг манфаатни ўйлаб гапирган одамни бошида қўллаб қувватлайди. Кейин эса шахсий ҳаётидаги камчиликларини гапириб балчиқ отишни бошлайди...

Ҳалқ бўлиб шакилланнмадик афсус!

Биз ким бўлсак ҳам давлат қонунларига бўйсуниб яшашга мажбурмиз. У Ғайрат Дустов бўладими, Қобил Дусов бўладими улар қонунни бузса, қонун олдида жавоб бериши муқаррар!

2.5k 1 13 24 57

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўштирноқ ичидаги халқ қаҳрамони аслида ким?

Бугун айримлар ўзларича олқишлаётган Ғайрат Дустов аслида мол-мулк уй учун ўз аёлини аёвсиз калтаклайдиган ҳаттоки ўз фарзандларини ҳам шавқатсизларча урадиган бир манқурт одам эканлигини билармидингиз?

Мана бу видеода унинг аёли қандай қилиб Дустов уни қийнаганларини айтган.
Наҳотки уй учун ўз оиласин хўрлайдиган одамни қаҳрамонга чиқараётган бўлсак?!

3.1k 0 52 40 34

Forward from: ELTUZ
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ҚАҲРАМОН СОХТА ЭКАНМИ?

Жамоатчилик фаолларининг ёзишича, Ғайрат Дўстовнинг ногирон онаси бундан ярим йил олдин ўлган. У икки фарзандидан мутлақо хабар олмайди. Дўстов 4 йил давомида хотинини мунтазам калтаклаб хўрлаб келган.

Шундан сўнг аёл икки боласини олиб кетиб эридан яширинишга мажбур бўлган.

Ғайрат Дўстов ўтган йили февралдан буён фарзандларини кўрмаган эмиш. Бу зиддиятли фаол Саодат Абдузакированинг иддаоси. Унинг бу гаплари Ғайрат Дўстовни ёмонотлиқ қилиш кампаниясининг бир қисми бўлиши ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам жамоатчиликни хулоса қилишга шошилмасликка чақирамиз.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

2.5k 0 25 16 18

Forward from: Jalilov. Qaydlar
Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri Hilola Umarova oʻzining yangi yil tabrigida yana islohotlar vaʼda qilmoqda. Taʼlim sohasiga begona boʻlmaganlar esa "islohot" desa yuragi bezillaydigan boʻlib qolgan.

Kelayotgan yangi yilda vazirlikning mantiqsiz va maqsadsiz islohotlari va nihoyat barham topib, taʼlim normal izga qaytishini, taʼlim sohasi vakillari "koʻksiga shamol tegishini" tilab qolaman.

Kirib kelayotgan yangi, 2025-yil muborak boʻlsin!


Forward from: Jalilov. Qaydlar
Kobul Dusovning yozishicha, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ellikqalʼa tumanida faoliyat yuritayotgan oʻqituvchi tomonidan Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi ustidan sudga daʼvo arizasi kiritilgan. Daʼvo oʻqituvchilar attestatsiyasiga oid. Ariza Beruniy tumanlararo sudi tomonidan koʻrib chiqilishi kutilmoqda.

4k 0 13 14 44

Топда Дусов 20 - ўринда


Forward from: 𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
МЕНИ ТАНЛАБ, ХАТО ҚИЛМАБСИЗ!

Ассалому алайкум, самимий ўқирманлар. Самимийгина, ширингина бўлиб юрибсизми?
Япониядаги келишган йигитнинг ҳикоялари давом этади. Ёзганларимни эринмай ўқиётганлар бир кунда бир бетдан китоб ўқиётгандек бўлаябсизлар. Жа, зўр китоб дея олмайманкуя, ҳарқалай йўқдан кўра бор-да)

Бугунги бобимиз мақтаниш ҳақида. Сизларга бир мақтанай. Шу десангиз, Назмий Портал деган саҳифада 2024-2025 ТОП 50, ЕТАКЧИ ЁШ ШОИРЛАР деган номинация ўтказилди. Шу номинацияда камина камтарин ҳам ғолиб бўлиб, кучли 50 таликка киритилибман. "Сенга ўхшаган жипириқлар адабиёт учун, шеърият учун нима қилиб қўйгандинг-ки, сени кучли 50 таликка киргизишибди" деган ҳаёл келдими? Ҳечқиси йўқ. Менга ҳам шундай ҳаёл келди))

Кучли 50 таликни бир қараб кўринг-да. Ҳаммалари кучли-кучли шоирлар. Ҳаммаларини шеърларини ўқиганман. Мен бу даврада ўзимдан уялиб кетябман. Камтарлик эмас, ҳақиқатда шундай! Мен шоирлар эмас, "Адабиётни, шеъриятни ўлгудек яхши кўрадиган", "Кўп шеър ёдлаган", "Шиғирчилар машқ қилиб турадиган" га ўхшаган номинациялар ўтказилса, ғолиб бўлсам керак) Ёки, "Череччур келишган йигит" деган номинация бўлса, аниқ ғолиб бўламан. Бундай кучли қалам вакилларининг орасига мени ҳам қўшиб уялтирманглар-да) Онониб кетай сизлардан!

Нима бўлганда ҳам ташаккур сизга! Мени танлаб жуда яхши қилибсиз, эй Назмий портал, эй кўринмас одам. Бунчалар яхшисиз, сиз)) Шу жойига бир икки томчи кўз ёшчани қилиб, "Мен болалигимда роса қийналганман. Мен бу натижаларга эришишимга" деб интервью бергим келиб кетди. Йўқми бирорта таваккал қилиб кўрадиган журналист)
Майли, ўзим ёзган шиғирчадан бир шингил айтиб берай:

​​Мажнунтол, Мажнунтол,
Берай бир савол,
Нимага ғамгинсан?
нега қаддинг дол,
Ишқда бевафога
йўлиққанмисан,
Ёки, гўзал севгинг
бўлганми увол?

Мажнунтол, Мажнунтол,
дўстим қулоқ сол,
Сен-ла дардлашгани
келдим, сахарда,
Мен ҳам сенинг каби,
безганман ишон,
Баланд бинолару,
катта шахардан.

Мажнунтол , Мажнунтол,
йигитмисан, чол,
Исмингни ким қўйган?
Нимага Мажнун,
Сенга панд берганми
сохта дўст-у ёр,
Шунга бўлганмисан
умрбод маҳзун.

Мажнунтол, Мажнунтол,
Дардинг тўкиб сол,
Сен ҳам мусофирда,
оғринганмисан,
Меҳрин қўмсаганда
сўролмай аҳвол,
Онангни мен каби
соғинганмисан?

Мажнунтол бошингни эгма
ҳеч қачон,
Ғафлатга ботганлар
эгсин бошини,
Туққан, боққанига
хиёнат қилган,
Ватанни сотганлар
эгсин бошини.
Халқум, халқум дея,
халқин хор қилган,
Юраги қотганлар
эгсин бошини,
Дину диёнатдан
хабарсиз, нафси,
Ҳаталак отганлар
эгсин бошини.

Мажунутол қаддингни кўтар,
мағрур тур,
Сен ва мен ҳеч кимдан
қарзмас, қарз эмас,
Сенга юз бурганга,
юзларингни бур,
Билсанг бевафолар
бизга арзимас.

Мажнунтол, Мажнунтол,
Бўлай дарддошинг,
Содиқ дўстим бўлиб ,
ёнгинамда қол,
Қаддингни кўтарсанг,
тик тутсанг бошинг,
Исмингни қўяман мен
Баҳодиртол..

https://t.me/BahodirIskandarov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Туркияда ёшовчи устозим сиёсатшунос олима Дилором Ҳамроевадан элтузга жудаям долзарб саволлар қўйилган ажойиб интервью. Тавсия қиламан кўришни!


Forward from: Rassom Tuz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Olima va ekspert Dilorom Hamroevaning taxliliy turkum ko‘rsatuvlaridan birinchisini taqdim qilamiz. Ko‘rsatuvda xozir Turkiyada yurgan ziddiyatli din propagandisti Mubashshir laqabli Alisher Tursunovning Suriyada kalla kesgan o‘zbek terror guruxlarini O‘zbekistonga qaytarish chaqirig‘i analiz qilinadi.


Forward from: Sayfiddin Sayfulloh
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Navoiyxonlik kechasi
Sayfiddin Sayfulloh Ustoz bilan

Dekabr oyi 1-qism.

Hazrat Navoiy va Sulton Husayn oʻrtalaridagi munosabat


@SayfiddinSayfulloh


Ҳурматли ўқитувчилар, сизларни турли тартиб, қарор буйруқлари билан хўрлаб, триллионлаб сизлар ва болаларингизга берилган давлат маблағларини ўзлаштиришда бош бўлаётган Вазир Умаровани судга беринг!

Хоҳласангиз якка тартибда ёки бирлашиб устидан ёзишингиз ва ҳуқуқларингизни талаб қилиб, вазирдан ҳисоб сўрашингиз қонунан тўғри бўлади.


Шу жумладан менеджерилик сертификати борасидаги адолатсизликларга жим қараб тургани учун ҳам, баҳолаш тизимини жорий қилиб сизларни аҳмоқ қилаётгани учун ҳам у жавобгар ҳисобланади..

Қўрқмасдан юқоридаги ўқитувчи каби уни жавобгарликка тортиш учун ҳамма нарса қилинг. Бўлмаса бу кунлардан баттари келади.

7k 0 85 18 101

Ўзбекистон тарихида таълим вазирлари орасида ўқитувчиларни хўрланишига сабаб бўладиган қарор ва буйруқлари ва иқтисодий жиноий ишлари билан танилган Вазир Умаровани ўқитувчилар судга беришни бошлади. Раҳмат ўша уйғоқ, жасоратли, виждонли ўқитувчиларга!

6.7k 0 109 6 104



Бу хали хаммасимас. Олти кун олдин шафёри Бехруз узини шахсий кобальт машинасида Рано Хайитовани уйига этиб куйиб кайтаётганида авария булган. Балницада ётибди кобалтни олд кисми йук булиб кетган. Узим даволатаман балницадан тезрок чик, мошинангни гаидан обчик канча пул керак булса бераман деб рано хайитова югуриб юрибти. Служебни мошиналарини МИБ такикга куйган карздорлиги учун, шу учун шафёр узини шахсий мошинасида олиб юрганди. Беш кундан бери рано ХАЙИТОВА таксида юрибди


28 декабр куни Навоий шаҳридаги "Маънавият ва маърифат" марказида Навоий вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ташаббуси  йил якунларига бағишланган маънавий тадбир ўтиши белгиланган.Бош Вазир топшириғи: Қатъий тадбирлар ўтиши тақиқланган. Шунга барча туман, шаҳарлардан 24 та ҳодим иштирок этиши туғрисидаги топшириқни бошқарманинг кадрлар бўлими бошлиғи Мадамин Турсунов етказади. Қизиғи ҳеч қанақа расмий, ёзма ҳужжат йўқ. Ҳаттоки олис Томди, Учқудуқ, Конимехнинг олис овулларидан, Зарафшон шаҳарлардан иштирокчилар бўлим мудирлари томонидан олиб келинади. Афсуски йўлнинг яхмалаклиги ва қиш ҳавоси инобатга олинмайди. Натижада тадбирга келишда Зарафшон шаҳар боғча мудиралари автоҳалоктга ўчрайди ва 3- сон боғча мудираси Губина Галина Фёдоровна воқеа жойида вафот этади. Икки мудира жароҳат олиб касалхонага ётқизилади. 34 йиллик фидоий мудира, Давлат мккофотлари совриндор ношуд раҳбарлар туфайли оламдан кўз юмди. Прокуратура органлари ва Вазирлик раҳбариятидан муносабат кўтиб қоламиз. Эҳ Ҳаитова Ҳаитова...

7.2k 0 310 25 69

"Давлат сирлари тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Давлат сирларини учта даражаси белгиланади:

🔹махфийликнинг биринчи даражаси – “Алоҳида аҳамиятли”;

🔹махфийликнинг иккинчи даражаси – “Мутлақо махфий”;

🔹махфийликнинг учинчи даражаси – “Махфий”.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати давлат аҳамиятига эга бўлган сир учун - 30 йилдан ва хизмат сири учун - 10 йилдан ошмаслиги керак.

Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш Ўзбекистонда махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига асосан амалга оширилади.

👉@bahodirahmedoff👈


Навоийда отмен бўлган байрамга чақирилган боғча мудираси, уйига қайтаётиб авто ҳалкатга учраб оламдан ўтди.

Раҳмат сизга Раъно Хайитова!

(Тафсилотларини тўлиқ тақдим этамиз.)

20 last posts shown.