Rassom Tuz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Shock content


ТУЗ номи билан танилган рассом ва ëзувчининг кундалиги.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


КИРПИ КУНДАЛИГИ: ҚОНГА ЁЗИЛГАН КЛИП

Озоданинг “Дилбарим” қўшиғи клипи ўта чучмал ва саёз олингани ҳақида Рассом Туз ёзган эди. Бугун ошкор бўлдики, бу клип бошқа бир актрисанинг фалокатига сабаб бўлган экан.

Ботқоқ маликасига айланган Озода бу ботқоқни анчадан бери саситиб келаётган Аҳад Қаюм кўчадаги аллақайси уюмдан топиб келган ташландиқ актрисачаси (Аҳад Қаюмга нормал актриса қиё боқармиди) Геликка ўтириб, питирлатиб бошқа қизни босиб ташлаган.

Клипдаги антогонист қиз ҳаётда ҳам антогонист бўлиб чиқди. Бирорта инсофи бор одам қизга 1-ёрдам кўрсатмаган, натижада 3 литр қон йўқотган қизни зўрға ҳаётини асраб қолишган.

Кимнидир қирчанғи эркатойини албатта Геликка ўткизмаса бу тупой оми бойлигига ишонмайди, умуман кераксиз жойдаям арендага олинган геликни тиқиб кетиш керек, қараб қўйиш биз қанақа элиталар ҳаётини очиб беришни ният қилган бу қашшоқ артист зоти.

Сабрина (жабрланган актриса) га келсак, айни дамда ногиронлар аравачасига михланиб қолган қиз ҳали кўп ва хўп муолажа олиши, тикланиши керак. Бунга пул, жуда кўп пул керак.

Ҳозирда одамларнинг ўзлари қизга ёрдам қўлини чўзиш учун ошиқмоқдалар, аммо на Озоданинг ўзи, на режиссер ва на бошқа ижодкорлар қизчага атаб ақалли бирорта сторис, бирорта хабар ёзмади, шу кунгача бу фалокатни ёпди-ёпди қилишга интилди.

Озоданинг бу клипи бегуноҳ қизнинг қонидан қилинган клип. Зудлик билан бу фалокатга алоқаси бор ҳар қандай шахс жавобгарликка тортилиши, халқнинг кўнгли жойига тушиши зарур.


Тарқатворинглар шуни


Ўзбек шоу бизнесининг маймунларидан нафратланаман.
Тамал саводи йўқ¸ бир бирини кўролмайдиган ҳасадгўй ва мақтанчоқ тавиялар. Бир кун Каримов учун эртасига Салимбой индинига палончи учун қўшиқ айтиб "қурбон бўладиган" ярим юртилар.
Ўткан йили Прагада бўлган Наврўз байрамида Сардор Мамадалиев деган халтуршик қўшиқчининг микрофонга қараб под фонограмма оғиз очиб юмиб турганини кўриб нафратлангандим.
Бугун тармоқда ашлачи Озода Нурсаидованинг клипига суратга тушиш жараёнидаги нопрофессионализм¸ ошиқча понт боис бир қиз майиб бўлгани ҳақида видео тарқалди.
Актриса Сабрина Жабборовани отарчи Озода Нурсаидованинг клипини суратга олиш жараёнида автомобил уриб юборган.
Автомобил рулида ўтирган бошқа бир актриса – Севинч Мавлонова режиссер Шуҳрат Мавлоновнинг кўрсатмаси билан газ педалини босган ва машина Сабринани босиб майиб қилган.
Озода бу майиб қизга ëрдам ҳам бермаган.

Нега ўзбек халқининг косаси оқармайди¸ бири икки бўлмайди¸ боши кулфатдан юрти мусибатдан чиқмайди. Чунки бу халқ отарчига сиғинади.


УЧҚУДУҚДА ИШГА КИРИШ УЧУН 5000 ДОЛЛАР ПОРА ТАЛАБ ҚИЛИНМОҚДА

Учқудуқ туманидаги “Навоий кон-металлургия комбинати”га қарашли Шимолий кон бошқармасига ишга киришда катта миқдорда пора олиш ҳолатлари кенг тарқалган.

Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, комбинатда ойлик маош юқори бўлгани учун ишга жойлашишда ноқонуний “ставкалар” белгилаб қўйилган. Ҳозирда ишга кириш учун ўртача 3000-5000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилинаётгани айтилади.

Манбаларга кўра, бу коррупцион тизим Шимолий кон бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Бўтаев Аббос томонидан назорат қилинади. У ишга қабул қилиш жараёнида пора миқдорини белгилайди ва бу жараёнда унинг ўринбосари Ҳомидов Ойбек воситачилик қилади.

Айни пайтда 1-сонли автокорхонага ишга жойлашмоқчи бўлган 10 нафар фуқаро Бўтаев Аббоснинг порахўрлигидан норози бўлиб, бу ҳақда Зарафшон ихтисослаштирилган ички ишлар бўлимига ариза ёзган. Бироқ уларнинг мурожаати хизмат текшируви ўтказиш учун комбинат раҳбариятига юборилган ва бу иш “ёпиқ” ҳолда қолиб кетиши мумкинлиги айтилмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, Бўтаев Аббос аввал ҳам коррупцион ишларни амалга ошириб келган. У аввалги кадрлар бўлими раҳбари Раҳматов Умид даврида ҳам таниш-билишчилик ва пора эвазига одамларни ишга жойлаштирган.

Маҳаллий аҳоли бу ҳолатдан норози ва тегишли идоралардан Учқудуқдаги коррупцияга чек қўйишни талаб қилмоқда.


Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси катта суриштирувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Шовот туманида яшовчи фуқарони ваколатли ҳамкасблари орқали МИБ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.


Суриянинг Латакия вилоятида собиқ президент Башар Асад тарафдорлари полиция патрулларига ҳужум уюштирди. Камида 13 полициячи ҳалок бўлиб, бир неча киши яраланди.


Сурхондарёда чақалоғини 62 млн сўмга сотмоқчи бўлган она қамалди

Суд фуқарони Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.


9 май куни Тошкентда СССР байроғи остида юриш ўтказиладими?


МАРҒИЛОН ҲОКИМИ ХОДИМЛАРНИ БАЙРАМ КУНЛАРИ ИШЛАТДИ


Фарғона вилояти Марғилон шаҳри МФЙда ишловчи ҳоким ёрдамчилари номидан ёзмоқдамиз.

Бизда ноҳақликлар кўпайиб кетди. 8-9-10-март кунлари Президентимиз томонидан дам олиш куни этиб белгиланган бўлишига қарамай, биз солиқ йиғишимиз, ноқонуний қурилишларни буздиришимиз тўғри келди Бундай кўз бўямачилик дам олиш кунларининг нима кераги бор?


Бизнинг жамоада атиги 6 нафар аёл ишлайди. Шаҳар ҳокими смс тарзида бўлса ҳам 8-март билан табриклаб қўйгани йўқ.

Лекин солиқ ва бошқа топшириқларни беришдан тинмади. Бу Марғилон шаҳар ҳокимини йиғилишида қатнашган одам билади.

Фақат ҳақорат, уятли сўзлар, дағ-даға... Қачонгача давом этади?




Қудрат Бобожон: Исёнкорлик қонида бор, ҳақиқат қаламида

Қудрат Бобожон – ўзбек журналистикасида ўчмас из қолдирган шахс. Унинг қалами ҳақиқатни ҳимоя қилган, сўзи жоҳилликка қарши маърифат нурини ёйган. Исёнкорлиги, адолат йўлидаги жасорати кўпчиликка маълум ва мана, ёрқин хотиралар билан йўғрилган туғилган кун табриклари:

🔹 Elmurod Jusupaliev:
Қудрат ака, олтмишдан ошиб, етмишни еталаб, Саксонии шарбати билан тўқсонни тўқалаб, юзни кўринг!

🔹 Zafarbek Solijonov:
"Қудрат ака – талант! Жуда ҳурмат қиламиз. "Кутилмаган" автоҳалокатга учрамасин, қалами синмасин!"

🔹 Shahira Hamro (курсдоши):
"Қудратнинг исёнкорлиги унинг қонида бор эди. Совет даврининг охирги ўн йиллигида, биз ҳали тушунмай туриб ҳам, у ҳақиқатни изларди. Чўлпон ва Фитрат ҳақида илк бор ундан эшитганмиз..."

🔹 Нозим Сафарий:
"Бобожоновлар сулоласи тарихда ўзбек журналистикасининг оталари сифатида қолади!"

Қудрат Бобожонни чин қалбимиздан табриклаймиз! Хақиқат йўлида сиёҳингиз қуримасин, умрингиз узоқ бўлсин!


Ватаний вазифа ҳақида ëки бизни қутқарадиган айлана борми?
Сурияда жангарилик қилиб юрган ўзбеклардан бири ўз ваъзида ватаний мақсади йўқлигини писанда қилди.
Салафийлар глобализми нуқтаи назаридан қаралса ватан тушунчаси йўқ бир нарса.
Шу боис бугун ватанпарварлик ҳақида ëзгим келди.
Сталин чизиб берган ҳарита ичини ватан дея улуғлаш орзуим йўқ.
Турфондан бошланиб ëйиқ дарëсигача ястанган ерлар менинг ватанимдир.
Кекса Ҳеродот қадим деб атаган Хоразм менинг туғилган юртимдир.
Тажан¸ Исмомут қирлари Пирнавҳос ва Гандимиëн боғлари менинг Фирдавсул иқболимдир.
Ватанпарварлик ўрнагини менга ота бобо бўлган икки улуғ олимда кўрдим.
Улардан бири Паҳлавон Маҳмуд.
Тасаввуф оламида танилган шоир¸ файласуф.
Паҳлавон Маҳмуд Ҳиндистон шохига харбий кўмак бериб унинг марҳаматига нойил бўлди.
Тила тилагингни ботир деди¸ шоҳ.
Тилагим Ҳиндистонда қул бўлиб юрган хоразмликларни озод қилиш деди Паҳлавон Маҳмуд.
Майли бир ҳўкизнинг терисига қанча қул сиғса шунчасини олиб кетавер деди шоҳ.
Паҳлавон Маҳмуд пўстиндўз эди. У бир ҳўкизнинг терисидан пичоғи билан қирқиб узун бир камар ясади.
Бир ҳўкиз терисидан ясалган камарни катта бир майдонга айлана қилиб ëйди.
Бу айлана ичига Ҳиндистондаги минглаб хоразмлик қуллар сиғди.
Паҳлавон Маҳмуд уларни озод қилди ва орқасидан эргаштириб Хоразмга олиб келди.
Озод бўлиб ўз ватанига келган қуллар миннатдорлик сифатида Хива ўртасидан оқадиган катта канални қазиб беришди.
Полвон ëп деб аталадиган бу канал бугун ҳам сувга тўла.
Ўз ҳамюртларини зулмдан озод қилиш Паҳлавон Маҳмуд учун ватаний вазифа эди.
Озод инсонларнинг ўз юртини обод қилиб канал қазиши ҳам ватаний вазифа эди.
Ўтган ҳафта Туркия президенти Туркманистон турмасидан бир муаллимни қутқариб ўз учоғида иззат қилиб мамлакатига қайтарганида ҳам оддий ватаний вазифани адо этган эди.
Кўп ҳолларда сўфий нақшбандийларини ўз ичига қамалган маҳдуд кишилар дейишади.
Аммо бу тасниф Кубро учун эмас.
Темучин Хоразмга бостириб келганида улуғ устоз Нажмиддин Куброга истисно ўлароқ омонлик ҳадя этди.
Нажмиддин Кубро босқинчининг ҳадясини олмади. Ҳазар қилди.
Боз устига Кубро ўз ватани Хоразмни қўлида қилич билан ҳимоя қилди ва жанг майдонида ўлди. Ўларкан икки қўли билан мўғул байроғини ғижимлаб ерга отди.
Шу тариқа тасаввуф гиганти Кубро ватаний вазифани адо этди.
Навоий “кўк юзига осилган қандил” деб тарифлаган Ғаззолийдан иқтибос:
“Аниқ билдимки, сўфийлар Худой таоло йўлининг ошиқу соликлари экан ва уларнинг сийратлари сийратларнинг энг яхшиси ва уларнинг йўли энг тўғри йўл ва ахлоқлари энг покиза ахлоқдир.”
Ватанпарвар оталарим ҳақида Ғаззолийдан ҳатлаб бир нарса дея олмайман.
Байт будур:
Эй фарзанд, амалда беамал бўлма. Сўфийлар зикридан бесамар бўлма!




Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳри суди ўтган йили октябрь ойида Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинган Жафарова Ҳадича Мусаевнага узил-кесил 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 27 млн 856 минг сўмлик жарима жазоларини тайинлаган ҳамда маҳкумнинг кекса ёшини инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли жазога алмаштирган.


"Айбинг шуки онанг сени чиройли туққан" Актрисса Зарина Йўлдошева шилқим эркак тахдидига учради. Икки соатда етиб келган ИИБ ходими эса актрисани ўзини айблади.


ФАРҒОНАДА БИЗНЕС УЧУН КРЕДИТ ОЛМОҚЧИ БЎЛСАНГ – “ОТКАТ” БЕР!

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз!

Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш учун фаолият юритаётган банк раҳбарларининг қонунсиз талаблари тадбиркорларни чуқур қийноққа солмоқда.

Аниқроқ қилиб айтсак, “Бизнесни ривожлантириш банки” раҳбарларидан бири кредит олмоқчи бўлган тадбиркорлардан ажратиладиган маблағнинг 10 фоизини банк раҳбариятига бериш шарт эканини очиқчасига таъкидламоқда!

• Агар “улуш” берилмаса, тадбиркорларнинг кредит аризалари “тепада” рад этилади.
• Агар 10 фоиз “тўлов” қилинса, кредит масаласи тез ҳал бўлади.


Бу қандай адолат? Қачонгача бундай коррупция ҳолатлари тадбиркорларнинг йўлига ғов бўлиб туриши керак?

Биз ҳақиқий масъул раҳбарлардан бу ҳолат юзасидан жиддий чоралар кўришларини талаб қиламиз!

Фарғоналик тадбиркорлар номидан




Ассалому алайкум.
Биз Қибрай тумани, Парвоз маҳалласи, “Сабзавот-сити” номли қурилиш бўлаётган жой атрофидаги маҳалладан мурожаат қиляпмиз.
Биз олдин ҳам шу шикоятимиз билан мурожаат қилган эдик, аммо муаммо нафақат ҳал бўлмади, балки баттар бўляпти. Энди маҳалламиз ёнидаги 18 гектар боғда юзлаб катта арчалар бир кунда кесилди, 2 қаватли коттеджлар эмас, 4 қаватли домлар қурилмоқда. Бунга маҳалла аҳолиси норози. Уйимизга чатишган, ҳамда боғ атрофида катта зовур ва ариқ бор, уларнинг тепасига девор қуриб, унда биз ариқни тозалаш ишларини ҳам қилолмаймиз. Бу деворларни ҳам зудлик билан олиб ташлаш керак.
Қурувчи фирмага арчаларни кесмаслик тўғрисида расмий огоҳлантириш берилган эди, лекин улар бунга риоя қилмади. Биз мурожаат қилган биронта давлат органлари чора кўрмаяпти!
Қурилаётган кўп қаватли уйларга олиб келадиган йўл ҳам жуда тор, агар уларга аҳоли кўчиб келса, бизни тор кўчаларимиздан босиб ўтади ва унда тор кўчаларимизда юриб бўлмайди.
Қурилишни тўхтатишни талаб қиламиз.


Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 675 млн сўмга «HYUNDAI AUTO ASIA» автосалонидан бир дона автомобил харид қилмоқда.

Мазкур давлат харидида автомобил модели аниқ кўрсатилмаган, бироқ нархи ва техник характеристикасига қараганда, бу «Hyundai Staria» люкс минивэни бўлиши мумкин.

Бизнес-класс учун мўлжалланган, юқори даражада жиҳозланган люкс минивэн қандай мақсадда сотиб олинаётгани номаълум. Ҳар ҳолда, бу талабалар ёки профессор-ўқитувчиларга қулайлик яратиш учун мўлжалланмаган бўлса керак-а?



20 last posts shown.