ELTUZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


ЖАМОАВИЙ МУРОЖААТ: ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИЯТИ МУЛОЗИМИГА ОИД ДАЪВОЛАР

Элтузга Жиззах вилояти маъмурияти ходимлари деб даъво қилаётган шахслардан жамоавий мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда айрим мансабдор шахслар томонидан ваколатларни суиистеъмол қилиш ва ноқонуний фаолият билан шуғулланишга оид даъволар илгари сурилган.

Хусусан, мурожаатда вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Бекзод Абдуазимовнинг фаолияти билан боғлиқ жиддий эътирозлар баён этилган.

Ушбу шикоятда баён этилган даъволар ҳозирча мустақил равишда тасдиқланмаган. Уларни текшириш имкони Элтузда йўқ. Бироқ, Бекзод Абдуазимов Элтуз илгари сурган саволларга жавоб беришни истамай, мурожаатчиларни дуоибад қилиш билан чекланди.

Мурожаатда келтирилишича, Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Бекзод Абдуазимов 2018 йилдан бери ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётган бўлиб, унинг ваколатларидан шахсий манфаат йўлида фойдаланганлиги ҳақида даъволар илгари сурилмоқда.

Муаллифлар Бекзод Абдуазимовни ташкилот раҳбарлари ва ходимларига босим ўтказиш ҳамда пора олиш ёки шахсий эҳтиёжларига хизмат қилишга мажбур қилганликда айблашмоқда.

Мурожаатда келтирилишича, Бекзод Абдуазимов пора сифатида талаб қилган маблағларни ўзининг эмас, балки турмуш ўртоғининг банк картасига ўтказиб олган.

Муаллифларнинг айтишича,
"Б. Абдуазимов очиқчасига мансабдор шахсларга ва ташкилот раҳбарларига шундай талаб қўйган: 'Ҳаммаси хотинимнинг картасига тушади. Бу хавфсиз. Мени ҳеч ким фош қила олмайди'"

.

Мурожаатдаги маълумотларга кўра, ушбу маблағлар
"турли давлат ташкилотлари ва корхоналарни тинч қўйиш" учун талаб қилинган. Улар қўшимча қилиб, "Бундай ҳолатларда ҳокимлик тизими очиқчасига шахсий манфаат учун ишлайди, аҳолининг муаммолари эса четда қолади,

" дея таъкидлашган.

Муаллифлар таъкидлашича, Бекзод Абдуазимов давлат субсидияларини ва бошқа ресурсларни ҳам ноқонуний равишда ўз эҳтиёжлари учун сарфлаган бўлиши мумкин. Шунингдек, у айрим ташкилотларнинг раҳбарлари ёки ходимларига нисбатан камчиликлар топиш орқали уларнинг фаолиятига аралашгани, ва ўз манфаати учун уларни ҳокимга ёмон кўрсатиш билан таҳдид қилгани ҳақида даъволар келтирилган.

Шикоятда собиқ ҳоким Э. Салиевнинг ишдан бўшатилишига ҳам Бекзод Абдуазимов томонидан нотўғри ва чалкаштирувчи маълумотлар тақдим этилиши сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги таъкидланган.

Муаллифлар янги ҳоким в.в.б У. Мустафоевдан ушбу ҳолатларни текшириб, зарур чоралар кўришни илтимос қилмоқда.

Мурожаатда муаллифлар таъкидлашича, уларнинг мақсади — ҳозирги вақтда Жиззах вилояти маъмуриятида йўл қўйилган айрим ноқонуний ҳолатларни жамоатчилик эътиборига олиб чиқиш ва масъул шахсларнинг қонуний жавобгарликка тортилишига ёрдам беришдир. Улар ўз сўзларини қуйидагича якунлайдилар:

"Биз ушбу мурожаатимиз орқали вилоят ҳокимидан ва тегишли идоралардан мансабдор шахсларнинг қонунга зид фаолиятини текширишни сўраймиз. Элтуз каналига ишонамиз ва сизнинг адолатни таъминлашдаги ҳиссангиз учун миннатдормиз."


Ушбу мақолада келтирилган даъволар Элтуз каналига келиб тушган мурожаат асосида чоп этилмоқда. Мазкур маълумотлар мустақил равишда тасдиқланмаган.

Ҳар қандай шахсга нисбатан баён қилинган даъволарни холис текшириш ва қонуний чоралар кўриш тегишли органлар зиммасидадир.

Биз барча томонларнинг фикрини эшитишга тайёрмиз ва қонуний жараёнларни қўллаб-қувватлаймиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ҚУДБИЕВНИНГ ЯНГИ ЎЙИНИ: АЙБСИЗЛАР ҚАМОҚДА, ЖИНОЯТЧИЛАР АМАЛДА

Жаноб Қудбиев ўзининг эски "командаси"ни қайта йиғиш ҳаракатида.

Давлат Солиқ Қўмитасида қўшилган қиймат солиғини ноқонуний қайтаришга оид жиноят иши кўпчиликнинг эсидан ҳам чиқмаган бўлса керак. Бу иш ортида турган "Қудбиев командаси"нинг аксарият аъзоларига Бош прокуратура томонидан жиноий ишлар қўзғатилган эди. Аммо шунга қарамай, гўёки жиноят ортидаги ҳақиқий раҳбарлар эмас, оддий айбсиз ходимлар қамоққа олингани жамоатчиликда катта шубҳа уйғотган эди.

Ҳозир эса Қудбиев ўз хатоларидан хулоса чиқармагандек, яна ўша айби исботланган ҳолатда, эски командасига таянишни бошлаган кўринади.

Жорий ҳафтада эски ходимлардан бири бўлган Лутфулло Умурзоқовнинг янги лавозимга тайинланиши ҳақида буйруқ чиқарилиши кутилмоқда.

Ҳа, адашмадингиз, бу ўша Лутфулло Умурзоқов!

Эсингизда бўлса, у Қудбиев Молия вазири бўлган вақтда вазирликнинг КРУ бўлимига раҳбар этиб тайинланганди. Ўша вақтда у кўплаб КРУ ходимларини ишдан ҳайдаган, аммо ўзи ҳам бу лавозимда узоқ қолмаганди.

Эски сценарий қайта давом этмоқда: яна "ставкалар", яна қинғир ишлар ва яна тадбиркорларнинг азобланиши хавфи.

Янги Ўзбекистоннинг "янгича" ислоҳотларида айни шундай эскича ёндашувларнинг қайта тирилиши жамоатчилик учун хавотирлидир. Қудбиевнинг бундай ҳаракатлари нафақат айбсиз ходимларга, балки бутун тадбиркорлар жамоасига ёқмаслиги тайин.
Савол туғилади: Янги Ўзбекистонда эски қоидалар билан ишлаш қанчалик адолатли? Айбдорлар жавобгарликдан қутулиб, жабрланганларнинг овози ўчирилаверадими?

Жамоатчилик ушбу ҳаракатлардан қониқмаслик билдираётган бир пайтда, давлат раҳбарияти ва масъул идоралар бу ҳолатга қандай муносабатда бўлади? Адолат ва шаффофликни таъминлаш учун ҳақиқий чоралар кўриладими?
Кузатишда давом этамиз…

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИДАГИ ОҒИР МУАММОЛАР: ХОДИМЛАР ШАРОФ УРАЛОВДАН НОРОЗИ

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати ходимларидан мурожаат

Биз, Ички ишлар вазирлиги Пробация хизмати ходимлари, мазкур хизмат ташкил топган 2019 йилдан буён бешта раҳбар билан ишлаб, пробация соҳасида анча тажриба орттирдик.

Дастлабки йилларда бизга раҳбарлик қилган полковник Маҳамадали Исмоиловнинг катта амалий тажрибасидан сабоқ олдик. Кейинчалик, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимида фаолият юритаётган Аманбай Тулеубаевичдан самимийлик, одамгарчилик ва раҳбарга хос бўлган барча эзгу фазилатларни ўргандик.

Гарчи қисқа муддат Ички ишлар вазирлиги Пробация хизматига раҳбарлик қилган бўлса-да, ҳозирда Урганч шаҳар ҳокими бўлган Бунёд Мадиримович хизмат нуфузи ва самарадорлигини ошириш, хизмат сифатини яхшилаш, шунингдек, ходимлар учун қулай иш шароитларини яратиш борасида Аманбай Тулеубаевич томонидан бошлаб берилган ишларга катта ҳисса қўшди.

Бироқ, сўнгги бир йил ичида Пробация хизмати раҳбари этиб тайинланган полковник Шароф Уралов томонидан йўлга қўйилган нотўғри бошқарув натижасида хизмат фаолияти издан чиқмоқда. Ходимларнинг касбий муносабати салбий томонга ўзгариб, жамоа ичида носоғлом муҳит шаклланмоқда.

Шароф Уралов раҳбар этиб тайинланганидан буён кўплаб тажрибали ходимлар хизматни тарк этди. Уларнинг айримлари бошқа хизматларга ўтишга мажбур бўлса, яна бир қисми эса раҳбарнинг адолатсизлиги ва босими туфайли ишдан бўшашга қарор қилди.

Хусусан, Пробация хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган Рустам Ҳожиев Шароф Ураловнинг турли ноўрин баҳоналари ва жамоа олдидаги камситишлари туфайли нафақага чиқишга мажбур бўлди. Шунингдек, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган Зафар Уралов эса шахсий адоват туфайли ишдан кетишга мажбур қилинди.

Касбига содиқ ва виждонли ходимлардан бири Рустам Каримов бир марта ҳожатхонада сигарет чекиб қўйгани учун унга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, аввал “ҳайфсан” интизомий жазоси берилган, кейин эса турли босимлар орқали ишдан бўшатилган.

Шароф Уралов раҳбарлик лавозимига келган кундан бошлаб ходимлар билан самимий муносабат ўрнатмади, ҳатто оддий саломлашиш одобидан ҳам йироқ. У ходимларга нисбатан доимо буюруқбозлик қилиб, интизомий жазолар билан қўрқитади.

Хизматда иш кайфияти тушган, ходимлардаги ишга бўлган иштиёқ сўнган. Биргина раҳбарнинг нотўғри бошқаруви сабабли бу ҳолат жойлардаги пробация бўлимларига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Бир йил давомида Фарғона, Наманган, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент шаҳар Пробация бошқармалари бошлиқлари сабабсиз равишда ишдан олинди ёки бошқа жойларга ўтиб кетишга мажбур бўлди.

Шароф Уралов ўзининг шахсий манфаатларини хизмат манфаатларидан устун қўйиб, жамоада ўз обрўсига эга, касбий билим ва тажрибага эга ходимларни ишдан ҳайдаб, улар ўрнига унга мос ва “лаганбардор” ходимларни жойлаштириш билан шуғулланмоқда.


Яна бир билимли ва виждонли ходим, бўлим бошлиғи Бахтиёр Раҳматов бевосита Шароф Уралов томонидан сабабсиз равишда ишдан четлатиш таҳдиди остида қолди.

Ҳозирда Пробация хизматида носоғлом муҳит шаклланган бўлиб, ходимлар ўз хизмат мажбуриятларини бажариш ўрнига раҳбарнинг кўнглини топиш билан банд бўлиб қолган. Бу эса ходимларнинг ишдан кетиш ниятини кучайтирмоқда.

Шароф Уралов ўзини ҳалол ва фидойи раҳбар сифатида кўрсатишга ҳаракат қилса-да, аслида ходимларга нисбатан менсимаслик ва кибр билан муносабатда бўлиб келмоқда.

Ҳудудларга хизмат сафарлари давомида унинг шахсий талаблари ва эҳтиёжлари учун катта харажатлар сарфланмоқда, бу эса маҳаллий бўлимларга молиявий босим юкламоқда. Бу ҳолат баъзи ходимларни таъмагирликка қўл уришга мажбур қилмоқда.

Биз, Пробация хизмати ходимлари, вазирлик раҳбариятидан ушбу муаммоларга жиддий эътибор қаратишини сўраймиз. Шароф Ураловнинг эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниши ва унинг ўрнига инсонпарвар, раҳбарлик қобилиятига эга, ходимлар билан соғлом иш муносабатларини йўлга қўя оладиган раҳбар тайинланишига умид қиламиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouT


Шу ўзбек деган яратиқ нега терроризм, диний радикализм каби касалга чалинаверади?

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик материалларни тайёрлаш ва тарқатишда гумонланиб қўлга олинди.

Бу ҳақда мамлакатнинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
РОССИЯ МАТБУОТИ ТАРҚАТГАН ЁЛҒОН ВА АРОҚДАН ЎЛГАН ЎЗБЕКЛАР – 600’86

Босқинчи россия пропагандаси Украинанинг F16 қирувчи учоғи уриб туширилгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатди, Мянма исёнчилари ҳукуматга қарши жанговор филлардан фойдаланмоқчи, Президент Трамп инагруацияси. Ғазода оташкесим.

Фарғонада қиморхона каталаси ИИБ ходимларига болта ва пичоқ билан ҳужум қилди. Тошкентда бир эркак яланғоч сазойи қилинди. Туркияда сохта ароқдан ўлган ўзбеклар сони ортди. Бу 600 секунд…


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Ўзбек ҳаво йўлларида миллийлик қайда?

Элтуз салом,
янги йилдан олдин Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича Европадан Ўзбекистонга қайтдик. Албатта, Ватанга қайтиш ҳар доим ёқимли, айниқса, “Ўзбек ҳаво йўллари” орқали парвоз қилиш ғурур бағишлайди.

Аммо, афсуски, бу сафар ўзбеклик руҳини ҳис қила олмадик. Учоқдаги хизмат ходимлари асосан рус тилида гапирди, ўзбек тилида мурожаат қилганимизда эса баъзан тушунмовчиликлар юзага келди.

Шунингдек, бутун парвоз давомида экранларда ҳеч қандай ўзгаришсиз, (суратга боқинг) бир хил тасвир турарди. Бу эса саёҳатчилар учун малол келадиган ҳолатдир.

Ҳолбуки, миллий авиакомпаниядан йўловчилар ўзбек тилидаги хушмуомала хизматни, миллий қўшиқлар, фильмлар ёки Ватан ҳақидаги қизиқарли маълумотларни кутгандик.

Элутздан: Бундай камчиликлар “Ўзбек ҳаво йўллари”нинг нуфузига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳар бир саёҳатчи парвоз давомида миллийликни ҳис қилишни хоҳлайди, айниқса, хорижда узоқ вақт бўлган ўзбекистонликлар учун бу муҳимдир.

Миллий авиакомпаниямизнинг халқаро миқёсдаги имиджини янада яхшилаш учун хизмат кўрсатиш жараёнида ўзбек тили ва маданиятига кўпроқ эътибор қаратиш лозим, деб ўйлаймиз.

Ўз миллий авиакомпаниямизнинг чинакам миллий ғурур ҳис қилишини истаймиз!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

32.7k 1 39 15 220

Аммо, ... ҳамма жойда иш яхши кетаётганида битта аммо чиқади-да, ишлар пачава бўлади... Иқтисодиёт ва молия вазирининг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси Обиддин Аббасович Маҳмудовнинг фаолиятини ўрганганимда филолог, журналист ёки тил билан боғлиқ мутахассис эмас, иқтисодчи эканини билгач, ҳафсалам пир бўлди. Шунча ислоҳот бекорга кетгандай туюлди. Бевосита Иқтисодиёт ва молия вазирининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйида маслаҳатчисининг ўзининг қўл остида тайёрланган материалларни таҳлил қилишга қарор қилдим. Натижалар, афсуски, мен кутгандай чиқди, чунки номутахассис ва соҳани тушунмайдиган раҳбардан муваффақиятли натижалар чиқиши амри маҳол.

Ушбу материалга илова қилинадиган файлларда ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз жуда қўпол хатоларга йўл қўйилган.

- Расмий ҳужжатларнинг номлари қўпол хатолар билан ёзилган (энг ёмони, бундай ҳужжатлар вазирнинг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси томонидан имзоланган!!!);
- Ходимларнинг исмлари хато (Муроджон – Мудоржон) ёзилган. Ахир бу инсонга ҳақорат эмасми.
- Вазирликнинг расмий тузилмаларининг номлари хато ёзилган.
- Ҳужжат тайёрлаш қоидаларига риоя қилинмаган.


Очиғи бу ҳолатдан кейин ушбу вазирликнинг иқтисодчи, молиячи мутахассислари тайёрлаган материалларни таҳлил қилишга эҳтиёж сезмадим. Чунки уларни имло элагидан ўтказадиганларнинг элаги тешик. Бу вазирликнинг табибининг ўзи бемор. Тузалмайдиган дардга чалинган. Фақат, қизиқ, ўзининг нутқи ва мулоқотидаги таъсирчанлиги билан менда ижобий тасаввур қолдирган Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Анварович Қучқоров ўзининг ислоҳотларидан шунжай ғужала натижа чиққанини билармикин...

Ҳурматли, Элтуз жамоаси,

Ҳаммамиз ҳам шу халқнинг фарзандларимиз. Тилимиз завол топса, бизнинг шунча ижод маҳсулимиз ҳам ўлик ҳолатга келади. Шунинг учун бу саводсизликка қарши биргаликда курашайлик ва ўз асарларимизни, халқимизнинг нутқини, она тилимизнинг гўзалликларини сақлаб қолайлик.



💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


БИР ЖУРНАЛИСТНИНГ КЎНГЛИДАН КЕЧИРГАНЛАРИ


Элтузга йўлланган қуйидаги мактуб мазмунан жуда мукаммал, диққатни ўзига тортувчи, долзарб ва жиддий бир масалага бағишланган. Унда муаллиф ўз фикрини аниқ, мантиқий изчиллик билан баён этган. Матнда фақат ҳолатлар таҳлили эмас, балки уларнинг оқибатлари ва ечимлари ҳақида ҳам ўйлаб кўрилган. Шу жиҳатларни эътиборга олиб, мактубни тўлалигича ва таҳрирсиз нашр қилишга қарор қилдик:


Ҳурматли Элтуз жамоаси,

Авваламбор кириб келган янги йил Сизлар учун ҳам самарали, омадли бўлишини тилайман.

Мен аввалбошда воқеаларни газета ва журналлардан, “Ахборот”, “Давр”, “Время” каби расмий кўрсатувлардан кузатиб борган бўлсам-да, сўнгги бир неча йил ичида уларнинг ҳеч биридан ўзимни қониқтирувчи ахборот ололмай қўйгач, муқобил манбалар қидира бошладим. Сизларнинг маиериалларингизнинг тили ва услуби менинг эътиборимни тортди. Бора-бора мунтазам кузата бошладим.

Мунтазам кузатувларим ва таҳлилларим натижасида Сизларнинг материалларингизнинг жамиятда ҳам акс-садо бераётганига гувоҳ бўлдим. Айниқса, уларнинг таъсирчанлиги давлат идораларида қабул қилинаётган қарорларга ҳам таъсир қилаётгани менинг диққатимни тортди.

Шу нуқтаи назардан, жамиятда ва давлат идоралари фаолиятида бўлаётган бир муаммони ўзимнинг қандайдир мақолам орқали эмас, сизнинг дастурларингиз орқали узатилганда кўпроқ самара беради, деган хулосага келдим. Негаки, менинг ёзганларимни аудитория ўзларининг орасидан бир кишининг гаплари сифатида қараб, ортиқча парво қилмайди. Ташқаридан, Сизнинг таъсирчан услубингизда айтилганида кўпроқ эътибор қаратилади. Хуллас, мақсадга ўтсам...

Халқимиз орасида имловий саводсизлик авж олган, десам муболаға эмас. Инсонларнинг ўзаро ёзишмаларидан кўчадаги турли шаклдаги лавҳаларга қадар давлат тили талабларини бузишдан ташқари, энг хунук имлоларда ёзилаётгани тил билан ишлайдиган мутахассисларнинг ғашини келтиришдан ўтиб, ғазабини қўзғамоқда.

Энг алам қиладигани, давлат идораларидаги ёзишмаларда ҳам чидаб бўлмас хатолар учрайди. Баъзиларини Сизлар ҳам ижтимоий тармоқларда кузатиб тургандирсиз. Айниқса, давлат идораларининг ҳужжатлари тўлиқ лотин алифбосига ўтгач, бу ҳолат яна-да бўртиб чиқди. Мен мамлакатимизнинг энг катта ва нуфузли Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фаолиятига доир баъзи материаллар мисолида буни кўрсатиб беришга ҳаракат қиламан. Бу вазирликни танлаганимнинг бир қанча залворли сабаблари бор.


Биринчидан, ушбу вазирлик ҳаммага ўрнак бўладиган йирик ва таъсири кучли вазирлик бўлгани учун энг кўп ёзишмалар олиб борадиган давлат идорасидир.

Иккинчидан, фақат шу вазирликда “Давлат тили масалалари бўйича меъёрий талабларга риоя қилишни таъминлаш бўлими” ташкил этилган. Бу дегани, вазирлик раҳбарияти томонидан соҳа мутахассислари тайёрлаган матеиаллар тўғридан тўғри эмас, балки тил бўйича мутахассисларнинг элагидан ўтгач, манзилга юбориладиган пишиқ тизим йўлга қўйилган. Очиғи, бу хабарни эшитганимда жуда қувонган эдим, афсуски қувончим узоққа чўзилмади.

Учинчидан, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг нутқларини, мулоқотларини журналист сифатида кузатиб, таҳлил қилганимда, жумлаларининг эга-кесими жойида, нутқ маданиятига эътибор қиладиган нодир раҳбарлардан бири сифатида тасаввур ҳосил қилганман.

Хабарингиз бор, ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотларда раҳбарнинг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйида маслаҳатчиси лавозими жорий қилинган. Аммо бу масаладаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорини ўқиганимда мазкур лавозим бир кишидан иборат бўлиб, қўл остида ҳеч қандай бошқарма, бўлим ёки ходим бўлиши назарда тутилмаганидан бироз хафа бўлдим.

Шунга қарамай, раҳбарият Иқтисодиёт ва молия вазирлигида давлат тилига риоя этилишига кучли эътибор берганми, вазирнинг тил бўйича маслаҳатчисига тўғридан-тўғри бўйсунувчи “Давлат тили масалалари бўйича меъёрий талабларга риоя қилишни таъминлаш бўлими” ташкил этилган.


#ТЕЗКОР
⚡️Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимини тарк этди.

22 февраль куни ЎФАнинг навбатдан ташқари сайлов конгресси бўлиб ўтади. Бунга қадар ЎФА президенти вазифалари вице-президент зиммасига юклатилади. Ҳозирда бу лавозимда Равшан Эрматов фаолият юритади.


БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ ПОРАХЎРЛИККА ҚАРШИ МУРОЖААТДАН СЎНГ БОСИМГА УЧРАМОҚДА

Бухоро давлат университети иқтисод факультети талабалари ўқитувчи Гавҳар Хидирова томонидан имтиҳонлардан пул йиғилаётгани ҳақида мурожаат қилганларидан сўнг, университет раҳбарияти томонидан босимга учраётганликларини маълум қилишди.

Талабаларнинг Элтузга таъкидлашларича, университетнинг коррупцияга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ёрқин ва ректор маслаҳатчиси Иззатулло Гавҳар Хидировани ҳимоя қилиб, мурожаатга жавобан ҳақиқатни аниқлаш ўрнига, талабалардан ким шикоят ёзганини аниқлашга уринмоқда.

Телефонлар йиғиб олинди, таҳдидлар қилинмоқда

Талабаларга кўра, ректор маслаҳатчиси Иззатулло улар билан учрашув ташкил қилиб, телефонларини йиғиб олган. У, шунингдек, талабаларни қўрқитиб, уларга босим ўтказган.

"Иззатулло бизга Элтуз порталини хорижий мамлакатлар билан боғлиқ, деб айтиб, мурожаатимизни сиёсий тусга киритиш билан таҳдид қилди. У бизга 'келажагингни куйдириб юбораман' деб айтди", — дейди талабалар.

Улар телефон олиб қўйилганлиги учун мазкур учрашув аудиосини ёза олишмаган.

Муаммо ҳал этилмаяпти, имтиҳонларда яна коррупция хавфи бор

Талабалар университет раҳбариятига бир неча бор шикоят қилган бўлишса-да, ҳанузгача Гавҳар Хидировага нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган. Баъзи талабалар ўқитувчи университетдаги юқори лавозимлардаги қариндошлари сабабли жазодан қутулиб қолмоқда, деб ҳисобламоқда.

Ҳозирда якуний имтиҳонлар бошланган ва талабаларнинг маълум қилишича, Гавҳар Хидирова имтиҳонларда пора тўламаган талабаларга паст баҳо қўйиш билан таҳдид қилмоқда.

"Биздан мустақил ишни қабул қилиш учун 50,000—80,000 сўм олиш талаб қилинди. Энди якуний имтиҳонлар учун ҳам алоҳида сумма тўлашимиз шарт эканлиги айтилаяпти", — дейди мурожаат йўллаган талабалар.

Талабалардан мурожаат: "Бизга ёрдам беринг!"

Бухоро давлат университети иқтисод факультети талабалари қийин вазиятга тушиб қолганликларини таъкидлаб, оммавий ахборот воситалари ва юқори ташкилотлардан ёрдам сўрамоқда.

"Биз коррупцияга қарши курашда ёлғиз эмаслигимизни билишни истаймиз. Илтимос, мурожаатимиз давлат раҳбарларига етиб борсин!", — дейилади мурожаатда.

Талабаларнинг сўзларига кўра, ҳозирда улар имтиҳонлардан ўта олмаслик хавфи остида қолишган ва университет раҳбарияти бу ҳолатни ҳал қилиш ўрнига, уларни таҳдид остида ушлаб турибди.

Биз бу ҳолатни кузатиб боришда давом этамиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

37.5k 1 345 11 164

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўқондаги ҳунармандлар шаҳарчасида трансформатор портлаши ортидан тадбиркорлар қийинчиликка дуч келди

Бугун Қўқон шаҳридаги ҳунармандлар шаҳарчасида электр таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммо юзага келди. Маълумотларга кўра, шаҳарча ҳудудидаги трансформатор портлаб кетган. Энг ташвишлиси, маҳаллий тадбиркорлардан ушбу муаммони бартараф этиш учун ноқонуний равишда пул йиғилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Маҳаллий тадбиркорларнинг айтишича, уларга: *"Агар пул тўпламасанглар, узоқ муддат давомида электрсиз қоласизлар,"* деб огоҳлантиришган. Шу билан бирга, тадбиркорлар бу ердаги автотураргоҳдан кунлик даромад 1 миллион сўмдан ошишини ва бу маблағларнинг 6 йилдан буён қаерга кетиши номаълумлигини таъкидлашмоқда.

Тадбиркорларнинг таъкидига кўра, мазкур муаммо уларнинг иш фаолиятига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Электр таъминотининг узилиши бизнес юритишни мураккаблаштириб, уларни катта зарарга учратади. Шунингдек, улардан олинадиган электр энергияси учун тўловлар охирги пайтларда сезиларли даражада ошган.

Тадбиркорлар маҳаллий ҳокимият ва мутасадди ташкилотлардан ушбу муаммони қонуний ва адолатли тарзда ҳал этишда ёрдам сўрамоқда. Улар электр таъминотини тиклаш ва ноқонуний пул йиғимларига чек қўйишни талаб қилишмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


⚡️⚡️⚡️Фарғонада қиморхона каталаси ИИБ ходимларига болта ва пичоқ билан ҳужум қилди. Тошкентда бир эркак яланғоч сазойи қилинди.


Талабалар овози: Фидойи кураторни ишга қайтаринг!

Осиё Халқаро Университет Талабаларининг Мурожаати:

Ҳурматли Элтуз ва университет раҳбарияти,

Биз, Осиё Халқаро Университетнинг 3-биноси талабалари, сизга ўз муаммоларимизни баён қилиш мақсадида мурожаат йўлламоқдамиз. Биз талабаларни доимо қўллаб-қувватлайдиган ва адолатли тарзда ишлайдиган кураторга муҳтожмиз.

Аммо, ҳозирги кунда баъзи кураторлар фақат ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилишлари, талабалар мурожаатларига бефарқ бўлишлари ва ҳатто беписандлик кўрсатишлари ҳақида кўплаб ҳолатларга дуч келяпмиз.

Аввалги кураторимиз Ф.Н. Ибрагимовна ҳақиқий фидойи ходим эди ва талабалар учун жуда катта ёрдам берган. Бироқ у кишининг оилавий сабабларга кўра ишдан кетгани ва ишга қайтиш учун қилган ҳаракатлари рад этилгани талабаларда тушунмовчилик уйғотмоқда. Нега оддий ходимлар университетга қайтиш имконига эга эмас? Бу қарорга қариндошлик ёки адолатсизлик сабаб бўлган бўлиши мумкинми?

Шу сабабли, сиздан фидойи кураторимиз Ф.Н. Ибрагимовна шахсини қайта ишга олиш масаласини кўриб чиқишингизни сўраймиз. Шунингдек, ходимларнинг иш фаолиятини янада диққат билан кузатишингизни ҳам илтимос қиламиз, чунки бу талабаларнинг ўқиш жараёни ва келажакдаги муваффақиятига жуда муҳим таъсир кўрсатади.

Ҳурмат билан,
Осиё Халқаро Университет 3-биноси талабалари


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

38.8k 1 105 6 117

ГАИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ БОШЛИҒИ РЕКЛАМА УЧУН ҚАНЧА СОҚҚА ОЛАДИ?

Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Ахборот хизмати бошлиғи формадан тижорат мақсадида фойдаланмоқда.

Худайберганов Қаҳрамон ўзининг 1 миллион кишилик инстаграм аудиториясига дача реклама қилди. Дача «енги жой, бўш» турибди, турк ҳаммоми, караоке бор – улфатлар ва оила билан борса бўлади, анаққиса.

Худайберганов Қаҳрамон ушбу инстаграм аккаунтни давлат ички ишлар ходими сифатида юритади. Аксарият постлар ЙҲХга тегишли.

Ахборот хизмати бошлиғи «давлат жуни билан ўз шахсий жунини ажратолмасдан» расмий постлар улашадиган аккаунтида дача рекламасини жойлаши меҳнат этикасига қанчалар тўғри келади?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

40.7k 2 238 7 189

⚡️⚡️⚡️Ўзбекнинг оддий иш куни. Тошкентда бош ҳисобчи 2 млрд сўмга яқин пулни талон-торож қилди


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон боғчалари болалар учун хатар марказига айланиб қолди.

16 январ куни Пскентдаги еттинчи боқчада Олмалиқдан келган илон ўйнатувчи заҳарли кобра илонларни болалар олдида ўйнатиб, уларни хавф-хатарга солган.

Ўзбекистонда биринчи январдан бошлаб илон ўйнатиш таъқиқланган.

Каллаварам боқча мудиралари ҳеч йўқ Рассом Тузни ўқиб туришса бўларди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

39.8k 1 162 14 191

РАССОМ ТУЗ: БОҒЧАДАГИ САОДАТ АСРИ

Х шаҳридаги боғчага «утренник ўтказинглар» деган амр тушди. Қаердан бўларди? Тепадан тушди!

Ҳеч қаерда ўқимаган ва шунчаки ҳоким қўйнига икки рейс кириб чиққани ортидан боғчага мудир бўлган Аминахон Бердиевна утренник нималигиям билмасди.

Боғчадаги болалар овқатига ажратилган маҳсулотни уйига ташмалашга ихтисослашган ошпаз Олияхон Ташманова биларкан утренник нималигини.

«Анақа, дину-диëнат, инсопга чақирадиган амру марип» деди икки сўмкани тўлдириб уйига кетмоқчи бўп турган Олияхон.

Туркиядан депорт бўлган ва совуқда қатортолда клиент йўқлиги сабаб болларга қараб туриш учун 200 доллар пора бериб ишга кирган боғча опа Диля «амри марип» утренник форматини ютубдан қараб топиб берди.

Туркиядаги боғчалардан тадбирни копия қиладиган бўлишди. Болаларнинг ота-энасига ўлпон солинди. Тепадан одамам келадиган бўлди.

Катта зол ўртасига фанерадан каъба шаклини устага ясаттириб қорага бўяшди.

Битта 4 яшар болани қора куяга бўяб, қип яланғоч қилиб, қора қути теппасига ўтқазиб қўядиган бўлишди. У ҳабаш Билол образини ëнгсилаб азон айтиб туриши керак.

Туркиядан депорт бўлган Диля тўнқайиб, туя маскасини кийиб, тўрт оëқлаб туя бўлиб турди.

Ўғил болларни қип яланғоч қилиб чойшабга ўраб сортларга бўлишди.

Ота-онаси мўл-кўл эҳсон қилган боллар саҳабаи киром ролига лойиқ кўрилди. Қолганлар мужоҳид ва хавориж бўлишди. Ота-онаси ўлпон тўламаганларни “мушрик” ва “еврей” ролига қўйишди.

Қизларни ҳаммасини бошига шакардан бўшаган қоп кийдириб қўйилди.

Аввалги боғча мудираси даврида рассомлик кабинетида турган гипс ҳайкалларни Каъба олдига қатор териб қўйишди.

Утренник бошланганда «саҳобаи киром» ролидагилар қўлида таëқ билан бу ҳайкалларни синдиради.
Кейин улар «мушрик» ва «яҳудий» ролидаги болларни ëлғондакамига найза тиқиб ўлдиришади.

Бошига шакардан бўшаган қоп кийиб қатор туган қизларни эса мужоҳид ва хаворижлар асир қилиб, олиб ўзаро тақсим қилиб, жорияга айлантиришади.

Утренник охирида эса барча оқ чойшаб ўраб олиб қўлбола каъба атрофида айланади.

Аминахон Бердиевна бу сценарийни таълим вазири Ҳилола опачага телеграмдан ирғитворди. Ҳилола опа бу сценарий тагига юракчалар расмини қўйди. Бу ОК дегани эди.

Зол тўла одам. Вазир Ҳилолаям кеган, ота-эналарам шетта. Парда очилди. Каъба тепасига қора куя суркалиб чиқариб қўйилган Билол образидаги бола азон айтиши керак. Фонда Саъдулла Урганжийнинг «Кофирларни ўлдиринг» деган нашид қўшиғи дирс-дирс қилиб ритм билан айтилиб турибди.

Аммо Билол образидаги бола азон айтмай без бўлиб турибди «Оя, сийгим келди», деди у.
Каъба ортида туя бўлиб тўнқайган Диля болага қараб «чида, эшшак!» деди. Шу пайтда каъба атрофига саҳобаи киромлар кириб келиб қўлидаги таëқ билан ҳайкалларни синдиришди.

Кейин хаворижлар келиб мушрик ва еврейларни ўлдириши керак эди. Аммо мушрик ролидаги бола билан еврей ролидаги бола бир бири билан уришиб кетди.

Уларнинг разборига туя ролидаги Диля аралашиб ҳаммасини бир бир чимчилаб урушиб тергаб чиқди. Каъба тепасида турган бола чидолмай сийворди.

Бошига шакар қопи кийган қизлар қочаман деб бир бирига урилиб онтарилиб тушди.

Вазиятни назоратга олай деб югуруиб келган туя ролидаги Диляни тоғорадай кўти тегиб кетиб фанердан бўган каъбаям устидаги сийғоқ болага қўшиб онтарилди.

Фанер каъба вайроналари орасидан хуррак саси келди. Кечқурун совқотган боғча қоровули ичиб, маст бўлиб, фанер каъбанинг ичига кириб ухлаб қолган эди.

«Пардани ëпинг, шундай гўзал пазилатли томошани кўтига тиқди бу алкаш қоровул!» деди вазир Ҳилола.

Яхшиям боғча опанинг йўбир акахонлари бор. Ашилар қутқариб қолди. Бўмаса саодат асрини кўролмай ишдан бўшаб кетган бўларди мудир хоним Аминахон Бердиевна.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

39.5k 1 313 13 335

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БУ ОЙДИН КЎЧАЛАР... ЁКИ ЗОЙИР МИРЗАЕВГА ХИТОБ

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрининг Шарқ гули кўчаси аҳолиси учун асфальт қопламаси ҳали ҳам амалга ошмаган орзу бўлиб қолмоқда. Маҳаллий ҳокимият учун эса, бу муаммо гўёки мавжуд эмас.

Агар Отарчилар мадвазири гапирганида эди, эҳтимол:

"Бу кўчани асфальт қилишга кетадиган маблағни шоу-фестивалларга сарфлаш мумкин," – деган бўларди.

Шу тарзда туман ҳокими учун ҳам аҳоли мурожаатлари эътиборга лойиқ эмас.

Нурафшонликлар йиллар давомида лой ва чанг остида яшашда давом этмоқда.

Шарқ гули кўчаси аҳолиси йўл таъмири бўйича бир неча бор:
• Маҳалла идорасига,
• Шаҳар ҳокимлигига,
• Вилоят ҳокимлигига

мурожаат қилган. Бироқ, натижа «тешик кулча».
Йўлсизликка қандай баҳона топилади?
Қуйидаги саволларга жавоб борми:
• Нурафшонга асфальт қачон тўшалади?
• Солиқ тўловчилар пули фестивалларга эмас, халқ фойдасига ишлатиладими?
• Нега давлат ўз мажбуриятини бажармаяпти?

Псевдо-патриотлар тезда ўз версиясини таклиф қилади:
"Одамлар пул йиғиб, ўзи шағал тўкиб олсин!"

Бироқ, бунинг ечими йўқ! Йўлсозлик – давлатнинг солиқ тўловчи фуқаролар олдидаги мажбуриятидир. Фуқаролар солиқ тўлайди, давлат эса ўз мажбуриятларини бажариши шарт!

Нурафшон аҳолиси ҳокимлик ва шахсан Зойир Мирзаевдан Шарқ гули кўчасига асфальт ётқизиш бўйича аниқ чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги "откат" тизими

Ўзбекистонда қурилиш соҳаси иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, у нафақат инфратузилмани ривожлантириш, балки аҳоли учун иш ўринлари яратишда ҳам асосий роль ўйнайди.

Бироқ, бу соҳада йирик пул оқимлари ва бюрократия туфайли коррупция, хусусан "откат" тизими кенг тарқалган муаммо бўлиб қолмоқда.

Қуйида Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги "откат" тизимига доир таҳлил, унинг оқибатлари ва муаммони ҳал қилиш йўллари ҳақида фикр юритамиз.

"Откат" тизими нима ва у қандай ишлайди?

"Откат" — бу қурилиш компаниялари ёки пудратчилар томонидан давлат ёки хусусий ташкилотларнинг мансабдор шахсларига бериладиган пора бўлиб, унинг эвазига маълум бир имтиёзлар ёки шартномалар олиниши таъминланади. Қурилиш соҳасида "откат" тизими қуйидаги йўналишларда учрайди:
1. Тендер ва давлат харидлари.
Кўп ҳолларда тендерларда ғолиб чиқиш учун пудратчи компаниялар тендер ташкилотчиларига 10-30% миқдорида "откат" беришга мажбур бўлади. Элтуз гаплашган йирик қурувчилар Тошкентда баъзи йирик қурилишларга “откат” миқдори 40% фоизга қадар етади. Тендерлар кўпинча формал равишда ўтказилади, аммо ғолиб олдиндан маълум бўлади.
2. Ер ажратиш ва рухсатнома олиш.
Қурилиш учун ер ажратиш, айниқса Тошкент ва туристик ҳудудларда, кўпинча ноқонуний тўловларни талаб қилади. Ернинг мақсадли фойдаланиш турини ўзгартириш учун ҳам катта миқдорда "откат" керак бўлади (нотурар жойларни турар жойларга ўзгартириш ва ҳоказо).
3. Қурилиш жараёнида назорат.
Қурилиш жараёнида давлат органлари томонидан ўтказиладиган текширувлардан қутулиш ёки жарималардан қочиш учун мансабдор шахсларга пора берилади. Бу жараёнда қурилиш стандартларига риоя қилиш ўрнига, муаммолар пул эвазига ҳал қилинади.

"Откат" тизимининг оқибатлари

Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги "откат" тизими нафақат иқтисодий, балки ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳам жиддий салбий оқибатларга олиб келади:
1. Қурилиш нархларининг ошиб кетиши.
Откатлар туфайли қурилиш компаниялари харажатларнинг бир қисмини истеъмолчиларга юклайди. Бу эса уй-жой нархларининг ошиб кетишига сабаб бўлади ва кўплаб фуқаролар учун уй-жой хариди имконсиз бўлиб қолади.
2. Сифатнинг пасайиши.
Откатларга кетган маблағлар сабабли қурилиш компаниялари сифатли материаллардан тежашга мажбур бўлади. Бу эса қурилиш объектларининг тез бузилиши ёки хавфли бўлишига олиб келади.
3. Адолатли рақобатнинг йўқлиги.
Тендерлардаги "откат" тизими ҳақиқий рақобат муҳитини йўқ қилади. Ҳақиқий потенциалга эга бўлган компаниялар тендерларда иштирок этишдан четлатилади.
4. Давлатга ишончнинг пасайиши.
Одамлар "откат" тизими давлат идоралари томонидан қўллаб-қувватланади, деган фикрга келади. Бу эса давлатга нисбатан ишончнинг пасайишига олиб келади.

1. Барча тендер ҳужжатлари, ғолиб танлаш мезонлари ва тендер натижалари оммага очиқ бўлиши керак.
2. Мустақил назорат.
Тендер ва қурилиш соҳаси устидан мустақил органлар назорати ўрнатилиши зарур. Бу органлар жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориши керак.
3. Рақамлаштириш ва бюрократияни минималлаштириш.
Қурилиш соҳасида барча жараёнларни рақамлаштириш коррупция хавфини камайтиради.
4. Жамоатчилик иштироки.
Фуқаролар ва журналистлар коррупция ҳолатларини ошкор этиш жараёнида ҳимояланиши керак.

Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги "откат" тизими иқтисодиётнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб турибди. Ҳукумат томонидан қатор ижобий ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлса-да, тизимли ўзгаришлар учун янада кенг кўламли саъй-ҳаракатлар талаб этилади.

Коррупцияга қарши кураш нафақат давлатнинг вазифаси, балки жамиятнинг барча қатламлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилиши лозим.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БОШ ВАЗИР ҲАР ҚУРИЛИШДАН 20 ФОИЗ ОТКАТ ОЛАДИ

Ўзбекистон республикаси Бош вазир лавозимида 9 йилдан бери ўтирган 64 яшар Абдулла Ниғматович Арипов мамлакатда қурилаëтган “ҳар бир катта бино буюртма нархидан 20 фоиз “откат” олиб келади.”

Бу иддаони Элтузга сиздирган манбанинг ишонишича, “20 фоизлик откат Бош вазирга чўнтак вазифасини бажарадиган Шерзод Абидов тарафидан мунтазам олиб турилган”.

Элтузга келган маълумотдан иқтибос: “ Шерзод Абидов - каб минда (вазирлар маҳкамасида) жудаям катта фигура. Уни Бош вазир чўнтаги деб аташади. Одамларга мансаб бериш, яъни кадровый вопросни ҳам шу киши маълум ҳақ эвазига амалга оширади. Дом қурмоқчи бўлсангиз, Шерзод Абидов орқали қанча этаж бўлишини ҳал қилиб рухсатини оласиз.”


Бу маълумотда иддао қилинишича, республикадаги ҳар битта қурилаëтган бинонинг нечта қават бўлишиниям Шерзод Абидов назорат қилади. Битта қурилиш қилиш учун откат 500 минг доллардан 1 миллион долларгача. Бу қурилишга ажратилган сумманинг 30 фоизини ташкил қилади. Откатга берилган суммани қоплаш учун қурувчи ширкат стройматериалдан, ишчилар ойлиги ва бошқа нарсалардан тежаб қолади. Бино камида 30 фоиз сифатсиз қурилади.

👉МАҚОЛАНИ БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👈

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

47.2k 4 1.2k 24 497
20 last posts shown.