Вазир Ҳилола Умарованинг жиноятлари


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали.
Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади...
YouTube kanal:
https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1
Мурожаатлар учун бот 👉

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Мамлакатимизда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган.

Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти.

Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Айтишларича К.Дусовни Жиззах Вилояти ММТ Бошқарма бошлиғи Суярова, ўзининг қизларини мажбурлаб эрга бериб, кўпчиликни пул маблағларини фирибгарлик билан ўзлаштирган, ҳозирда иши терговда бўлган 18 мактаб директори Хасанова,
(https://nemolchi.uz/uz/zhizzahdagi-maktab-direktori-izlariga-tazji-tkazib-ularni-mazhburlab-turmushga-chi-argan-ish-ishlashdan-ma-rum-ilgan-va-jerkinliklarini-cheklagan/)

мактаб болаларининг дафтарларини мажбурий йиғиб маклатурага сотадиган, битирувчиларга пул эвазига олтин медал сотадиган мактаб завучи Ялгашовалар судга беришибди.

Суд эртага 24 январ куни Арнасой туман судида бошланади.

Дусовни судга берганларга қаранг, эътибор беринг, уни жиноятчига чиқараётганларнинг ўзлари адашддий жиноятчилар. Қандай замонларда яшаяпмиз а😊

Айтишларича, бу ишларнинг бошида Вазир Умарова турган эмиш

4.4k 0 68 17 84

Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о приоритетных задачах в области высшего образования и науки.

#Mirziyoyev #taqdimot #oliytalim #ilmfan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: RASMIY.UZ | Официальные новости
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган "Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаб директори Ф. Ш. томонидан ўқувчиларни формаси учун пул йиғими ташкил этмоқдами? Форма мажбурийми? мазмунидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат:

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланишича, мактаб директори Ф.Ш. ҳақиқатдан мактаб ўқитувчиларига 2025-йилнинг 21- январ куни мактабнинг телеграм гуруҳига ведиомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга “жакет” олиниши мақсадида кўрсатма бергани аниқланди.

Натижада мактаб директори Ф.Ш. га нисбатан бошқарма бошлиғининг 2025 йил 22-январдаги тегишли буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма беш (25%) фоиз миқдорида “Жарима” интизомий жазо чораси қўлланилди.

❗️Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактаб синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинди.

☝️Эслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024-йилда ўтказилган матбуот анжуманида мактаб формаси бўйича талабларни ким белгилайди? деган саволларга:

“Бугунги кунда мактаб формаси билан боғлиқ масалалар кўп муҳокама қилинмоқда. Биламизки, ўқувчиларнинг мактаб формаси ва уни кийишга бўлган ягона талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 15-августдаги 666-сонли қарори билан тартибга солинган.Шунингдек, вазирликнинг 2023-йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи билан ўқувчиларини кийиниш маданияти бўйича ўз тавсияларини барча мактабларга етказган ва шу асосида улар томонидан ички тартиб-интизом қоидалари ишлаб чиқилган”, дея жавоб берган эди вазир Ҳилола Умарова.


Маълумот учун: Таълим ташкилотида мажбурий тартибда ўқувчиларни форма кийишига доир пул маблағларини йиғиш, ташкил этиш, қатъиян тақиқланади. Бу каби салбий ҳолатларини Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси кескин қоралашини маълум қиламиз.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

4.2k 0 41 10 29

#Ҳазил
Мактабларда форма киймаган ўқувчилар ва форма кийдирмаган ўқитувчилар - душман!

Бу ўзбекларимизга соқол - душман, рўмол - душман, намоз - душман, ўз ўзбеклари - бири бирига душман, кийим - душман, давлат - душман, ҳукумат - душман, Президенти - душман, ҳокимлари - душман, халқи - душман, имоми - душман, яхшилик қилган - душман, ёмонлик қилган - душман, камчилигини гапирган - сотқин, хоин, душман, ютуғини гапирган - сотқин, хоин, душман,
Энг потенциал душманлари билан оғиз бурун ўпишади. Мисол учун ўзбеклардан бошқаси билан.

Сизларга юқоридагилардан бошқа душман йўқми ҳайронман?😂


Forward from: Telegram_Yulduzlari| Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#АНА_ХОЛОС
❌“Ҳурматли синф раҳбарлар, вижи-вижи гап керакмас. ОТА-ОНАЛАРДАН Қандай қилиб пул йиғиш сизнинг маҳоратингизга, фантазиянгизга боғлиқ ХАММА ФОРМА ОЛАДИ”🤦🏻‍♂️


Қашқадарёда мактаб директори ўқувчиларга мажбурий форма қилдириш, ота-оналардан 70 минг сўмдан олиш кераклигини талаб қилди

TELEGRAM_YULDUZLARI- КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ

3.7k 0 55 51 49

Forward from: Rassom Tuz
Денов туманидаги мактаб директор ўринбосари вояга етмаган 9-синф ўқувчисини олдин зўрлаб номусини поймол қилган кейин қўрқитиб бир йил ўзига ўйнаш қилиб олган.
Жамиятнинг энг тубан ва тавия қисми мактаблар ичида. Улар ўқитмай саводсиз қилиб чиқарган бутун бир йўқотилган авлод суриниб туртиниб юрибди.
Хилолага "алë" деб қўйинглар.


Forward from: Jalilov. Qaydlar
PISA-2025 tadqiqotlari yaqinlashgani sayin "cerebry'bozlik" tobora absurd tus olayotgan ko'rinadi

Namangan viloyatidan yozishmoqda:

"Assalomu alaykum. Biz Namangan tumanidan 31- maktabda faoliyat yuritayotgan oʻqituvchilarmiz. Bir haftadan beri oʻquvchi ishlashi kerak boʻlgan Cerebry platformasidagi testlarni maktab direktori oʻqituvchi ishlashiga majburlayapti. Maktabda dars oʻtilmayapti. Hamma oʻqituvchi test ishlash bilan band. Bugun yakshanba boʻlishiga qaramay, hamma oʻqituvchi maktabga test ishlashi uchun chaqirildi". (Xabar muallifi ushbu iddaosini tasdiqlaydigan foto va video suratlarni ham ilova qilgan - ularda qishki kiyim kiygan o'qituvchilarning kompyuter xonalarida test ishlab o'tirishganini ko'rish mumkin).

Bundan oldinroq joylarda maktab o'quvchilari ta'til paytida maktabga chaqirilib, Cerebry platformasida test yechishga majburlanayotgani haqida xabarlar chiqqan edi (qarang: 1, 2). Kuni kecha Cerebry platformasidagi testlarni o'quvchilar nomidan mablag' yevaziga yechib berib, maktab "statistika"sini ko'tarish xizmatini taklif qilayotgan kanallar paydo bo'lgani haqida yozgan edim. Xabarlarga qaraganda, joylarda maktablarning platformadagi testlarni yechish bo'yicha statistikalari so'ralmoqda, shu asosida maktablar reytinglari yuritilmoqda. Vazirlik Singapurdagi xususiy kompaniya onlayn repetitorlik va qo'simcha praktika platformasi sifatida yaratgan mazkur platformaning PISA natijalarini yaxshilashga qanday yordam berishi mumkinligi yoki bu platforma O'zbekistonlik soliq to'lovchilarga qanchaga tushayotgani haqida biron izoh bergani yo'q. Masalan, platformaning o'zi namuna sifatida ko'rsatayotgan test topshiriqlariga diqqat qilsangiz, aksar hollarda ular PISA tadqiqotida ishlatiladigan test topshiriqlari formati va yondashuvidan farq qilishini ko'rishingiz mumkin.

Mazkur "cerebry'bozlik" kampaniyasining qiziq va tushunarsiz joyi - deylik, platforma o'quvchilarning matematika va tabiiy fanlar ko'nikmalarini yaxshilashga yordam bergan taqdirda ham, vazirlik bunday absurd darajaga chiqayotgan kampaniyabozlik - o'quvchilarni test yechishga majburlash, maktablarning platformadagi statistikasini yuritish, o'qituvchilarlarning o'quvchilar o'rniga test yechishi, pulli "xizmat"lar evaziga maktablar "statistika"sini ko'tarish - bilan o'quvchilar bilimi ko'tarilib qolmasligini tushunmaydimi? Aniq standartlar, izchil dastur yo'q, turli sinflar turli davrlarda yaratilgan va bir-biri bilan bog'lanmagan dasturlar-u darsliklar asosida tahsil olayotgan, vazirlik zo'r berib "islohot" sifatida taqdim qilayotgan "yangi baholash tizimi" esa o'quvchilarning o'qishga, o'qituvchilarning ishlashga oxirgi motivatsiyasini o'ldirayotgan bir sharoitda bunday kampaniyalar samara bermasligini, PISAdagi natijalarni yaxshilash uchun maktab ta'limi sifatini oshirish, buning uchun esa real muammolarni hal qilish kerakligini 10 mingdan oshiq maktablarni boshqarayotgan vazirlik nahotki tushunmasa? Menimcha tushunadi, lekin mana shunday hamma bir-birini - maktablar boshqarmani, boshqarma vazirlikni, vazrlik "tepa"ni yolg'on-yashiq statistikalar va "ura-ura" kampaniyalar bilan aldaydigan tizim qulayroq bo'lsa kerak. Chunki bunday tizimda o'zini ishlayotgan, nimanidir "isloh" qilayotgan qilib ko'rsatish uchun, bir o'quvchim ta'biri bilan aytganda, "katta kalla" shart emas ...


Forward from: Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
Бугун, 22 январь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Покиза Ахмеджанова олиб борди.

Кейинги йилларда ҳудудда қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий шароитларини юксалтириш ва бошқа йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, қўшимча вазифалар белгиланди.

Кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Facebook | Instagram






Forward from: MA-News
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Россияда мигрантларга қарши "ов" бошланди

"Без документ " юрган мигрантлар аёвсиз таъқиб қилиняпти, аёлми эркакми қараб ўтирмаяпти

Россияда юрган мигрантларга юбориб қўямиз, хужжатларни қараб қўйинглар

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


ММТ Вазири ва тизим раҳбарларининг бир йил олдин олган ойлик маошлари ҳурматли ўқитувчилар. Сизлар бунақа даромад олиш учун неча йил ишлашингиз керак?

Тизим раҳбарлари шундай маош олишга лойиқми?

Германиянинг Давлат Раҳбаридан баъзи ҳукумат аъзолари маошларини кўтаришни сўраганида, Меркел: мамлакатимизда ҳеч кимнинг ўқитувчилардан юқори маош олишга ҳақи йўқ, хатто мени ҳам. Маоши кўтарилиши мумкин бўлган бир тоифа бор, у ҳам бўлса ўқитувчилар-деб жавоб берган экан...

17.8k 1 1k 67 151

Forward from: Oʻzbekiston taʼlimi Yangi kanal
Ҳурматли ота-оналар, фарзандингизга кўз-қулоқ бўлинг!

Денов туманидаги мактаблардан бирида директор ўринбосари 9-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган қизни бир йил давомида номусига тегиб келган. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани, тергов ва суд жараёнини ваколатлари доирасида кузатиб бораётганини маълум қилди.

@generalissimo_marshal

Обуна бўлинг
https://t.me/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan



7.5k 1 141 27 77

Forward from: Postfactum.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Боғча болаларига кобра билан томоша кўрсатилди
Видеода мактабгача талим муассасасида тарбияланувчиларга ҳозирда ноёб, Қизил китобга киритилган Ўрта Осиё кобралари билан томоша уюштирилганлиги ва бунда боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаганлиги акс этган.

Ҳозирда Ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳолат қачон ва қаерда содир бўлганлигини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


НЕЧУК ЖОНМАН

Нечук жонман паришонман, саропо айбу нуқсонман,
Ёмонман, йўлдин озгонман, на инсону на ҳайвонман.

Абас умримни ўтказдим, гуноҳлар дафтарин ёздим,
Маосий даштида оздим, тополмай йўлни ҳайронман.

Хисолимдин уятқонман, гуноҳ лойиға ботқонман.
Худойимни унутқонман, нечук дерман мусулмонман.

Ўтиб кетти маҳу солим, оқарди сочу соқолим,
Дигаргун бўлмади ҳолим, маолимдан паришонман.

Қарибман танда зўрим йўқ, йигитликдек шуурим йўқ.
Гуноҳимдан ҳузурим йўқ, на суд эмди пушаймонман.

Олиб касби ҳалолим деб, ҳақи мардумни молим, деб,
Есун аҳли аёлим деб, югурган қавли ёлғонман.

Амал уқбони даркори, бу дунёдир экинзори,
Ҳусулим маъсият бори, гунаҳ киштиға деҳқонман.

Ўғул-қизлар қиёматда, қочар мазмуни оятда,
Алар деб ман ҳалокатда, жаҳон расвоси нодонман.

Бўйинда ишқ тавқи йўқ, дилимда Ҳақни шавқи йўқ.
Тилимда тавба завқи йўқ, ғариқи баҳри исёнман.

Кўруб лутфу амимингни, тотуб нозу наъимигни,
Тонуб нору жаҳимингни, таажжуб аҳли куфронман.

Қани Жамшиду тахтида, Скандар борму бахтида,
Манам ўткунчи вақтида гадоман, гарчи султонман.

Жаҳон кўҳна работ эркан, мусофирлар қўнуб ўтган,
Адам саҳросидан келган, манам бир лаҳза меҳмонман.

Бу дунёнинг вафоси йўқ, яқин билдим бақоси йўқ,
Ажал дардин давоси йўқ, на қилғаймен харосонман.

Нетарман гўр азобиға, малойикнинг жавобиға,
Қиёматни ҳисобиға, ёмон олуда домонман.

Турар маҳшарда ғавғолар, бошимда қанча савдолар,
Бўлурман анда расволар, на қилғум, аҳли туғёнман.

Ҳазорон оху вовайло, ўзунгдин бўлмадим огоҳ,
Ҳидоят қилмасанг Аллоҳ, аро йўлларда қолғонман.

Иноятлик Илоҳимсан, паноҳим, такягоҳимсан,
На қилсанг подишоҳимсан, санга бўйнумни сунгонман.

Қулунгдирман манам ё Раб, гуноҳимдан на ғам, ё Раб,
Агар килсанг карам ё Раб, зиҳи мамнуни эҳсонман.

Гуноҳим ҳаддин ошди, лек ғуфронингга Рожийман,
Қиёмат шиддати ваҳми билан тарсону ларзонман.

Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "ХОЖАЖОН ХОЖА РОЖИЙ МАРҒИНОНИЙ" китобидан.


Forward from: 𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум, хурматли кўрарманлар. Ўтган ҳафта жума куни, катта ўғлим сиз билан ишга кетаман деб роса ҳархаша қилди. Бирга олиб кетдим ва ўша ердаги ҳолатни сизларга ҳам улашмоқ истади бу кангул)

Япониядаги ишчи-ҳодимларга қилинган шароит фантастик даражада. Кўп болали бўлган одамларга ирим қилиб, ички кийимини сўрашади-ку. Шунга ўхшаб мен ҳам ирим қилиб, шу компания бошлиғининг иштонини олиб бориб ўзимизникиларга кийгизсаммикан? Нима дейсиз?

Баҳодир НИППОНИЙ


Forward from: 𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
ЯПОНИЯДА БОЛАЛАРГА УКОЛ ҚИЛИШМАЙДИ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар.
Сизларга ҳам шундай туюладими? Кипригингизда асраб-авайлаб катта қилаётган болангиз қалдирғочнинг қанот қоқишига ҳам шамоллаб қолаверади. Ана у ерда бўлса, отаси АКУНА МАТАТА ( На оиласини, на боласини ўйлайдиган) онаси ҳаётини овсин-қайнона билан жангга бағишлаган, гап-гаштаккка бағишлаган. Аммо, шундай оиланинг боласи соппа-соғ, касал ҳам бўлмайди. Апти-ангорига қарасангиз бир аҳвол. Қаровсиз, кийимлари кир бурни оқиб юради. Қачон қараманг, қўлида ювилмаган сабзини гирчиллатиб еб юради. Нон билан пиёзни еб юради. Сиз сувнинг сўлиғи, ўтнинг бўлиғини бериб катта қилаётган болангиз нозикроқдек туюлади. Камига, қўлига "Иккита нон олиб кел" деб пул бериб юборсангиз пулни йўқотиб келаябди. Анави АКУНА МАТАТАНИНГ боласи эса, шу даражада ишига пухтаки, бирга бозорга борсангиз сизни ҳам сотиб келиши мумкин) Бу ерда бир гап бор-ов) Ҳа, майли. Келинг шамоллаш ҳақида гаплашамиз.

Ўтган ҳафта 3 кунлик дам олиш кунини оилавий касал бўлиб ўтказдик. Боламиз боғчадан вирус юқтириб келибди. Шифохонага борсак бир нарса вирус деб айтишди. Велай агар тушунмадим. Бизда ҳаммасини битта қилиб - ШАМОЛЛАШ деймиз-ку. Японларда битта-битта қилиб аташади. Мингдан ортиқ Японча вирус бўлса керагов) Бир нарсани доим ўйлайман: Ё бизда унақа вируслар йўқ, ёки бўлса ҳам аниқлай оладиган тизимимиз йўқ)

Япон шифокорига "Боламиз озгина совуқ сув ичиб қўйган эди. Шунга томоғи оғриб қолибди" десам бақириб кулган эди. Томоқ оғриқ, шамоллаш, иситма кабилар совуқ сувдан, совуқдан бўлмайди. Уларнинг барчаси вирус юқиши орқали бўлади деганди.

Япониядаги болаларни даволашдаги яна бир ажойиб жиҳати: Болаларни деярли укол қилишмайди. Мен боламизни укол билан, антибиотик билан даволашганини эслай олмайман. 39 даража иситма билан шифокорларга қўнғироқ қилсангиз, "Боланинг организми ўзи курашсин. Ваҳима қилманглар" дейди. Шифохонага олиб борсангиз ҳам уколсиз, оддий дозаси кучли бўлмаган дорилар билан даволашади. Табийликка урғу беришади. Биз антибиотик ва дориларга организмни мослаштириб қўйганимиз учун ҳам касалдан бошимиз чиқмай қолган бўлса керак.

Хулоса қиладиган бўлсак, тепадаги мавзуни бекорга тилга олмадим. Ҳамма гап гирчиллатиб сабзи-пиёзларни еб, табиий махсулотлар билан даволанишда экан. Болаларимизга енгил ҳаёт яратиб кучсиз қилиб қўймаслигимиз керак экан. Тарбияга жиддий қараб, баъзи-баъзида болаларга нисбатан АКУНА МАТАТА ҳам бўлиш керакми дейманда) Сиз нима дейсиз?

Баҳодир Ниппоний


Forward from: Safoyev Fikri ️
“ҲЕЧ КИМ ФАРИШТА ЭМАС – АММО АДОЛАТЛИ БЎЛИНГ”
Авлиё одам бўлмоқчимисиз – бунинг иложи йўқ. Адолатли бўлмоқчимисиз – буни одатга айлантиринг. Адашинг, тубан кетинг, гуноҳ қилинг , аммо адолатли бўлинг. Иложи борича камроқ гуноҳ ишларга қўл уринг – айнан мана шу инсон ҳаёти қоидасидир. Бутунлай гуноҳлардан фориғ бўлиш – бу энди фаришталикни орзу қилишдир.
Виктор Гюго, француз ёзувчиси
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

20 last posts shown.