"ISTIQBOL" GAZETASI RASMIY KANALI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


ISTIQBOLLI MANZILLARGA BIZ BILAN YO'L OLING!✒️
📚"Istiqbol" gazetasi siz bilan ijtimoiy hayotning turfa xil masalalarida fikrlashadi!✒️

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


🌳"Yashil Makon:

"Ustozlar bog‘i – ilm va tabiat uyg‘unligi"


🌱 Zangiota tumani Maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi boshligʻi Ilhom Xolmirzayev boshchiligida tumandagi 34-maktab hududida Zangiota tumani ustoz va murabbiylar bogʻi tashkil etildi.

📹Jarayonlarni YouTube platformasi orqali koʻrish👇

https://youtu.be/931R0oaALGg?si=IB4xN5eEsNxp6Lcz


🌳"Yashil Makon:

"Ustozlar bog‘i – ilm va tabiat uyg‘unligi"


🌱 Zangiota tumani Maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi boshligʻi Ilhom Xolmirzayev boshchiligida tumandagi 34-maktab hududida Zangiota tumani ustoz va murabbiylar bogʻi tashkil etildi.

🌱 Tadbir doirasida 1000 tup mevali va 200 tup manzarali daraxt koʻchatlari oʻtqazildi.

🌱Ushbu tadbir nafaqat ekologik muhitni yaxshilash, balki yosh avlodni tabiatga mehr-muhabbat ruhida tarbiyalashga ham xizmat qiladi.


🌐Telegram | YouTube I Bot | Fecebook| Website

Kanalga ulanish:👉 https://t.me/Zangiotatumanihokimligi


#ijro_intizomi
#muhokama

🔰Zangiota tumani hokimi Erkin Rustamov boshchiligida ijro intizomi boʻyicha muhokama yig‘ilishi boʻlib oʻtdi.

🔰Yig‘ilishda Davlatimiz rahbari hamda Toshkent viloyati hokimi tomonidan berilgan topshiriqlarning sifatli va o‘z vaqtida bajarilishi, jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlariga tezkor javob berish, shuningdek, ijro intizomi masalalari muhokama qilindi.

🔰Bundan tashqari, "Yashil makon" loyihasi doirasida amalga oshirilayotgan ekologik ishlar va yashil hududlar yaratish bo‘yicha olib borilayotgan sa’y-harakatlar ham alohida muhokama qilindi va barcha tashkiliy masalalar bo‘yicha mas’ullarga aniq, lo‘nda topshiriqlar berildi, harakatlar rejasi tuzildi.


🌐Telegram | YouTube I Bot | Fecebook| Website

Kanalga ulanish:👉 https://t.me/Zangiotatumanihokimligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#тарих_ва_бугун

Ўзбек киноси оламида алоҳида ажралиб турадиган "Суюнчи" фильми олинган жойлар 42 йилдан сўнг! Олдин ва ҳозир...

@haqiqatonline_24


Ниманидир ўрганишга бўлган кучли истак, бу — аллақачон эллик фоиз муваффақиятдир.

Дейл Карнеги

Ўрганмоқчи бўлсангиз ҳаракат қилинг, энди кеч деманг. Ҳеч қачон кеч бўлмайди, аксинча бу сизга берилган имкон бўлади.
Билмасангиз сўрашга уялманг! Бунга бир дақиқа кетиши мумкин, аммо билмаслик бир умр хижолатли бўлади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


#хушхабар

⚡️⚡️Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар сезиларли даражада оширилади

Январ ойидан бошлаб иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ўз вақтида тўланиб, инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда оширилади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, юқоридаги қарор Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун лойиҳасида бир ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада давлатнинг фуқаролар олдидаги барча ижтимоий мажбуриятларини бажариш учун етарли миқдорда, жумладан камбағалликни қисқартириш учун 20 трлн. сўм пул маблағлари ажратилганлиги айтиб ўтилган.

Хусусан, инфляция даражаси 7 фоиз бўлиши кутилмоқда.

@haqiqatonline_24


#TASHABBUS
🌳"YASHIL MAKON" LOYIHASI DOIRASIDA
🌳"BOG‘CHANI BOG‘ QILAMIZ"
📍Zangiota tumani


➡️Xabar berganimizdek, joylarda "Yashil makon" loyihasi doirasida samarali ishlar qilinmoqda. Xususan, viloyat Maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi tasarrufidagi maktabgacha ta’lim tashkilotlarida amalga oshirilayotgan ishlar tahsinga loyiq.

➡️Zangiota tumanida mavjud 31ta maktabgacha ta’lim tashkilotida dolazarb 40 kunlik doirasida hududlarni obodonlashtirish, daraxt ko‘chatlari ekish ishlari uyushqoqlik bilan amalga oshirilmoqda.

📌📌Jumladan, tumandagi 18-sonli Davlat Maktabgacha ta’lim tashkilotida ikki kunda 60 ta terak, 25 mevali, 12 ta bo‘ta, 4 ta golland lavandasi ko‘chatlari ekildi.

🟢Tashabbus doirasida tadbirlar davom etmoqda.

🖊Toshkent viloyati maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi matbuot xizmati
——————————————————-
Kanalni yaqinlaringiz bilan ulashing
Telegram   |   Facebook


#Сўровнома_2024

СЎРОВНОМА НАТИЖАСИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

🤔
Тошкент вилоятидаги энг фаол ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилган сўровнома ўз якунига етди. Топ – 3 натижа эса қуйидагича:

🥇 ўрин: Низомиддин Мухитдинов – 1 459 та овоз (Зангиота тумани);
🥈ўрин:
Зоҳиджон Ғаффоров – 1 075 та овоз (Оҳангарон тумани);
🥉ўрин
: Нурсултан Кадирқулов - 801 та овоз (Ючори Чирчиқ тумaни).

🎁 Биринчиликни қўлга киритган ғолибларимиз йил якунида ҳомийларимиз томонидан муносиб тақдирланади.

Бизни кузатиб боринг. "Ёшлар кундалиги" энг муносибларни аниқлашда давом этади!


Yoshlar kundaligi


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
⚠️ "Навоийуран" давлат корхонаси энг юқори нуфузли халқаро кредит рейтингини қўлга киритди

🔅 Трансформация мамлакат иқтисодиёти фаолиятининг барқарорлиги ва самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлидаги ПҚ-319 сонли қарорига мувофиқ корхонани трансформация қилиш натижасида халқаро кредит рейтингини олиш ҳамда корхонанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш вазифаси белгиланган.

🔅Жумладан, "Standard&Poorʻs Global Ratings" агентлиги “Навоийуран” ДКнинг узоқ муддатли дефольт рейтинги (Long term issuer default rating) ВВ-/барқарор (Stable) ва яккаланган кредит профили (Stand alone credit profile) ВВ-эканлигини белгилаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги йирик саноат давлат корхоналари ичида иккинчи ўринни эгаллаганлиги тасдиқланди.

🔅Шу боис, “Навоийуран” давлат корхонаси балансидаги 17 та муҳим конларнинг уран захиралари Австралиянинг JORC code стандартларига мувофиқ 71 минг тонна этиб баҳоланди ҳамда 2022-2023 йиллар учун Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (IFRS) талаблари асосида биринчи бор тайёрланган молиявий ҳисоботларига “Катта тўртлик (BIG FOUR)” сафига кирувчи Deloitte халқаро аудиторлик ташкилотидан “ижобий” аудиторлик хулосасини берди.

🔅Хусусан, Standard&Poorʻs Global Ratings ҳисоботига кўра “Навоиуран” ДК жаҳонда уран ишлаб чиқариш бўйича 5-ўриндалиги ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари бўйича бошқа уран ишлаб чиқарувчи нуфузли хорижий компанияларга нисбатан энг паст эканлигини тасдиқлади.

🔅Халқаро рейтинг агентлиги, корхонанинг трансформация дастури асосида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. Хусусан, корхонанинг узоқ йиллик стратегияси ва мақсадли кўрсаткичлари, операцион самарадорлик тадбирлари, корхона бошқарувига жалб қилинган хорижий мутахассислар фаолияти, корпоратив бошқарув тизими трансформацияси, атроф муҳит, ижтимоий ва корпоратив (ESG) тамойилларини жорий этиш мақсадида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (ISO 45001), энергия самарадорлигини бошқариш
(ISO 50001), ахборот хавфсизлиги (ISO 27001) экологик (ISO 14001) ва сифат менежменти (ISO 9001) бўйича қўлга киритилган халқаро сертификатлар, Global Reporting Initiative стандартларига асосан
2022 ва 2023 йиллар учун ишлаб чиқилган “Барқарорлик ҳисоботлари” (Sustainability report) ўрганиб чиқилди.

🔅Шу билан бирга, Standard&Poorʻs Global Ratings агентлиги Франциянинг “Orano mining” ва Япониянинг “JOGMEC” ва “ITOCHU” каби хорижий компаниялар билан тузилган стратегик ҳамкорлик келишувларига мувофиқ олиб борилаётган инвестиция лойиҳалари корхонани янги босқичга олиб чиқиш имконияти борлигини эътироф этди.

Маълумот учун: Standard&Poorʻs Global Ratings —халқаро рейтинг агентликларидан бири бўлиб, агентлик халқаро молия бозорлари иштирокчилари учун халқаро рейтинга эга бўлган компаниялар тўғрисида мустақил таҳлил асосида маълумотлар ва хулосалар беради.


📌 "Навоийуран" ДК ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


#Taʼminot #Supply #Водоснабжение

Zangiota tumanida yangi suv taqsimlash inshooti
foydalanishga topshirildi
__________

A new water distribution
facility is inaugurated in Zangiota District
__________

В Зангиатинском районе сдано
в эксплуатацию новое водораспределительное сооружение

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram



13 last posts shown.