Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.

Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.me/haqiqatonline_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#диққат

❗️Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида қор

Аввалроқ, бошланаётган ҳафтада Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб салқин ва нам ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берилган эди.

@haqiqatonline_24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#биласизми

🤔Терини ёшартириш, сочларни қалинлаштириш, қазғоқни йўқ қилиш...

Оддий хўжалик совунининг фойдали таъсирлари ҳақида биласизми?

@haqiqatonline_24


#Диққат

⚡Ўзбекистонда балл ҳисоблашда радарлардан олинадиган жарималар ҳисобга олинмайди


Чунки рулда айнан машинанинг эгаси бўлмаслиги мумкин.

Фақат ЙПХ ходими сизни тўхтатиб протокол тузса ўшандагина балл берилади.

@haqiqatonline_24


Тошкент ҳақиқати-6.pdf
12.7Mb
#Матбуот

“ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ” ГАЗЕТАСИНИНГ 2025 ЙИЛ 8 ФЕВРАЛДАГИ 6-СОНИНИНГ ЭЛЕКТРОН ВАРИАНТИ МУТОЛАА УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛМОҚДА:


👉 Навоийдан сабоқ олган паркентликлар

👉 Миллий либослар – миллат кўзгуси

👉 О, БУ НА ёлғон бўлди?!

👉 "Инфолўттибозлар"га ишонманг

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

@haqiqatonline_24


#хушхабар

⚡️Чет тили ўқитувчилари учун 50 миллион сўмлик субсидия ажратилади

Касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида фаолият юритаётган чет тили ўқитувчилари учун бир марталик субсидия ажратилади.

@haqiqatonline_24


Жуда катта тезликда ҳаракатланиш учун жарима миқдори оширилди

Амалда тезликни 20 км.гача, 20 км.дан 40 км.гача, 40 км.дан ортиқ катталикда ошириб юборганлик учун табақаланган жарималар белгиланган эди.

Эндиликда автомобил ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мисол учун: 60 км тезлик белгиланган ҳудуда 120 кмдан ортиқ тезликда ҳаракатлансангиз 5 млн 625 минг сўм жарима тўлайсиз.


#Матбуот
#Пресс_анонс


“ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ” ГАЗЕТАСИНИНГ 2025 ЙИЛ 22 ФЕВРАЛДАГИ 10-СОНИ

👉Бозори чаққон маҳсулот

👉Миллатни миллат қиладиган куч

👉Фурсатлар файзи

👉Киночининг киннаига айланиши

👉Маҳалланинг ташриф қоғози


Шунингдек, газетамиз саҳифаларида вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

@haqiqatonline_24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#лайфҳак

❓Бу муаммо ҳар доим бўлади

Бунинг эса оддий ечими бор. Батафсил видеода.

@haqiqatonline_24


#об_ҳаво

☀️⛅️❄️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?


Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 22 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Самарқанд вилоятида кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади

Тоғли ҳудудларда
  ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#мулоҳаза

💥Қиз фарзанд...

@haqiqatonline_24


#диққат

❗️Бойнинг боласи бой бўлади: яхши даромад топиш қобилияти гендан ўтиши аниқланди

Олимлар 12 мамлакатдан 668,288 кишинининг генларини ўрганиб чиқишди ва геномда пул ишлаш қобилияти билан боғлиқ бўлган ҳудудлар борлигини
аниқлашди.

– Генлар потенциал яхши даромадга 25 фоиз таъсир қилади;
– Ўқишда яхшироқ ўрганишга ёрдам берадиган генлар кўпинча «пул генлари» билан боғлиқ.
– Пул генига эга одамларнинг руҳий саломатлиги яхши бўлади ва кўп таваккал қилишга мойиллиги бўлади.

Ҳудди шунингдек, даромади яхши бўлмаслик ҳам гендан генга ўтиши мумкин.

@haqiqatonline_24


#армия

⚡️⚡️ Ўзбекистон армиясида дронлар ва уларга қарши курашиш бўлинмалари ташкил этилади

Бу ҳақда президент раислигида ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.

Шунингдек, сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмалар, робо-техникаларни қўллаш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилиши белгиланди.

@haqiqatonline_24


#диққат

⚡️⚡️Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 2025 йил 9 май куни “Янги Ўзбекистон” боғида байрам салюти ва мушакбозлигини ташкил қилинади

@haqiqatonline_24


#диққат

❗️Фарзандини ноқонуний диний таълимга жалб этган ота-оналар жаримага тортилади

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, ота-оналар фарзандларини шахсий эътиқодига мувофиқ тарбиялаши мумкин, лекин лицензиясиз ташкилотлар ёки диний маълумотга эга бўлмаган шахслар орқали ўқитиш тақиқланади.

Бу ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилса, БҲМнинг 5–10 баравари миқдорида жарима солинади. Агар такрорланса, 10–15 баравар жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазоси қўлланилади.

@haqiqatonline_24


#диққат

❗️Ҳайдовчи энди 1 йил ичида 6 марта қизил чироқдан ўтиб кетса, гувоҳномасидан маҳрум бўлади

Жарима баллари "E-jarimaball" тизимида қайд этилади. Бир йил давомида, 8 баллгача смс орқали огоҳлантирилади, агар 12 баллдан ошиб кетса камида 6 ой ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
;

Баллар нималар учун берилади?

Қизил чироқ - 2 балл
➖Тақиқланган жойларда қувиб ўтиш - 1,5 балл
➖Тезликни ошириш - 0,5-2 балл
➖ Рухсатсиз тонировка - 1-2 балл
➖ Ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, суғуртасиз ёки рўйхатдан ўтмасдан бошқариш - қоидабузарликка қараб тегишли баллар берилади.

@haqiqatonline_24


⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ҳарбий ва икки хил мақсадли маҳсулотлар билан танишди

Давлатимиз раҳбари бугун Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига борди. Марказда 80 га яқин ҳарбий ва икки хил мақсадли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, робототехника ва учувчисиз аппаратлар бўйича стартап лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда.

Ташриф чоғида ҳарбий техниканинг янги намуналари, мудофаа соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳа ва режалар тақдимот қилинди.

@haqiqatonline_24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат

❗️Эндиликда "паркларда", ботаника, истироҳат боғларида бошқа бино қурган ва дарахтларни кесганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Куни кеча жамоатчилик фаоллари "парклар"ни бузилаётганлиги бўйича чиқишлар қилишган эди.

Сенат мажлисида сайилгоҳ, хиёбон, боғлар ҳудуди, уларда экилган дарахтлар муҳофазасини кучайтиришга, бино ва иншоотлар қурилишининг олдини олишга қаратилган қонун маъқулланди.

@haqiqatonline_24


#ана_бўлмаса

❗️Тошкент вилоятида ўтказилган рейдлар натижасида 2,9 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона фаолияти фош этилди

"Ҳудудгаз Тошкент" ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан амалга оширилган текширувлар давомида, Оҳангарон туманидаги "А. И. Б." фермер хўжалигига қарашли иссиқхона ва Қибрай туманидаги фуқаронинг иссиқхонаси газ тармоғига ноқонуний уланиб, табиий бойликдан фойдаланиб келгани аниқланган.

Ушбу қонунбузарликлар натижасида катта миқдорда зарар етказилган ва барча ҳужжатлар тегишли органларга топширилган.

@haqiqatonline_24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#жиноят

❗️Ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди


Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Оҳангарон туманида жойлашган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 32 гектар ерни мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 2 млн. 400 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 500 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса Янгийўл туманида яшовчи, 1974 ва 1978 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 48 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 60 минг АҚШ доллари ҳамда кадастр ҳужжатларини ҳал қилиб бериш эвазига 8160 АҚШ доллари талаб қилишиб, шундан 64 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24


#диққат

❗️Расман қонун ишга тушди: Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади


Янги Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

Бунда:

🔸Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

🔸Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

🔸Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.


Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;

👉Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;

👉Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун;

👉Йўл безорилиги учун;

👉Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун.

@haqiqatonline_24

20 last posts shown.