"ISTIQBOL" GAZETASI RASMIY KANALI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


ISTIQBOLLI MANZILLARGA BIZ BILAN YO'L OLING!✒️
📚"Istiqbol" gazetasi siz bilan ijtimoiy hayotning turfa xil masalalarida fikrlashadi!✒️

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


#tadbir

Kuni kecha “25-oktyabr – Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar organlari xodimlari kuni” munosabati bilan Zangiota tumani "Fayz" tantanalar saroyida  bayram tadbiri oʻtkazildi.

Davlat madhiyasi sadolari yangragach soha vakillariga Davlatimiz rahbari va Ichki ishlar vazirining bayram tabrigi oʻqib eshittirildi.
Tabrikda safdor, serjant, ofitser va generallar hamda muhtaram faxriylarning el-yurt tinchligi va osoyishtaligini taʼminlashdek mashaqqatli, sharafli xizmatlari munosib eʼtirof etildi.

Vatan osoyishtaligi va jamoat xavfsizligini taʼminlash, tinchlik mustahkamlashga qoʻshgan hissasi uchun tuman Ichki ishlar sohaviy xodimlariga navbatdagi va muddatidan oldingi lavozim unvonlari topshirildi.

Shuningdek, Zangiota tumani IIB boshligʻi Shuhrat Meliyev bir guruh soha xodimlariga yil davomida fidokorona xizmatlari uchun qimmatbaho esdalik sovgʻalari va tashakkurnomalarni topshirdi.

Madaniyat boʻlimi xonandalari tadbirda oʻz kuy-qoʻshiqlari bilan yigʻilganlarga bayram kayfiyatini ulashdilar.


7178343.pdf
3.4Mb
#диққат

❗️Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартибига ўзгартириш киритилди.

@haqiqatonline_24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#onlayn
#tanlov

📚“Jadidlar izidan” Respublika tanlovining tuman bosqichiga Zangiota tumani 14-umumtaʼlim maktabida
start berildi.

🔰Ushbu tanlov Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan tashkil etilgan.

📹Ayni damdagi jarayonlar bilan tanishing👆

🌐Telegram | Yo@zangiotatumanhokimligi9256' rel='nofollow'>uTube I Bot | Fecebook| Website

Kanalga ulanish:👉 https://t.me/Zangiotatumanihokimligi


Forward from: Markaziy saylov komissiyasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔔 Сайлов натижалари расман тасдиқланди

💬 Марказий сайлов комиссияси томонидан ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига сайлов натижалари ва депутатлик ўринларини сиёсий партиялар ўртасида тақсимлаш видеодаги тартибда амалга оширилди.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube


#ўзгача_кун

🚖🚛 Бугун, 30октябрь – Халқаро ҳайдовчилар куни!

🎉🥳 Барча "рул"даги ва "права"си бор ҳайдовчиларни бугунги байрам билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

P/S. Қўлингиз рулда — кўзингиз йўлда бўлсин! Соғ бўлинг — саломат бўлинг!

@haqiqatonline_24


⚡️⚡️Ягона сайлов округи бўйича сайлов натижалари расман тасдиқланди ва депутатлик мандатлари сиёсий партиялар ўртасида тақсимланди

29 октябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов коммисиясининг мажлисида ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига сайловида депутатлик ўринлари сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

➖ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси 26 та депутатлик ўрни;

➖ Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси — 14 та депутатлик ўрни;

➖ Ўзбекистон Халқ демократик партияси 13 та депутатлик ўрни;

➖ Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси — 12 та депутатлик ўрни;

➖ Ўзбекистон Экологик партияси — 10 та депутатлик ўрни.

Бундан ташқари, депутатлик мандатлари тақсимланган сиёсий партиялар ва партия рўйхати бўйича сайланган депутатларга хабарномалар юбориш белгиланди. Шундан сўнг, Марказий сайлов комиссияси уларни Қонунчилик палатаси депутати этиб рўйхатга олади.

@haqiqatonline_24


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-985-сон, 28.10.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Унга кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔍 Шунингдек, тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида тугатиш тартиби жорий этилиши белгиланмоқда.

⏰ Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Штатлар_сони_янги_ПФ_165.pdf
15.3Mb
#диққат

❗️Штатлар ўзгаришига оид янги Фармон имзоланди

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан:

➖ вазирликлар (21 та), қўмиталар (14 та), агентликлар (26 та) ва инспекцияларнинг (9 та) ягона рўйхати (жами 70 та) тасдиқланди;

➖ республика ижро этувчи ҳокимият органлари жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 53 560 та этиб белгиланди.

Шундан:

➖ давлат бюджети ҳисобидан — 49 105 та;
➖ бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан — 4 455 та.

Шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сони 868 та этиб тасдиқланди. Бунда вилоятлар 3 тоифага бўлинган бўлиб (61 тадан 70 тагача штат бирлиги), Тошкент шаҳрига (105 та штат бирлиги) тоифадан ташқари қўшимча штатлар ажратилди.

@haqiqatonline_24


#кун_тарихи

⚡️29 октябрь – Бутунжаҳон инсультга қарши курашиш куни

Бутунжаҳон Инсультга қарши кураш ташкилотининг 2004 йил 29 октябрь куни Ванкувер шаҳри (Канада)да ўтказилган конгрессида ушбу кунни Халқаро инсультга қарши кураш куни сифатида нишонлаш таклиф этилган.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ўлим даражаси бўйича юрак-қонтомир касалликлари биринчи ўринда туради. Бу хасталиклардан ҳар йили 17,9 миллион киши вафот этади.

@haqiqatonline_24


🌎 Халқаро сайлов органлари вакиллари бўлиб ўтган сайлов жараёнларини юқори баҳолашди

💬 Бугун 28 октябрь куни сайловларни кузатишда иштирок этган қатор сайлов органларининг вакиллари Комиссия Раиси З.Низамходжаев билан учрашди.

🔔 Қизғин ва таассуротларга бой тарзда ўтган учрашувлар АҚШнинг Сайловга кўмаклашиш комиссияси аъзоси Кристи Маккорник, Малайзия парламенти Сенати раиси ўринбосари Нур Жазлан Бин Моҳамед, Мўғулистон Умумий сайлов комиссияси раиси Пурвейе Делгернарн бошчилигидаги делегация вакиллари иштирокида бўлди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Hurmatli fuqarolar ❗️

Is gazidan zaharlanish, yong‘inlar va gaz-havo aralashmasining chaqnashidan ogoh bo‘ling!

O‘zingiz va yaqinlaringiz hayotini xavf ostiga qo‘ymang.


Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | X


Forward from: AOKA - Rasmiy kanali
🔹 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Ҳамма нарса тугади деб ўйлама.
Қанча севсанг, шунча севиласан...

Мавлоно Жалолиддин Румий.


✅ Соат 20:00 да республика ҳудудида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди.

🗳Айни дақиқаларда овозларни санаб чиқиш жараёнлари бошланди.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube



15 last posts shown.