AOKB TOSHKENT vil


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“O‘zbekiston – kitobxonlar yurti” shiori ostidagi V Respublika “Kitobxonlik haftaligi”ning o‘chilish tadbiri doirasida “Nurafshon" TV” telekanalida yoritildi.

https://t.me/AOKBToshvil




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Toshkent viloyatida "Oʻzbekiston—kitobxonlar yurti" shiori ostida V Respublika "Kitobxonlik haftaligi" tadbirlari boshlandi. "Kitobxonlik haftaligi" doirasidagi tadbirlar joriy yil 27-aprelga qadar davom etadi.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
23-25 июнь кунлари Ўзбекистон илк бор БМТнинг Давлат хизматлари форумига мезбонлик қилади

Самарқанд шаҳри Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нуфузли Давлат хизмати форуми - 2025га (UNPSF) мезбонлик қилади. Ушбу глобал аҳамиятга эга тадбир вазирлар, юқори лавозимдаги давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.

📌 Мавзу: "2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш"

Ташкилотчилар:

✅ БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA)
✅ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
✅ Ўзбекистон Республикаси Стратегик ислоҳотлар агентлиги
✅ Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Форум 23 июнь - БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


⚠️ Интернетдаги зўравонлик ва ахлоқсизликни тарғиб қилувчи контентлар ёшларнинг руҳий барқарорлигига хавф солади!

Бугун болаларнинг тарбиясига, дунёқараши ва фикрлари шаклланишига реал муҳитдан кўра, виртуал муҳит кўпроқ таъсир кўрсатмоқда.

Онлайн платформалар орқали ахборот алмашинуви, шу билан бирга, таълим, тадбиркорлик ва ижтимоий мулоқот самарали йўлга қўйилган. Аммо шундай имкониятлар фонида, интернет орқали шафқатсизлик, зўравонлик, ахлоқсизлик каби салбий иллатлар ҳам кенг тарқалмоқда.

Бу ҳолат нафақат шахсий, балки умумжамият даражасида жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

xabar.uz янгиликлар сайтида эълон қилинган ушбу мақола зурриёдининг келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир ота-онани жиддий ўйлов ва ташвишга солиши табиий.

Муаллиф Жасур Ҳусанов (АОКА бошқарма бошлиғи) Ижтимоий тармоқларда, хусусан, YouTube, TikTok, Instagram ва Telegram каби платформаларда айрим шахслар ва гуруҳлар томонидан зўравонлик, шафқатсиз муносабатлар, ҳатто жиноятларнинг тафсилотларини тарғиб қилиш ҳолатлари акс этган видео, фото контентлар тарқатилишининг салбий оқибатларига тўхталган.

Фарзандларимизнинг маънан комил, ахлоқан баркамол шахс бўлиб етишишида давлат органлари, таълим муассасалари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорликда иш олиб боришлари зарур.

Таълим тизимида ахборот маданияти, рақамли хавфсизлик ва ахлоқий тарбия бўйича дарслар жорий этилиши давр талаби бўлиб бормоқда.

Шу билан бирга, интернет фаолиятини мониторинг қилувчи махсус идоралар самарали ишлаши, ёшлар учун соғлом контентлар яратилишига алоҳида эътибор қаратиш керак, дейди муаллиф мақолада.


Жасур Ҳусанов муаммонинг ечими сифатида қонунчиликни такомиллаштириш, давлат ва жамиятнинг ҳамжиҳатлиги, оила ва таълим муассасаларининг фаол иштирокини қайд этган.

Шу билан бирга, давлатнинг бу борадаги масъулиятини ошириш, масъул тузилмаларнинг фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаган.

➡️ Мақолани ўқиш: https://xabar.uz/8k1i
〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#brifing

“Hududgaz Toshkent” GTFning Nazorat va murojaatlar bilan ishlash bo‘limi boshlig‘i Dilfuza Bobobekova ishtirokida BRIFING tashkil etildi.

2025-yilning 1-choragida filialga kelib tushgan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari haqida MA’LUMOT

“Hududgaz Toshkent” GTF

Kanalga ulanish:👉 |telegram|


Интернетда шафқатсизлик ва зўравонлик тарғиботи: муаммо ва ечим

👉 https://xabar.uz/8k1i

📲 Саҳифаларимизга қўшилинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Sport




Қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир – Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Президент томонидан қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид ўзгартириш киритилганига муносабат билдирди.

Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир.

Бу нафақат аёллар, балки шундай шароитда яшаётган ва тарбияланаётган болалар учун ҳам муҳимдир, дейди Саида Мирзиёева.


https://t.me/hudud_inform


🛎 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи давомида халқ сайлидаги нутқидан иқтибослар

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида янги корхоналар фаолияти, саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, жойлардаги қурилиш ва бунёдкорликни кўздан кечириш режалаштирилган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетит Андижанскую область.

В рамках поездки планируется ознакомиться с деятельностью новых предприятий, реализуемыми проектами в промышленности, энергетике, градостроительстве и других сферах, а также проводимой на местах строительной и созидательной работой.

Глава государства также проведет совещание по приоритетным задачам комплексного развития региона.

Facebook|Instagram|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Айримлар ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиш, шов-шув кўтариш учун уюштирилган ёлғон видеоларни олиб, тарқатишдан чарчашмаяпти.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Интернет маконида хавфсизликни таъминлаш энг катта муаммога айланди.

Бу муаммоли вазият ҳақида сиз қандай фикрдасиз
?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарзандларимиз интернетда, уларни ким назорат қилади?

2024 йилда Интернетда наркотиклар тарғиботи 112, терроризм тарғиботи 2,2, порнография тарғиботи эса 5,3 баробарга ошган. Бу шунчаки статистика эмас, бу сизу бизнинг фарзандларимизга таҳдид.

Ўғил-қизларимиз келажаги учун ҳам онлайн платформалар эркин, лекин хавфсиз бўлиши шарт. Сиз бунга нима дейсиз?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🧠 ChatGPT янгиланди: энди нейрон тизими барча чатлардаги ёзишмаларингизни эслаб қолади

🔝 ChatGPT сизнинг шахсий ёрдамчингизга айланади:

✅Сиз ҳақингиздаги барча маълумотларни: қизиқишлар, қўрқувлар, дидлар, саволлар ва ҳатто мулоқот услубингизни эслаб қолади;

✅Ботдан нима учун фойдаланаётганингизни ҳисобга олади: кундалик жавоблар, ўқиш, код, матнлар билан ишлаш;

✅ Жавоблар шахсий ошпаздан тортиб психотерапевтгача максимал даражада шахсийлаштирилади.

📌 Нейрон сизни бир умр биладиган ва ҳар қандай саволингизга жавоб беришга тайёр бўлган эски дўстингиз каби сиз билан суҳбатлашади.

Бу ўтган йили ChatGPT’га қўшилган "Хотира" функциясига асосланган бўлиб, у сўровлар, эслатмалар ва созламалар каби чекланган маълумотларни сақлаш ва улардан келажакдаги жавоблар учун фойдаланиш имконини берган.

Узоқ муддатли хотира янгиланиши билан ChatGPT энди маълумотларни икки усулда - фойдаланувчилар қўлда эслашни сўраган "сақланган хотиралар" ва "ChatGPT келажакни яхшилаш учун ўтмишдаги чатлардан тўплайдиган инсайтлар" бўлган "маълумот чатлари тарихи" ёрдамида эслайди, деб хабар беради OpenAI.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Brifing

Toshkent viloyati Bojxona boshqarmasi tomonidan 2025-yilning o‘tgan 3 oyi davomida amalga oshirilgan ishlar sarhisobi

https://t.me/AOKBToshvil


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва БМТнинг ЮНИСEФ болалар жамғармаси ҳамкорлигида “Болаларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш: Глобал ташаббуслар ва Ўзбекистоннинг истиқболдаги имкониятлари” мавзусида Давра-суҳбати бўлиб ўтди.

Давра-суҳбатида Ўзбекистон расмий равишда Богота Чақириғига содиқлигини тасдиқлади. Ушбу ташаббус бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ давлатларни бирлаштириб, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича аниқ йўл харитасини тақдим этади.

Ушбу глобал ташаббус болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини бартараф этишга қаратилган.

Чақириқ қуйидаги устувор йўналишларни ўз ичига олади:

• Болалар ҳуқуқлари ва фаровонлигини таъминлаш;
• Ҳуқуқий ҳимоя;
• Маълумотларга асосланган ёндашувлар;
• Болаларни ҳимоя қилиш тизимларини мустаҳкамлаш;
• Рақамли муҳитдаги хавфларни бартараф этиш;
• Асосий манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш.

Муҳокамалар давомида қонунчиликни такомиллаштириш, самарали ҳимоя механизмларини жорий этиш, 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) доирасидаги миллий стратегия ва дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Янги қабул қилинган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг амалиётга татбиқ этилиши, эрта жавоб чораларини кўрадиган хизматлар ва комплекс ёрдам дастурларини йўлга қўйиш бўйича таклифларга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Виртуал маконнинг ёшлар учун яна бир даҳшатли хатари! Ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

Рақамли медиа ривожлангани сари жамиятнинг ҳар қандай эҳтиёжи Интернет тармоқлари ва онлайн платформалар орқали ечим топиб бормоқда. Бу инсониятга енгиллик туғдириш билан бирга хавотирларни ҳам ошириб боради.

Глобал тармоқнинг жамиятга таҳдид солувчи хавфларидан бири – бу гиёҳванд, психотроп ва кучли таъсирга эга синтетик моддаларнинг онлайн савдоси кучайиб бораётганлигидир.

Маълумотларга кўра, 2023 йили Telegram мессенжери ва ижтимоий тармоқларда наркотиклар, психотроп моддалар ва прекурсорлар рекламаси/тарқатиш билан боғлиқ ҳолатлар 200 дан ошмаган бўлса-да, 2024 йил якунларига келиб бу кўрсаткич 18 393 тани ташкил этган.

Қатор мутасадди органлар ҳамкорлигида Telegram мессенжерида очилган @stopnarko_botга фойдаланувчилардан 2024 йил мобайнида 2 484 та фотоли, 128 та видеоли, 54 та файлли, 4 та аудиоли, 829 та линкли, 17 та овозли, 13 та GIFли хабарномалар келиб тушган.

Ушбу рақамлар муаммонинг ўта жиддийлигини, ўсиб келаётган ёшлар келажагига бундай ноқонуний савдолар таҳликали хавф туғдириши кўрсатади.

Шундай экан, ҳар бир шахс медиа-ҳушёр бўлиши, Интернет тармоқларида учрайдиган шубҳали ҳолатлар ҳақида тегишли органларга тезкор хабар бериши, ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олди олинишига ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим.

Ўз ўрнида ҳукумат ҳам бундай ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш мақсадида қонуний жавобгарликни ва назоратни кучайтириши зарурати юзага чиқади. Интернет тармоғи фойдаланувчиларини ҳимоя қилишни қонун доирасида мустаҳкамлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан эканлиги намоён бўлмоқда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Navro‘z - umumxalq bayrami munosabati bilan "NNT va Do‘stlik uyi" da bayram dasturxoni yozildi. Anʼanaga ko‘ra doshqozonda tayyorlangan issiqqina sumalak piyolalarga suzilib, mehmonlarga ulashildi. Turli millat va elat vakillari ishtirokidagi tadbir har qachongidanda qiziqarli va mazmunli o‘tdi.

Bayram tadbiri davomida "Yashil makon" loyihasi doirasida manzarali daraxt ko‘chatlari ekildi.

https://t.me/AOKBToshvil


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚠️ Ҳушёр бўлинг - ҳимоя ўз қўлингизда!

❌Банк ходимлари Сизга банк карта маълумотларини сўраб қўнғироқ қилмайди.

Илова орқали ҳеч қандай ҳаракатлар бўлмаганини текширинг! Бирор нима бўлса ўзингиз банкка телефон қилинг!


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

20 last posts shown.