Musaffo Osmon


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Musaffo Osmom

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️ Ўзбек миллий драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, маҳоратли актёр ва ажойиб дубляж устаси Фатҳулла Маъсудов бугун оламдан ўтибдилар. Жойлари жаннатда бўлсин.
(видео архивдан)

@musaffoosmon_uz


Izohga hojat yo’q... dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Она деган сўзга ортиқча изоҳ бериб ўтирмасдан ушбу видеони кўрамиз. 👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAFkuSw8Y2GJw_MPV2A


Izohga hojat yo’q... dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Буни қаранг, Белоруссия президенти ўзининг ҳамтовоқлари билан бутун бошли халққа қарши. Мияси ростан айниб қолибди бу одамни. Атрофдагилари эса қарияни даврида соққани қилишаётганлигига шубҳа йўқ. Халққа ачинади одам...👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAFkuSw8Y2GJw_MPV2A


Izohga hojat yo’q... dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Белоруссиянинг Минск шаҳридаги ҳозирги ҳолат. Бутун халқ “Кет”, “Бўшадинг” деб бақиришмоқда. Афсуски Лукашенкони кетиш нияти йўққа ўхшаяпти...👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAFkuSw8Y2GJw_MPV2A


Izohga hojat yo’q... dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Гаи ходимлар зерикканда” деб номланган видео...👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAFkuSw8Y2GJw_MPV2A


Izohga hojat yo’q... dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Буни кўриб на кулишингни ва на йиғлашингни биласан киши...🤦🏻‍♂️

@nocomment_uzb


bakiroo dan repost
Камбағаллар қашшоқланишда, ўртаҳоллар камбағаллашишда, бойлар эса бойишда давом этмоқда

Марказий банк “Турмуш даражаси ва инфляция” мавзусида ўтказилган респондентлар сўрови ва унинг натижалари бўйича таҳлил натижаларини эълон қилди.

2 миллион сўмгача даромадга эга бўлган қуйи сегмент улуши 8%дан 21%га етган. 4-8 миллион сўмлик даромадларга эга сегмент эса 44%дан 32%гача камайган. Айни пайтда, 10 миллион сўмдан ортиқ даромадга эга қатлам улуши 4%дан 7%га ошган.

"Сўровномада иштирок этган жами респондентлардан 56 фоизи пандемия сабабли оилавий даромадларининг камайганлигини таъкидлаган бўлса, 15 фоизи даромадсиз қолганлигини билдирган.
Шунингдек, респондентларнинг 48 фоизи пандемия натижасида оилавий жамғармалари камайганлигини, 28 фоизи эса оилавий жамғармасиз қолганлигини таъкидлаган".

"Уй хўжаликларининг гўшт маҳсулотлари учун ўртача ойлик харажатлари II чоракда олдинги чоракка нисбатан сезиларли даражада қисқарган".

2020 йилнинг биринчи ярмида ҳудудлар кесимида энг юқори инфляция Тошкент шаҳрида қайд этилган - 10,5% (Республика бўйича 5,2%).


bakiroo dan repost
Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний авиапарвоз вақтида захарланган. Самолет Омск шаҳрига қўнишга мажбур бўлган.

Навальний ҳозир хушсиз ҳолатда ва реанимацияга ўтказилган.

Путин режими ўзининг мухолифларини отиб ва захарлаб ўлдириш билан ном қозонган.


Mehr bekati dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
... ҳеч бўлмаса шу постни улашишга ҳиссангизни қўшинг.

Телеграмда: @khaydarovadilbar


Ўйлашимча? dan repost
Вабо пайтида зиёфат. Андижон ҳокими қизининг таваллуд куни. Карантин-парантин, ижтимоий ҳимоя, маска оддий, кунини зўрға кўраётган халққа, феодаллар учун эмас, биров ғинг дея олармиди буларга 🤔



Каналга уланиш https://t.me/ithink_uz


Соққани қил соққани деганлари шу бўлса керак-да! 👇🏻


⚡️Эртадан Тошкент шаҳрида метро фаолиятига рухсат бериларкан.

Яхши қарор.

Ўзи автобуслар ҳаракатига рухсат бериб, ундан кўра барча белгилари билан камроқ хавфсиз кўринган метро фаолиятини тўхтатиб қўйиш ғалати эди. Карантин чекловлари даврида дунё бўйича бирон бир мегаполисда метро фаолияти Тошкентдаги каби тўхтатилмаган.

Метро фаолияти янги қурилган Ҳалқа йўли бўйича ҳам йўлга қўйиладими ёки йўқми, бунга аниқлик киритилмаган.

Отабек Бакиров.

@musaffoosmon_uz


⚡️Эртадан яъни 15 августдан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилди:

👉 автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;

👉 маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови.

👉 очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:

➖ банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
➖ столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
➖ бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
➖ ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
➖ ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

👉 нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

➖машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);
➖ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;
➖ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
➖санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

👉 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти.

👉 музейлар фаолияти;

👉 гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти учун – хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши талаб этилади;

👉 оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда).

@musaffoosmon_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Диктатор ҳукмронлик қиладиган хар қандай давлатда намойишлар мана шундай тарзда вахшиёна бостирилади.

Бундай давлатлардаги 15-20% қатлам бутун бошли халққа қарши туради чунки улар диктаторнинг ҳукмронлигидан энг кўп фойда кўрувчилардир.

Уларнинг мушугини ҳеч ким пишт демайди. Уларнинг бизнес фақат гуллайди. Оддий халққа эса шунчаки тупуришади.

Хуллас инсон ҳеч қачон бойлик ва ҳукмронликка тўймайди, жабрини эса доим оддий халқ кўради. Шунинг учун ҳам озгина қонун устуворлиги бўлган, диктаторлар умрини охиригача ҳукмронлик қиладиган давлатлардан суриш керак. Беларус халқига эса сабр.

@musaffoosmon_uz


davletovuz dan repost
"Камбағаллари автомобилда юрадиган эмас, бой аҳолиси жамоат транспортида юрадиган мамлакат ривожланган бўлади". Твиттердан олинди.

Расмларда Австрия президенти Александр Ван дер Беллен ва афсонавий Пол Маккартни жамоат транспортидан фойдаланишмоқда.


⚡️Диққат!❗️15 августдан бошлаб шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар иши босқичма-босқич қайта тикланади.

❗️17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланади.

❗️20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

❗️15 августдан белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади.

@musaffoosmon_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️+18 сўкинишлар мавжуд бўлган видео.

Илтимос ота-оналар, акалар, опалар, фарзандалрингизга укаларингизга эътиборли бўлинг. Психатроп моддаларга ўтириб қолишларини олдини олинг.

Минг афсуски ўзимизда ҳам шу каби таблеткаларга ўтириб қолган ёшларимиз жуда кўп. Бефарқ бўлмайлик!

@musaffoosmon_uz


⚡️Хозирги тезкор замонда ишончли ва тезкор маълумотга эга бўлиш муҳим. Ишончли янгиликлар ва воқеаларга ҳолисона муносабат MasofaNews блогида.

Бу реклама эмас. Бу тавсия.
Тавсия этаман. Киринг ва энг ишончли ва техкор хабарлардан доимо хабардор бўлинг.👇🏻

https://t.me/masofanews


⚡️Facebook га кирдим. Очмади. VPN ни ёқдим. Французча рекламани томоша қилдим. Энди Фейсбук яхши ишлаяпти. Лентамда маҳаллий сайтда қизиқарли янгиликни кўрдим. Кирдим. Очмаяпти. VPN ни ўчирдим. Янгиликни ўқидим. Facebook га қайтдим. Очмади. VPN ни ёқдим. Немис тилида реклама кўрдим. Энди ишлаяпти. Телеграмда хабар келди. Кирдим. Кимдир расм жўнатибди. Юкланмади. VPN ни ўчирдим. Расмни кўриб жавоб бердим. Facebook га қайтдим. Очмади. VPN ни ёқдим. Поляк тилида реклама кўрдим. Facebook да YouTube ссылкасини кўрдим. YouTube эса мени синовдан ўтказиш учун расмда светофорларни белгилашни сўради. Чунки мен ўзимни шубҳали тутяпман. Албатта шубҳали бўламанда, ярим соатда учта давлада бўлиб қайтдим.

Фейсбукни тўсиб қўйган бефаросатларни нафас олиш аппаратига улар эдим. Унда ҳаво ютиш фақат VPN орқали, ҳаво чиқариш эса фақат VPN сиз амалга ошириладиган бўлади.

@umidgafurovcom


davletovuz dan repost
Афтидан, карантин чораларининг бу галги юмшатилиши аввалги юмшатишлардан фарқли ўлароқ — умумий эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши билан боғлиқ бўлмайди. Охирги бир ойда тўпланган тажриба, Тошкентда ва ҳудудларда яратилган вақтинчалик тақсимлаш, диагностика ва даволаш муассасаларидаги койкалар сони, кризис вазиятни сал-пал бўлса-да бошқаришни ўрганишгани карантинни юмшатишга асосий туртки бўлса керак.

Агар расмий статистикага ишониладиган бўлса, кунлик вирус юқтиришлар сони, ўлимлар сони, оғир ва ўта оғир аҳволда бўлган беморлар сони карантинни юмшатишга ҳали вақт борлигини кўрсатади. Эпидемиологик вазият ҳали барқарорлашгани йўқ. Аммо қатор ҳудудларда аллақачон айрим соҳалар фаолияти тикланаётгани, марказ ҳам 15 августдан карантин чекловлари юмшатилишига сигнал бераётгани “шу шароитда ишлаш ва яшашни ўрганишимиз керак” принципига ўтилаётганини кўрсатади. Қолгани ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати сифатида қабул қилинади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

131

obunachilar
Kanal statistikasi