davletovuz dan repost
Афтидан, карантин чораларининг бу галги юмшатилиши аввалги юмшатишлардан фарқли ўлароқ — умумий эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши билан боғлиқ бўлмайди. Охирги бир ойда тўпланган тажриба, Тошкентда ва ҳудудларда яратилган вақтинчалик тақсимлаш, диагностика ва даволаш муассасаларидаги койкалар сони, кризис вазиятни сал-пал бўлса-да бошқаришни ўрганишгани карантинни юмшатишга асосий туртки бўлса керак.
Агар расмий статистикага ишониладиган бўлса, кунлик вирус юқтиришлар сони, ўлимлар сони, оғир ва ўта оғир аҳволда бўлган беморлар сони карантинни юмшатишга ҳали вақт борлигини кўрсатади. Эпидемиологик вазият ҳали барқарорлашгани йўқ. Аммо қатор ҳудудларда аллақачон айрим соҳалар фаолияти тикланаётгани, марказ ҳам 15 августдан карантин чекловлари юмшатилишига сигнал бераётгани “шу шароитда ишлаш ва яшашни ўрганишимиз керак” принципига ўтилаётганини кўрсатади. Қолгани ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати сифатида қабул қилинади.