Эълон қилинган ташқи савдо
статистикасида эътиборга молик жиҳатлар:
Биринчидан, экспорт хажмининг ўсиши статистик хатолик даражасида қолмоқда ва ҳатто шу рамзий ўсиш ҳам энергоресурслар нархининг ўсиши эвазига юз берган.
Иккинчидан, экспорт таркиби 2 йил аввалги ҳолатдан деярли ўзгармаган, деярли деганимизнинг сабаби илгари мева-сабзавотларнинг катта миқдорда кулранг экспорти расмийлашган, холос. Мундарижа ўша-ўша.
Учинчидан, экспорт географиясида Хитой ва Россияга қарамлик ошгандан ошиб бормоқда. Россия ва Хитойдаги ҳар қандай молиявий тебраниш макроиқтисодий барқарорликни издан чиқаради.
Тўртинчидан, мева-сабзавот экспортининг ярмидан кўпи Қозоғистон ҳисобига тўғри келмоқда (Катта эҳтимол билан Қозоғистонга етказилган мева-сабзавотлар Россияга қайта экспорт қилинади). Бу Россия бозорига кириш ва логистика билан боғлиқ муаммолар ўзгаришсиз қолаётганидан дарак.
Бешинчидан, конкрет товар импорти бўйича шакар етакчилик қилмоқда, шакар импортига 272 млн.доллар сарфланган (Шакар заводлари исталган одамлар қўлига ўтаётгани муносабати билан шакар импорти каррасига қисқарса керак).
Олтинчидан, йил давомида
ички бозорда ортиқча ишлаб чиқариш ва паст нархда сақланганига қарамай картошка импорти 2 баробарга ошган ва 37 млн.долларлик импорт қилинган (сабабларини аниқлашга даъвогарлар етишмаяпти).
Еттинчидан, цемент импорти 7.5 баробарга ошган ва 8 ойда 100 млн долларлик цемент импорт қилинган.