Жиззахда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 5 триллион 761 миллиард сўмга етди
ЖИЗЗАХ (Turon24) – Жиззах вилоятида ялпи ички маҳсулот ҳажми 5 триллион 761 миллиард сўмга етди. Бу ҳақда 25 сентябрь куни вилоят ҳокимлигида “Вилоятда саноатни ривожлантиришнинг муҳим омиллари” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Анжуманда вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Ғанишер Маматқуловнинг ҳисоботи тингланди. Унинг айтишича, вилоят ялпи ички маҳсулоти саноат маҳсулотлари қиймати 2 триллион 549 миллиард сўмни ташкил этди.
Жорий йил 29 – 30-август кунлари Жиззах инвестиция форуми доирасида имзоланган келишувлар натижасида 2018 – 2019-йилларда хорижий инвестициялар иштирокида умумий қиймати 1 миллиард 31 миллион долларлик 25 та ҳудудий ва 14 та тармоқ лойиҳаси амалга оширилади.
2018 йилда вилоятда 26 та янги қўшма ва хорижий корхона рўйхатдан ўтиб, бундай корхоналар сони 108 тага етди. Улар жорий йилда 6,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди.
# turon24.uz