Bank va Mijoz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.

Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Банкларни_санация_қилиш_ва_тугатиш_Қонун.pdf
24.1Mb
❗️“Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1070-сон, 23.06.2025 й.) қабул қилинди.

Қонуннинг мақсади банкларни санация қилиш ва тугатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонуннинг амал қилиши банкларга, банклар гуруҳларига ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига нисбатан татбиқ этилади.

Марказий банк банкларни санация қилиш ва тугатиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Cанация қилиш – банкларда тўловга қобилиятсизлик ҳолати юзага келганда уларнинг ўта муҳим вазифалари узлуксизлигини таъминлашга, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган санация қилиш тартиб-тажовузларини амалга оширишни билдиради.


Мазкур Қонун 2025 йил 25 сентябрдан кучга киради.

@bankmijoz


🏦 Халқ банкидан факторинг хизмати

Сизга маҳсулот етказилди ёки хизмат кўрсатилди, аммо маблағ йўқлиги сабаб тўловингиз кечикяптими?

Бундай ҳолларда Халқ банкининг факторинг хизмати орқали мажбуриятингизни ҳисоб-фактура асосида, гаровсиз ва тезкор бажаришингиз мумкин.

✔️ Асосий шартлари:
• маблағ миқдори – мижознинг тўлов қобилиятига қараб
• ажратиш шакли – пул ўтказиш йўли орқали.

✔️ Муддати:
• миллий валютада – 90 кунгача
• хорижий валютада: –180 кунгача.

✔️ Дисконт ставкалари:
• миллий валютада:
◦ 30 кунгача – 2%
◦ 31–60 кун – 4%
◦ 61–90 кун – 6%.

• хорижий валютада:
◦ 90 кунгача – 3%
◦ 91–180 кун – 6%.

👉 Батафсил: xb.uz

@bankmijoz


❗️Марказий банк маълум қилишича, 2025 йил 1 июн ҳолатига 5 млндан ортиқ жисмоний шахсларнинг 7,78 млнта кредит шартномалари (тижорат банклари билан тузилган) мавжуд.

@bankmijoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👤 Ҳар бир ғоя эътиборга лойиқ, ҳар бир ёш авлод имкониятга муносиб

AloqaBank бугун бу шунчаки тижорат банки эмас. Балки ғояларига ишонган, бизнес орзуларни ҳақиқатга айлантирувчи куч. Ёшлар банки: янгича руҳ, янги миссияси. Энди AloqaBank — бу илҳом, қўллаб-қувватловчи ҳамрох ва стартаплар учун мустаҳкам молиявий асос ҳисобланади.

Келажак бугундан бошланади, ғояларингиз биз билан қадрланади!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Реклама


Афтидан банкларимиз бизларни кредит тўловини ўз вақтида тўлашга ўргатишни бошлашган кўринади.

Жорий йил 20 июндан бошлаб ТБС банк ўзига тегишли бўлмаган бошқа карталардан график санасида тўланманган кредит бўйича автоматик тўловларни ечиб олганда 2,5% комиссия олишини маълум қилмоқда.

Аввалроқ, Ипотека-банк ҳам кредит тўловларини автоматик ечиб олишда 2,5%лик комиссия жорий қилган эди.

Қисқаси, бундан кейин кредитни ўз вақтида ўзингиз тўлайсиз, ёки банклар ўзлари автоматик тарзда ечиб олишади ва қўшимча комиссия ҳам ундиришади.

@bankmijoz


Octobank Хитой билан молиявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Octobank 18-20 июнь кунлари Шанхайда бўлиб ўтган халқаро кўргазма — China International Financial Exhibitionда иштирок этди. У ерда банк CIPS (Хитойнинг трансчегаравий тўлов тизими) ва йирик банклар билан учрашувлар ўтказди.

Асосий йўналишлар:
– Юань орқали тўғридан-тўғри тўлов инфратузилмасини яратиш;
– Халқаро ҳисоб-китобларни рақамлаштириш;
– Энергетика ва экологияга оид лойиҳаларни молиялаштириш.

Octobank CIPS билан ҳамкорликда тўлов интерфейсини ўзбек ва рус тилларига мослаштиришни режалаштирмоқда.

Банкнинг натижалари (2025 йил I чорак):
– 8,4 млн доллар соф фойда;
– 67,6 млн доллар капитал;
– 315 млн доллар актив;
– 49,7% рентабеллик.

HSBC, Bank of China, African Exim Bank, Aktif Bank ва бошқа халқаро тузилмалар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

CIPS — бу Хитой Халқ банки томонидан яратилган тўлов тизими бўлиб, юань орқали тўловларни тўғридан-тўғри амалга ошириш имконини беради. 180+ мамлакатда 170 тўғридан-тўғри ва 1500+ билвосита иштирокчи фаолият юритади.

Octobank учун CIPS — нафақат технология, балки янги бозорларга чиқиш ва минтақавий молиявий интеграция воситаси.

Реклама

@bankmijoz


Қалбаки доллар сотаётган шахслар ушланди

Департаментнинг Косонсой тумани бўлими, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Т. фуқаро А.Х.га қалбаки 20 000 АҚШ долларини ҳақиқий 14 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 8 000 АҚШ долларини берган вақтида ушланган.

Шунингдек, давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.Т.дан қалбаки 6 000 АҚШ доллари ашёвий дилил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@bankmijoz


Бугунги кунда энг паст фоиздаги ипотека кредити расмийлаштирилса, тўловлари қанчага тушади?

Банклар томонидан бугунги кунда ажратилаётган ипотека кредитининг энг паст фоизи 17-18%ни ташкил қилади.

Бунда ипотека кредити бирламчи бозордан квартира сотиб олиш Тошкент шаҳрида 420 млн сўмгача, бошқа ҳудудларда 330 млн сўмгача ажратилади.

Айтайлик, 20 йил муддатга йиллик 18% ставкада 330 млн сўм ёки 420 млн сўм ипотека кредити олсангиз, ушбу муддатда сиз банкка:

➖ биринчи ҳолатда 1 млрд 222,3 млн.сўм (шундан, 330 млн сўм асосий қарз + 892,3 млн сўм фоиз тўловлари) тўлашингиз лозим бўлади.

Бунда, ўртача ойлик тўлов (аннуитет) миқдори 5,09 млн сўмни ташкил этади.

➖ иккинчи ҳолатда 1 млрд 555,6 млн.сўм (шундан, 420 млн сўм асосий қарз + 1,155 млрд.сўмдан кўпроқ фоиз тўловлари) тўлашингиз лозим бўлади.

Бунда, ўртача ойлик тўлов (аннуитет) миқдори 6,48 млн сўмни ташкил этади.

@bankmijoz


Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ипотека кредитлари

Банклар томонидан расмий даромадга эга бўлмаган (ўзини-ўзи банд қилган) жисмоний шахслар учун уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилиши йўлга қўйилган.

Қуйида уларнинг қисқа шартлари билан танишишингиз мумкин.

🏦 Ипотека-банк
- бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун:
• муддати – 20 йилгача;
• бошланғич бадал – 30 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 17,5%;
• миқдори – 420 млн сўмгача*;

- бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун (#):
• муддати – 20 йилгача;
• бошланғич бадал – 26 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 26,99%;
• миқдори – 1,7 млрд сўмгача.

🏦 Халқ банки
- бирламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун:
• муддати – 20 йилгача;
• бошланғич бадал – 40 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 18%;
• миқдори – 420 млн сўмгача*.

🏦 БРБ
- бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун:
• муддати – 20 йилгача;
• бошланғич бадал – 30 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 18%;
• миқдори – 420 млн сўмгача*;

- бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун (#):
• муддати – 10-15 йилгача;
• бошланғич бадал – 50 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 25-26%;
• миқдори – 1,8 млрд сўм

🏦 Асакабанк
- бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун:
• муддати – 20 йилгача;
• бошланғич бадал – 30 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 18%;
• миқдори – 420 млн сўмгача*.

🏦 Ўзмиллийбанк
- бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун:
• муддати – 20 йилгача;
• бошланғич бадал – 40 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 18%;
• миқдори – 420 млн сўмгача*.

🏦 Hamkorbank
- бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун:
• муддати – 20 йилгача;
• бошланғич бадал – 40 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 18%;
• миқдори – 420 млн сўмгача*.

🏦 Туронбанк
- бирламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун:
• муддати – 20 йилгача;
• бошланғич бадал – 30-70 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 17-18%;
• миқдори – 420 млн сўмгача*.

🏦 Ипак Йўли банки
- бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун:
• муддати – 5-7 йил;
• бошланғич бадал – 50 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 27-28%;
• миқдори – 800 млн сўмгача.

🏦 ЎзСҚБ
◦ муддати – 7-15 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 26-28%;
◦ миқдори – 1,5 млрд сўмгача.

📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия қиламиз.

@bankmijoz


КАТМ кредит бюроси расмий даромадга эга бўлмаган шахсларнинг тўлов қобилиятини аниқлаш бўйича “Алтернатив скоринг” кредит ҳисоботини йўлга қўйди.

Эндиликда кредит ташкилотлари:
➖ қарз олувчиларнинг банк карталари транзакциялари;
➖ Мажбурий ижро бюросининг маълумотлари (жумладан белгиланган ва тўланган алимент тўловлари) тўғрисидаги маълумотлар;
➖ коммунал тўловлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида мужассамлаштирган мазкур ҳисоботдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Ҳисоботлар охирги 12 ойлик маълумотлар асосида шакллантирилади.

Бу кредит ташкилотлари томонидан расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга тезкор кредит ажратиш имконини беради.

@bankmijoz


Сўм мустаҳкамланмоқда

Эрта – 24 июнь санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 410,99 сўм (-85,95 сўм) этиб белгиланди.

@bankmijoz


⭐ Iskander Buildings — дан қулай таклиф!

🏢 Mezbon
лойиҳасидан 2 хонали хонадонларни 1 хонали нархида фоизларсиз ва узоқ муддатга бўлиб тўлаш орқали харид қилинг!

Хаммаси осон:

- 25%
бошланғич тўлов
- Қолгани — $510 дан бўлиб тўлаш
🟢
Фоизлар йўқ! Қўшимча тўловлар йўқ!

Лойиҳа қулайликлари:
16 қаватли замонавий бино
✅ 2 та тезкор лифт
✅ Болалар майдончалари ва спорт ҳудудлари
✅ Эко-зоналар ва дам олиш жойлари
✅ Ҳар бир хонадонда 3 кв.м — 18 кв.м гача терасса

🎁
Терассалар — бонус сифатида тақдим этилади!

📲 Бот орқали биз билан боғланинг

Сотув офиси манзили: Тошкент ш., Юнусобод тумани, 17-мавзе

Мурожаат учун:
☎️ +998787770011 | реклама


🍋‍🟩 Андижонда “Лимон сайли” – Табиат, Тажриба ва Тадбиркорлик уйғунлиги!

🏦 Туронбанк томонидан Андижон вилоятининг Балиқчи туманида етакчи фермерлар, лимончилик билан шуғулланувчи тадбиркорларни бир ерга жамлаган “Лимон сайли” яъни лимончиликни ривожлантиришга қаратилган семинар ташкил этилди

Мазкур тадбир лимончиликни ривожлантириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, илмий ёндашув ва агроинновацияларни тарғиб этишга қаратилган.

🍋 Тадбир давомида иштирокчилар юртимизда лимончиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар учун яратилаётгана шароитлар хусусан жорий йилнинг 2-апрел санасида қабул қилинган “Республикада лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ҳукумат қарори ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди. Бундан ташқари меҳмонлар лимон етиштиришдаги илғор тажрибалар билан танишиб, янги навлар ва инновацион ёндашувлар борасида ўзаро тажриба алмашсиҳ имкониятига ҳам эга бўлдилар.


🤝 “Лимон сайли” – бу нафақат агротадбир, балки маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган муҳим платформалардан бирига айланмоқда десак муболаға бўлмайди.

@bankmijoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Брайль алифбосини таниш ва овозга айлантириш имкони яратилди

BrailleRecognition — кўриш қобилияти чекланганлар учун мўлжалланган мобил илова бўлиб, у Брайль алифбосини таниш ва уни матн ҳамда овоз кўринишида қайта ишлашга қодир. Телефон камераси ёрдамида белгилар сканер қилинади, шундан сўнг улар экранда кўрсатилади ёки овозли шаклда эшиттирилади.

Илованинг ишлаш механизми нейрон тармоқлар ва оптик таниш (OCR) технологияларига асосланган. Матнни кирилл ёки лотин алифбосида чиқариш, турли тилларга таржима қилиш, овозли синтез функцияси орқали эшиттириш имкониятлари мавжуд.

Лойиҳа AloqaBank ташаббуси билан амалга оширилган Startup Garage акселерация дастури доирасида тайёрланган. Ҳозирда Android ва iOS қурилмалари учун мослаштирилган версиялари мавжуд.

Реклама


Марказий банк қанча кўп мустақил бўлса, инфляция шунча паст бўлади.

@bankmijoz


Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ташкил этилди

2025 йил 21 июнь куни Қашқадарё вилояти Касби туманида бўлиб ўтган учрашув давомида аҳоли даромадларини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, банк томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар ва кредит маҳсулотлари бўйича атрофлича маълумотлар берилди.

Мулоқот жараёнида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, аҳоли муҳитини янада яхшилаш, иш билан таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тадбиркорларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

@bankmijoz


🏦 Марказий банк FinTech соҳаси бўйича янги ташкил этилаётган таркибий бўлинмага раҳбар лавозимларга танлов эълон қилмоқда

✔️ Вакансия эълон қилинган лавозимлар:

👉 Департамент раҳбари (FinTech бўйича Бош директор);
👉 FinTech сиёсатини шакллантириш бўйича бошқарма бошлиғи;
👉 FinTech инфратузилмавий ечимлари бўйича бошқарма бошлиғи;
👉 FinTech экотизимини ривожлантириш бўйича бошқарма бошлиғи;
👉 FinTech соҳасидаги тадқиқотлар ва инвестициялар бўйича бошқарма бошлиғи.

✔️ Номзодларга қўйиладиган талаблар:

• Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
• молия, иқтисодиёт, ахборот технологиялари (IT) ёки муҳандислик соҳалари бўйича олий (магистр ёки ундан юқори) маълумотга эга бўлиши;
• FinTech, рақамли ечимлар ёки молиявий ташкилотларда IT соҳасида камида 10 йиллик тажриба, шу жумладан раҳбар лавозимларда камида 5 йил ишлаган бўлиши;
• Ўзбекистон ва халқаро FinTech бозорини яхши билиши;
Стратегик фикрлаш қобилияти, ноаниқ шароитда ишлашга тайёргарлик ва тез мослашувчанлик;
• Аъло даражадаги мулоқот ва бошқарув кўникмалари.

✔️ Қўшимча устунликлар:
– FinTech соҳасидаги халқаро сертификатларга эга бўлиши;
– Big Data дастурлари билан ишлаш қобилияти;
– инглиз тилини B2 ва ундан юқори даражада билиш.

✉️ Номзодлар ўз маълумотларни @cbucv_fintech Telegram манзилига юборишлари мумкин.

@bankmijoz


🏦 Трастбанк бугун ўзининг 31 ёшини нишонламоқда

Бугунги кунда банкнинг Амалиёт бошқармаси ва 13 та банк хизматлари офиси ҳамда 118 та банк хизматлари маркази фаолият юритиб келмоқда.

Банк раҳбарияти, ходимлари ва мижозлари ҳамда ҳамкорларини ушбу сана билан чин дилдан табриклаймиз!

@bankmijoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нукус шаҳрида "Стартап ва инвесторлар куни” тадбири бўлиб ўтди. Унда 150 нафардан ортиқ иштирокчи, жумладан, венчур фондлар, инвесторлар, акселераторлар ва фаол ёшлар қатнашди. Тадбир Ўзсаноатқурилишбанк ташаббуси билан ташкил этилди.

Форум давомида стартап лойиҳалар тақдимоти, савол-жавобларга бой pitch-сессиялар, инвестиция стратегиялари ва инновацион ғояларни ривожлантиришга оид маҳорат дарслари ўтказилди. “SQB Ventures” учун бу тадбир илк амалий қадамлардан бири сифатида қайд этилди.

Тадбир якунида истиқболли ҳамкорликлар ва янги дастурлар юзасидан бир қатор амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Форум инновацион муҳитни ривожлантиришга хизмат қилувчи муҳим платформа сифатида баҳоланди.

Манба

@bankmijoz


Уй-жойни таъмирлаш учун тижорат ипотека кредитлари

Бугунги кунда қуйидаги банкларнинг расмий сайтларида уй-жойларни таъмирлаш учун ипотека кредитлари ажратилиши маълум қилинган.

🏦 Асакабанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 24,5%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1152;

🏦 Агробанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1216;

🏦 Туронбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1220;

🏦 Hamkorbank
◦ муддати – 6 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 600 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1256;

🏦 БРБ
◦ муддати – 10 йилгача
◦ фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 375 млн сўмгача*;
◦ колл маркази – 1254;

🏦 InfinBank
◦ муддати – 6 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 29,99%;
◦ миқдори – 187,5 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1214;

🏦 ЎзСҚБ
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 31%*;
◦ миқдори – 200 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1180.

Мазкур ипотека кредитларини расмийлаштиришда бошланғич бадал талаб этилмайди.

@bankmijoz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.