Эртадан бошлаб кредит битими тузиш тақиқланган жисмоний шахслар реестрини юритиш бошланади
Жорий йилнинг март ойида «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонунга кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди.
Мазкур ўзгаришлар эртадан (06.06.2025й) бошлаб кучга киради.
Қонунга асосан жисмоний шахслар ўзларининг номига кредит олишни тақиқлаши мумкин бўлади ҳамда кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри юритилади.
Жисмоний шахслар бу реестрга ўзларини ихтиёрий киритиши ёки чиқариши мумкин.
⚠️ Фуқаролар кредит олишдан воз кечиш бўйича аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон тарзда ёки давлат хизматлари марказлари ҳамда кредит бюролари орқали ёзма ва электрон шаклда топширишлари мумкин.
@bankmijoz