Octobank Хитой билан молиявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Octobank 18-20 июнь кунлари Шанхайда бўлиб ўтган халқаро кўргазма — China International Financial Exhibitionда иштирок этди. У ерда банк CIPS (Хитойнинг трансчегаравий тўлов тизими) ва йирик банклар билан учрашувлар ўтказди.
Асосий йўналишлар:
– Юань орқали тўғридан-тўғри тўлов инфратузилмасини яратиш;
– Халқаро ҳисоб-китобларни рақамлаштириш;
– Энергетика ва экологияга оид лойиҳаларни молиялаштириш.
Octobank CIPS билан ҳамкорликда тўлов интерфейсини ўзбек ва рус тилларига мослаштиришни режалаштирмоқда.
Банкнинг натижалари (2025 йил I чорак):
– 8,4 млн доллар соф фойда;
– 67,6 млн доллар капитал;
– 315 млн доллар актив;
– 49,7% рентабеллик.
HSBC, Bank of China, African Exim Bank, Aktif Bank ва бошқа халқаро тузилмалар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
CIPS — бу Хитой Халқ банки томонидан яратилган тўлов тизими бўлиб, юань орқали тўловларни тўғридан-тўғри амалга ошириш имконини беради. 180+ мамлакатда 170 тўғридан-тўғри ва 1500+ билвосита иштирокчи фаолият юритади.
Octobank учун CIPS — нафақат технология, балки янги бозорларга чиқиш ва минтақавий молиявий интеграция воситаси.
Реклама
@bankmijoz