Postlar filtri


Қишни амаллаб ўтказишди. Ҳаво совуқ, янги кўчилган оилада печкага ёқиш учун ўтин етарли эмас. Ҳаётини текис кетяпти дейиш мумкин, чунки ортиқча уруш бўлмаётганди. Бироқ, зерикиши мумкин бўларди, агар қайнонасини топшириғи бўлмаганда. Ҳар куни Жамолни ишга жўнатган Ҳанифа 3 маҳалла узоқликдаги қайнонасини уйига келиб ҳамма ишни тиндириши керак эди.
"- Янги оиласизлар, бу ерга келсангиз рўзғорингизга ҳам фойда бўлади," деб ўз ишини оқларди. Аслида бу рўзғорга фойда деб ҳам бўлмасди, чунки ой бошида Жамолдан бозорлик учун алоҳида, эҳтиёжлари учун алоҳида пул талаб қиларди, Гулнора. Ҳанифа бу фарзандлик вазифаси деб ортиқча пул можаросига аралашмасди. Отаси тарафидан шундай тарбия кўрганди, эркак пулини оиласига сарфлаганда, (айниқса, бу ота-онаси бўлса) тергамаслик керак. Ҳанифа ҳозирги ҳаётидан қисман мамнун эди, чунки заҳарли гапларни эшитса ҳам бу қайнонаси тарафидан бўларди, қайнопасини эзғилашлари камайганди. Сабаби, Ҳанифа катта ҳовлига борадиган вақтлари Нозима ишда бўларди. Ҳаёти бир ритмга солингандек, аниқроғи совуган ошдек давом этарди. Ҳеч ортиқча вақт йўқ, "ёш нарса"ни дам олишига имкони йўқ. Қариндошлар билан соатбай кўришиш очидан эзарди. Оиласи дийдорига тўймаслик изтироб алангасига соларди. Аммо, исён қилмади, борига кўнди, дардини ичига ютиб яшайверди. Баҳор бошида танасидаги ўзгаришлар унда яна "янгилик" бор эканини билдирди."Бир марта тили куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади" деганларидек, Жамол бу гал аёлини авайлашга ҳаракат қилди. Тўғри, тил келиб онасига нимадир дея олмади, чунки билади, уни онаси қорнида бола билан далани ишини ҳам эплаган. Аёли икки уйни рўғорини эплай олиши қийин кечиши мумкин-ку, аммо, имконсиз эмас. Оралатиб опа-синглисини чақириб турса ҳам ҳарна. Кунлар анча исиб қоляпти, қишдагидек қийинчилик бўлмайди, уйига ҳам тез-тез бориб турса дам олиб келади, деган ҳаёлларичида эди Жамол.
Аммо, табиатан тзалик "касал"ига чалинган аёли унча-бунчага ётолмасди. Қаеридир оғриб турса ҳам, гиламда битта ип турса, игна устида ётгандек ҳисобларди ўзини. Бахтига бу гал токсикоз ҳам у қадар ёмон ўтмаётганди. аввалги 3 ой қийналган бўлса ҳам қолганига қийналмади. Фарзанди ҳам ҳар нимани талаб қилавермасди. Баъзи-баъзида егиси келган нарсалар ҳам осон топилар, мавсумбоп эди.
Ана-мана дегунча, ёз ўтиб, куз якунланди, Ҳанифани ой куни ҳам келиб қолди. Танида ортиқча қийинчилик кўрмаганидан эрта қувонган Ҳанифа туғруқдан кейин ҳақиқий қийинчиликларга бир-бир дуч кела бошлади.


- Кўрамиз эртага эрини уйида ҳам шундай эркак сабзилик қилса нима бўларкин? Ҳа қўлгинанг сингур, ифлос! Бефаросат! Неча ёш каттаман мен бундан! Туҳмат қилиши ортиқча буни. Ўзи йўқотиш керак эди опасини янгилигида. Битта болани эплаб туғолмай яна бизга айбни тўнакшини кўринг! Ойи, гапиринг нимага жим турибсиз?
- Бўлди, бошим оғриб кетти. Кел қўй шуни. Устимиздан ёзиб берса яна бош оғриқ. Маъмурни танишидан кўпи борми? Бор уйга кир. Ўзи қишда ким шубка палтони ювади?
- Ҳа, ҳамма айб менда! Бошизга битган баломан мен! Айтинг, ортиқчасан, йўқол денг. Кетаман! - жавраб-жавраб хонасига кириб кетти Нозима.
Гулнора ўғлига қараб нима дейишни ҳам билмади.
- Ойи нима бўлди ўзи?
- Эее, кўрмайсанми анави эпсиз хотинингни. Ҳамма қилган иш - кир юва туриб йиқилиб кетибди. Болангни умридан йўқ экан ўзи. Тушиб қолибди.
Жамолни ичидан ўткани ўзига аён. Жудаям фарзандли бўлишни хоҳлаганди. Тўғри, онасини таъсирида аёлига кўп эътибор бермади, аммо, бу уни севмайди, дунёга келтиражак фарзанди муҳим эмаслигидан деб бўлмасди. Болажон характерли эди у. Аммо, асролмади...
Қайнотаси туширган тарсаки юзига эмас виждонига тегди гўё. Ўкинди. Қалби бир титради бутун танасига қўшилиб. Ён чўнтагида бир плитка шоколад бор эди - хотини бир ҳафта аввал егиси келаётганини шама қилган... Ичи тўла қувончни яшириб, аёлини юзига севинч улашиш учун олиб келаётганди. Бугун қўлига пул тушганди, пул тушиши билан олганди... Кеч қолибди. Такрор ўкинди. Лекин, сезади, бу ўкинч ҳеч нарсани тиклолмайди. Сўнгги пушаймон - ўзингга душман...


#Номсиз_ҳислар

- Сен ялмоғизни малайи, ифлос, м*, ф*, Опамга сен кун бермагансан! Бугун келиб қолмаганимда нима бўларди? Сени бугун бир четка ўзим сураман, ифлос, - Ҳанифани синглиси Замира кўча эшигини очди-ю, Нозимани хонасига қараб юрди. Оғзига нима келса қайтармади. Онаси қўймаётгани учун жим юрганди. Бугун ўқишдан кейин оласини кўргани ўтай деб кирганди. Роса чақирди, кейин, ичкарига кира бошлади, ҳовли бурчагида лойга беланиб ётган опасини кўрди-ю, кўзига дунё қоронғу бўлиб кетди. Тезда дадасига, кейин тез ёрдамга қўнғироқ қилди. Опасини шифохонага элтгач, ҳолати барқаро, лекин, фарзанди олиб ташланганини эшитди. Кўзига қон тўлиб опасини келинлик уйига йўл олди. Бу сафар олдидан чиққан онасига қарамади. Бир қориндан талашиб тушган, жигари, яхши-ёмон кундаги сирдошини аҳволи уни ёмон кўйга солди. Аламларини ҳаммаси тўплаб бир қилиб олишга қарор қилди. Нозима ўзидан 10 ёш катта бўлишига қарамай чайир Замирага кучи етмади. Сочидан судраб ҳовли ўртасига олиб борди.
- Ҳей, қудахола! - бақир-чақирдан ҳовлига апил-тапил кийиниб чиққан хотин юзи жаҳлдан буғриқиб кетган келинини синглисини кўриб қўрқиб кетти. Қизини сочини қўлига ўраб чирқиратиб ётибди.
- Яна бир марта опамга қаттиқ гапириш тугул, ёмон қарасанглар рўпараларингда мени кўрасизлар! Сен шайтонвачча! - Нозимани сочидан кўтариб юзини юзига тўғрилади. - Шалтоғингни ўзинг тозала! Ифлос! Опамни сенга хизматкорликка бермаганмиз! Сен ж***ни ҳамма кирдикорингни биламан. Ўзи бир шармандасан, баттар шармандангни чиқармай! Ўзингни билиб юр, - "десерт"ига бир икки тепки билан шапалоқни аямади.
- Ўлдим-куйдимлариз тўйгачамиди, почча? - ишдан келган поччаси ҳам насибасини олди. - Битта опамни ҳимоя қилолмадизми, эркак! Ўлди болангиз, уволи уради ҳали ҳаммангни! Суфе одам деган ном! - Маъмур келиб қолди шу пайт. Замирани индамай судраб машинага чиқарди. Ортига қайтиб куёви Жамолни юзига чунонан тарсаки тушурдики, бу аламдан эканлиги яққол сезилди. Ҳовлидаги ҳеч кимдан ортиқча садо чиқмай қолди, токи, Маъмур уйни тарк этмагунча. Сўнгра, қайнона ўғлини ёнига яқинлашди, Нозима юзидаги яралардан оқаётган қонни артаркан тинмай қарғанарди.


Кейин... кейин нима бўлди? Ҳаммаси ёпти-ёпти қилинди Нозима тарафидан. У йиғламади, ялинмади. Таҳдид қилди.
- Агар ғинг десанг, сени орқангдан келган, мен ушлаб олганман дейман. Телефонингда у билан хабарлашганларимни исбот қилиб кўрсатаман. Кўрамиз қандай оқланаркансан?
Ҳа, айнан шу воқеадан кейин ростан ҳамма айб Ҳанифададек муомала қила бошлаганди Нозима. Ўзи майли, онасини ҳам гиж-гижлаб, Ҳанифани тинч қўймасди. Тиғ устида ўтаётганди умри. Унга ҳамма чўридек қарарди. "Онасини ўғли" - Жамол тўйдан кейин бир ой онда-сонда меҳр берган бўлди-ю, кейин қизиқиши сўндими? Ёки онасини таъсиридами, ортиқча гаплашмай, аёли гапирса жеркиб жавоб берадиган бўлди. Кунини ярмини ишда катта уста, бош бетончи бўлиб ўтказар, топган пулини бир сўмини кўрсатмай онасига берар, ярмини кўчадаги ҳар куни бўлмаса ҳам кун оралатиб ўткзадиган чойхона, улфатларига сарфларди. Ҳанифа ҳар қандай эҳтиёжи учун ўзи пул топиши керак эди. Агар, Жамол пул бергудек бўлса, Гулнора бир ой касал бўлиб ётар, ўғлини "оғзингдан қонинг келгур хотинқули! билган ишинг хотинни семиритириш, она керакмас сенга, касал бўлсам қарамайсан ҳам!" деб туриб оларди. Қон ютиб ўтказаётган кунлари кўзини жавдирашида онасига бўй кўрсатса, Зумрад "ҳали ҳаммаси яхши бўлади, мен ҳам бу кунларни бошимдан ўткзаганман. Қара ҳозир қанчаси ҳавас қиладиган оилам бор" деб уйидаги сирни айтишига қўймасди.Бу орада Ҳанифа ҳомиладор бўлди. Оғир ўтаётган ҳомиладорлик кунларининг бирида "қалин шуба палтойимни ювиб қўй" деб кетган Нозимани топшириғини бажараётганди. Иссиқ сув тугаб қолгани учун совуқ сувда чайқаётганди. Ҳаёл билан сув сепиб юборган жойига оёқ босиб юборди. Ҳаво совуқ эмасми, сув аллақачон музлаб қолган экан. Оёқ тойилди-ю, ерга чалпак бўлди. Ундан у ёғини эслолмайди. Кўзини касалхонада очди. Дастлаб нима бўлганини англолмади-ю, кейин миясига тепган ҳақиқат "фарзандинг энди йўқ" деди.
- Болам, - қорнини ушлаганча кўзидан дувиллаб ёшлар оқа бошлади, - сен учун чидаётгандим-ку ҳаммасига?! Нега кетдинг? Сенсиз яшашни менга нима кераги бор?
Сизни ҳам ҳеч сўнгги умидингизни тортиб олишга ҳаракат қилишганми? Илинж билан кутаётган томчингизни парчалашганми? Ҳаётингизга ялтироқ қурт нур сочиб турганда, уни эзғилаб ташлашганми? Менда шундай қилишди. Менга ялтироқ қуртни ҳам раво кўришмади. Ҳаётимни зулматга белаб, четдан қараганча устимдан кулишди...


Гулнора қўшниникига чиқиб кетган, Жамол ишда, қайнота чойхонага чиқиб кетган, хуллас уйда Нозимадан бўлак инсон йўқ пайти эди. Ҳанифани онаси Зумрад соат 4да "уйингга бор, овқатга ҳаракат қил, янги келинсан ҳали. Сени кўрдик, соғ экансан, шу етарли бизга" деб келганига энди 2 соат бўлган қизини изга қайтариб юборганди. Бундан бехабар Нозима қиладиган ишини қилишга улгураман деган гумонда касбдоши, ўйнашини уйга чақирганди. Оёқ кийимини хонасига беркитиб қўйишга қўйибдию, эшикни қулфлаш ёдидан чиқибди. Шу пайт кийимини алиштирган Ҳанифа, қайнопасини хонасига йўл олганди. Қайнонаси "Кечга опангизга ёқадиган овқат қиласиз" дегани учун уни хонасини одоб юзасидан бир чертиб очди-ю, қўлини оғзига олиб бориб ёпди. Қайнопасини устидаги эркакни юзини кўрмаган бўлса ҳам мутлақо кутилмаган вазият устидан чиқиб қолгани шокка туширганди. Аввал ҳам бу аёлни ҳингиллаб эркаклар билан гаплашиб юришига гувоҳ бўлиб турарди-ю, ўз ота уйида бу қадар зино тубига ботишини ҳаёли четига келтирмаганди. Оёғини қўлига олиб хонасига чопди. Уёқдан-буёққа юра бошлади. Ақли бўлган ишларни синтез қила олмай ҳалак эди. Ахир қанақасига..?


#Номсиз_ҳислар

- Йўқ ойижон, нега ундай дейсиз? Мен ўзим ўқишни танламаганман-да, тикувчи бўламан дегандим, дадам кўнглимизга қараганлар, - аслида ҳам "қайси ўқишда ўқигинг бор?" дея берилган саволга ҳар сафар ҳар хил жавоб берарди Ҳанифа. Аниқ бир қарорга келолмаган. Охирида "ўқиш қийин экан, тикувчига шогирд тушиб қўя қолай" деганди. Ўшанда ҳаёлига келмаган экан-да, шундай золим қайнонанинг қўлига тушиши-ю, дадасига ўгай деб ҳисобланиши.
- Болани ўзига қўйиб берса нималарни хоҳламайди, ота-она шуларга бош бўлиши керак-да, тавба қилдииим! Ҳозир нима кўп тикувчи кўп. Бировни сизга кўзи учиб турибдими энди? - жавоб беришга ожиз эди Ҳанифа. Гап қайтаришга кирарди зотан, энди нима деса ҳам. Оғзидаги луқмани ютти-ю, бошқа нарса томоғидан ўтишига ишонмади. Секин ўрнидан турди.
- Ойижон, ташқарида ишларим бор эди, қилаверайми?
- Бошқа нарса қўлиздан келмагандан кейин қиласизда. Боринг! Эризниям уйғотинг, чой-пой ичиб олсин.

- Ҳой, бегим туринг, ҳалиям ухлаяпсизми? Ойижон чақиряптилар? - қалби симмилаб турса ҳам билдирмасликка, эрини ўзидан бездирмай ҳаракат қилишга тиришди.
- Уйқуни белига тепишни роса яхши кўрасан-а, Ҳани, Буёққа кел-чи, - Ҳанифани қучоғига тортди.
- Ҳей жинни, яна ухлаяпсизми? - ҳамма ёмон ўйлар ҳаёлини тарк этиб юзига самимий табассум югурди, эри уни қучиб яна кўзини юмиб олгач гапирди.
- Ойижондан гап эшитамиз, тура қолинг энди.
- Беш минут шу чиройли лабларингни қимирлатмай тур. Озгина юмай кўзимни, - эрини сочларига қўл югуртирди. Уларни бир тарафга қараб таракан, қалбида бир нарса "ҳали буларни кулиб эслайсан, бу уйда ўзинг хоҳлагандан яхши ўрин эгаллайсан, муҳими эринг севади" дерди, " фарзандли бўлсам барчаси ортда қолади" деган ўйлар ҳам йўқ эмасди. Аммо билмасдики, шум тақдир уни ҳеч рўшноликка яқинлаштирмаслигини, бахт дея аталмиш саробларни ҳам кўп кўришини...

***
Аслида бу оилани оила дейиш ноўрин эди. Оилани асосий устуни бўлмиш ҳамжиҳатлик аллақачон емирилган, ака-укалар бир-бирини мерос учун қиймалашга ҳам шай эди. Отани ўрни йўқ, умуман билинмасди. Катта фарзанд - ўғил, у пойтахтда яшар, пул билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлсагина қорасини кўрсатиб қоларди. "Давлат ишида ишлайман", деган гап унинг баҳонаси эди. 1 оғил 1 қизи бор эди унинг. Ундан кейингиси Самарқандда яшаб, ҳақиқий "хотин қули" ҳисобланарди. Уни хотини пулни ҳидини сезса эрини оёғини ерга бостирмай шу ерга олиб келарди. Ароқ, вино сотадиган дўконни шерикчиликда юргазарди. 2 қиз 1 ўғилни отаси эди. Булардан кейинги қиз фарзанд бўлмиш Шалола алкаш эрни қош қовоғига қараб кун ўтказарди. У ҳам тилло эмасди, аммо ака-укаси ва синглисига қараганда бир мунча кулранг кўнгил эди. 2 қизи борлиги учун эри кунда ичиб дўппослаб, қайта туға олмайдиган қилиб қўйганди. Бундан кейинги қиз Нозима, 18 ёшида бир бемаъни, оиласи бор йигит билан қочиб кетган. Ярим йилдан кейин Ҳанифани эри Жамол топиб келган. Қорнида боласи бўлишига қарамай эр эски оиласига қайтиб, буни ҳайдаб юборгаб эмиш. Шунинг учун ҳаёттан аламзада яшайди, четдан қараганда ўзини ўғлига бағишлаган "ҳокисор она" ролида. Энг кенжаси Ҳанифани эри Жамол. Боқи беғам, ёши 25ни қораласа ҳам онасини этагидан ажрамаган. Гулнора (қайнона) туппа-тузук заҳар, рилёғламачи эди, "Мен келинни орқасидан гапирмайман. Ёшларни бахтли бўлиши тарафдориман. Тўй ўтиши билан қизингиз ва ўғлим Жамолни алоҳида уйимизга чиқариб юборамиз" - деб Зумрадни роса авраганди. Эри Маъмурни узоқ қариндоши ҳисоблангани боз устига Маъмурни отаси Ёқуб "қариндошга беряпмиз, суриштирма. Ким деган одам бўламиз, суриштирсанг?" деб суриштиргани қўймаганди. Ҳанифа ҳам яширинча Жамол билан бирйил гаплашиб юрганини билиб қолган Зумрад ҳам ортиқча оёқ тирамаганди.Ой кетидан ойлар ўтди. Бу оилада шунчаки вақт, фасл алмашди. Ҳар қадамда нишини санчадиган қайнона ўзгармади. Феъли айниса айнидики, ҳеч яхшиланмади. Нозима ҳам босимни кучайтирди. Чунки, бир неча ой аввал касал бўлиб, ишга бора олмай қолди. Шундай кунларни бирида Ҳанифа уйига кетган, Нозимани ўғли Абдулла ётоқли боғчада, ҳафтада бир келарди.


- Ҳўп, - деди бўғзига йиғи тиқилиб. Қандай оилага тушиб қолдия? "Ошни қандай пиширди?" Шу ҳаракат қилмасин, кўзидан ёшлар тинмай оқа бошлади. Бири-бирини қувиб тушарди. Чойни газга қўйди-ю, хонасига бирровга исиниш учун кирди. Ора-орада кўп йиғлагани учун ҳиққиллаб қолганди.
- Жамол ака, - деди ҳали ҳам ухлаб ётган эрини ёнига ўтириб.
- Ҳа? Олдиндан айтиб қўяй, синглингиз унақа экан, онангиз бунақа экан деган гапларни гапирмоқчи бўлсанг ана эшик! Бемалол кетавер! Менга жигарларимни ёмон кўрсатадиган хотинни кераги йўқ, тушундингми?
Қани осон бўлса шунчаки кетиш. Қалбимни тиғламасайди, оилам шаънига доғ бўлмагандайди кетардим. Умуман бу оилани қорасини кўрмаслик учун керак бўлса четга кетардим. Ақалли, эшитмади. Таскин беришни хоҳламади. Шуни кутгандимидим? Шундай бўлармиди аслида эр-хотинлар? Нималарни ҳаёл қилганди? Оиласидан кетишни хоҳлаганди, ўзи истаган жой шу қадар жаҳаннам бўлиши, кимдир унга ёмон гапириш тугул ичида ёмонлаши мумкинлиги ҳаёли четини бир тепиб ўтмабдия?ичидагиларни қалбини тубига жойлаб, қайнонаси ва қайнисинглисини гапларини унутиб, эътибор бермаслигим керак деб кўнглига тугди. Чой тайёрлади ошхонада. Чиройли дастурхон безак, пирогни ҳам ноодатий тарзда кесиб қўйди. Ҳаммани чойга чақирди. Юзида кулгу билан муомала қиларди ҳар кимга.
- Мен бўлдим, ойи. Дуо қилинг, ишга кечикяпман, - деди қайнисинглиси.
- Ҳеч нарса емабсан ҳисоб-ку қизим?
- Кўчада шеригим кутяпти, тўйдим дедимку!
- Ҳай майли, Олгин олдирмагин, Ҳизр бувам ишларингни ривожини берсин Амийн. Тезроқ қайтгин
Жавоб бермай кетган қизини ортидан қараб келинига ниш санчишга тушди.
- Қиз бола ўқиши керак! Эртага бировни қўлига қараб қолмайди. Эрига ёрдам бўлади топган пули. Мен қизларимни ўқитганман. Баъзи бировларга ўхшаб биттасини ажратмаганман, - Ҳанифа ялт эти қайнонасига қаради. Гулнора бееътибор гапида давом этди. - Келин, сиз етиммисиз ёки? Опангиз ҳам синглингиз ҳам ўқиган. Сиз ўқимагансиз?


Кўча чироғи ҳам ўчиб-ёниб, қоронғу кўчага янада ваҳимали тус берсада, бир амаллаб у ўнг тарафдан 4 та, чап тарафсан 4 та қўшнинг кўчасини супуриб, кеч куз биълишига қарамай сув сепиб қўйди. Совуқ жон-жонидан ўтиб кетди. Йигитни севибди-ю, оиласи ҳақида маълумот олмабдида. Жамол онасидан ўтиб бир нима деёлмайдиган лапашанглигини қайдан билсин? Кўришадиган вақтлари гап билан роса аврарди, камида шердек мард кўринарди...
Амаллаб ишларини тугатганидан кейин ошхонага ўтди. Қанақадир ширинлик пишириши керак. Печ йўқ, тандирда пирог қилишга қарор қилди. Кейин, сигир соғгани ўтиб кетди. Бошга тушганни кўз кўрар экан, уйида қўлини ортиқча сувга урмасди. опаси ва синглиси билан ишларни бўлишиб қиларди. Умрида сигирга яқинлашмаган қиз ҳайвонни у ёғидан айланиб, бу ёғидан айланиб, ўртада сигир тепкиси сабаб озгина сутни тўкиб, "жиноят изини" яшириб, ҳовлига қайтди. Пирог куйиб кетмадимикин деган ҳадикда эди. Йўқ айни тобида, Ҳидлари бутун ошхонани эллади. Совуши учун салқинга қўйиб, чой дамлаш учун сув олгани ҳовли тўрига ўтиб кетаётганди.
- Ҳанифа! Одам ҳам шунчалик бефаросат бўладими? Буни қара? Тозалаб супурсанг ўласанми? - кичкина қайнисинглиси Нозима боягина ўзи супурилган ерга чаққан писта пўчоқларини кўрсатиб бақирди.
- Узр опажон, кечиринг. Қоронғуда кўрмай қолибман шекилли.
- Узурингни пишириб е! Тозала тез, - деди. телефонини олиб, ким биландир гаплашганча ундан узоқлаша кетди.


#Номсиз_ҳислар

  2-бўлим

"Чигалликлар ибтидоси"


- Ҳов келин! Қачонгача кўпиб ётмоқчисиз? Қуёш чиққанига қанча бўлди. Эй Худойимееей! Қачондир мени келиним ҳам бошқаларни келинидек мендан олдин туриб чой тайёрлармикин-а? Ҳамма иш менга, хотинини қучоғига кириб ёцин деб бола туққандимда мен! - ҳали соат 4 бўлмасдан туғма будилниклик қилиш қонида бор бўлган Ҳанифанинг қайнонаси Гулнора ўғлининг ётоқхонаси деразаси тагига келиб бақира кетди. Орада синдиргудек деразани таққилатишни ҳам унитмади. Келин бўлганига энди 2 ҳафта тўлаётган Ҳанифа эйўқ-бейўқ тунги 12гача ухлатмай, эрталаб бутун қишлоқни бошига кўтариб, уйғотадиган қайнонасини феълига кўника олмай турганди.
- Ассалому алайкум, узр, ойижон ухлаб қолибман, - бошига шарфини ўраб, ерга қараганча жавдиради.
- Сиз ухлаб қолмадингиз келинпошша! Биз эрта туриб қўйибмиз! Бор кўчани супур! Қаққаймасдан!
- Ҳўп бўлади, ойижон, ҳозир.
Ҳар қалай осон қутилганига шукур қилса ҳам кўчада бу пайт итлар увиллашиб қолиши ёдига тушди. Эти бир жимирлаб, қўрқув танини титратди. Қўрқса-қўрқмаса супиришга мажбур. Ахир у келин! Вазифаси шу. Эрини уйғотиш ҳаёлини бир четига келди-ю, яшин тезлигида даф бўлди. Мободо эрини уйғотгудек бўлса, кўч-кўрони билан ўзини кўчада кўрса керак.


Аллоҳ изнига ташлаганди барини... Қўлида аниқ далил йўқлиги ва бўлса ҳам, кейинги қадамини ўйлаш учун миясидаги "миш-мишлар шивири"ни тўхтатиб олиши лозим эди. Ва айни дам бунинг мавриди эмасди. Ахир, бугун қувончли кун. Укасини бўйнига "ола хўржин" юкланадиган кун.!

1- bo'lim tugadi. E'tibor uchun tashakkur!
Hurmat bilan : Qamar Hanif


#Номсиз_ҳислар

Шу вақт доимо жонига оро кирадиган қайнопаси келиб қолди. Бир қиз, икки ўғли билан бева қолганидан буён ойни оралатиб хабар оларди. Молиявий қийинчилик уни анча эзган, аввал рангпар бўлган териси офтобда куйган, қўллари кетмон дастидан қаварган, гўзал юзи ажинларга беармонлик ила тўлган бир ҳолатда эди. Аммо дардини тиш ёриб гапирмасди. Кимгаҳам айтоларди? Келиши билан қовоқ осадиган ўгай онасигами? Борлиги ёки йўқлиги ҳам қизиқтирмайдиган, фақат ўғлини ўйлайдиган отасигами? Эридан хабар кутиб кун ўтказаётгани камдек, қайнона-қайнотасидан тинимсиз дакки эшитадиган келинигами? Ҳар кимни дарди ўзига етарли деб ҳисобларди. Ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмас, берганини миннат қилмайдиган инсон эди. Ҳамма уни бевалигини, болалари отаси каби етим бўлиб қолганини биларди, аммо, бирор мард йўқ эди-ки, унга далда бероладиган, бир-икки сўм пул узатадиган. Шу ҳолида куларди у. Шу ҳолида тик эди. Шу ҳолидан нолимасди. Улкан сабр, метин ирода тимсоли эди.
- Аям касаллар, борганим билан ўтиргандай бўлмайман, улардан хавотир олиб, - келинни кўриб хайрон бўлиб савол берди-ю, тилини тишлади. Зарифани қандайлигини билади-ку. Қачон кун кўрсатган "бировни боласига" энди кўрсатгани?
- Ўзим қарайман, сиз бораверинг. Биздан хавотир олманг. Уйдагиларга ҳам вазиятни тушунтириб, кўпдан-кўп салом айтинг.
- Ҳўп, раҳмат опажон. Яхшиям бор экансиз, сиз бўлмаганингизда билмадим нима қилардим, - меҳр билан қучди Қумрини.
- Майли, тезроқ тайёрланинг энди. Ҳа айтганча, бу оз бўлса ҳам мендан, - бир кийимлик ўртача мато ва эркаклар кийими узатди, - тўёна. Топганим шу бўлди.
- Ия, опа ололмайман мен. Ўзи биз сизга беришимиз керак-ку, мени ҳижолат қилманг.
- Ола қолинг, тўйни ярашиғида бу ҳам. энди тезроқ тайёрланинг. Кеч қолиб кетяпсиз.

Ҳаёт нечоғлик аччиқ? Ёки, нечоғлик қаттиқўл устоз бўлмаса?


- Келдингми қизим? Сени кутиб тургандик ўзи, - қизини тўйиб ҳидлаб, маъсумлик уфуриб турган юзига лаб босди - онаизор. " Ҳар қалай тўйга келди-ку, ўзига шукур " - қалби тубида тасалли берди ўзига.

"- Келдим она, келдим, роса соғиндим сизни...бу ердаги оиламни, қизлик давримни, болалигимни, ғаниматим, меҳрини очиқ ифодалолмаган, бироқ доим қайғурган отамни, (дарҳақиқат, отам ҳеч очиқ "сизларни яхши кўраман" дея олмаган. аммо... аммо мен кетганимда ҳувиллаб қолган қалбини меҳмон бўлиб келган пайтларимда олдимда гирдикапалак бўлишидан англардим. Ойда бир дўстлари билан чойхонага йиғиладиган кунлари келсам ҳам ҳеч қаерга кетмасларидан, ўзлари мен учун ош дамлаб беришларидан, ёки кўнглим тусаган бир таомни келтиришларидан сезардим. Ёшлигимда касал бўлсам, онам билан бирга бедор бўлишларидан, сочимни қуритмай юрганимда берадиган танбеҳларидан, кам овқат еганимда койишларидан, қиш кунида ўзлари емасалар ҳам биз учун иссиқхонадан олиб келадиган, "қувват бўлади, витамин бу" - деб илинадиган меваларидан, ёки, дўконга келадиган антиқа ширинликдан егимиз келганда, кечки пайт каробкаси билан олиб келиб ҳаммага тенгдан тақсимлагач, ўзлариникини емай, эрталаб ҳар фарзандига улашишидан... бир отани меҳри бўлса, бундан ортиқ бўлмайди...)
қувончини баҳам кўрувчи, доим тиргак бўладиган жигарларимни, райҳон ифори уриб турадиган ҳовлимизни ва ҳатто, сиздан эшитадиган танбеҳларни, маслаҳатларни, кези келгандаги койишларни... жуда қаттиқ қўмсаяпман.
Она... сизларни бунчалик соғинишим мумкинлигини ҳеч ўйламагандим... Инсоннинг фитратидаги "йўқотгач қадрлайдиган феъл" ини бошимдан ўтказяпман... Ақалли бир соатга ортга қайтиш имконини беришса, товон қилиб қолган умримни сўрашса ҳеч иккиланмасдим. Мен меҳрга тўла ёшлигимни соғиндим, уни қадрини келин бўлгач, бошқа уйга бориб, 18 йиллик уйимга "меҳмон" бўлганимни англаганимда тушундим. Ҳеч ким сизларчалик эмаслигини билдим ва энди анча кеч эди..." - бу Зумраднинг қалбидан қиринди мисол ўткан, бўғзига тиқилиб, кўзидан ёш бўлиб оқа олмаган дардларининг мингдан бир хулосаси эди. У Маъмурнинг ўзгарганини сабабини ҳам, Зубайранинг шаҳарда ишлаётганини ҳам, улар ҳақида бир неча жойда урчиган миш-мишларни ҳам аллақачон эшитганди. Фақат, фарзанди сабаб "номсиз" ва аслида бир неча номли ҳисларига эркинлик бермаётганди.


E'lon

assalomu alaykum hurmatli yozuvchilar!
Biz sizlar uchun ekslyuziv yangilik qilishni niyat qilgan holda yangi guruh ochdik. Bu guruhda yozayotgan asarimiz uchun yangi g'oyalar, maslahatlar, turli tanqidlarni ko'rib chiqamiz. Qo'ldan kelgancha bir-birimizga yordam beramiz. Asarida kamchilik bor deb hisoblovchi, yoki qalami o'tkir va ajoyib tavsiya bera oladigan har kim bu guruhga qo'shilishi mumkin.

Ishonamizki, har kim pulli kurslardan ko'ra ko'proq ma'lumot va bilim ololadi.

Murojaat uchun:
@Astroida_bot yoki, @qamar_hanif_bot


assalomu alaykum, azizlar, agar 20ta motivatsiya (reaksiya) yig'ilsa, yana 2 qism tashlayman va bu bo'lim yakunlanadi.


Эрталаб кучли бош оғриғи билан уйғонди. Кўнгли айнияпти, миясидаги ғўнғиллаган овоз атрофни тўлиқ англашга қўймаяпти. Ҳеч нарсани англамай бир муддат кўзини пир-пиратиб, эслашга урунди.
- Маъмур деяпман! Бўл, тур. Наҳорги ошга кеч қоляпсан. Ҳей, ўзингга келдингми? - Маъмурни қўлидан ушлаб, ўтиришига ёрдамлашди бу чойхона эгаси бўлмиш - Адҳам. Ўтиргач, эгилиб, бошини икки қўли орасига олиб, хотираларини титди, эслаш учун.
- Ҳим, сув бер. Бошим оғрияпти.
- Ма ("Ол" - деган маънода), яна озгина ичиш керак эди-да, кеча! - дўстига қаттиқ тикилганча кесатди, азбаройи Зумрадга раҳми келганидан.
- Соат нечи бўлди?
- 10 та кам 5
- Ух, эртароқ уйғотмайсанми?
- Худди уйғотсам турадигандек гапирма, - Маъмурни бошига енгил тарсаки тушурди. - Ярим соаттан буён қилт этмай ётибсан-у, алкаш. Бўл тез. Қайноғасини тўйи бўлаётган одамни ётишини қаранглар.
Сувни охиригача сипқоргач, анча мияси тиниқлашган Маъмур гандираклаб секин йўлга тушди. Миясидаги чалкаш ўйлардан нима қилаётганини тўлиқ англамаётганди. Бирдан тўхтади.
- Ади, ташлаб қўй. Пиёда қачон етиб бораман, ўзи кеч ҳам бўлиб қолибди, - деди, бўғиқ овозда.
- Чиқ, ҳозир орқангдан бораман, - гапни кўпайтирмади. Зотан насиҳатни фойдаси йўқ, пули чўнтагига "сиғмай" қолганидан буён ҳаммани оғзига уриб, айбини тан олмайдиганлар сирасига кирган. Нимадир дегудек бўлса ҳам, ҳеч ўзига "гард" юқтирмай, гапирган одамни "едиради".

*. *. *. *.

Бу вақтда Зумраднинг ҳам аҳволи ҳавас қилгулик эмасди. Қизлик уйида тўй бўлаяпти, эри йўқ, қайнонаси кечадан буён "касал", "давления" бўлган эмиш. Ёнида кимдир, аниқроғи, қўчқордек ўғлини олиб қўйган келини туриши шартлигини гап орасида қистиришни унутмади. Шундоқ ҳам кечаси билан эридан хавотир олиб чиққан аёл, қайнонасини бу сафарги қилиқларига ҳам кўз юмди. Бир-икки томган кўз ёшини ичига ютди. Тонг саҳарда ҳамма ишини битиргач, қайнона ҳузурида хизматга шай ҳолатда эди. Қорнида 3 ойлик бола, қалбида улкан ҳасрат, кўнгил ғашлиги ва уйдагилар дийдорига бўлган соғинч боғланган чамбарчас туйғулар уни қайларгадир элтаётганди. Шу вақт...


#Номсиз_ҳислар

Майли дейишди катталар, ёшлар бахтли бўлса бўлгани. Эртага нимадир бўлса уйдагилардан давангир бўлишидан қўрқишди. Зебо Зубайрани мутлақ акси дейиш хато эди. Зувала бир жойдан олинган, бир онанинг тарбиясида ўсган қизларнинг ахлоқлари қисман бир-биридек эди. Кўриниши дадасидек хушбичим бўлган Зебонинг гўзаллиги қишлоқдаги бўй йигитларнинг оғзига тушган, кунда бўлмаса, кунора эшик тақиллатиб совчи аримасди. Тенгдошларига нисбатан бақувват, мушаклари ва кийиниши ажралиб турадиган Дониёр Зебонинг юрагини бир ғимирлатиб қўя олганди. Ҳаёни йиғиштириб, дангалини айтадиган характери ҳам айни муддао. Розилик. Унаштирув. Кунлар кетини қувиб ўтган ҳафталарда тўй. Икки ошиқнинг бир-бири билан умри боғланадиган кун.

Тўйдан атиги бир кун олдин келган Маъмур ўша бир кунини ҳам чойхонада ўтказди. Ўртоқлари билан обдон ўтириб овқатлангач, гап гапга уланиб, бир-икки шиша шайтон суви тунни "безади". Ярим кечада уйига боришига кўзи етмай, дўстини чойхонаси бўлгани учун шу ерда дам ола қолди. Уни кутиб тунини бедор ўтказган Зумрад ҳаёли бир четини чертиб ўтмади, ақалли. Зубайра етакчи ўринда эди бу масалада. Донолар айтганидек, "нафс шундай - дунёдаги барча аёлга уйлансанг-у, кўчада бир ит кўрсанг, у аёлларингдан-да гўзал кўринади кўзингга" Жуда кўп ўйлади. Тарозини бир палласига Зумрадни ва туғилажак фарзандини, бир палласига кўнгли суст кетаётган Зубайрани қўйиб кўрди. Ақли қай тараф оғир келаётганини минг уқтирмасин, қайсар ва телба кўнгил тан олмоқни истамасди...


Қишлоқда ҳам Зумрадни аҳволи яхши эмасди. Зино қарз дейишади-ку, айнан. Маъмурнинг ичида Зубайрага нисбатан бижирлаб қўйган ҳислар сабаб, қизга қизиқиш билдриб узоқ суҳбатлашаётгани бадалини Зумрад тўлаётганди. Гарчи, ўзига тўғри бўлиб ишлаётган эсада, 40 дан ошган қориндор қоровулнинг хирсли нигоҳлари таъқиби битмаётганди. Уйга борса, уйда тинчлик йўқ. İшга чиқса бу аҳвол. Бошини қай тешикка уришни билмай, Маъмурга қўнғироқ қилса, "ишим кўп, кейинроқ гаплашамиз" деб гапни қисқа қиладиган одат чиқарган. İчидан эзилди, сиқилди, лек сиртида кулди. Ҳеч кимга қийналаётганини сездирмади. Зотан, кимдир буни сезишга қодир эканига шубҳа бор. Ҳаёлига турли ўйлар келган бўлса ҳам, уларнинг ҳеч бири зино ҳақида эмасди. Ойисиникига бориб, ётиб қолишга рухсат олгани учун ишдан чиқиб, тўғри у ерга борди. Тўй ҳаракатлари авжида, бир ойдан кейин укасини тўйи бўлади. Келин ҳам бегона эмас, Зубайранинг синглиси. Куёвтўра "уйлансам, Зебога уйланаман, бўлмаса, тоқ ўтаман", деб туриб олгани учун ҳеч оёғи тортмаса ҳам шу уйга эшик қоқиб боришди.


Маъмурни оддий гапларига ҳам ҳиринглаб жавоб қайтарарди. Йигитга ўзини маъсум кўрсатиш учун бор маҳоратини ишлатди. 5 дақиқага ҳам қолмай битадиган ишни 15 дақиқа чўзди. Орада Маъмур сўрамаса ҳам, турмушга чиқиб, эрини ўйнаши борлиги учун бир ой бўлмасдан ажрашиб кетганини келтирди. Ваҳоланки, завжи жуда тақводор инсон бўлиб, ҳаромга йўламаганди. Онаси тўшакка михланиб қолгани учун аммаси топган Зубайрага суриштирмай уйланди. Тўйдан бир ҳафта ўтар-ўтмас аёлини кўзи ўйноқилигини сезди.  бир-икки марта бир нималарни баҳона қилиб, аёли йўқ қўшниникига кириб, кўп қолиб кетишини маҳаллада "қулоқ"лик қиладиган йигитлардан эшитди-ю, уйига шошди. Онасини "келин" деб бақираётгани бир бўлиб, бир неча соат аввал кўчага чиқиб, ҳалиям қайтмагани, икки бўлди. Қўлига тугунини тутиб, жавобини берди. Зотан, бундай аёлни фарзандларининг онаси сифатида тасаввур қилолмасди. Номус кучи, бир отани боши эгилмаслигини хоҳлаб, бор ҳақиқатни ҳеч кимга айтмади. Зубайра Маъмурдан кўнгил узмаган, эри бўлса ҳам, Маъмурдан умид қилаётган, камига, қўшнисини ҳам "оғирини енгил" қилишда жонбозлик кўрсатаётганди. Эрининг жим ажрашгани ўзини фойдасига бўлиб, ким сўраса, бор айбни йигитга ағдарадиган бўлди. Ҳикоясини тугатаркан, кўзидан ёш чиқаришни ҳам унутмади. Голливуд актрисаларини ярим йўлда қолдириб кетадиган қобилияти бор эди Зубайранинг. 

- Ана шунақа гаплар Маъмур ака. 18 ёшимда бир нафсининг қули бўлган инсонни деб бева деган ном олиб ўтирибман.

- Сиқилманг, ҳаммаси яхши бўлади.

- Қайда яхши бўлсин. Ҳали ижарамни тўлашим керак. Уйга пул жўнатишим керак. Бу ишлардан кейин қишлоқда қололмай бу ерларга келгандим ( аслида, Маъмурни бу ерга малака оширишга келганини билгани учун келган) Шаҳарда яшашни ҳам ўзи бўлмас экан.

- Бирор ёрдам керак бўлса ёрдам бераман. Лекин, сиқилишингизга арзимайдиган инсонларни деб қийналманг, Зубайра.

- Эҳ айтишга осон-да. Ҳа майли, сизни ҳам бошингизни оғритиб юбордимми? Ўзингизники ҳам ўзингизга етарли эди.

- Йўқ-а. Бир қишлоқданмиз. Шундай вазиятларда бир-биримизга ёрдам бермасак, қачон ёрдам берамиз? Ҳеч тортинмай айтаверинг.

- Майли, уни-буни қўйинг. Зумрад яхшими? Гаплашиб турибсизларми?

- Ҳа, Зумрадми? - Маъмурни юзига табассум югурди, завжасини исмини эшитгач, буни кўрган Зубайрани тишлари ғичирлаб кетди, - оғироёқ у. Насиб қилса хола бўласиз! - Зубайрани бошига кимдир гурзи билан ургандек бўлди. Шу гапларни айтгани учун тилини суғириб олишни хоҳлаб кетди. Нега у? Нимаси ортиқ Зумрадни? Нега Маъмурни зурриёдини кўтариб юради? Ахир бола ўртадаги муносабатларни мустаҳкамлайди-ку! Маъмур фарзандли бўлади, лекин, фарзандларини онаси Зумрад эмас, Зубайра бўлиши керак...


#Номсиз_ҳислар

Муаллифа: Қамар Ҳаниф

- Зумрад, нарсаларим тайёрми?

- Ҳа бўлди, тезроқ қайтинг, ҳўпми? Биз сизни соғиниб қоламиз.

- Ҳаракат қиламан. Яхши ўтиринглар, ўзингни асра! - ним табассум қилиб, аёлини юзидан чимдидида, ташқаридаги машинага минди. Юрагини аллақандай нотинчлигига эътибор бермасликка ҳаракат қилган эр-хотин ҳаёт заҳматлари олдинда эканини англамаганди.

Катта заводда иш қайнар, ҳали у ёқни ҳали бу ёқни кўздан кечираётган Маъмур англадики, колбасага чўчқа гўшти қўшилади. Ҳалол ва харомга унчалик эътибор бермаганлиги учун буни ҳам ёмон деб ўйламади. Одатий ҳолдек қабул қилди. Кунлари Зумрадни ўша қора кўзларини қўмсаш, туғилажак фарзандининг оталарга хос бўлган соғинч ҳисини туйиши бирла якунланарди. Ҳали ҳаётдан умиди кўп. Шу ойлик бўйича яшайдиган бўлса, фарзанди туғилгунигача машина олади...

Бу вақт оралиғида Зумрадда баъзи бир муаммолар пайдо бўла бошлади. Тиним билдирмайдиган қайнона, нишини санчадиган қайнота ва туғруқхонадаги қоровулнинг "қичима" гаплари, боз устига ҳомиладорлиги сабаб танасидаги ўзгаришлар... Буларни ёлғиз ўзи, эрининг елкасига бош қўйиш ўрнига, ёстиғига тўкаётган ёшлари билан бошидан ўтказаётгани туриб-туриб алам қилиб кетарди.  Нима қилса ҳам аёл, меҳр кутади, ардоқланишни истайди.  Лекин, пешонасига битилган қисматида Маъмурнинг шаҳардан 1-2 ойсиз кела олмаслиги ҳам ёзилган экан. Ишчиларни назорат қилаётган вақти бееътиборлик сабабми, тўлиқ чора кўрилмаганми, бинонинг тепа қаватидаги ишчилар энг охирги қаватни баландроқ қилиб қўйиш учун қўяётган ғиштларидан бири эгилиб, корхона раҳбарини кута туриб, оёқ кийимини тозалаётган Маъмурнинг белига тушиб кетибди. Нима бўлса ҳам пешонасида бори, яхшики, эгилиб тургани, акс ҳолда ғишт бошига тушиб, ҳозир тириклар сафидан ўчган бўлар эдими? Ҳозир-ку аҳволи қониқарли, бино баланд эмаслиги ва ғишт -  пишган ғишт бўлмагани  учун унчалик зарар кўрмаган. Шунга қарамай 2 ой касалхонада қоладиган бўлди. Уйидагиларга буни айтишни истамади. Зумрад ҳомиладор, дадасини феъли маълум, шарт " ишингни йиғиштир, манга соғлиғинг керак, боғимизда ишлайсан, шунчаси оч қолмаган биз ҳам очимиздан ўлмаймиз. Бировдан кам, бировдан кўп, егани овқатинг бўлса бўлди-да! " дейди-ю, изоҳга ўрин қолдирмайди. Ўгай онасига дунёни у томони ҳам, бу томони ҳам бир... Жабр кўрган ўзи ва аёли бўлади. Ундан кўра бирор жўяли баҳона топиб, ишни ёпади. Зумрадга корхонада иш кўпайганини айтиб 3 ҳафта чўзди, " Унда мен бораман, кийимларингизга ҳам қараб келаман " дегач, камандировкага кетяпман деб қутилди. Йиғи овози эшитилгач, бир нималар деб аёлига далда берди-ю, ҳамшира кийимида кириб келган Зубайрани кўриб, бош бармоғини лабига босди, " жим " ишорасини қилди.

- Ўзим сенга кейин қўнғироқ қиламан. Ўзингни асра... - у тарафдан фақат ҳиққилаётган овоз келаётганини эшитгач, бир хўрсиниб, қизил тугмани босди. "Палакат оёқ остида экан-да"

- Боғичларингизни алиштиришим керак эди, - Зубайрани нозли кўзларида, айёрлик мавжланди.

- Ҳўп, - қизга эътибор бермасликка ҳаракат қилса-да, базан кўзи ўзига бўйсунмай қолаётганди. Маъмурда пайдо бўлган қизиқишни сезган Зубайра ҳам "темирни иссиғида босиш" учун ҳаракатни бошлади...


Adminim bilan bahslashib qoldik
Nimamish, bu kanalda 100ta reaksiya yigʻilmasmish
Men yoʻoʻoʻq, yigʻolamiz dedim
Toʻgʻrimi, yigʻolamiz a

401 0 0 31 23

Зумрад учун ҳақиқий ҳаёт энди бошланган эди. Мушугини "пишт" демаган оиладан ўгай қайнона, жаҳли тез қайнота қўлига ўтганди гўё тақдири. Эрталаб соат 3 да туриб иш бошлар, кенг ҳовлини бошидан охиригача сув сепиб, супурар, мол ва қўйларга ем бериб, сигир соғиб, нонуштага ҳам енгилроқ нимадирлар тайёрларди. Кун бўйи тинчлик бермас қайнонаси ишларидан хато топа олмаса, атай уйларни тўзғитадиган ва баъзан овқатга ортиқча туз сепиб қўядиган одат ҳам чиқарганди. Бундай вақтлар янги келин Ёқубдан гап эшитиб оларди. Табиатан овқат ва тозаликка "инжиқ" бўлган бу одам "рус форма" характери сабаб бу келин деб аяб ўтирмасди.  Маъмур отаси, ўгай бўлса-да она деб тан олган Зарифадан ўтиб бир нима дейишни ўзига эп билмас, ҳа деганда Зумрад ҳам унга оиладаги муоммоларни етказмас эди. Колбаса заводида бошлиқ ўринбосари бўлган эрини усиз ҳам ишлари кўплигини ҳис қиларди.

- Мени шаҳардаги заводга кўчиришяпти. Малак оширишга. Бу ердан узоқроқда. Шунга ўша ердан квартира гаплашмоқчиман.

- Аям билан дадамлар нима дерканлар? Бир дона ўғил бўлсанггиз.

- Кўп эмас. Узоғи ярим йил.

Зумрад чуқур хўрсинди. Бу уйга эрини деб келмаганмиди? Шунча ишларга у учун чидамаётганмиди? Маъмурни гапидан Зумрадни олиб кетиш мақсадида эмаслиги билиниб турибди.

- Сен хафа бўлма, тез-тез келиб тураман, - аёлини кўзида йилтираган ёшни сезди. Зумрадга осон эмас.

- Мен ҳам ишласам-чи. Бухалтерияда ўқиганман-ку.

- Ўйлаб гапиряпсанми, Зумрад? Бирор каминг бўлса айт, олиб бераман. Қўл учида кун кўраётганимиз йўқ-ку!

- Мени камим сизсиз! Нима қилай уйда сиқилиб кетяпман. Ўтирсам ўпоқ, турсам сўпоқ бўламан. Кун бўйи келишизни кутаман. Энди шуниям кўп кўриб, шаҳарга кетаман дейсиз. Ўша ерда бирортасини топиб олсанггиз мени керагим ҳам бўлмай қолади. Шундоқ ҳам сизга борлигим ҳам йўқлигим ҳам қизиқмас, - охири портлаган Зумрад ҳиққилаб йиғлай бошлади. Кўксига кўз ёши тинимсиз тушаётганини сезган Маъмур ўйланиб қолди. Ота-онасини феълини билади. Ёшлигидан эрка бўлган аёли шунча нарсаларга чидаб келаяпти. Шу пайтгача ҳам дардини достон қилаётгани йўқ эди. Демак, пичиқ бориб суякка қадалган.

- Нима қил дейсан унда? Сени эркакларни орасига қўйиб қўяйми?

Эрини ён босганидан Зумрад жонланди.

-  Қўшни Зиёда опа "раддомга санитарка" керак дегандилар. Эркаклар бўлмайди, ҳам яқин жой. Йўқ деманг, илтимос.

- Уй ишлари билан қийналиб қоласан.

- Эплайман, ҳўп денг, илтимос, илтимос, илтимооос.

- Ўйлаб кўриш керак.

- Яхшилаб ўйланг, ҳўпми? Маъмурни бошини массаж қила бошлади.

- Нима қиляпсан?

- Яхшилаб ўйлашизга ёрдам беряпман.

- Айёр

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.