#Номсиз_ҳислар
Майли дейишди катталар, ёшлар бахтли бўлса бўлгани. Эртага нимадир бўлса уйдагилардан давангир бўлишидан қўрқишди. Зебо Зубайрани мутлақ акси дейиш хато эди. Зувала бир жойдан олинган, бир онанинг тарбиясида ўсган қизларнинг ахлоқлари қисман бир-биридек эди. Кўриниши дадасидек хушбичим бўлган Зебонинг гўзаллиги қишлоқдаги бўй йигитларнинг оғзига тушган, кунда бўлмаса, кунора эшик тақиллатиб совчи аримасди. Тенгдошларига нисбатан бақувват, мушаклари ва кийиниши ажралиб турадиган Дониёр Зебонинг юрагини бир ғимирлатиб қўя олганди. Ҳаёни йиғиштириб, дангалини айтадиган характери ҳам айни муддао. Розилик. Унаштирув. Кунлар кетини қувиб ўтган ҳафталарда тўй. Икки ошиқнинг бир-бири билан умри боғланадиган кун.
Тўйдан атиги бир кун олдин келган Маъмур ўша бир кунини ҳам чойхонада ўтказди. Ўртоқлари билан обдон ўтириб овқатлангач, гап гапга уланиб, бир-икки шиша шайтон суви тунни "безади". Ярим кечада уйига боришига кўзи етмай, дўстини чойхонаси бўлгани учун шу ерда дам ола қолди. Уни кутиб тунини бедор ўтказган Зумрад ҳаёли бир четини чертиб ўтмади, ақалли. Зубайра етакчи ўринда эди бу масалада. Донолар айтганидек, "нафс шундай - дунёдаги барча аёлга уйлансанг-у, кўчада бир ит кўрсанг, у аёлларингдан-да гўзал кўринади кўзингга" Жуда кўп ўйлади. Тарозини бир палласига Зумрадни ва туғилажак фарзандини, бир палласига кўнгли суст кетаётган Зубайрани қўйиб кўрди. Ақли қай тараф оғир келаётганини минг уқтирмасин, қайсар ва телба кўнгил тан олмоқни истамасди...