Эрталаб кучли бош оғриғи билан уйғонди. Кўнгли айнияпти, миясидаги ғўнғиллаган овоз атрофни тўлиқ англашга қўймаяпти. Ҳеч нарсани англамай бир муддат кўзини пир-пиратиб, эслашга урунди.
- Маъмур деяпман! Бўл, тур. Наҳорги ошга кеч қоляпсан. Ҳей, ўзингга келдингми? - Маъмурни қўлидан ушлаб, ўтиришига ёрдамлашди бу чойхона эгаси бўлмиш - Адҳам. Ўтиргач, эгилиб, бошини икки қўли орасига олиб, хотираларини титди, эслаш учун.
- Ҳим, сув бер. Бошим оғрияпти.
- Ма ("Ол" - деган маънода), яна озгина ичиш керак эди-да, кеча! - дўстига қаттиқ тикилганча кесатди, азбаройи Зумрадга раҳми келганидан.
- Соат нечи бўлди?
- 10 та кам 5
- Ух, эртароқ уйғотмайсанми?
- Худди уйғотсам турадигандек гапирма, - Маъмурни бошига енгил тарсаки тушурди. - Ярим соаттан буён қилт этмай ётибсан-у, алкаш. Бўл тез. Қайноғасини тўйи бўлаётган одамни ётишини қаранглар.
Сувни охиригача сипқоргач, анча мияси тиниқлашган Маъмур гандираклаб секин йўлга тушди. Миясидаги чалкаш ўйлардан нима қилаётганини тўлиқ англамаётганди. Бирдан тўхтади.
- Ади, ташлаб қўй. Пиёда қачон етиб бораман, ўзи кеч ҳам бўлиб қолибди, - деди, бўғиқ овозда.
- Чиқ, ҳозир орқангдан бораман, - гапни кўпайтирмади. Зотан насиҳатни фойдаси йўқ, пули чўнтагига "сиғмай" қолганидан буён ҳаммани оғзига уриб, айбини тан олмайдиганлар сирасига кирган. Нимадир дегудек бўлса ҳам, ҳеч ўзига "гард" юқтирмай, гапирган одамни "едиради".
*. *. *. *.
Бу вақтда Зумраднинг ҳам аҳволи ҳавас қилгулик эмасди. Қизлик уйида тўй бўлаяпти, эри йўқ, қайнонаси кечадан буён "касал", "давления" бўлган эмиш. Ёнида кимдир, аниқроғи, қўчқордек ўғлини олиб қўйган келини туриши шартлигини гап орасида қистиришни унутмади. Шундоқ ҳам кечаси билан эридан хавотир олиб чиққан аёл, қайнонасини бу сафарги қилиқларига ҳам кўз юмди. Бир-икки томган кўз ёшини ичига ютди. Тонг саҳарда ҳамма ишини битиргач, қайнона ҳузурида хизматга шай ҳолатда эди. Қорнида 3 ойлик бола, қалбида улкан ҳасрат, кўнгил ғашлиги ва уйдагилар дийдорига бўлган соғинч боғланган чамбарчас туйғулар уни қайларгадир элтаётганди. Шу вақт...