#Номсиз_ҳислар
Муаллифа: Қамар Ҳаниф
- Зумрад, нарсаларим тайёрми?
- Ҳа бўлди, тезроқ қайтинг, ҳўпми? Биз сизни соғиниб қоламиз.
- Ҳаракат қиламан. Яхши ўтиринглар, ўзингни асра! - ним табассум қилиб, аёлини юзидан чимдидида, ташқаридаги машинага минди. Юрагини аллақандай нотинчлигига эътибор бермасликка ҳаракат қилган эр-хотин ҳаёт заҳматлари олдинда эканини англамаганди.
Катта заводда иш қайнар, ҳали у ёқни ҳали бу ёқни кўздан кечираётган Маъмур англадики, колбасага чўчқа гўшти қўшилади. Ҳалол ва харомга унчалик эътибор бермаганлиги учун буни ҳам ёмон деб ўйламади. Одатий ҳолдек қабул қилди. Кунлари Зумрадни ўша қора кўзларини қўмсаш, туғилажак фарзандининг оталарга хос бўлган соғинч ҳисини туйиши бирла якунланарди. Ҳали ҳаётдан умиди кўп. Шу ойлик бўйича яшайдиган бўлса, фарзанди туғилгунигача машина олади...
Бу вақт оралиғида Зумрадда баъзи бир муаммолар пайдо бўла бошлади. Тиним билдирмайдиган қайнона, нишини санчадиган қайнота ва туғруқхонадаги қоровулнинг "қичима" гаплари, боз устига ҳомиладорлиги сабаб танасидаги ўзгаришлар... Буларни ёлғиз ўзи, эрининг елкасига бош қўйиш ўрнига, ёстиғига тўкаётган ёшлари билан бошидан ўтказаётгани туриб-туриб алам қилиб кетарди. Нима қилса ҳам аёл, меҳр кутади, ардоқланишни истайди. Лекин, пешонасига битилган қисматида Маъмурнинг шаҳардан 1-2 ойсиз кела олмаслиги ҳам ёзилган экан. Ишчиларни назорат қилаётган вақти бееътиборлик сабабми, тўлиқ чора кўрилмаганми, бинонинг тепа қаватидаги ишчилар энг охирги қаватни баландроқ қилиб қўйиш учун қўяётган ғиштларидан бири эгилиб, корхона раҳбарини кута туриб, оёқ кийимини тозалаётган Маъмурнинг белига тушиб кетибди. Нима бўлса ҳам пешонасида бори, яхшики, эгилиб тургани, акс ҳолда ғишт бошига тушиб, ҳозир тириклар сафидан ўчган бўлар эдими? Ҳозир-ку аҳволи қониқарли, бино баланд эмаслиги ва ғишт - пишган ғишт бўлмагани учун унчалик зарар кўрмаган. Шунга қарамай 2 ой касалхонада қоладиган бўлди. Уйидагиларга буни айтишни истамади. Зумрад ҳомиладор, дадасини феъли маълум, шарт " ишингни йиғиштир, манга соғлиғинг керак, боғимизда ишлайсан, шунчаси оч қолмаган биз ҳам очимиздан ўлмаймиз. Бировдан кам, бировдан кўп, егани овқатинг бўлса бўлди-да! " дейди-ю, изоҳга ўрин қолдирмайди. Ўгай онасига дунёни у томони ҳам, бу томони ҳам бир... Жабр кўрган ўзи ва аёли бўлади. Ундан кўра бирор жўяли баҳона топиб, ишни ёпади. Зумрадга корхонада иш кўпайганини айтиб 3 ҳафта чўзди, " Унда мен бораман, кийимларингизга ҳам қараб келаман " дегач, камандировкага кетяпман деб қутилди. Йиғи овози эшитилгач, бир нималар деб аёлига далда берди-ю, ҳамшира кийимида кириб келган Зубайрани кўриб, бош бармоғини лабига босди, " жим " ишорасини қилди.
- Ўзим сенга кейин қўнғироқ қиламан. Ўзингни асра... - у тарафдан фақат ҳиққилаётган овоз келаётганини эшитгач, бир хўрсиниб, қизил тугмани босди. "Палакат оёқ остида экан-да"
- Боғичларингизни алиштиришим керак эди, - Зубайрани нозли кўзларида, айёрлик мавжланди.
- Ҳўп, - қизга эътибор бермасликка ҳаракат қилса-да, базан кўзи ўзига бўйсунмай қолаётганди. Маъмурда пайдо бўлган қизиқишни сезган Зубайра ҳам "темирни иссиғида босиш" учун ҳаракатни бошлади...