Postlar filtri


САТРЛАРИМ ҲАЁТ БЕРАДИ...

Менинг дилим оғритгувчи кўп,
Тош отар сал ортга бурилсам.
Ич-ичидан кетар севиниб,
Деворга ё тошга урилсам.

Давлатим йўқ, сўзимдан бўлак
Сатрларим ҳаёт беради.
Ҳар бирида бир тўлғоқ дарди,
Шундан умрим бахтлар теради.

Ортимдан гап қилибсиз роса,
Сизга йўлни тор этмадимми?!
Менинг юрар йўлим бор, ахир,
Дилингизни оғритмадимми?!

Мен ризқ топсам ҳалолдир ноним,
Ўзга ошга қўлим солмайман.
Қўлимдан келгани меҳр, шеър,
Ёлғон сўзлаб рағбат олмайман.

Не гапингиз бор, тайёрман мен
Эшитмоққа тоғ юрагим бор.
Ким нимани ишонди, демак,
Шу ишончга, о, керагим бор.

Сўзларим ботяптими хўп оғир,
Юрак, бағринг доғ этмадимми?!
Ортимдан тош отганлар, айтинг,
Дилингизни оғритмадимми?!


КЎНГЛИМДА...

Кўнглимда бир туғён титрайди ҳануз,
Умр қатларида шивирлар доим.
Дунёга келмоқлик шараф-у, аммо
Кетмоқлик азизим, қиёмат қойим.

Ҳаётнинг долғали каҳкашонида,
Нени йўқотдим-у ва нени топдим.
Гоҳ ношуд хаёллар измига кўниб,
Ҳақнинг эшигини жимгина ёпдим.

Қай ёлғонлар кезди дил майдонида,
Тошгуллар гуллади кўнгил боғимда.
Шижоатим тортиб олмагин ҳаёт,
Яшаш нелигин ҳис этган чоғимда.


ЯШАШГА ИНТИЛ

Яшашга интил, юрак,
Тўрт томонинг қадрдон.
Умидларинг зўр қаср,
Деворларинг сабрдан.

Ортга эмас, олдга боқ,
Тоғлар турар бош эгиб.
Орзуларинг бўйлари,
Осмонга турар тегиб.

Нега маҳзун боқяпсан,
Авжи гуллар чоғингда.
Очилмоқни истайди,
Қанча гуллар ... боғингда.

Оғир келса ташвишлар,
Авра, дилинг хушлаб қўй.
Ният томонга кўпмас,
Битта қадам ташлаб қўй.

Кураш деган майдонни,
Шаҳдинг билан ўраб қўй.
Дўст-у душман барига,
Майли, омад сўраб қўй.

Яшашга интил, юрак,
Умрим кулиб уйғонсин.
Ҳатто тошлар тирилиб,
Бахтлиман деб тўлғонсин.


МЕНИНГ ЁЗГАНЛАРИМ

Гоҳо забун, гоҳо бахтдан сўзлайверар,
Нолиб қолсам, ёзғирма деб бўзлайверар.
Баъзан юксак қояларни кўзлайверар,
Менинг ёзганларим.

Кечалари уйқу билан олишади,
Қўлга қалам олсам ойдай тўлишади.
Кўнглим билан неларнидир бўлишади,
Менинг ёзганларим.

Самоларга сирин сочар юлдуз бўлиб,
Оқибатга йўл кўрсатар кундуз бўлиб.
Томиримда отар бир кун илдиз бўлиб,
Менинг ёзганларим.


🇺🇿 Past Darg‘om: kecha va bugun dan repost
1-4.pdf
5.1Mb
🛑 “Past Darg’om haqiqati” gazetasining 1-sonida (9.01.2025-y.) o‘qing:

📌 Vatan-aziz, burch-muqaddas

📌 ESKI YILNING SO'NGGI KUNLARI

📌 FUQAROLAR MUROJAATI E`TIBORDA

📌 "N" QISMDAN MAKTUB

📌 "KITOBLAR DUNYOSI"DAN G'OLIBLIK SARI

🌐Bundan tashqari, yangiliklarni birinchilardan boʻlib gazetamizning 👉
https://pdh.uz/content/index rasmiy veb-saytida ham kuzatib borishingiz mumkin.


📍 Bizni kuzating 👉
@pdhuz

️facebook 👉
https://www.facebook.com/pdhuzadmin/friends/
Web-sayt 👉
http://pdh.uz/


🇺🇿 Past Darg‘om: kecha va bugun dan repost
“KITOBLAR DUNYOSI”DAN G‘OLIBLIK SARI

 Tuman axborot-kutubxona markazining o‘quvchilar bilan gavjumligini ko‘rib ochig‘i, xursand bo‘ldim. Kitobsevarlarning adiblar hayoti va ijodi, ulug‘ so‘z ustalarining insonni ulug‘likka undovchi bebaho asarlari xususidagi fikrlarini tinglab, bugun yoshlarning chinakamiga kitobga “qaytayotgani”ga , bu bebaho tilsimlar ularga dunyoqarash, o‘zgacha shuur, intilish va izlanish hissini baxsh etayotganiga amin bo‘ldim.

Batafsil o’qish: 👉
https://pdh.uz/category/view?id=1577

📍 Bizni kuzating 👉
@pdhuz

facebook 👉
https://www.facebook.com/pdhuzadmin/friends/
Web-sayt 👉
http://pdh.uz/


Zarnews.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎤 Tonggi tarona

🎼 “Do‘stlarim”.

🎬 Ortiq Otajonov ijro etgan.


@Zarnews_uz


Сиз ҳаётга ярашган юрак,
Билинг, қуёш, ойлигингизни.
Боғ бўлинг, ҳеч йўқотманг дейман,
Соғлик деган бойлигингизни.

Сизлар билан тириклик гўзал,
Ўктам қадам ташлаб тоғ бўлинг.
Мақтаниб шеър битай сиз ҳақда,
Ғаммас, бахт-у , омад-да тўлинг.

Кунингиз хайрли ўтсин, оддий сатрларимни улуғ билиб қабул қилаётган қадрдонларим, осмон қадар буюкларим! Омон бўлинг доим!


РЎЗҒОРИМ ДЕБ КУЙИБ ЁНАР ЭРТА-Ю КЕЧ...

(Опаларимга)

Рўзғорим деб куйиб ёнар эрта-ю кеч,
Тиним билмас, опаларим, нур гулларим.
Бири- Райҳон, бири- Раъно, меҳри уммон,
Омон бўлинг эй, беозор кўнгилларим.

Дардлар чексам ҳол сўровчи қадрдоним,
Қадрим баланд қилган қадри буюкларим.
Онам каби суйгувчи ҳам, куйгувчи ҳам,
Ўзингизсиз, чин меҳрибон суюкларим.

Ҳикматга бой энг ҳикматли китобимсиз,
Жигарларга кўнгли офтоб, меҳри дарё.
Ҳар сўзингиз менга ганж-у хазинадир,
Йўламасин дейман мудом ёлғон, риё.

Дард чексам гар дармон излаб оворасиз,
Жонингиз ҳеч ором топмас, гирёнасиз.
Ўзингиздан ортиқ суюб синглингизни,
Ташвиш чексам, жондош бўласиз, ёнасиз.

Умрингизни узун қилсин эгам ўзи,
Кўз тегмасин, эй беозор суюкларим.
Таъзимдаман, то ҳаётман қаршингизда,
Сиз ўзингиз буюклардан буюкларим.

Хато қилсам, койиган ҳам, куюнган ҳам,
Яшамоқни ўргатган ул улуғларим.
Ҳар сатримга мазмун берган, ғоя берган,
Омон бўлинг, мен-ла кўнгли тўлуғларим.


Руҳият манзараси
...

Мендан кетди дея чапаклар чалманг,
Энг одил туйғудан қочаяпсиз сиз.
Ўзингизча мағрур қадамлар ташлаб,
Янги довонларни очаяпсиз сиз.

Туйғусиз дилларда кезасиз сарсон,
Менсиз дунёда жон ҳалак бўласиз.
"Дардкаш"лар кетади бир куни ташлаб,
На бахтдан куласиз на-да тўласиз.

Худойим, туғёнлар бергансан шукур,
На қилай бир бебош дилни суйибман.
Аммо яна сизни кечирмоқ учун,
Қирқинчи жонимни асраб қўйибман.


"СЕН ҲАМ МЕНДЕК УМР КЎР..."

Тунов кун бир онахон тўйда,
Дуо қилди мени чунонам.
"Саксон бешдан ошяпман, мана,
Сен ҳам мендек умр кўр, болам.

Менинг эса танам тўла дард,
Чирқирайди мен-ла тун, хона.
Гоҳ ўйлайман, шунча дард билан,
Неча ёшга кираман, она?

Яна дейман, ярим асрлик
Умрим бунёд, боғларим бисёр.
Бу дунёга келиб, бир кун ҳам
Кун кўрмаган зотлар ахир бор.

Шукур дейман, эгам меҳрибон
Нур беради ҳар" кўз-у қош"га.
Умрларни чархлаб чарх тошда,
Айлантирар энг гўзал дошга.


Zarnews.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎤 Tonggi tarona

🎼 “Yomg‘ir”.

🎬 Kumush Razzoqova ijrosida.

@Zarnews_uz


🇺🇿 Past Darg‘om: kecha va bugun dan repost
DEPUTАT SOʼROVLАRI JOʼNАTILDI

- Qozoqnayman mahallasining “ Barqaror-1” koʼchasida yashayman. Koʼchamizga elektr energiyasi uchun oʼrnatilgan simyog'ochlardan 3 tasi yaroqsiz holatga tushib qolgan,- dedi Oygul Islomova.- Simyog'ochlar yiqiladigan darajada. Bu holatda vaqti kelib elektr simlari uzilib ketishi mumkin. 

Batafsil o’qish: 👉
https://pdh.uz/category/view?id=1576

📍 Bizni kuzating 👉
@pdhuz

facebook 👉
https://www.facebook.com/pdhuzadmin/friends/
Web-sayt 👉
http://pdh.uz/


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Zarnews.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тонгги тарона

"Бу ҳаёт"

Шуҳрат Қаюмов ижроси.


@Zarnews_uz


.КУРАШГА БЕЛ БОҒЛАМОҒИНГ ШАРТ...

Орзуларнинг осмони гўзал,
Фақат чиндан интилмоқ керак.
Эзгу ният инояти-ла,
Улуғликка йўл бошла юрак.

Сеникидир мунаввар дунё,
Ишонч бўлар мустаҳкам тиргак.
Курашга бел боғламоғинг шарт,
Гар меники бўлсанг сен юрак.


СЕНГА КЎП САЛОМЛАР ЙЎЛЛАДИМ ЭЙ, ДЎСТ...

Сенга кўп саломлар йўлладим эй дўст,
Ўртада зор қақшаб саволлар қолди.
Соғинч деган дардни ётдим қучоқлаб,
Нигоҳлар эрта-кеч кутишдан толди.

Умр уммонида оқаверар вақт,
Кечаги япроқлар хазондир бугун.
Кимнинг толейида ёниб ётар бахт,
Кимнинг юрагида армонлар тугун.

Дийдор ғанимат деб, ашъорлар битдим,
Сен минг йил нарига суриласан жим.
Кўнгилга гумонлар йўллаган эй, жон,
Боғларингга ёлғон билан кирди ким?

Каломларим йиғлаб қайтди ўзимга,
Тошлигинг-ку, дилга исёнлар солди.
Неки керак, адо этдим-у, фақат
Оёғингга тоғдай қулашим қолди.


....

"Инсонни эзгуликка чорловчи буюк тоғ бор. Бу-сабр тоғи.
Бу тоғни забт этмоқ учун тинимсиз курашлар силсиласида тобланмоқ даркор.
Оллоҳ иноят этмиш улкан чўққилар барчага насиб этсин. Эзгулик бекатлари дийдор боғларига уланиб, юракларни шукроналик сари элтайверсин"
"Сабрнинг сиймоси" номли публицистик китобимдан олинди.


БИРИНЧИ ЯНВАР

Дилда эзгу режалар бисёр,
Кўнгил тўла ёзилмаган шеър.
Илтимосим, биринчи январ
Сеҳрга кон илҳомларни бер.

Эски йилдан қолган ўйлар бор,
Барисига ўзинг ечим бер.
Шаҳд-у аҳдлар, ойдин тилакка
Интилганни худо қўллар дер.

Омонлик бер, оғримасин қалб,
Дўст, қадрдон кўпайсин яна.
Юрак деган қўрғон соғ бўлиб,
Яшайверсин дард, ғамдан тона.

Хуллас, сендан умидларим кўп,
Яшамоққа улуғ имдод бор.
Нурли йўлга бошла умрни
Ишончим бўл, биринчи январ.
Гулжаҳон МАРДОН қизи.


🇺🇿 Past Darg‘om: kecha va bugun dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#XAYRLI_TONG
Yangi Yilning Ilk Tonggi xayrli bo‘lsin😊

Mana 2025-yilning birinchi tongini qarshi oldik.

📍Bizga qo'shiling: 👉@pdhuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.