ҲОЛ СЎРАШГА ФУРСАТ ЕТМАЙДИ...
Кўз очирмас нетай, ташвишлар
Кўпаяди, камаймас ишлар.
Ўтаётир умр-ёз, қишлар,
Қариндошлар, саломатмисиз?
Ҳол сўрашга фурсат етмайди,
"Югурмасам" рўзғор ўтмайди.
Соғинч дилдан бир дам кетмайди,
Қариндошлар, саломатмисиз?
Айтар эдим: "Болаларим ёш,
Ҳали яна жиндай керак дош".
Эллик ёш ҳам қашлаб қолди бош,
Қариндошлар, саломатмисиз?
Минг йиллик ўй бошимда кезди,
Борар йўлга тошларни тизди.
Гоҳо меҳр риштасин узди,
Қариндошлар, саломатмисиз?
Баъзан яхши, гоҳ ёмон бўлдим,
Болам дея кулдим,гоҳ сўлдим.
Дийдор истаб тўлғандим,тўлдим,
Қариндошлар,саломатмисиз?
Оғаларим сўролмам ҳар дам,
Опаларим дейди:" Чекма ғам".
Юрагимда оқибатим жам,
Қариндошлар, саломатмисиз?
Соғлигингиз ўзи бир давлат,
Мен учун ҳеч тўкилмас савлат.
Борки меҳрим сизгадир албат,
Қариндошлар, саломатмисиз?
Кўришармиз, омон бўлса тан,
Ҳар бирингиз бир буюк Ватан.
Фақат қўллаб турсин тирик он,
Қариндошлар, саломатмисиз?
Кўз очирмас нетай, ташвишлар
Кўпаяди, камаймас ишлар.
Ўтаётир умр-ёз, қишлар,
Қариндошлар, саломатмисиз?
Ҳол сўрашга фурсат етмайди,
"Югурмасам" рўзғор ўтмайди.
Соғинч дилдан бир дам кетмайди,
Қариндошлар, саломатмисиз?
Айтар эдим: "Болаларим ёш,
Ҳали яна жиндай керак дош".
Эллик ёш ҳам қашлаб қолди бош,
Қариндошлар, саломатмисиз?
Минг йиллик ўй бошимда кезди,
Борар йўлга тошларни тизди.
Гоҳо меҳр риштасин узди,
Қариндошлар, саломатмисиз?
Баъзан яхши, гоҳ ёмон бўлдим,
Болам дея кулдим,гоҳ сўлдим.
Дийдор истаб тўлғандим,тўлдим,
Қариндошлар,саломатмисиз?
Оғаларим сўролмам ҳар дам,
Опаларим дейди:" Чекма ғам".
Юрагимда оқибатим жам,
Қариндошлар, саломатмисиз?
Соғлигингиз ўзи бир давлат,
Мен учун ҳеч тўкилмас савлат.
Борки меҳрим сизгадир албат,
Қариндошлар, саломатмисиз?
Кўришармиз, омон бўлса тан,
Ҳар бирингиз бир буюк Ватан.
Фақат қўллаб турсин тирик он,
Қариндошлар, саломатмисиз?