Бош прокуратуранинг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси, Сирдарё вилояти прокуратураси ҳамда Мажбурий ижро бюроси ҳудудий органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакиллари ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар билан видеоконференцалоқа орқали Сирдарё вилоятида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида жами 15 нафар фуқароларнинг суд ва бошқа органлар ҳужжатлар ижроси билан боғлиқ мурожаатлари тингланди.
Қабулга келганларнинг мурожаатларидан 9 таси жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, 6 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Таъкидлаш жоизки, ташкил этилаётган сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook