Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туманлараро ихтисослаштирилган бўлим ходимлари томонидан ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида янгича ёндашув асосида фаолият ташкил этилган.
Соддалаштирилган ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида иш юритувда мавжуд бўлган ҳужжатлардан жорий йилнинг ўтган даври давомида 36 021 та жами 31,9 млрд. сўмлик ижро ишлари келиб тушган бўлиб, шундан 13 981 та жами 5,9 млрд. сўмлик ижро ишларининг амалдаги ижроси таъминланди.
Бўлимда ижро ҳужжатларининг соддалаштирилган тарзда ижросини таъминлаш, маъмурий жарималар, солиқ қарзи, давлат божи ҳамда жисмоний шахслардан почта харажатларини ундириш бўйича ундирув қарздорнинг яшаш жойи ёки мол-мулки турган жойга бормаган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан масофадан туриб амалга оширилмоқда.
Шунингдек, тўловларни қарздор фуқароларга бўлим томонидан юборилган хабарномада кўрсатилган "ID" рақамларига электрон тўлов тизимлари орқали масофадан тўловларни амалга ошириш имкониятлари яратилди.
Бўлимда фаолият олиб бораётган ҳар бир давлат ижрочиси қарздорга "Cаll-center" орқали боғланиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бормоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook