JARAYON_20


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Namangan shahar 20-o'rta maktab kanali (Ушбу каналда фан, таълим, маданият, спорт, иқтисодий-ижтимоий, сиёсий, маърифий, ҳуқуқий материаллар, янгиликлар бериб борилади)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аччиқ ҳақиқат.
👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


Муҳиддин ОМАД dan repost
✅ Ҳеч ким фақат рост гапирадиган одам билан бирга яшай олмаган бўларди. Хайриятки, ҳаммамиз бундай хавфдан холимиз.

© Марк Твен.


Туркиялик милиардер Эрсен Углу иштимой тармокда машхур булган Гайрат Дустовнинг ушбу красовкасига жуда катта нарх билан сотиб олишини эълон килди.Бу эса уз навбатида бошка давогар миллиардерларга хам туртки булиб хозирда аукционга айланиб кетди.
Хозирча ушбу красовканинг нархи уртача 1 та метан газ заправканинг бахосига бахоланаяпти.
Бу хазил ёки бировнинг устидан кулиш эмас.Асли хакикат.

👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг




Бугунги кун қаҳрамони

Бугунги кун қаҳрамони ким дейишса, нафсига қарши чиқа олган одам, деб жавоб бераман.

Ушбу ППХ ходими ҳам нафсига қарши чиқиб, бир қапчиқ пулни эгасига топиб етказибди. Шунақа ҳалол инсонлар ва ходимлар кўпайсин!

👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


ОПАЖОНИМ МАНИ......
МУБОРАКХОН БОБОХОНОВА!

Бу ном Наманган вилояти учун ниҳоятда қадрли ва азиз. Шахсан мен учун ҳам Муборакхон опам муътабар ва табаррук эди. Бу мудхиш хабарни Таиландда сафарда эшитиш жуда-жуда оғир бўларкан. Қани эди қанотим бўлса-ю, учиб борсам. Юрагимда битта томир узилиб кетди аниқ билдим.. Опа менга онамдек меҳрибон эди. Қизим Висола ҳам опа раҳбарлик қилган пайтда ўқиган. Доим меҳрларини биздан аямаган. Опа Наманганни фахри эди. Гўзал, ҳаммага ибратли умр кечирдилар. Аллоҳ азиз килиб яратган ИНСОН МУБОРАКХОН ОПАМ. Илохим, Аллоҳ у дунёда ҳам азиз қилсин. Бугун тонгда тушимда Мухайе Ғаффоровани кўргандим. Жуда чиройли кийиниб ясаниб олган, депутатлик учрашувида нутқ сўзлаетган экан. Ҳамма унинг сўзларига маҳлиё бўлиб ўтирибди. Муҳайе Муборакхон опамни ўз онасидек яхши кўрарди Тушимни таьбирини билмадим.... Лекин энг яқин одамларингни ташлаб кетиши жуда оғир. Илоҳим, Аллоҳ рахматига олган бўлсин опамни, синглимни. Танамда токи жоним бор, сўнгги нафасимгача сизлар учун дуода бўламан. Аллоҳим жаннатидан жой ато этсин, илоҳим!
ҳурмат ва мухаббат ила ВАСИЛА 👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


Бугун, узоқ йиллар таълим соҳасида ишлаган 80 ёшли Бобаханова Муборакхон хожи онанинг жанозалари бўлиб ўтди. (ўнгдан иккинчи) Канал номидан ҳамдардлик билдирамиз ва яқинларига сабр тилаймиз.


Барча амалдорлар январдан дам олишга кетади

Маълум бўлишича, барча давлат идоралари раҳбарлари, вазирлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари босқичма-босқич қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқади.

Вазирлар ва ҳокимларнинг аксарияти таътил давомида хорижга дам олишга ва даволанишга кетишади.

Айрим раҳбарлар эса Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли Марказий клиник шифохонасида даволанадилар. Ўз истагига кўра, раҳбарлар январь ойидаги меҳнат таътили кунларини белгиланган жадвалдан бошқа кунларга ҳам кўчириши мумкин.

Амалдорларимиз таътили жорий йилнинг 4 январидан бошланиб, босқичма босқич амалга оширилади.


2025 йилдаги барча ишларингизга мувафаққиятлар тилайман.


3-4 январь кунлари барча учун иш куни. Янги йил байрами учун берилган кетма-кет 6 кунлик дам олиш куни ниҳоясига етди.


Таълим муассасаларида ҳаво ҳарорати 16° С  дан паст бўлмаслиги лозим

Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.

Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.

Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.

Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.


❗️АВАРИЯ ИШОРАСИ "АВАРИНКА" ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ЁҚИЛИШИ КЕРАК ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра, б
урилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария (хавф-хатар) ишораси ҳисобланади.

❗️Авария ишораси қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:

➖ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;

➖ тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда;

➖ фара чироқлари ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда;

➖ шатакка олишда (шатакка олинган механик транспорт воситасида);

➖ «Болаларни ташиш» таниқлик белгиларига эга бўлган транспорт воситасига болалар чиқаётганда ва ундан тушаётганда.

❗️Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишорасини ёқиши керак.


Adolatning kuchi haqida
(bu yerda adolat qiz bolaning ismi emas)

Agar xalq adolatni his qilsa, juda ko‘p muammolarga sabr bilan chiday oladi. To‘g‘ri, muammolardan norozi bo‘lib, e’tirozini baralla aytadiganlari ham ko‘p bo‘lishi tabiiy, chunki xalq bu yaxlit tana emas, 37 million xil insondan tarkib topgan. Ammo gapirib-gapirib, baribir muammolarga sabr qilishda, tishini-tishiga qo‘yib, turmush tashvishlari bilan o‘ralashishda davom etaveradi. Axloqsizlikka o‘tmaydi. Dardini aytib, sal yengillashishi mumkin, chunki bu jinoyat emas.

Ammo xalq adolatni his qilmasa, har qadamda adolatsizlikni ko‘rsa, unda bu yomon. Bunaqada taranglashgan asablar axloq chegarasini kesib o‘tadi, oqibati kafolatlanmagan.

Og‘zidan shodi kirib, bodi chiqqan hokimlar bitta uzr bilan qutulsa, o‘zining vakolati doirasidan chiqib, qonunlarga tupurib qo‘yadigan ayrim mas’ullar oddiy ogohlantirish bilan cheklansayu, lekin uzoq vaqt metanda navbat kutib, endi navbati kelganda "zapravka" yopilib qolganidan fig‘oni ko‘kka chiqqan botinkasi teshik oddiy bir xalq vakilini qamab qo‘yishsa, bechora Yangi yil bayramini oila davrasida emas, panjara ortida kutib olsa, bunda xalq adolatsizlik ko‘radi. Va bu adolat ham emas, albatta.

Yilni katta xato bilan boshladik. Afsus, ming afsus. Zig‘irchalik foydasi bo‘lmagan, ammo xalqning davlatga bo‘lgan ishonchi nuqtayi nazaridan juda katta zarar olib keladigan ushbu tashabbus kimdan chiqqanini bilmayman. Ammo bu xatoning o‘rnini qoplash uchun juda ko‘p ish qilinishi kerakligini aniq bilaman.

Afsus, ming afsus...


👉 @xushnudbek 👈


Муаллиф: @habikatura


Бир қарор мисолида судьянинг савияси

Ижтимоий тармоқларда ҳақли эътирозларини бироз ҳиссий ифодалаган Ғ.Дустовнинг ушбу ҳаракатларда МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бор ёки йўқлигига ҳозирча ўтмай турамиз.

Бироқ, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг ушбу қароридаги мана бу жиҳатларга танқидий тўхталмасдан иложимиз йўқ.

Биринчидан, қарорнинг воқеа тафсилотини баён қилувчи қисмида гўё-ки ҳуқуқбузарлик содир этилган, деб иддао қилинган вақт аниқ кўрсатилмаган. Ваҳоланки, вақт дейилганда йил, ой, кун ва соатлар тушунилади.

Иккинчидан, воқеа тафсилотида гўё-ки, у шохобча ходимларини турли сўзлар билан ҳақоратлаганлиги иддао қилинган, лекин айнан қандай сўзлар билан ҳақоратлаганлиги, у сўзлар ҳақорат саналиши ёки саналмаслиги мавҳумлигича қолиб кетган.

Ваҳоланки, майда безорилик деб аталмиш ҳуқуқбузарликнинг ягона белгиси бу, жамоат жойида содир этилишининг ўзигина эмас.

Агар шахс муайян шахс(лар)га қарата ҳақорат қилган бўлса, ҳақоратланган шахс (лар)нинг шахсини аниқлаш ва шахсга қаратилган қилмиш, деб баҳоланиши керак бўлиб қолади.

Учинчидан, МжтКнинг 294-моддасидан келиб чиқсак, Ғ.Дустовнинг ушбу вазиятдаги процессуал ҳуқуқий мақоми "маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс" деб юритилиши керак бўлгани ҳолда, ҳали қарор чиқарилмасдан олдин уни "ҳуқуқбузар" деб атаб қўйилган.

Тўртинчидан, қарорда Ғ.Дустовга жазо тайинлашда айбига иқрорлигини гўёки инобатга олганлигини кўрсатиб, амалда эса, модда санкцияси доирасидаги максимал жазони тайинлабди. Кечирасиз-у, биз айбига иқрорликни жазони оғирлаштиришга эмас, балки енгиллаштиришга хизмат қилувчи ҳолатлардан бири деб, билар эдик.

Шу жойида суднинг сўзи билан амали бир бирига мувофиқ келмабди.

Бешинчидан ва ҳаммасидан ҳам кулгилиси, суд жазо тайинлашда ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳам инобатга олиб қўйибди.

Ажабо! Маъмурий ҳуқуқбузарликда ижтимоий хавфлилик белгиси ҳам бўлар экан-да?!

Ҳурматли судья жаноблари!
Жиноятни маъмурий ҳуқуқбузарликдан ажратиб турувчи ягона белгиси бу, айнан ижтимоий хавфлилиги эмасмиди?

👉 @Advokat_Abdullayev


2025-yil

Yangi “Atrof-muhitni asrash va “yashil” iqtisodiyot yili” muborak bo'lsin!


Ha aytgancha, oshqozonga rahmimiz kelsin-a !!!




2025-yil – yangi orzular, yangi imkoniyatlar va yangi g‘alabalar yili bo‘lsin! JARAYON sizni bayram bilan tabriklaydi. Biz uchun sizning ishonchingiz eng katta sovg‘adir. Yangi yilda ham siz uchun xizmatda bo‘lamiz.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.