«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Наманган вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» газетаси расмий канали
Янгиликларни биз билан кузатиб боринг!
Бизда ҳаммаси ишончли!
Газетанинг электрон нусхаси: @NamanganHaqiqatiOnline
Веб-сайт: namhaqiqat.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#ТАВСИЯ

Ҳар куни лимон ейиш саломатлик учун кони фойда

Буйрак тошларининг хавфи камаяди. Лимон таркибидаги цитрат кальций билан боғланади ва тошларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади. Сув билан аралаштирилган 0,5 стакан янги лимон шарбатидан ҳар куни ичиш сийдикда цитрат миқдорини оширади, шунинг учун тош ҳосил бўлиш хавфи камаяди.

Қон босими меъёрлашади. Лимонда қон томирларининг яхшироқ ишлашига ёрдам берадиган моддалар мавжуд. Бу моддалар яллиғланишни камайтириш ва нормал қон босимини сақлашга ёрдам беради.

Иммунитет мустаҳкамланади. Ушбу маҳсулот С витаминига бой, бу нафақат қаришни секинлаштиради, балки иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди.

Терининг ҳолати яхшиланади. Лимондан доимий фойдаланилса тери силлиқ, эластик ва ёрқин бўлади. Тери салқиши аста-секин йўқолади, чунки лимон шарбати танадан токсинларни олиб ташлайди.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ИЖТИМОИЙҲИМОЯ

Халқ хизматчиси: қалб касбини топганлар

Бугун сизларга Мингбулоқ туманининг энг чекка ҳудудларидан бирида ўз касбига чексиз меҳри туфайли атрофдагиларга ҳам умид ва ишонч бериб келаётган яна бир халқ хизматчиси ҳақида айтиб бермоқчимиз.

Ситора Акбарова ўзи фаолият олиб бораётган маҳаллада катта-ю кичик ишончини қозона олган, тиниб-тинчимас ижтимоий ходимлардан бири. Унинг ташаббускорлиги сабаб нафақат ўнлаб “мураккаб кейс”лар ижобий ечим топмоқда, балки ўзига хос мини лойиҳалар ҳам аллақачон фуқаролар оғирини енгил қилмоқда.

Биргина Ботирали Исоқбоев хонадонига кўрсатилган ижтимоий хизматлар туфайли оила оғир вазиятдан чиқа олди.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#МОТИВАЦИЯ

Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қилмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин! Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин!

© Френсис Бекон


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ЙЎЛҲАРАКАТИ

Бир кунда минглаб йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Наманган вилоятида бир кунда ўтказилган рейдларда минглаб қоидабузарликларни аниқлади.

ЙҲХХ матбуот хизматининг хабар беришича, 24 соат ичида 2 мингдан ортиқ қўпол қоидабузарликлар аниқланиб, 756 та транспорт воситаси жарима майдонига қўйилди.

Шунингдек, 394 та ҳолатда тегишли ҳужжатсиз автомашина бошқариш, 45 та вояга етмаганларга транспорт воситасини ноқонуний ижарага бериш ҳолатлари аниқланди.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КУНМАВЗУСИ

Бу йил "Сўнгги қўнғироқ" тадбир қай тартибда ўтказилади?


Мактабларда "Сўнгги қўнғироқ"ни ўтказиш бўйича тавсиялар эълон қилинди.

Унда ресторан, хонадонларда “Битирув оқшоми”ни ўтказиш, совғага пул йиғиш, байрамга қимматбаҳо кийим сотиб олиш, енгил машиналарда сайр, гуруҳ бўлиб боғ ва сузиш жойларига бориш қатъиян тақиқланади.

Мавзуга оид: https://gclnk.com/RR3MjLFQ


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#РАСМАН

Ҳайдовчилар учун енгилликлар берувчи ҳужжат имзоланди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи билан, ҳайдовчиларга енгиллик яратишга қаратилган ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра:

▪️Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайди;
▪️Шаҳарларда 07:00 дан 21:00 гача йўл таъмирлаш ишларини олиб бориш тақиқланмоқда;
▪️Радар бор жойда "Радар" йўл белгисини ўрнатиш мажбурий бўлади;
▪️Кечаси жамоат транспорти йўлагида юришга рухсат берилди;
▪️Мактаб ва боғчалар олдида тезлик режими юмшатилди;
▪️Тўхташни тақиқловчи йўл белгилари қайта кўриб чиқилади;
▪️Темирйўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи светофорларга алмаштирилади;
▪️Ўзбекистон йўлларидаги барча радар ва камералар йил охиригача тўлиқ хатловдан ўтказилади;
▪️Биринчи марта содир этилган енгил қоидабузарлик учун огоҳлантириш берилади.

Батафсил:
https://gclnk.com/nOFxZg6H


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёшлар тарбиясига барчамиз масъулмиз!

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов,
Наманган вилояти прокурори Умирбек Мадраҳимов,
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алиевнинг
вилоят аҳолиси, ота-оналар, устозлар ҳамда тадбиркорларга
мурожаати


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ҲАЖ2025

«Шундай имконият ва шароитларни яратиб берган Президентимизга, барча ташкилотчиларга раҳмат!» — бўлажак ҳожилар ўз ҳаяжонларини яшира олишмади


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#ҲИДОЯТ

Зиёратчилар Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Муборак Ҳаж сафарига бориш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг орзусидир.

Водий ҳаво дарвозаси саналган Наманган халқаро аэропортидан “Ҳаж – 2025” дастури доирасида “Наманган – Мадина” йўналишида илк парвоз “Flynas” авиакомпаниясининг “Airbus 330” русумли ҳаво кемаси орқали амалга оширилиб, унда Наманган вилоятининг Поп, Учқўрғон, Янгиқўрғон, Наманган ва Мингбулоқ туманларидан дастлабки 414 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Зиёратчиларни кузатиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

Эътироф этиш жоиз, бу йилги Ҳаж зиёратига ўн беш минг нафар ўзбекистонлик йўл олмоқда. Эътиборлиси, жорий Ҳаж мавсумида Наманган вилоятидан 1 минг 600дан зиёд киши сафарга боради.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#РАСМАН

Йўл чизиғини босганлик учун автоматик равишда жарима ёзилмайди — Ҳукумат қарори


Президентимиз топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

ДХХ Call-маркази ишга тушди


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолият юрита бошлади.

Call-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.

Хусусан, қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади:

— Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузлар ҳақида;
— Давлат чегарасини қўриқланиши ва ҳимоя қилинишига бўладиган таҳдидлар;
— Қуролли Кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасида давлат хавфсизлигига бўладиган таҳдидлар;
— терроризм, экстремизм, уюшган жиноий гуруҳларга оид;
— қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир жиноятлар ҳақида;
— давлат манфаатларига таҳдид солувчи коррупция ва иқтисодий жиноятлар юзасидан;
— миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этиш;
— давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир бошқа ахборотлар.

Шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасида белгилаб қўйилган ва тергови ДХХ ваколатига киритилган Жиноят кодексининг 150-163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади.

Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамизки «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасига асосан, мазкур қонунни бузганлик, худди шунингдек, туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Азиз юртдошлар атрофингизда бўлаётган қонунбузарликларга нисбатан бефарқ бўлманг, 1520 рақамига қўнғироқ қилинг!
Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Унутманг! Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлашда ҳар бир фуқаронинг иштироки муҳим ҳисобланади.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#ЖУМАҲИКМАТИ

Истиғфор бир бeбаҳо амалки, нафақат билмасдан қилинган гуноҳларни, балки билиб туриб, қасддан қилинган гуноҳларни ҳам ўчириб юборади.

©Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ИЖТИМОИЙҲИМОЯ

Халқ хизматчиси: қалб касбини топганлар

Бугунги кунда ўз касбини севган ҳар бир ижтимоий ходим фуқароларга кейс менежмент усулида иш очиб, ижтимоий кўмаклар бериш билан бирга маҳалла аҳолиси учун манфаатли мини лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Уйчи туманидаги Шифокор маҳалласи аҳли Соҳиба Жўрабоевани яхши билади. Маҳалла нуронийларининг таъбири билан айтганда, «муштдек қиз»ни ҳамма ҳурмат қилади ва яхши кўради. Унинг биргина ёстиқ тикиш билан боғлиқ мини лойиҳаси кўплаб хонадонларга даромад олиб кирмоқда.

Шунингдек, 13 турдаги ёрдам кўрсатилиб, оғир ижтимоий вазиятдан чиқишига кўмаклашилган Ҳакима Охунова ижтимоий ходим туфайли қийинчиликларни енгиб ўтолганини айтиб берди.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


Болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида ҳозирда 7-11 синф ўқувчилари кунига 8 соатгача вақтини телефонда ижтимоий тармоқларда ўтказаётгани мактаб директори ва муаллимни ҳам, ота-оналарни ҳам ўйлантириши зарурлиги қайд этилди.

Ёки вилоятларда, айниқса, Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани оқибатида, ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қолаяпти. Ўлим билан тугаётган ҳолатлар ҳам кўп.

Ички ишлар бошлиқлари, вилоят, туман прокурорлари қонун устуворлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди.

«Биз мактабгача ва мактаб таълими тизимида катта ўзгариш қила олдик. Лекин, ҳали ечимини кутаётган кўплаб муаммолар бор», — деди давлатимиз раҳбари.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 38-39-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг:

▶️ Lotindа
▶️ Кириллда
▶️ pdf


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ФАРОВОНЛИКСАРИ

Қўй — рўзғорга барака


Тўрақўрғон туманидаги Шовон маҳалласи қўйчиликка ихтисослашган.

Айни пайтда маҳалладаги аҳолини 40 дан ортиқ ишсиз қатламини бандлигини таъминлаш ва эҳтиёжманд оилалар даромадини ошириш мақсадида қўйчилик билан шуғилланаёткан тадбиркорлар орқали хонадонларга қўй тарқатилмоқда.

— "Қўй — рўзғорга барака" дейишади, боқиб кўрайликчи, дедик. Бекор ўтиргандан ҳарна шу қўйларни кўпайтирсак, оилавий даромадимизга ёрдам бўлади, — дейди шу маҳаллада яшовчи уй бекаси Гулмира.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ЛОКАЦИЯ

64-Халқаро гуллар фестивали меҳмонлари ташриф буюриши мумкин бўлган Наманганнинг диққатга сазовор манзиллари


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#КУМУШТОЛА

Мингбулоқда пилла терими бошланди

Мингбулоқ туманида жорий йилги пилла терими мавсумига старт берилди. Бу йил туманда 3433 қути пилла қурти уруғи парваришланиб, 206 тоннадан ортиқ «кумуш тола» — пилла ҳосили етиштириш режалаштирилган.

Тўпсада маҳалласида истиқомат қилувчи тажрибали пиллакорлар — Буойша Ражабова ҳамда Назокат Мамадалиева ўзларининг меҳнатсеварлиги ва масъулияти билан алоҳида эътирофга сазовор бўлдилар. Улар қисқа муддатда ҳосилдорликни таъминлашга эришдилар.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Мингбулоқ туманидаги ўрганишлари давомида ушбу хонадонларда бўлиб, пиллакорларнинг фидойи меҳнатини эътироф этди ва эсдалик совғаларини топширди.

Мавсумнинг муваффақиятли бошланиши туманда пилла етиштириш бўйича белгиланган режаларни бажариш ва аҳолининг даромадларини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Бундай ажойиб дам олиш масканидан халқаро Гуллар фестивалимиз меҳмонлари ҳам баҳра олишлари керак»

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманидаги «Фаввора» истироҳат боғи, ундаги мўъжазгина ҳайвонот боғи фаолияти билан танишди ва шундай таклиф берди.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#РАСМАН

«Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади


«Иқтидорли мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларда касбий кўникмаларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, «Эл-юрт умиди» жамғармаси Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси этиб қайта ташкил этилди. «Эл-юрт умиди» жамғармасининг асосий вазифалари қуйидагилар белгиланди:

▫️профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган кадрларга бўлган талабни ўрганиб бориш;

▫️номзодларни вазирлик, идора ва иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари эҳтиёжларига мос ҳолда профессионал йўналтириш;

▫️стипендиатларнинг Ўзбекистонга қайтгандан сўнг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб қувватлаш бўйича таклифлар киритиш;

▫️мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижини янада ошириш учун стипендиатлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

▫️вазирлик, идора, иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари орасидан мақсадли стажировкага юбориладиган номзодлар рўйхати шакллантирилади;

▫️стажировка ташкил этиладиган хорижий ташкилотлар ва стажировка муддати буюртмачилар, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан белгиланади;

▫️мақсадли стажировкага юбориладиган мутахассисларнинг стажировка ўташда зарур бўладиган хорижий тилни ўрганиши учун вазирлик, идора ва иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари томонидан тегишли шароитлар яратиб берилади.

Фармонга кўра, бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун энг муносиб номзодларни саралаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади:

▫️«Эл-юрт умиди» стипендияси ғолиблари очиқ танлов асосида тест синовлари ва суҳбат ўтказиш орқали аниқланади;

▫️тест синовларида номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва креативлик қобилиятлари, психологик барқарорлиги баҳоланади.

Бакалавриат бўйича ҳамда магистратура ва докторантура бўйича халқаро рейтинг ташкилотларининг глобал рейтинги натижаларига кўра:

▫️биринчи 100 таликка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) тўлиқ қопланадиган грант асосида қабул қилинган номзодларга «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;

▫️биринчи 300 таликка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига қабул қилинган номзодларга халқаро транспорт ва тураржой харажатлари учун «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;

▫️биринчи 20 таликка киритилган хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) камида 50 фоиз қопланадиган грант асосида қабул қилинган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари битирувчиларига «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.