«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Наманган вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» газетаси расмий канали
Янгиликларни биз билан кузатиб боринг!
Бизда ҳаммаси ишончли!
Газетанинг электрон нусхаси: @NamanganHaqiqatiOnline
Веб-сайт: namhaqiqat.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 15-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа саноатининг илғор ишланмалари билан танишди ҳамда Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#МУСОБАҚА

Наманганда ёш авто усталар танлови ўтказилди


Наманганда «1-Халқаро Наманган авто фестивали» доирасида ёш автосозлар ўртасида «Ёш авто усталар» мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамкорлигида ташкил этилди.

Танловда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 300 нафар ёшлар орасидан саралаб олинган ёш авто усталар иштирок этди. Улар орасидан энг маҳоратли мутахассисларни аниқлаш мақсадида бир неча номинациялар бўйича баҳслар ташкил қилинди.

Батафсил: https://gclnk.com/IxI1M2aS


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#ТАҚВИМ

8 март муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?


Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.

Шундай қилиб, 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунида шанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанба кунига кўчирилади.

Бунда:

— 8 март, шанба — байрам куни, дам олиш куни;
— 9 март, якшанба — дам олиш куни;
— 10 март, душанба — қўшимча дам олиш куни бўлади.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#ЖУМАҲИКМАТИ

Саҳар туришда барака бор

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани-кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди.

Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани-кўпайган...

Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, саҳарлари бедор бўлинг!


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#ШОУ

22 февраль куни Наманганда
1-«Халқаро Наманган авто фестивали» доирасида


Маданият ва концерт дастурлари, кўнгилочар тадбирлар, Ўзбекистоннинг машҳур санъаткорлари, жумладан Отабек Муҳаммадзоҳид!

Бундай катта шоуни ўтказиб юборманг! Сиз учун эсда қоларли онлар кафолатланган!

«Афсоналар водийси» боғидаги шаршара олдида.

Бошланиш вақти 17:00 да.

Кириш мутлақо БЕПУЛ!


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#РАСМИЙ

Қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди


Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сектор раҳбарлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари ҳамда соҳага дахлдор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.

Унда 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси доирасида шаҳар-туманларда амалга оширилаётган ишлар танқидий руҳда таҳлил қилинди.

Йиғилиш сўнггида вилоят ҳокими Президент қарори ижросини таъминлаш энг асосий устувор вазифа эканлигини алоҳида таъкидлаб, барча раҳбарларга аниқ топшириқ ва вазифалар берди.

Батафсил: https://gclnk.com/moA1cSvY


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#РАСМАН

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади

«Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.

Унга кўра, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини, уларга тенглаштирилган шахсларни ҳамда, 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида:

▪️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

▪️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;

▪️1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/7892


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#ТУҲФА

Ўзбекистон халқига Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳадяси топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон Ол Сауд ва Валиаҳд, мамлакат Бош вазири Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Вазир, шунингдек, Подшоҳнинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, Саудия Арабистони раҳбариятига бебаҳо туҳфа ҳамда зиёратчиларимизнинг мусулмон дунёси марказлари – Макка ва Мадинада бўлиши учун яратилган имкониятлар ва қулай шароитлар учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/7891


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 14-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


Халқаро автофестивал Наманганимиз шуҳратини янада юксалтиради

Давлатобод туманидаги «Афсоналар водийси» тематик паркида «1-Халқаро Наманган автофестивали» олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов фестивалнинг асосий мақсад-вазифалари, унинг халқаро даражадаги аҳамияти, иштирокчи — автоспорт ва тюнинг усталари учун яратилган шароитлар хусусида батафсил маълумот берди.

Вилоят ҳокимининг ташаббуси ва ғояси асосида ўтказиладиган тадбирларда маҳаллий ишлаб чиқарувчи компаниялар иштирокидаги автомобиллар кўргазмаси, автоспорт, картинг, автомобил таъмирлаш ва эҳтиёт қисмларни тезкор алмаштириш бўйича мусобақалар, тюнинг автомобиллари иштирокида автопарад, ютуқли викторина танлови, эстрада юлдузлари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Батафсил: https://gclnk.com/t7iBRNzQ


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ИСТЕЪДОД

Нурзида Исаева Президентга қўшиқ куйлаб берди


Президент Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни мамлакатимизнинг фаол ёшлари билан мулоқот ўтказди. Унда косонсойлик истеъдодли хонанда Нурзида Исаева ҳам давлатимиз раҳбари билан суҳбатлашди. Мулоқот давомида у ўзининг муаллифлик қўшиқларидан бирини куйлаб берди.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#ТАВСИЯ

Тромб ҳосил бўлишининг олдини олувчи энг самарали беш маҳсулот

Занжабил. Яллиғланишга қарши зиравор бўлиб, қонни суюлтиради. Унинг таркибида салицилат деб аталадиган табиий кислота бор. Қонни суюлтириш учун тавсия этиладиган тромбополда ҳам салицилат мавжуд.

Киви. Бир ҳафта ичида иккита киви истеъмол қилганда, тромбоз эҳтимоли 30 фоизга камаяди.

Бодом. Е витаминига жуда бой, бу ҳам тромбоцитларнинг бир-бирига ёпишиб қолиш хавфини камайтиради. Е витаминга кунлик эҳтиёжни қоплаш учун ҳар куни 50 грамм истеъмол қилиш кифоя.

Зайтун мойи. Зайтун мойини ҳафтада камида бир марта истеъмол қилиш орқали ундаги антиоксидантлар туфайли тромбоцитлар фаоллигини пасайтиради ва тромб ҳосил бўлишининг олдини олади.

Помидор. C витамини, салицилатлар ва кучли табиий антиоксидант — ликопенга бой. Улар қонни суюлтиради ва қон томирларида ёмон холестерин тўпланишининг олдини олади.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram


#РАСМИЙМУНОСАБАТ

«Март ва августдан иш ҳақи ва пенсияларнинг ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон» — Молия вазирлиги

«Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», дея хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Вазирлик буни рад этиб, иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинишини эслатиб ўтди.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram



15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.