#жиноятга_жазо_муқаррар
ВАЗИФАГА СОВУҚҚОН МУНОСАБАТ КУТИЛМАГАН ФОЖИАГА САБАБ БЎЛДИБу ҳаётда ҳар бир киши, аввало, ўз касбига меҳру садоқати, зиммасидаги бурч ва вазифаларни виждонан бажариши, интилувчанлиги ҳамда фидойилиги боис обрў-эътибор қозонади. Айниқса, ҳаётда шифокорлар зиммасига одамларнинг соғлиғини тиклаш, бемор кишининг дардига шифо топиш билан боғлиқ катта масъулият юклатилган. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, замонавий ва барча қулайликларга эга бинолар, зарур тиббий асбоб-анжомлари ҳамда техник воситалар билан жиҳозлаш, “Тез тиббий ёрдам” сифатини ошириш билан бирга тезкорлигини таъминлашга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. Халқимиз эса, оқ халатли саломатлик поспонларига ҳар доим иззат-икром кўрсатади. Тўғри-да, кутилмаган дарддан бош ёстиққа текканда ёки касалнинг иситмаси ошкор бўлганида шифокордан нажот топамиз.
👉
Батафсил
Telegram