JARAYON_20


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Namangan shahar 20-o'rta maktab kanali (Ушбу каналда фан, таълим, маданият, спорт, иқтисодий-ижтимоий, сиёсий, маърифий, ҳуқуқий материаллар, янгиликлар бериб борилади)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Саховат ва ҳимматда оқар дарё  каби бўл.

Шафқат ва марҳаматда  қуёш каби бўл.

Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл.

Жаҳл ва ғазабни тийишда жонсиз нарсалар каби бўл.

Тавозе ва камтарликда тупроқ каби бўл.

Бағрикенглик ва меҳрда улкан денгиз каби бўл.

Аслинг каби кўрин ё кўринганинг каби бўл.
        
Мавлоно Румий


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


"ТАРАҚҚИЁТ МЕЗОНИ" 2024 ЙИЛ, 25 НОЯБРЬ СОНИДА:

* Сектор раҳбарлари эътиборида - ёшлар ҳаёти;
* Сайёр қабуллар мурожаатлар ечимларига хизмат қилмоқда;
* Бош қомусимизнинг 32 йиллиги "Конституция - эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" деган бош ғоя асосида нишонланади;
* Спортда келишилган ўйинлар учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда;
* Синглиси билан ишқий муносабатда бўлган йигитдан ўч ва қасд олиш мақсадидаги ака-ука уни хушсиз ҳолда каналга ташлаб юборди;
* Судларда прокурор ваколати такомиллашмоқда;
*Тўрақўрғондаги "Меҳмонхонов" тайёрлов курсида таҳсил олган ёшлар дунёни забт этмоқда;
* Тўрақўрғондаги 24-мактаб - 100 ёшда;
* Ота-ўғил тадбиркор "Мингтерак" шуҳратини кўтармоқчи;
* ФВБ ОГОҲ ЭТАДИ:
Синовли мавсумдамиз, ўзингиз, ҳаётингиз, мол-мулкингизни ёнғиндан асранг!
* "ЯШИЛ МАКОН" қанот ёзмоқда.

БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ.
"ТАРАҚҚИЁТ МЕЗОНИ" СИЗ БИЛАН ҲАМНАФАСЛИКНИ ҚАДРЛАЙДИ.
https://t.me/taraqqiyot_mezoni


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета мухбирининг хатоси туртки бўлгани ҳақида биласизми?

Швециялик машҳур олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета мухбирларидан бири янглишиб, Альфред Нобель вафот этибди деб газетада эълон бериб юборади. Ўзи хақидаги таъзияномани ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида - “Ажал савдогари, ажал ихтирочиси ўлди” деб ёзилганди. Бу нарса олимга қаттиқ таъсир қилади - "Ҳа, мана жамият мен хақимда қандай фикрларкан" деб хулоса қилганди олим.

Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди.

Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради.

1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди:

- Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман.

1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

3. Физиология ва Медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига;

5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга

ушбу мукофотнинг берилишини буюраман.

- Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар мукофотни олишини истайман ва васият қиламан.

Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар.

Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди. 👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


Бош прокуратура расмий баёноти

Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давомида ҳодиса содир бўлган жойни ва айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналарни кўздан кечириш ҳамда улар истиқомат қилган хонадонларда ўтказилган тинтувларда ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланиб олинди.

Ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Қамоқ ўрнига браслет

Қозоғистонда жиноятда гумонланувчиларни қамоққа олиш ўрнига уларга электрон билагузуклар тақиш кўпайибди.

Атиги ўн ой давомида судлар томонидан 505 та билагузук қўлланилган. 2021-йилга нисбатан уй қамоғи 860 тадан 1911 тага ёки икки бараварга, гаров эвазига озод этиш эса тўрт бараварга (59 тадан 214 тага) ошган.

Билагузукни мустақил равишда олиб ташлаш мумкин эмас. Гаджетнинг хавфсизлик тизими бузишга уриниш ёки унга зарар етказилиши ҳақида дарҳол хабар беради. У хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан маҳкамланади ва унинг махсус калити бор.

Бундан ташқари, гумонланувчи билагузукни кесолмайди, чунки тасма бўйлаб сенсор мавжуд. У кўринишидан оддий электрон соатга ўхшайди, сана ва вақтни кўрсатади. Харитада эса хавфсизлик ходимлари ҳар бир билакузукни кўриб туради ва гумонланувчи белгиланган чегара доирасидан чиқиб кетмаслигини назорат қилади.

P.S. Бу амалиётни бизда ҳам қўллаш мумкин. Айбланувчи ёки гумонланувчини қамамасданам уни назорат қилиш, тергов ва судга келтириш имконини қилиш ҳозирги кунда қийин эмас. Хоҳиш бўлса бўлди. Шахсни қамаб ўтиришдан бу давлатга арзонам тушади. 👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


#ТАЙИНЛОВ

Турғунова Шоҳиста Муҳаммаджоновна Наманган шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шоҳиста Турғунова 1978 йили Наманган вилояти, Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2000 йил, Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Банк-молия академияси 1-босқич магистратура талабаси.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Чортоқ тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси сифатида бошлаган.

2003-2020 йиллар давомида таълим соҳасида, мактаб ўқитувчисидан мактабгача таълим бўлими мудири, тумани Халқ таълими бўлими мудирлиги вазифаларида фаолият юритган.

2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Шоҳиста Турғунова, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирининг, 2024 йил 20 ноябрдаги буйруғига асосан Наманган шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи вазифасига тайинланди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Taʼlim vazirligini tinch qoʻymaymiz" — Alisher Qodirov

Prezident oldida chiqish qilgan “Milliy tiklanish” partiyasi yetakchisi Alisher Qodirov Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligini tinch qoʻymasligini aytdi.

“Milliy tiklanish” demokratik partiyasi o'qituvchilarni tanlov asosida ishga qabul qilish tartibini joriy qilmoqchi.

Prezident Shavkat Mirziyoyev ham bu tashabbusni qo'llab-quvvatlashini bildirgan.

Telegram I Facebook I YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Синф раҳбарга қийин

Кўрмай қолди ҳаловат,
Қолармикан саломат,
Давомат ҳой давомат,
Синф раҳбарга қийин.

Асаб таранг,ғиж мия,
Кайфият қия-қия,
Ҳар куни комиссия,
Синф раҳбарга қийин.

Ичда одам оласи,
Дарсга келмас боласи,
,,Репетитор" балоси,
Синф раҳбарга қийин.

Ишларнинг йўқ поёни,
Макка, сабзи бир ёни,
Ғўзапоя сезони,
Синф раҳбарга қийин.

--Нечта кепти,қани,ҳўш,
Синф хона ярми бўш,
--Бола олиб келиб қўш,
Синф раҳбарга қийин.

Бечора шўр пешона,
,,Чопар"у ён бу ёна,
Гап уқмас ота -она,
Синф раҳбарга қийин.

Кенг дунёси бўлиб тор,
Гап эшитар тонг,нохор,
Барига у айбдор,
Синф раҳбарга қийин.

Қизил,яшил, ҳур мактаб,
Кел оғзимга ур мактаб,
,,Тайёрловга сур мактаб",
Синф раҳбарга қийин.

Кўрмайди ҳеч ҳаловат,
Давлена минг ҳарорат,
Қолармикан саломат,
Синф раҳбарга қийин.

Хуршид Карим 👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bilim | qisqa metrajli film

👨‍👩‍👦 Bizning kichik yutuqlarimiz ota-onamiz uchun qanchalar ahamiyatli ekanligini his qilganmisiz? Ota-onangiz sizni katta qilguncha qilgan barcha mehnatlari, sizning kichik bir yutugʻingiz (deylik oddiygina maqtov yorligʻi) bilan yuvilib ketadi.

👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини Баҳодир Қурбонов эгаллади. Абдусалом Азизов Хавфсизлик кенгашига тайинланди.

Абдусалом Азизов 2019 йил февраль ойидан бошлаб ДХХ раҳбари лавозимида ишлаб келган.

ДХХнинг раиси лавозимига Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов тайинланди. Янги раҳбарни тайинланиши маросимида Абдусалом Азизовнинг давлат хавфсизлиги тизимининг ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, янги тайинланган ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов генерал-лейтенант Азизовнинг хавфсизлик тизимининг янгиланиши ва янги кадрларни тарбиялашдаги меҳнатини алоҳида қайд этди.

Абдусалом Азизов унга қайси лавозимда ишлаш буюрилмасин, халқ ва президентга содиқ қолиб ишлашга тайёрлигини билдирди.

Қайт этиш лозим, Абдусалом Азизов Ўзбекистон ДХХ тизимини шаффофлик ва очиқлик томон тубдан ислоҳ қилишда шахсан иштирок этди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси С. Мамадиев раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилди.

Суд судланувчининг жиноят содир этишдаги айби жабрланувчининг кўрсатмасидан ташқари, жиноят ишида тўпланган далиллар билан, яъни жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, судга доир лингвистик экспертизалар хулосалари, ёзувлар скриншоти, Facebook ижтимоий тармоғидаги “Кабул Дусов” номли профилни ва Telegram мессенжеридаги “Kobul Dusov | RASMIY KANAL” номли канални кўздан кечириш баённомаси, судга доир комплекс экспертизалар хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблади.

Суд ҳукмига мувофиқ К. Дусов жабрланувчи Ф. Боқиевга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши белгиланди.

Мазкур жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram


“САНЪАТ”

Масал

Минбарга чиқди Тулки:
– Мажлисдан мақсад шулки,
Қуриб кетсин ўғрилар,
Ўғрини гўр тўғрилар!
Ўрмонимиз пок бўлсин,
Ҳамма бахтли, шод бўлсин!
Нафси ҳакалак отган
Ўрмонни ўйлармикан?!
Мана, номард Чумоли,
Кўрингизлар аҳволин:
Тинмай уйига ташир,
Ҳа, яшир-а, ҳа яшир!
Экмай, тикмай Олмахон,
Ёнғоқ тергани ёмон!
Ҳалолликда ҳикмат кўп,
Таклифимга денглар хўп:
Ташмачилар йўқолсин,
Чўл-саҳрога йўл олсин!..

Чалинди тинмай қарсак,
Тулки бурни – варварак!
Бўрсиқ тортиб панага,
Тулкига дер: – Жон ака,
Сизга бор бир саволим:
Қаранг, ўйланиб қолдим,
Минбарда... сиз... тўғрисиз,
Асли... катта ўғрисиз!
Иккиланмай, тап тортмай,
Сўзлайсиз тақводордай?
Мулойим кулар Тулки:
– Ошнажон, шуни билки,
Бўлсанг ҳам ғирт муттаҳам,
Минбарда бўлгин бардам!
Ўғрилик, чиндан – иллат,
Тўғри кўринмоқ – санъат!..

20.08.2024

Носиржон ТОШМАТОВ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аввалига фин тажрибасини қўллаб кўришмоқчи бўлишди — ўхшамади. Кейин Сингапур тажрибасига осилиб кўришди — у ҳам ўхшамади...

Ўртада соққа қилган ким бўлди...🤣

👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


Коляска масаласида ИИБ ходими комментларда ўз фикрини билдирди

«Ассалому алайкум, ҳурматли мухбир ва кузатувчилар.

Мен ИИБ ходими сифатида ушбу ҳолатга ўз қарашимни ёзмоқчиман. Бу муаммо бор жамиятда. Энди ҳолатга бошқа тарафдан ҳам тўхталсак.

Битта маҳаллада энг камида 30 та ёки 40 та кўп қаватли уй бор, уларда 4 тадан кириш йўлакчаси бўлса, жами 120 та ёки 160 та шунақа йўлакчалар бор. Бир профилактика инспектори ўша йўлакчаларни ҳар куни кечаси билан қўриқласинми ёки кимнингдир оиласида бўлаётган ва оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган жанжалларга борсинми?

Ҳа, майли, бунисини ҳам тажрибамдан келиб чиқиб айтаман: бунақа коляскаларни асосан спиртли ичимликка ружу қўйганлар ўғирлаб, сотиб юборади. Ўша одамни топасиз ҳам дейлик, лекин у кимга сотганлигини билмайди. Мулк эгасига етказилган зарарни қоплашга эса ўша инсонда пул бўлмайди.

Тўғри, мулкни эҳсон қилганлиги нотўғридир, лекин буни муҳокама қилиш билан бу муаммони бартараф этиб бўлмайди.

Бунда менда битта одий ечим бор: юқоридаги фуқаро «3-қаватда турамиз, аёлим бола билан коляскани юқорига чиқаролмаган», деяпти. Тўғри, у фуқароларга ҳам осон эмас. Уни ҳам ўйлаган ҳолда, ечимини айтаман: кўпи билан 30 минг сўмга битта тросли қулф сотиб олинг, ўша коляскани зина тагида бирор темир арматурага қулфланг — тамом. На ИИБ ходими ва на бошқа фуқаро олиб кетади.

Эскиларимиз бир мақолни бекорга айтишмаган: «ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма», деб.

Яна бир нарса: бу гапларим билан ўзимизга юклатилган вазифани бажармаймиз, демоқчимасман, шунчаки фуқаролардан бизнинг вазифаларни енгиллаштиришда ёрдам беришни сўрадим»

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.