O'ZBEKISTONDA SOG'LIQNI SAQLASH - ЗДРАВООХРАНЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА газетасининг расмий канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


"O'ZBEKISTONDA SOG'LIQNI SAQLASH - ЗДРАВООХРАНЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА" газетасининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Бухоро тиббиёти dan repost
Бошқарма бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаи соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Жалилов Хушнуд Абдукаримович Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Х.Жалилов 1984 йилда Ромитан туманида туғилган. Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. Оилали уч нафар фарзанди бор.

Фаолияти давомида, Болалар касалхонасида врач педиатр, оилавий поликлиникалар мудири, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, лавозимларида ишлаб келган.

Тайинловга қадар Х.Жалилов Бухоро вилоят ССБ бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

➡️ Бухоро тиббиёти


ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 🟦🟦🟦

🖥 Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Ягона тиббиёт ахборот тизими”да “Электрон рецепт” модули ишга туширилди.


📌 Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ягона интегратор — “UZINFOCOM” МЧЖ масъуллари ҳамда маҳаллий хокимлик мутасаддилари Қибрай тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлиб, ахборот тизимининг ишлаш жараёнини кўздан кечирди.

Ушбу тизим орқали бир қанча платформа ва маълумотлар базалари билан интеграциялашган ҳолда беморларнинг шифокор қабулига ёзилишидан тортиб, электрон рецепт орқали дорихонадан дори воситаларини (барча турдаги) харид қилишигача бўлган жараён тўлиқ автоматлаштирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Бухоро тиббиёти dan repost
Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси

Патронаж ҳамширалар жойларда соғлом турмуш тарзи тарғиботи мунтазам олиб борилмоқда


Соғлом турмуш тарзи кенг маъноли тушунча бўлиб, у унумли меҳнат, фаол дам олиш, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш, организмни чиниқтириш, шаҳсий гигиенага риоя қилиш, оқилона овқатланиш, зарарли одатлардан ўзини тийиш, ҳар йили шифокор кўригидан ўтиб туриш ва шу каби бошқа кўплаб таркибий қисмлардан иборатдир.

Шу кунларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги муассасалар корхона, ташкилот, муассасалар, мактабларда ҳамда жамоат жойларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш билан бирга ботулизм, из газидан заҳарланишлардан ҳимояланиш билан таништиришмоқда.

Саломатликни сақлашни таъминловчи омилларни тарғиб этишда асосан меҳнат гигиенаси, рационал овқатланишб шахсий гигиена, дам олиш гигиенаси, оптимал ҳаракат режими, жисмоний тарбия ва спорт, организмни чиниқтириш ва албатта соғлом овқатланиш тартибига қатъий риоя қилиш тушунтирилмоқда.

Шунингдек, фуқаролардан саломатлик ҳолатидан қатъий назар ҳар олти ойда мукаммал тиббий кўрикдан ўтиб туриши, аниқланадиган касаллик белгилари аниқланганда профилактик чоралар кўрилиши бўйича тавсиялар берилмоқда.

➡️ Бухоро тиббиёти


Бухоро тиббиёти dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ахборот 24 | Бухорода травматология соҳасида россиялик шифокорлар билан илк мураккаб амалиётлар муваффақиятли ўтказилди.

➡️ Бухоро тиббиёти


Toshkent viloyati hokimligi dan repost
#Tibbiyot_sohasida #In_the_field_of_medicine #Cфера_здравоохранения

Viloyatda Gematologiya bo‘limi tashkil
etildi
________

A Hematology department is
established in the region
________

В Ташкентской области
образован отдел Гематологии

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter


Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#рақамлаштириш

Эндиликда, вилоятдаги фуқароларнинг саломатлиги онлайн назорат қилинади

Жумладан, Қибрай тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада биринчилардан, фуқароларнинг саломатлигини доимий назорат қилиш мақсадида Д-Мед электрон тизими йўлга қўйилди. Бунинг учун поликлина замонавий комьпюетр жиҳозлари билан таъминланди.

Батафсил лавҳада томоша қилинг

Telegram | Facebook


Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси dan repost
#ижтимоий_ҳимоя

Эҳтиёжманд оила вакилларининг саломатликлари текширилмоқда  
   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нурафшон шаҳрида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан Нурафшон шаҳриди ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланганлар рўйхатида турувчи оилалар учун шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника ходимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди.

Тиббий кўрикка тор соҳа мутахассислари лабаратор инструментал текширувлар жалб этилиб, фуқаролар тиббий текширувдан ўтказилди.

Аниқланган касалликлар бўйича зарурий даво чоралари буюртирилди.

Telegram | Facebook


Yoshlar kundaligi | Rasmiy dan repost
⚡️⚡️⚡️

Султонбеков тиббиёт соҳасида Москва вилояти билан ҳамкорликка эришди


Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Отабек Султонбеков Владимир номидаги илмий-тадқиқот клиник институти ҳамда Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.

Учрашувда тиббиёт соҳасида учраётган муаммолар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, ташхис қўйишдаги хатолар, мутахассисларнинг малакалари етишмаслиги каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Келишув доирасида ўқув ва амалий курслар ташкил этиш, Тошкент вилояти шифокорларини Москвада қайта тайёрлаш ва илмий алоқаларни мустаҳкамлаш каби қатор муҳим лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Бу ташаббус келгусида Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш соҳасини янги босқичга кўтаришга катта туртки бўлиши кутилмоқда. “Бу ҳамкорлик икки мамлакат шифокорлари учун ҳам тажриба алмашиш, ҳам беморларга янги имкониятлар яратиш йўлида муҳим қадамдир,” – деди Отабек Султонбеков.


Yoshlar kundaligi


MT dan repost


MT dan repost
БЕЛЬГИЯ ПЕРВОЙ В ЕВРОСОЮЗЕ ВВОДИТ ЗАПРЕТ НА ПРОДАЖУ ЭЛЕКТРОННЫХ СИГАРЕТ

В январе Бельгия первой из стран Евросоюза вводит запрет на продажу одноразовых электронных сигарет. Основанием для такого решения послужили опасения по поводу их использования детьми и ущерба, который данные изделия наносят окружающей среде.

Меры по борьбе с курением проводятся во всей Западной Европе, где, по официальным данным, у большинства молодых людей пристрастие к курению формируется именно с электронных сигарет.

Противники запрета говорят, что электронные сигареты позволяют отказаться от курения обычных сигарет, однако органы здравоохранения обеспокоены тем, что красочный дизайн и разнообразие вкусов привлекают детей.

В Бельгии запрещено продавать электронные сигареты лицам младше 18 лет.

Над законами о запрете данной продукции сейчас работают Германия и Франция. В Великобритании, которая не входит в ЕС, запрет на продажу вступит в силу в июне.

Бельгийские власти надеются, что запрет также позволит снизить негативное влияние на окружающую среду: одноразовые электронные сигареты, содержащие пластиковые компоненты, химические вещества, а также неперезаряжаемые батареи питания.


Shifokor va hayot dan repost
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ!

Ўзбекистон 2030 йилга қадар вирусли гепатитдан холи ҳудудга айланади. Бу борада Ҳукуматимиз томонидан махсус дастур ишлаб чиқилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Айни шу ҳақида Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Корея Республикасининг «KOFIH» халқаро фонди билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган «Аҳоли ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш, аҳоли хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситалари вакилларининг билим ва кўникмаларини ошириш» мавзусидаги тренингда Санэпидқўмита масъул ходими Мафтуна Саидова маълум қилди.
Онкологик касалликлар инсоният бошига жиддий ташвиш келтираётган, ёшариб бораётган хавфли хатарлардан биридир. Лекин саратон – сўнгги ҳукм эмас! Ушбу хас-талик асосан яширин тарзда кечиши сабабли ҳар бир инсон соғлигига бефарқ қарамасдан ўз вақтида шифокор кўриги ва тиббий текширувлардан мунтазам ўтиб туриши керак.
Водий вилоятларида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари масъул ходимлари иштирокидаги анжуманда асосан онкологик хасталикларни келтириб чиқарувчи юқумли касалликлар, айниқса, вирусли гепатитнинг юзага келувчи сабаблари, унинг олдини олиш ва даволаш чора-тадбирлари, шу йўналишда халқона тилда контентлар тайёрлаш услублари ҳақида сўз юритилди. Санэпид қўмита, Вирусология илмий текшириш институти экспертмутахассислари иштирокида тиббий саводхонликни ошириш ҳамда тарғиботни самарали бажаришга доир фойдали маърузалар тингланди.
Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2022 йил 16 майдаги «Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, республикамизнинг барча шаҳар, туман марказий ва оилавий поликлиникаларда гепатит B, C турларини эрта ташхислаш мақсадида бепул скрининг текширувлар йўлга қўйилган. Гепатитларга текширув энг аввало, аҳолини онкологик хасталикларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган хавфли юқумли касалликларнинг барвақт олдини олиш ва уни профилактика қилишда яхши самара беради.
– Онкологик хасталикларга сабаб бўлувчи юқумли касалликларни профилактика қилиш орқали бугунги кунда ҳар йили бачадон бўйни саратонидан вафот этаётган 900 нафардан ортиқ 35-55 ёш ўртасидаги аёллар ҳаётини сақлаб қолишимиз мумкин, – дейди республика Вирусология илмий текшириш институти шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Шоҳиста Бакиева. – Бунинг учун ҳозирданоқ давлат томонидан зарур чоралар кўрилмоқда. Масалан, умумтаълим мактабларида 9-14 ёшдаги ўқувчи қизлар учун бепул тиббий текширувлар амалга ошириб келинаётгани қизларни келгусида миллатнинг соғлом наслларини дунёга келтиришга замин ҳозирлайди.
Айтиш керакки, гепатитлар орасида унинг А деб номланувчи энг енгил тури ҳисобланиб, яширин даври 21-50 кунгача кечиб, шахсий гигиена ва парҳезга риоя қилинса, танадан икки ҳафта оралиғида сўрилиб чиқиб кетади. Гепатит С ни аниқлаш ва даволаш қийин бўлгани сабабли у «мулойим қотил», деб аталади.
2014 йилдагина уни даволаш имкони пайдо бўлди ва бунинг учун қўлланадиган дори айни вақтда бепул берилмоқда. Ўз даврида донаси минг доллар атрофида бўлган бу таблеткаларни қабул қилиш муддати уч ой. Гепатит B ва D оилада эркакларни бита соч-соқол олиш воситаларидан фойдаланиши, оила аъзолари битта сочиқда юз артиши, бита ёки иккита тиш чўткасини ҳамма ишлатиб юриши оқибатида юқади.
Демак, шахсий гигиенага эътиборли бўлиш орқали вирусли гепатит ва унинг оқибатида юзага келадиган саратонга маълум маънода қарши турган бўламиз.
Оқилхон ДАДАБОЕВ,
«Наманган ҳақиқати» мухбири.


MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар dan repost
​​Шошилинч тиббий ёрдамда юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Республика ихтисослашган травматология-ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилояти филиали хирурглари ҳамкорликда юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказди.

1967 йилда Гулистон туманида туғилган, аммо эҳтиётсизлик сабаб йиқилиши натижасида чап сон суяги бўйинидан ёпиқ синиб, силжиши ташхиси билан келган беморда чаноқ сон бўғимида тотал эндопротезлаш, 1998 йилда Мирзаобод туманида туғилган, спорт жароҳати сабаб, юролмай қолган беморда юқори технологик артроскопия, қолган 3 нафар фуқарода ҳам юқори технологияли жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, беморнинг соғлиқ билан боғлиқ муаммоси бартараф этилди.

Шундан сўнг, икки ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари малакали мутахассислари Республика ихтисослаштирилган травматология-ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори, профессор Муроджон Ирисметов бошчилигида вилоятнинг Мирзаобод ва Сирдарё туманларида бўлиб, травматологик-ортопедик беморлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этиб, 100 дан ошиқ беморнинг саломатлик кўрсаткичини ўрганиб, ўрганишлар натижасига қараб, таянч ҳаракат тизими билан боғлиқ беморларга ёрдам кўрсатди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилояти филиалида эса, икки муассаса мутахассислари иштирокида семинар-тренинг ҳам ўтказилиб, унда "Травматология ва ортопедия йўналишида замонавий даволаш усуллари" муҳокама этилиб, шу ернинг ўзида амалий машғулот ўтказилди.

—Сирдарёда травматолог-ортопедлар учун ўтказилган семинар-тренинг давомида травматология ва ортопедия йўналишига кириб келган янгича даволаш протоколлари, юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари, уни қўллаш усуллари тўғрисида сўз борди. Ўйлайманку, бу икки тиббиёт муассасаларнинг хирург, травматолог-ортопедлари учун янада фойдали бўлди. Энг асосийи, соҳага оид янгиликлардан хабардор бўлдик. Бу эса, келгусида травматология-ортопедия йўналишдаги даволаш ишларни Сирдарёда янги босқичга олиб чиқиш имконини беради, - дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилояти филиали травматолог-ортопеди Бобур Тожибоев.


📲Telegram |facebook|Facebook


ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! dan repost
🔴 2⃣0⃣2⃣4⃣: 🟦🟦🟦

❗️НОДАВЛАТ СЕКТОР: Юртимизда хусусий тиббиёт муассасалари сони 9 мингдан ортди

Бугун соғлиқни сақлаш тизимида кечаётган кенг кўламли трансформация жараёнлари соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, бу орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамровини янада оширишга қаратилган.


📌 Хусусан, сўнгги саккиз йил давомида тиббиёт йўналишида хусусий сектор улушини ошириш, нодавлат тиббиёт муассасалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.

📊 Натижада 2017 йилда хусусий шифохоналар сони қарийб 3,5 мингтани ташкил этган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 9 мингдан ортди.

📈 Тиббиётнинг нодавлат секторида ихтисослик турлари 50 тадан 225 тага ошди. Шунингдек, хусусий шифохоналарнинг тиббиёт ихтисосликлари бўйича лицензия олишига имкон яратилди.


➡️ 3 700 дан кўпроқ мавжуд нодавлат клиникалар янги тиббий ихтисослик ҳисобига ўз фаолиятларини кенгайтирди.

🔎 Таъкидлаш лозимки, айни пайтда юртимиздаги барча тиббиёт муассасаларида ташкил этилган ўрин-жойларнинг 35 фоизи хусусий сектор улушига тўғри келмоқда. Яъни сўнгги йилларда нодавлат тиббиёт клиникаларида стационар шифо ўринлари сони сезиларли даражада ортиб, 2024 йилда 42 750 га яқинлашди.

➡️ Шунингдек, хусусий тиббиёт муассасаларининг барчасида амбулатор, 1530 дан ортиғида стационар хизматлари ташкил этилиб, улар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари 726 тадан 2 251 тага ошди.

‼️ Албатта, бундай ижобий ўзгаришлар туфайли бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида нодавлат тиббиётнинг улуши 30 фоизга етди.


🟢 Жумладан, лаборатория хизматларининг 40 фоизи, офтальмология ва оператив офтальмологиянинг 60 фоизи, ЛОР ва эндоскопик ЛОРнинг 70 фоизи ва стоматологик ташхис ҳамда муолажаларнинг 91 фоизи айнан хусусий клиникалар томонидан кўрсатиляпти.

➡️ Яқин келажакда мазкур йўналишда янги нодавлат тиббиёт муассасаларини ташкил этишда халқаро стандартларни жорий этиш;

➡️ хусусий секторда тиббий хизматлар сифатини ошириш, “хавфсиз тиббиёт” принципини амалиётга татбиқ қилиш;

➡️ тиббий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда соҳада сифат кўрсаткичларини янада ошириш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram



14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.