Бухоро тиббиёти


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий саҳифасига хуш келибсиз!
Бизни кузатишда давом этинг!
https://www.facebook.com/profile.php?id=61568534641008

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


📍Олотда сайёр қабул ўтказилди

Бугун Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев фуқаролар ва соҳа ходимларини муаммо ва масалаларини тинглаб, уларни ҳал қилиш мақсадида Олот туманида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда мурожаатлар асосан аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни ташкил этди. Буларнинг ечими бўйича туман ТТБ раҳбарияти ва туман масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Қабулда қайд этилган масалалар ва мурожаатларни ҳал қилиш учун тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

➡️ Бухоро тиббиёти


Болалар кўп тармоқли тиббиёт муассасаси мутахасислари Пешкуда тиббий кўрик ўтказди

Вилоят болалар кўп тармокли тиббиёт маркази бош врачи болалар бош мутахассислари томонидан Пешку туман тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникасида тиббий кўрик ташкил қилинди.

Қабул жараёнида 225 нафар бемор бола кўрилиб тавсиялар берилди. Мутахассислар томонидан 78 нафар болада касалликлар аниқланиб, 47нафарига амбулатор, 19 нафарига эса стационар даражасига ва 12 вилоят даражасига даволаниш учун тавсиялар берилди.

Марказ бош жарроҳи иштрокида махорат дарслари ташкил килиниб 3та бемор болага юкори технологик жаррохлик операцияси амалга оширилди.

➡️ Бухоро тиббиёти


🔴 ✏️✏️✏️✏️

🩸 Шундай хасталиклар борки, беморларни ундан халос этиш учун донор қонига эҳтиёж туғилади.


🔬 Айниқса, онкологик, гематологик касалликларга чалинган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда у муҳим восита.

🌡 Афсуски, қонни сунъий тарзда ишлаб чиқаришнинг имкони йўқ. Унинг ягона манбаи беғараз донорликдир.

🛏 Шу боис қон топширинг, одамлар ҳаётини сақлаб қолинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


➡️ Бухоро тиббиёти


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ОАВда_биз

Бухоро вилояти Қони қуйиш станцияси фаолиятига бир назар.

➡️ Бухоро тиббиёти


Бошқарма бошлиғи Пешку туманидаги биноси эскирган муассасаларни бориб кўрди

Бугунги кунда Бухоро вилоятида 20га яқин эскирган биноларда фаолият кўрсатаётган тиббиёт муассасалар мавжуд. Жорий 2025 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан Бухоро вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларини бирламчи тизимдаги қурилиш ва таъмирлаш мақсадида 50 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, куни кеча соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев ва Халқ депутати Бухоро вилояти кенгаши депутати Санам Жумаева Пешку туманидаги Боқимиришкор қишлоғида жойлашган оилавий поликлиника биносини ўрганишди. Таъкидлаш жоизки, мазкур бино 1979 йилда дала шийпони сифатида ёғочдан қурилган бўлиб, бугунги кунда анча эскирган. Шу сабабли поликлиника биноси жорий йилда қайта қурилиб, замонавий тиббий техник воситалар билан жиҳозланиши режалаштирилган.

Элёр Олтиев депутат ҳамроҳлигида туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ташриф буюриб, бино ҳолати ва имкониятини кўздан кечиришди.

Муассасада даволанаётган беморлар билан суҳбатлашишди. Яқин даврда туманда замонавий кўринишдаги юқумли касалликлар шифохонаси қурилиши бўйича таклифлар тайёрланиши маълум қилинди.

➡️ Бухоро тиббиёти


Бошқарма бошлиғи Олот ва Қоракўл туманида сайёр қабул ўтказади

Эртага, 23 январ куни соат 10:00дан бошлаб Олот туман аҳолиси ва тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун;

Шунингдек, соат 14:00дан бошлаб Қоракўл туман тиббиёт бирлашмасида аҳоли ва тизим ходимлари учун Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев томонидан сайёр қабул ўтказилади.

Қабулда фуқароларнинг муаммо ва мурожаатлари ўрганилади. 

➡️ Бухоро тиббиёти


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ОАВ
#Биз_ҳақимизда

Қоровулбозор туманида “Давлат тиббий суғуртаси ва унинг афзалликлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

➡️ Бухоро тиббиёти


🩸Донорлик – шарафли ёрдам, савобли амал!

🔬Беғараз қон топшириш —инсонийликнинг олий намунаси.

🛏 Қон фақат донорлар кунида эмас, йил давомида керак.

🩺 У ҳаммамизга, ҳамма вақт керак бўлиши мумкин!

🫀 ДОНОРГА АЙЛАНИНГ, ИНСОНЛАР ҲАЁТИНИ САҚЛАБ ҚОЛИНГ!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


Расмий муносабат

Бугун ижтимоий тармоқларда бухоролик аёл фарзандини дунёга келтириш вақтида вафот этгани айтилган видео тарқалди.  Мурожаатда эркак мазкур воқеага тиббиёт ходимларининг эътиборсизлигини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси жараёнга қуйидагича муносабат билдиради.

Батафсил: https://telegra.ph/Rasmij-munosabat-01-22-21

➡️ Бухоро тиббиёти


🩺 Шофирконда давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

✔️Мамлакатимизда фуқаролар, шунингдек, давлат хизматчиларининг соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

✔️Айнан шу мақсадни кўзлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан, соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларида фаолият олиб бораётган давлат хизматчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланган.

✔️Хусусан, бугун Шофиркон туман ҳокимлиги ходимлари белгиланган график асосида туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

✔️Касалликларни эрта босқичида аниқлаш ва уларни олдини олиш давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолиятида самарадорлик ва натижадорликка эришишини таъминлашнинг асосий мезонларидан биридир.

➡️ Бухоро тиббиёти


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сабзи ейишни одатга айлантирсангиз танангизда нималар рўй беради
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
Яқинларга ҳам юборинг!

➡️ Бухоро тиббиёти


РШТЁИМ Бухоро филиали етакчи мутахассислари Қоровулбозорда тиббий кўрик ўтказади

Марказ мутахассислари  24 январ куни 09:00 дан 16:00 га қадар Қоровулбозор тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликилиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказади:

🚑 Хирургия йўналишида: 
Ўт қопи касалликлари (захрадон), қорин олд девори чурралари, (грижалар) Ошқозон ичак касалликлари,

🫀Қон-томир хирурги( Варикоз касаллигини инвазив ва каминвазив(лазерли) операциялари)

👩🏻‍🔬Гинеколог ( гинекологик барча муаммолар, операциялар)

👨🏻‍🔬Травматолог( Артроскопия, Чанок –сон ва тизза бўғимини эндопротезлаш операциялари, суяклар синишларида барча турдаги замонавий операциялар)

🩺Кардиология(юрак қон-томир системаси барча муаммолари)

💉Реаниматолог-анестезиолог
(барча турдаги анестезиялар)

💊Педиатр (болалар барча турдаги касалликлари)

🧪Невролог(барча турдаги неврологик касалликлар)

🧬Нейрохирург(бош мия, умуртка погонасидаги барча операциялар,  диск чурраси, умуртқалар синиши)

👨🏼‍🔬Офталмолог
(Кўз касалликлари)

🩻УЗИ, Доплерография текширувлари

🧑🏼‍🔬ЛОР  (қулоқ томоқ, бурун касалликлари)

🔬Ошқозон ичак касалликларида эндоскопик текширувлар (ФГС)

🚑 Мобил поликлиника (Лаборатор ва флюрографик текширувлар)

🚨Барча турдаги юқори технологик операциялар, текширувлар марказ етакчи мутахассислари томонидан БЕПУЛ амалга ошириб берилади.

Мурожат учун:

☎️ Тел: +998914435557 Ганжиев Ф.  +998931408254 Нуруллоев Б

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.