O'ZBEKISTONDA SOG'LIQNI SAQLASH - ЗДРАВООХРАНЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА газетасининг расмий канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


"O'ZBEKISTONDA SOG'LIQNI SAQLASH - ЗДРАВООХРАНЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА" газетасининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#ДИҚҚАТ

⚡️Энди ичиб машина хайдаганлар 5 йилга қамалади

Мастлик ҳолатидаги шахсни транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш ёки бошқаришни унга топшириш, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Асос: Жиноят кодекси 261-моддаси.


DTSJ-Tibbiy sug'urta | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ҳудудларда_Хоразм

📌Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳудудий вакиллари ва бошқа мутасаддилар ҳамкорлигида семинар ўтказилди.


➡️Йиғилишда тиббиёт ходимларидан ташқари МФЙ раислари ҳам иштирок этди.
Давлат тиббий суғуртасининг йўлга қўйилиши орқали аҳолига яратилаётган қулайликлар ҳақида сўз юритилди. Унинг афзалликларини халқимизга етказишда "маҳалла еттилиги"нинг ўрни ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

🔔Қизғин баҳс-мунозара кўринишида кечган учрашувда йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X








Учта кучланиш регулятори олингани электр таъминотини меъёрда ушлаб туришга хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, муассаса томига ўттиздан ортиқ қуёш батареялари ҳам ўрнатилган.

Стоматолог болалар билан тил топишиши керак  
Болаларда кучли ҳаяжон ва қўрқув шифокорнинг ишига халақит бермай қўймайди. Ваҳоланки, инъекция йўли билан оғриқсизлантиришнинг фаол усуллари амалиётга тадбиқ этилган. Миядаги кучли қўзғалишлар натижасида оғриқсизлантириш воситаларининг таъсир кучи иккинчи даражага тушиб кетиши ҳам мумкин. Шу боис муолажа олдидан болаларнинг руҳий барқарорлигига эришиш биринчи ўринга қўйилган. Тишларни даволаш жараёнида беморни чалғитиш ва қўрқув ҳиссини бартараф этиш учун хоналарга телевизорлар ўрнатилган бўлиб, болалар бу ерда мультимедияларни томоша қилишлари мумкин.
Тиббиётда стерилизациянинг роли устувор. Бугунги кунда мавжуд замонавий атоклавлар хавфсиз стерилизацияни таъминлашда муҳим омил бўлиб, эски авлод жиҳозларидан бир қатор афзалликлари билан ажралиб туради. Бир марталик эксплуатацияга мўлжалланган тиббий тўпламлар гепатит, ОИТС ва бошқа юқумли касалликлардан беморларни муҳофаза этишда анча қўл келади. Тишлар имплантацияси бўйича ҳам мутахассислар тажриба орттирган бўлиб, бу йўналишда ҳам амалий ишлар бошлаб юборилган.

Замонавий даволаш усуллари туманларга ҳам тадбиқ этилаяпти
Поликлиника шифокорлари шаҳар ва туманларга кураторлик иши бўйича доимий амалий ҳамда услубий ёрдам кўрсатиб келаётир. Туман тиббиёт бирлашмаларида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар уюштириб, болаларни соғломлаштириш ишларига ҳисса қўшишмоқда. Туман марказий поликлиникаларида фаолият юритаётган терапевт, хирург ва ортодонт каби мутахассисларнинг кўникмаларини ошириш, соҳага тадбиқ этилаётган замонавий даволаш усулларини уларга таништириш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. “Маҳорат дарслари” орқали жағ ва тишда туғма нуқсони бор беморларни даволаш методлари тарғиб этилаяпти.
Бухоро шаҳридаги мавжуд мактабларнинг 18тасида стоматологик хизмат кўрсатувчи хоналар ташкил этилишига эришилди. У ерда тишларида муаммоси бор ўқувчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан бир қаторда улар учун оғиз бўшлиғи гигиенаси дарслари ҳам олиб борилмоқда. Ўтказилган тиббий кўриклар натижасида ортодонтик, жарроҳлик амалиётига муҳтож болалар йўлланма билан марказга юборилмоқда.
Профилактик ишларнинг анчайин фаоллашуви натижасида эндиликда болаларда кариес касаллигининг олдини олишга эришилмоқда.

Ҳамзабек ТУРДИЕВ, журналист


ТИШЛАР САЛОМАТЛИГИ
кўплаб касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади


Самарали усул  -  профилактика
Тиш касалликлари ва унинг асоратлари бугун бутун дунёда долзарб бўлиб турибди. Мамлакатимизда ҳам болалар орасида жадаллашаётган стоматологик касалликларни камайтириш йўлида саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Тиббиёт олимларининг фикрича, 12 ёшгача бўлган болалар орасида кариес касаллигининг ривожланиш даражаси қишлоқ болаларида шаҳарда яшовчи болаларга қараганда кўпроқ.
Юқори малакали даволаш ишларини амалга ошириш билан касаллик жадаллигини пасайтириб бўлмайди. Уларни камайтиришнинг ягона йўли касалликлар олдини олишда самарали усулларни топиш, профилактика орқали тиш касалликларини ва асоратларини бартараф қилиш.
Бухоро вилоят ихтисослаштирилган Болалар стоматология маркази тиш касалликларини эрта аниқлаш, олдини олиш ҳамда самарали даволаш бўйича ташкилий-услубий марказдир. Бундан ташқари, мазкур муассаса Стоматология институти талабалари учун ўқув базаси ҳисобланади.
Президентнинг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1652-сонли қарорида тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ аҳолига юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш каби устувор вазифалар белгиланган бўлиб, марказда унинг ижросини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Бемор шифокорга бориш учун тонг отишини кутмайди
Бир кунда 350 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга муассасада стоматология йўналишида барча турдаги тиббий ва сервис хизматлари, тиш даволаш, протезлаш, жарроҳлик, имплант қўйиш хизматлари, Дентал рентген, 3D панорам рентген, физиотерапевтик муолажалар йўлга қўйилган.
Марказда 1 ва 2-даволаш, профилактика, пуллик тиббий хизмат кўрсатиш каби бўлимлар, ортодонтия, рентген, техник лаборатория, физиотерапия, гигиена ва бошқа хоналар фаолият юритмоқда.
Тиббиётга қаратилаётган эътибор ва ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугун вилоятда болалар стоматологияси ҳам жадал ривожланмоқда.
Таъкидлаш жоизки, илгари бу ерда шошилинч стоматология хонаси бўлмаган. Эндиликда беморлар тиш оғриғидан қийналганда стоматолог қабулига бориш учун тонг отишини кутиб ўтиришга мажбур бўлмайди. 24 соатлик режимда хизмат кўрсатувчи мазкур хона байрам кунлари ҳам фаолият кўрсатади. У керакли асбоб-ускуналар ва тажрибали мутахассислар билан таъминланган бўлиб, шошилинч ҳолатдаги 40 нафар беморни қабул қилишга мўлжалланган. 
–Баъзи кишилар тишлар саломатлигига жиддий эътибор қаратмайди. Ҳатто яроқсиз ҳолга келиб қолган тишлар олиб ташлаганидан кейин ҳам уларнинг ўрнини протез тишлар билан тўлдиришга аҳамият бермайди. Соғлом овқатланишнинг энг муҳим шартларидан бири эса таомнинг талаб даражасида чайналишидир. Тишлар мукаммал бўлмагач, бу борадаги муаммолар бўй кўрсатаверади. Оқибатда организмда бир қатор тизимларнинг фаолияти бузилиши, касалликлар вужудга келиши кузатилади, – дейди вилоят ихтисослаштирилган Болалар стоматология маркази директори Элбек Воҳидов.

Илгари беморлар аралаш қабул қилинарди
Муассаса биноси икки қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватда 18 ёшгача бўлган болаларга бепул тиббий хизмат кўрсатилади. Ёши катталарга эса иккинчи қаватда пуллик хизмат ташкил этилган. Стоматолог жарроҳлар томонидан жағ-тил ости юганчаси нуқсонини хирургик йўл билан даволаш, тиш суғуриш, тиш остида ҳосил бўлган йирингларни бартараф этиш, амбулатор шароитда қилиш мумкин бўлган барча амалиётлар шу ерда бажарилаяпти. Оғир асоратлар билан келган, стационар муолажага муҳтож беморлар эса вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига йўлланади.
Илгари бу ердаги шароит бугунгисидан кескин фарқ қилган. Болалар ва катталар хирургияси ҳам аралаш бўлганлиги сабабли шифокор қабулидаги навбатлар ошиб кетар, бу эса мутахассисларга ҳам, беморларга ҳам бирдек ноқулайликлар туғдирган. Эндиликда бу каби ўнғайсизликларга чек қўйилган. Стоматологик креслолар, бормашиналар, рентген аппаратлари, компьютерлар ва бошқа жиҳозлар янгисига алмаштирилган. Стоматологик тўпламлар сони ҳозирда қирқтага етган.


Olmazor tuman tibbiyot birlashmasi dan repost
👨‍⚕️ Asosiy maqsad birlamchi tizimni aholiga yaqinlashtirish, sifatli tibbiy xizmat ko‘rsatish, aholini roziligini olishdir.

Prezidentimizning “Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari faoliyatiga mutlaqo yangi mexanizmlarni joriy qilish va sog‘liqni saqlash tizimida olib borilayotgan islohotlar samaradorligini yana-da oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi farmonining ijrosi yuzasidan tuman tibbiyot birlashmasi boshlig‘i 19-oilaviy poliklinikani ko‘zdan kechirdi.


✅ Poliklinikadagi tozalik ishlari, har bir xona saramjonligi, tibbiy jixozlarni ishlash holati, xodimlarni jihozlar bilan ishlash malakasi ko‘rildi.

✅ Bundan tashqari, poliklinikadagi shifokorlarning dispanser nazoratida turgan, surunkali kasalligi bor aholini sog‘lomlashtirish rejalarini tuzish va reimbursatsiya dasturi orqali dori darmonlarni o‘z vaqtida berilayotganligi holatlarini o‘rgandi.

Olmazorttb | Facebook | Instagram


Қандай озиқ-овқатлар кучли аллергияга сабаб бўлади?

Озиқ-овқат аллергияси — дунёда тобора кенг тарақалаётган патологиялар сирасидан. Таҳлилларга кўра, бундан асосан болалар, айниқса, эмизикли гўдаклар кўп азият чекади

  Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова кучли аллерген ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумот берди.

— Болаларда бу турдаги касаллик ривожланишига кўп ҳолларда онанинг ҳомиладорлик ёки эмизикли даврида нотўғри овқатланиши сабаб бўлади, — дейди мутахассис. 

  —  Қолаверса, гўдак сунъий аралашмалар билан озиқлантирилса, чала туғилса ёки ошқозон-ичак, ўт, жигар хасталикларидан азият чекса ҳам, озиқ-овқат аллергияси юзага келиши мумкин.

Сигир сути — кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот ҳисобланади. Таркибида f2, Bos d 4, Bos d 5, Bos d 6, Bos d 8, Bos d 9, Bos d 10, Bos d 11, Bos d 12 аллергенлари мавжуд.  Уларга 5-6 ёшгача бўлган ўғил-қизларда аллергия кузатилади.

Товуқ тухуми ҳам кенг тарқалган аллергенлар жумласидан. У овальбумин, овомуеоид, овотрансферрин ва овомуцин оқсиллар гуруҳларини ўз ичига олади. Бу моддалар молекуляр даражада ўрганилганда, Gal d1, Gal d2, овомукоид, Gal d3, Gal d4 аллергенлари реакцияларни юзага келтириши маълум бўлди.

Балиқ — кучли аллерген. Унинг гўштида парваальбумин ва тропомиозин оқсил гуруҳлари мавжуд. Молекуляр даражадаги ўрганишлар унинг таркибида Cyp c1, Gad c 1, Gad m 1 аллергенлари борлигини тасдиқлади.

Буғдой ва соя ҳам баъзида аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Масалан, соя таркибини молекуляр даражада ўрганиш натижасида унинг таркибида  Gly m 1, Gly m 5, Gly m 6 аллергенлари мавжудлиги аниқланди.

Гўшт маҳсулотлари орасида эса парранда ва от гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ аллерген хусусиятга эга.

Цитрус мевалар, қулупнай ва ертут ҳам кўпроқ аллергия қўзғайди. Ёнғоққа аллергияси бўлганларнинг аксарияти эса ушбу мева дарахти чангига ҳам таъсирчан бўлади.

Катталарда аллергия ривожланишига сабаб бўлувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан биринчиси ерёнғоқдир. Бу маҳсулот кўп ҳолларда анафилактик реакцияни келтириб чиқаради.

Ундан сўнг турли хил ёнғоқлар, кунжут, асал, шафтоли, узум, малина, сабзи, шоколад, кофе ва какао аллергия чиқарувчи маҳсулотлар рўйхатидан жой олган.

Озиқ-овқат аллергиясидан азият чекадиган ёки бунга мойил кишилар шифокорлар кўригидан ўтиб, уларнинг тавсия ва кўрсатмаларига қатъий амал қилишлари лозим.

Ҳозир марказимизда касалликка аниқ ва тезкор ташхис қўйиш ҳамда уни самарали даволаш учун барча зарур шароитлар яратилган.


ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 🟦🟦🟦

🔬 Яқинда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази жамоаси томонидан яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти — кохлеар имплантацияси ўзлаштирилди.


❓У нимаси билан ноёб ҳисобланади?

❓Бу операция қайси ёшдаги беморларда ўтказилади?

❓Амалиётдан кейин эшитиш қобилияти тўлиқ тикланадими?

📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! dan repost
🔴 🟦🟦🟦

❗️Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси 4 йўналиш бўйича халқаро сертификатни қўлга киритди

Ўзбекистон тиббиётида амалга оширилаётган трансформация жараёни халқаро миқёсда ҳам тез-тез эътироф этиб келинмоқда. Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси шундай юксак эътирофга сазовор бўлди.


➡️ Аниқ айтадиган бўлсак, лаборатория жамоаси Британиянинг етакчи халқаро RIQAS (Randox International Quality Assessment Scheme) дастурида иштирок этиб, 4 йўналиш бўйича “Certificate of Participation” сертификатини қўлга киритди.

⬇️ Улар қуйидагилардан иборат:

🟣 Ойлик клиник кимё дастури (Monthly Clinical Chemistry Programme) — биокимёвий таҳлилларда аниқлик ва ишончлиликни таъминлаш;

🟣 Ойлик гематология дастури (Monthly Haematology Programme) — қон таҳлилларида юқори сифат ва самарадорликни кафолатлаш;

🟣 Коагуляция дастури (Coagulation Programme) — қон ивиш жараёнларини баҳолашда халқаро андозаларга риоя этиш;

🟣 Ойлик иммунтаҳлил дастури (Monthly Immunoassay Programme) — иммунологик таҳлилларда ишончли натижаларни таъминлаш.

📊 Маълумки, RIQAS дастури дунёдаги энг йирик ташқи сифатни баҳолаш (EQA) тизими бўлиб, 140 га яқин мамлакатдаги 76 мингдан зиёд лаборатория иштирокида ташкил этилади. Мазкур дастур тиббий таҳлилларнинг халқаро стандартларга мослигини баҳолашда етакчилиги билан ажралиб туради.


📌 Айтиш жоизки, Ўзбекистондан юборилган намуналар юқори аниқлик билан таҳлил қилинди ва марказ лабораторияси халқаро талабларга жавоб бериши қайд этилди.

📋 Қувонарлиси шундаки, дунё бўйича кам сонли лабораторияларга ана шу турдаги сертификатлар насиб этган.

🔎 Шунинг ўзиёқ Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси нафақат мамлакатимиз, балки халқаро миқёсда ҳам ишончли таҳлил масканларидан бири эканлигини кўрсатиб турибди.


♻️ Бу муваффақиятдан руҳланган марказ жамоаси сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида меҳнат қилмоқда.

‼️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Kolbasa va sosiskalarning haddan tashqari koʻp isteʼmol qilish zararli.

Salomatlik va strategik rivojlanish instituti matbuot xizmati


Muhammad Obilov dan repost
РАҲМАТНОМАЛАР

Наманган шаҳар марказий шифохонаси
Ўзим “афғончи”ман. Асоратлар туфайли кўп касалланиб, шу ерда нажот топаман. Яқинда чов чурраси бўйича операция қилиниб, дарддан халос бўлдим. Қулай шароит, беминнат ва юқори малакали тиббий хизмат учун Акмалжон Ортиқов бошчилигидаги хирургия бўлимининг Азимжон Мамажонов, Абдулло Исмоиловдек жарроҳлари, Муаззам, Одина, Дилбархон сингари ҳамшираларига мингдан-минг раҳмат айтаман.

Зокиржон ҚОДИРОВ.
Наманган шаҳри.

* * *
Неврология бўлимида мени оғир ҳолатдан чиқардилар. Оғриқ азобларидан қутулдим. Бунинг учун врачлар – Ҳошимжон Асқаров, Мирвоҳид Мирабдуллаев, Равшанжон Асқаров, Муқаддас Маматвалиева ва ҳамширалар - Гулчеҳра Раҳматуллаева, Гулчеҳра Мирзаҳакимова, Дилбархон Ғафурова ҳамда кичик тиббий ходимлардан беҳад миннатдорман.

Наргиза ҚОДИРОВА.
Наманган шаҳри.
* * *
Терапия бўлими мудири Малика Жакбарова ҳар куни тонгда ишни биз беморлардан хабар олиш, кўрсатилаётган хизмат сифатини назорат қилишдан бошлаши инсон қадрини улуғлашнинг ёрқин намунаси. Врач Ёдгоржон Жўрабоев, ўрта ва кичик тиббиёт ходимиларининг оқилона муолажа ва ғамхўрликлари туфайли олий неъмат – саломатлигимиз тикланмоқда. Бахтимизга шифокорларнинг ўзлари ҳам соғ-саломат бўлишсин.

Акрамжон АҲМЕДОВ.
Наманган шаҳри.
* * *
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология
илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали

Қарийб ўттиз йилдирки, Наманган туманидаги Боғишамол ОШПда врачман, айни вақтда мудирлик қиляпман. Бирламчи тизим тиббий хизмат сифат ва самарадорлигини ошириш йўлида кўплаб ютуқларга эришяпмиз. Аммо филиалда даволанган кунларим муассаса имкониятлари ва мутахассислар нақадар юқори даражага етганлигидан ҳайратда қолдим. Жаҳоннинг атоқли онкологлари келиб қойил қолган ўта юқори технологияли оператив муолажа жамламалари, энг замонавий нур қурилмалари, врачларнинг дунё тажрибаларини эгаллаганликлари жуда ҳам ҳаваслантирди.
Мени қаттиқ тавишга солган йўғон ичак саратони операцияси беш ярим соат деганда муваффақиятли уддаланди. Жарроҳлик бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Аклмалхон Тожибоев, врачлар – Муҳаммаджон Абдулҳамидов, Исроил Мирзавалиев, ўрта тиббиёт ходимлари Достонбек Отамирзаев, Мадина Умматоваларнинг бой замонавий билим, жаҳоний тажриба, тоғдек сабру қаноатларига тахсин айтмай илож йўқ. Рузихон Тошбоева, Зуҳрахон Йўлдошева сингари кичик тиббий ходимларнинг ишчанлиги, самимийлигидан дили баҳрим очилди.
Айниқса, жамоа фаолиятида тиббиёт деонтологияси, яъни барча даражадаги шифокорларнинг касбий этикаси, дори-дармон, умуман, давонинг таъсирини оширишга қаратилган хулқ-атвор таомиллари қатъий қарор топтирилганлиги барчага ўрнак.
Филиалда шифо топган оддий бир инсон ва шифокор сифатида ҳамкасбларимнинг тараққиёт йўлидаги қадамлари янада залворли бўлмоғини тилайман.

Марҳабо ОХУНОВА.

* * *
Янги Наманган туманидаги 7-оила поликлиникаси
Илгари маҳалланинг ўзида поликлиника бўлиши, шифокорлар кунора хонадонларга кириб, аҳоли саломатлигини кузатиб боришини хаёлимизга ҳам келтирмаганмиз. Мана, давлатимизнинг инсонпарварлиги қанчалик! Энди малакали даво истаб марказга қатнаш, вақт ва ортиқча маблағ сарфлашларга ҳожат қолмади. Масалан, Мастура Абдусолиева раҳбарлик қиладиган поликлиниканинг оила шифокорлари-ю патронаж ҳамшираларининг фодокрона меҳнатлари туфайли бизнинг Чаманзор маҳалласида касалликка чалинишлар камаймоқда. Қариялар, ногиронлиги бор кишиларга алоҳида эътибор! Кеча-ю кундуз хизматимизга шай. Жамоа аъзоларидан миннатдорлигимиз чексиз. Ҳамиша элнинг олқишини олиш насиб этаверсин!

Нодира НИШОНОВА,
II гуруҳ ногирони.


Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Менингит - жиддий хавф!

Менингит ўлимга олиб келиши ростми?

Батафсил видео 👇👇👇
👉 https://youtu.be/1vMAZARU-8s


🏛ADTI.UZ | Rasmiy kanali dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#videorolik

Andijon davlat tibbiyot institutida oʻtkazilayotgan Rektor kubogi uchun sport musobaqalarida institut rektori M.Madazimov ham ishtirok etdi.

Oʻyin davomida ishtirokchilarni qoʻllab-quvvatlab, ularga omad tiladi.

❇️Andijon davlat tibbiyot institutining rasmiy sahifalari👇

🌎sayt | ✈️Telegram |📷 Instagram | 🔵Facebook |🎬You Tube |🐤 Twitter


🏛ADTI.UZ | Rasmiy kanali dan repost
REKTOR SPORT MUSOBAQALARIDA QATNASHDI

Xabaringiz bor, joriy yilning 13-fevral kuni Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida olimpiya va paralimpiya harakatini yana-da rivojlantirish, ommaviy sportni yangi bosqichga olib chiqish hamda aholi jismoniy faolligini oshirish chora-tadbirlari yuzasidan o‘tkazgan videoselektor yig‘ilishida berilgan topshiriqlar ijrosi hamda talabalar va professor-o‘qituvchilar o‘rtasida sportni yanada ommalashtirish maqsadida Andijon davlattibbiyotinstitutida "Rektor kubogi" uchun sport tadbirlari o‘tkazib kelinmoqda.

Bugun, 20-fevral kuni institut rektori M.Madazimov mazkur jarayonlarda ishtirok etdi. Unda rektor sportning stol tennisi turi bo‘yicha musobaqada faol qatnashdi. Mashg‘ulot anjomlarida esa sog‘lomlashtiruvchi mashqlarni bajardi.

"Aql gimnastikasi" bo‘lgan shaxmat va shashka musobaqasi qatnashchilariga katta hurmatda ekanligini bildirib, jarayonlarni kuzatib bordi.

❇️Andijon davlat tibbiyot institutining rasmiy sahifalari👇

🌎sayt | ✈️Telegram |📷 Instagram | 🔵Facebook |🎬You Tube |🐤 Twitter


Бухоро тиббиёти dan repost
Бухоро вилоят Эндокринология диспансерида Миллий кадриятларимизни акс эттирувчи"миллий либос-миллий киёфаси" шиори остида тиббий кийиниш коидаларини милийлик уйгунликда билан намоён этишди.

➡️ Бухоро тиббиёти

17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.