MIB Farg'ona | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасининг расмий ахборот канали. веб сайт: www.mib.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤‼️

Фарзандни оғуфурушликка ундаган ота: "Марихуана" сотган вояга етмаган қиздан жиноий жарима ундирилди

Фурқат туман мажбурий ижро бюроси иш юритувига ЖИБ Фурқат туман судининг 2025 йил февраль ойида вояга етмаган қиздан жиноий жарима ундириш билан боғлиқ ижро варақаси келиб тушди.

Бўлим давлат ижрочилари аввалига тушунишмади хатолик бўлса керак дея ҳужжатни чуқур ўрганишга киришишди.

Бироқ минг афсуслар бўлсинки.....

Суд ҳукмига мувофиқ, 2008 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси Сайёрахон (исмлари ўзгартирилган) яшаш хонадонида отаси Болтавой томонидан яшириб қўйилган 3.97 грамм миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини олиб чиқиб, таниши Иброхимжонга 300 000 сўмгa сотиш вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ушланди. Тадбир давомида хонадон кўздан кечирилганда, Болтавойнинг қонунга хилоф равишда 141,31 грамм “Марихуана” моддаси сақлаётгани аниқланди.


Суд жараёни давомида Сайёрахон ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги сабабли айбланиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробари миқдоридя яъни 5 625 000 сўм жиноий жарима жазоси тайинланди. Жиноий жаримани ундириш бюронинг Фурқат туман бўлими иш юритувига келиб тушди.

Мажбурий ижро харакатлари натижасида вояга етмаган Сайёрахон учун тайинланган жиноий жарима унинг онаси томонидан тўланди ва ижро ҳужжати самарали амалга оширилди.

✍🏻Бюронинг Фурқат туман бўлими бошлиғи Азизбек Қодиров

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Фермер Volkswagen ID.4 электромобилидан айрилиши мумкин

Қўштепа туманидаги "N.M" фермер хўжалиги раҳбари ўз мажбуриятларини унутгани сабабли, солиқ қарздорлиги билан боғлиқ муаммолар юзага келди.

Давлат солиқ инспекцияси қароридан сўнг, фермер хўжалигидан солиқ мажбуриятлари ундирилиши учун ижро ҳужжати Бюронинг Қўштепа туман бўлимига келиб тушди.

Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш учун давлат ижрочиси қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берди. Шу муддат давомида суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилган бўлса-да, фермер раҳбари ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бош тортди.

Натижада, давлат ижрочилари фермернинг Volkswagen ID.4 электромобилини хатловга олишга мажбур бўлдилар.

Энди эса, электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотилиши мумкин бўлган автомобил фермер хўжалигининг молиявий муаммоларини ҳал қилиш ёки солиқ мажбуриятларини бажариш учун яхши имконият ҳисобланади.

✍🏻Бюронинг Қўштепа туман бўлими бошлиғи Саиджон Абдуқодиров

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Энди фирма раҳбари пиёда юришига тўғри келади

Бюронинг Сўх туман бўлим иш юритувига судининг қарорига асосан «Х.Х.»хусусий фирмаси раҳбаридан «Агро банк» АТБ Фарғона вилояти Сўх тумани филиали фойдасига 765 млн сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни қарздорга тегишли мулкларга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Қарздорга берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли 1 та трактор ва 1 та автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида мазкур мулклар электрон-онлайн аукцион савдоларида сотилиб, сотувдан тушган пуллардан мавжуд қарздорликлар қопланади.

Қарздор олган кредитини мунтазам тўлаб борганида, қишлоқ хўжалиги техникасига талаб ортиб бораётган бир пайтда техникасидан айрилмаган ва пиёда қолмаган бўлар эди.


✍🏻Бюронинг Сўх туман бўлими бошлиғи Музаффаржон Нурматов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 28.02.2025 йилдаги буйруғига асосан Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси тизимида хизмат қилаётган 6 нафар ходимларга даражали унвон берилди.

“АДЛИЯ МАСЛАҲАТЧИСИ” даражали унвони:

ФАЁЗОВ Шохрух Алижоновичга - Бюронинг Фарғона вилояти Данғара тумани бўлими бошлиғи

“1-ДАРАЖАЛИ ЮРИСТ” даражали унвони:

МЕЛИЗИЯЕВ Шоҳбозбек Шокирвой-ўғлига - Бюронинг Фарғона вилояти Бағдод тумани бўлими давлат ижрочиси

УБАЙДУЛЛАЕВ Отабек Исроиловичга- Бюронинг Фарғона вилояти Данғара тумани бўлим бошлиғи ўринбосари

ДЖУРАЕВ Элмурод Дилмуродовичга- Бюронинг Фарғона вилояти Қўқон шаҳар бўлими давлат ижрочиси

“2-ДАРАЖАЛИ ЮРИСТ” даражали унвони:

ЗОХИДОВ Жасурбек Ғайратовичга - Бюронинг Фарғона вилояти Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочиси

СУЛАЙМОНОВ Элёр Мўйдинхўжа ўғлига - Бюронинг Фарғона вилояти Қўқон шаҳар бўлими давлат ижрочиси


Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси жамоаси номидан ҳамкасбларимизни даражали унвонлар билан табриклаймиз! Сиҳат-саломатлик, келгуси ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
❗️Жорий йилнинг ўтган даврида жами 3,6 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди

Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди:

🗣Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 460 млрд. сўмга ошганлигини кўрсатмоқда.

🗣Бюронинг ҳудудий бошқармаларида ахборот технологиялари ёрдами билан муқобил равишда ва масофавий ишлаётган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмасдан 95,5 млрд. сўмлик (238,4 мингта) ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.

🗣“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га 122,6 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

🗣Вояга етмаган шахслар фойдасига жами 179 млрд. сўм алимент пуллари ундирилиб, 1,8 мингдан ортиқ алимент тўловчиларнинг иш бандлиги масаласи ҳал этилди ва ундирув уларнинг иш ҳақларига қаратилди.

🗣Олиб борилган тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида, 1,2 мингдан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилди.

🗣«Алимент тўловлари жамғармаси» ҳисобидан 218 нафар ундирувчиларга 918,1 млн. сўм маблағлар тўлаб берилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


NOVA24 — Новости Узбекистана dan repost
В Узбекистане вернули более 60 миллиардов сумов зарплат незаконно уволенным гражданам

Сотрудники БПИ через «Фонд выплаты алиментов» обеспечили средствами 218 взыскателей.

nova24.uz/271412

NOVA24LIVE


‼️Солиқни тўламаган МЧЖ бино-иншоотларидан айрилиши мумкин

Солиқлар ижтимоий ва мудофаа соҳаларини молиялаштиришнинг манбаси бўлиб хизмат қилади. Шундай экан, солиқларни ўз вақтида тўлаш барчамизнинг бурчимиз саналади.


Хусусан, Фарғона вилояти Солиқ бошқармасининг солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича суд қарордарига асосан “Т.Т.” МЧЖ томонидан тўланмаган 369.000.000 сўм солиқ қарзини ундириш бўйича 48 дона ижро варақалари Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарздорга тегишли барча кўчмас мулки ва техникаларига тақиқ ўрнатилган ҳамда ҳисоб рақамларига банд солинган.

Шундан сўнг, ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида МЧЖга тегишли бино-иншоотлари қарздорлик эвазига хатланди.

Келгусида ушбу мулк электрон-онлайн аукционларда сотилиб, сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорликлари қопланади.

✍🏻 Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Элдор Худойназаров

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Олтиариқ туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Маълумки,ҳафтанинг чоршанба куни Фарғона вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилмоқда.

Бугун Олтиариқ туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.


Мазкур  сайёр қабулда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи О.Б.Салманов  ҳам иштирок этиб, Бюро фаолияти билан боғлиқ масалалар ҳамда суд ва бошқа органлар  ҳужжатларининг  ижроси юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида жами 11  нафар жисмоний ва юридик шахс вакилларининг  мурожаатлари тингланди. Шундан, 6 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шунингдек, 5 та алимент, уйга киритиш, бола билан кўриштириш бўйича мурожаат қўшимча ўрганишни талаб этганлиги сабабли иш юритувга олинди ҳамда ижросини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Судлар ва МИБ ҳамкорлиги мустаҳкамланади

Фарғона вилоят суди, Маъмурий суди ва Мажбурий ижро бюроси ҳамкорлигида суд қарорлари ижросини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш масалаларига бағишлаб семинар ўтказилди.

Вилоят судининг судлов ҳайъатлари, туман ва шаҳар, туманлараро судлар раислари иштирок этган тадбирда Олий суд ва Мажбурий ижро бюроси томонидан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги қонуннинг тегишли моддаларига асосан ижро ҳужжатларининг амалдаги ижросини таъминлаш ҳақидаги қўшма кўрсатма ҳамда унда белгиланган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқотда ижрога юборилган суд ҳужжатларининг МИБ туман бўлимлари томонидан қайтарилиши ёки ижросини ўз вақтида таъминламаслик сабаблари ва электрон база бўйича айрим тушунмовчиликларга ойдинлик киритилди.

Шунингдек, мавзу юзасидан билдирилган таклифлар инобатга олиниб, ижро самарадорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш мақсадида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда суд қарорлари ижросининг вақтида таъминланишига тўсиқ бўлаётган камчиликларни қонун доирасида бартараф этиш зарурлиги қайд этилди.

Семинар якунига кўра, эндиликда вилоятда суд ва МИБ ўртасида ўзаро мулоқотни самарали йўлга қўйиш мақсадида маҳаллабай ишлаш тизими ташкил этиладиган ва бунда ҳудудий судлар ҳамда туман, шаҳар мажбурий ижро бўлимларининг ҳамкорлиги амалда мустаҳкамланадиган бўлди. Яъни фуқароларнинг қўлидаги суд ҳужжатларининг ижроси билан боғлиқ бирор масала юзага келса, ҳудудий судлар негизидаги ишчи гуруҳи томонидан ижро варақаси назоратга олинади. Шунда ҳар бир суд ҳужжатларининг ўз вақтида ижроси таъминланишига эришилади.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Ижро иши ҳозирда тугатилган

Жорий йилнинг 02 февраль куни “Facebook” ижтимоий тармоқ орқали фуқаро О.Холиқовнинг суд қарори ижро этилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қолдирган.

Ўрганишда, Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБнинг 30.03.2024 йилдаги қарорига асосан О.Холиқовдан давлат фойдасига 340.000 сўм маъмурий жарима ундириш ҳақидаги қарори 05.06.2024 йилда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси органлари иш юритувига келиб тушганлиги маълум бўлди.

Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаганлиги сабабли О.Холиқовга тегишли бўлган транспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган ва тақиқ жорий қилинган.

2025 йил 21 феврал куни Жиноят ишлар бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 22 апрелдаги Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБнинг 30.03.2024 йилдаги қарорини бекор қилиш ҳақидаги қарори Бюронинг Фарғона вилояти бошқармасига келиб тушган ва ижро қилиш учун қабул қилинган ҳамда ушбу суд қарорига асосан юқоридаги қарор юзасидан юритилган ижро иши тугатилган.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Эрини ҳақоратлаб безорилик қилган аёл маъмурий жарима тўлашига тўғри келди

Ахмаджон ва унинг турмуш ўртоғи Василахонлар ўртасида ўзаро мулкий низолари бўлиб келиб бу низо бориб бориб майда безорилик қилишгача борди.

2023 йилнинг 12 августида бу воқеа автомашина таъмирлаш устахонасида содир бўлди. Бу ерда Василахон турмуш ўртоғи Ахмаджонни шиддат билан сўкиб, жамоат жойида бақир-чақир қилиб, Халқ орасида "жамиятнинг одоб-ахлоқи" деб аталадиган принципларга зид равишда, эрини "DAMAS" русумли транспорт воситасининг ойналарини синдириб юборган.


ЖИБ Фурқат туман судининг қарорига асосан Фурқат тумани яшовчи Василахон ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида 990 000 сўм маъмурий жарима ,турмуш ўртоғи Ахмаджонга етказилган 880 000 сўм ва қайноғаси Хамиджонларга етказилган 1 180 000 сўм зарар ундириш бўйича ижро ҳужжати Бюронинг Фурқат туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида юқоридаги барча қарздорликлар амалда ундирилди ва ижро ҳужжати тамомланди.

✍🏻Бюронинг Фурқат туаман бўлими давлат ижрочиси Давронбек Очилов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Қўшмачи аёлга тайинланган жазо тури алмаштирилди

Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими иш юритувига ЖИБ Бешариқ туман судининг 2024 йилнинг сентябрь ойида жиноий жарима ундириш билан боғлиқ ижро варақасига келиб тушди.

Бюро органлари иш юритувидаги яна бир оддий ижро иши дейилаётган бўлсак хато қиламиз.


Сабаби ижро иши билан танишганимизда 11.09.1969 йилда туғилган, яъни ёши 60 га яқинлашган икки нафар фарзанди бор М.Э. арзимаган 400 000 сўм эвазига ўзининг яшаш хонадонидан қўшмачилик мақсадида фойдаланиб келганлиги аниқланиб, у Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг ҳукми билан Жиноят Кодексининг 131-моддасида кўрсатилган, яъни “Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш” жиноятини содир этганликда айбланиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида 8 500 000 сўм жиноий жарима жазоси тайинланиб, жиноий жаримани ундириш бюронинг Фурқат туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро иши бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давомида буни қарангки, бу аёл муқаддам ҳам, яъни 2023 йилнинг август ойида ҳам худди шу каби жиноятни содир этганликда айбланиб, унга 120 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинлангани аниқланди.


Бўлим давлат ижрочиси томонидан М.Э.га белгиланган жиноий жаримани Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан белгиланган муддатда тўлаши лозимлиги огоҳлантиришига қарамай М.Э. давлат ижрочисидан 3 ойдан ортиқ муддат давомида қочиб жаримани тўламасдан келган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 32-1- моддаси тартибида ЖКнинг 44-моддасига асосан жиноий жарима жазо турини бошқа жазо турига алмаштириш юзасидан Фурқат туман ЖИБ судига тақдимнома киритилди ва суд жиноий жарима жазосини озодликдан чеклаш жазо турига алмаштирилди.

✍🏻Бюронинг Фурқат туман бўлими бошлиғи А.Р.Қодиров

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими бошлиғи Эшонхонов Камолхон Маматхонович Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси қарорига мувофиқ, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олгани муносабати билан табриклаймиз!

Камолхон Маматхоновични чин қалбдан муборакбод этамиз! Янги ютуқлар, муваффақият ва сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз!

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Бешариқ тумани ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий нашри - "Бешариқ тонги" газетасининг 2025 йил 22 февраль кунги 8-сонида Бюронинг Бешариқ туман бўлими бошлиғи С.Қўшмоқовнинг мақоласи мутолаа учун ҳавола этилди.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


ОАВ биз ҳақимизда:

“ Ҳуқуқ” газетасининг навбатдаги сонида:

1. Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими бошлиғи А.А.Саттаровнинг
“Ажрим ёқасидаги оилалар” номли мақоласи чоп этилди


8-сон. 20.02.2025йил

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Bosh prokuratura dan repost
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жами 1 532 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 228 тасининг ҳал қилиниши таъминланган. Ҳал қилинган мурожаатларнинг 647 таси қаноатлантирилиб, 581 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Мурожаатларни қаноатлантириш асносида 562 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Шунингдек, бошқарма ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 973 нафар шахслар шундан, 102 нафар юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган. Жойларда ташкил қилинган сайёр ва оммавий қабулларда эса 157 нафар фуқаролар қабул қилиниб, мурожаатлари ҳал қилинган.

Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғонада 70 ёшли ая икки нафар набирасига алимент эвазига уй берди

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Фарғона шаҳрида алиментдан бўлган қарздорликни ундириш мақсадида олиб борилаётган ижро ҳаракатлари юзасидан

“Sevimli” телеканали “Zamon” информацион теледастурида (18.02.2021 йил, соат 16-00 да)

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


MIB faoliyatidan dan repost
Қарздорлик сабабли, фуқароларимизга газ ёки ёқилғи қуйиш шохобчаларида хизмат кўрсатилмаётганлиги ҳақидаги хабарлар асосга эга эмас !

Ижтимоий тармоқлар орқали автомобилларга газ ёки ёқилғи қўйиш шохобчаларида фуқароларнинг судлар ёки бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд қарздорлиги сабабли, автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш тақиқланганлиги ҳақидаги хабарлар асосга эга эмас.

Фуқароларимизнинг ижро ишлари ҳақидаги қарздорлиги ҳақидаги хабарлар, аввало “SMS хабарномалар” орқали маълум қилиб борилади.

Қолаверса, фуқароларимиз юзага келаётган қарздорликлар ҳақида маълумотларни олиш ва хорижга чиқиш олдидан тақиқ бор ёки йўқлигини мобил телефон орқали ҳам билиб бориш мумкин.

Мобил алоқа воситаларидан фойдаланувчилар учун Google тизими орқали Play Market иловасидан, шунингдек IOS (Iphone) тизими фойдаланувчилари App Store иловасидан ҳам MIB.UZ мобил иловасидан фойдаланишлари мақсадга мувофиқ.

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.