‼️
Омонатга хиёнат....Қидирувда бўлган “Cobalt ” устахонадан топилди, фуқаро уни эҳтиёт қисмларга бўлиб сотишни режа қилган эди.
Фуқаро М.Н. ҳам кўпчилик қатори тадбиркорликни бошлаш учун банкдан кредит олишга қарор қилди ва шу тариқа АТБ “Капиталбанк”дан 145 млн кредит олишга ҳам эришди.
Фуқаро М.Н. кредит олиш жараёнида у ўзини жуда ишончли ҳис қилган эди. Лекин, вақт ўтиши билан кредитни тўлашни ҳаёлига ҳам келтирмади.
Сўнгра, банк маъмурияти кредитни ундириш учун судга мурожаат қилли.
Суд ҳужжатига кўра, Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими иш юритувига фуқаро М.Н.дан 145 млн сўмлик кредит маблағларини ундириш ҳақидаги ижро иши келиб тушди.
Олиб борилган ижро хариталари даврида, фуқаро қарздорликни бартараф этиш чорасини кўрмагач, гаров мулки бўлган “Cobalt” автомашинасига қаратиш чораларини кўра бошлашди.
Бироқ, автомашина хонадонда эмас эди.
Шу сабабли, МИБ ходимлари “Cobalt” русумли қидирув эълон қилишди.
Маълум бўлишича, фуқаро кредит қарзини қайтара олмаслигини тушуниб, ушбу вазиятдан чиқиш учун машинани парча-парча қилиб, сотишни режа қилган.
Алоҳида тарзда у "Cobalt "нинг ҳар бир қисмини алоҳида сота бошлади.
Дастлаб, автомашина "диски", кейин "эшиклари", кейин эса бошқа қисмлари ...
Бироқ, олиб борилган тезкор қидирув жараёнлари даврида, автомашина “Янги Марғилон” шаҳарчасидаги авто таъмирлаш устахонасидан деталлари ечилган ҳолатда топилди ва хатланиб, жарима майдончасига олиб кирилди.
✍🏻
МИБ Фарғона вилояти бошқармаси инспектори Шухратжон Артикматов📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👉✅
Telegram | ✅
Facebook |🌐
Instagram