Фермер Volkswagen ID.4 электромобилидан айрилиши мумкин
Қўштепа туманидаги "N.M" фермер хўжалиги раҳбари ўз мажбуриятларини унутгани сабабли, солиқ қарздорлиги билан боғлиқ муаммолар юзага келди.
Давлат солиқ инспекцияси қароридан сўнг, фермер хўжалигидан солиқ мажбуриятлари ундирилиши учун ижро ҳужжати Бюронинг Қўштепа туман бўлимига келиб тушди.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш учун давлат ижрочиси қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берди. Шу муддат давомида суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилган бўлса-да, фермер раҳбари ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бош тортди.
Натижада, давлат ижрочилари фермернинг Volkswagen ID.4 электромобилини хатловга олишга мажбур бўлдилар.
Энди эса, электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотилиши мумкин бўлган автомобил фермер хўжалигининг молиявий муаммоларини ҳал қилиш ёки солиқ мажбуриятларини бажариш учун яхши имконият ҳисобланади.
✍🏻Бюронинг Қўштепа туман бўлими бошлиғи Саиджон Абдуқодиров
📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram