Postlar filtri


Каналимни кузатаётган инсонлар агар улар ўғил бола боса у ман учун энг йомони ва қадрсизи, қиз бола боса у ман учун дунёдаги энг яхшиси ва қадрлиси бўлиб қолади ... )

Ps: Сабабини эса алоҳида пост қилиб ёзаман ... )

@impuls_w




Лекин уйқу йўқ ... )

@impuls_w


Эртага дарс ухлаш кере ... )

@impuls_w


АҚШ савдо урушини бошлади

АҚШ президенти Дональд Трамп Канада ва Мексикадан АҚШга импорт қилинадиган товарларга 25 фоизлик бож жорий этилишини эълон қилди. Хитойдан келтирилаётган барча товарлар ҳам 10 фоизлик бож қўлланилади.

Аввалроқ Трамп мазкур қарорни ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш билан изоҳлаган эди.

Бунга жавобан Канада АҚШнинг 155 млрд доллар қийматидаги товарларига таъсир қиладиган 25 фоизлик қарши тарифларни эълон қилди. Мамлакат бош вазири таъкидлашича, "АҚШга кириб келаётган фентанилнинг 1 фоизидан камроғи Канададан келади. АҚШга кириб келаётган ноқонуний муҳожирларнинг 1 фоизидан камроғи Канададан ўтади. Канадага қарши савдо чоралари одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамкорликда ишлашнинг яхши усули эмас".

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум бунга жавобан ҳам тариф, ҳам нотариф чораларни жорий этишини ваъда қилди, аммо ҳозирча тафсилотларни маълум қилмади.

Хитой АҚШга қарши "ноқонуний иш услублари" учун ЖСТга шикоят қилишини ва ўз ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қарши чоралар кўришини билдирди.

@bankirlaruchun


“Банкир”да сиз учун январь ойида чиққан фойдали маълумотлар ва таҳлилий постлар:

2025 йил омонат очиш учун қулай вақтми?

Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

Банкларда бўш иш ўринлари

2024 йилда инфляция 9,8 фоиз бўлди

Олтин 2025 йилда эмас, 2026 йилда 3 000 долларга чиқади — Goldman Sachs

Энди битта одам максимум 20 та картага эгалик қила олади

Халқаро захиралар 2024 йилда кескин кўпайди

Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?

Сунъий интеллект банк тизимига қандай таъсир қилади?

Қайси банклардан 1 млрд сўмдан кўпроқ ипотека олиш мумкин?

HUMO хусусийлаштирилди. Paynet уни сотиб олди

100 граммли олтин қуймалар пайдо бўлди

Банклар 2024 йилда қанча фойда кўрди?

Маҳалла банкирлари нима иш қилади?

Марказий банк “рассрочка” бозорини назорат қилмоқчи

Уй-жой бозорида 2025 йил қандай ўзгаришлар бўлади?

Расмий даромади йўқлар учун ипотека кредитлари

Омонатлар кафолати учун 200 млн сўмлик чегара қонунан кучга кирмоқда

2024 йилда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлди?

Қандай қилиб Хитойнинг арзон стартапи АҚШга 1 трлн доллар зарар етказди?

Binance расман Ўзбекистонда ишга тушди

100 млн сўмгача: Расмий даромади йўқлар учун микроқарзлар

@bankir


2024 йилда жами валюта интервенцияси қанча бўлганини билмаймиз

Марказий банк 2024 йилнинг охирги чорагида маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан қимматбаҳо металлар хариди 29,9 трлн. сўмни ташкил этгани, шу даврда ички валюта бозоридаги соф интервенциялари ҳажми 24,5 трлн. сўмга (ёки 1,9 млрд. доллар) тенг бўлганини маълум қилмоқда.

Учинчи чоракда 1,8 млрд.долларлик, иккинчи чоракда 1,6 млрд.долларлик интервенциялар амалга оширилган. Биринчи чорак маълумотлари очиқланмаган (айни шу даврда энг кўп интервенция амалга оширилган ва нейтраллик тамойилини бузилиши рўй берган бўлиши мумкин).

Марказий банк 2024 йилда жами интервенциялар ҳажмини ҳам эълон қилгани йўқ ва 12 ой давомида “олтин-валюта захиралари нейтраллиги тамойили”доирасида бўлди, ибораси билан чекланган.

Регулятор шунингдек, ўз ҳисоботида 2024 йил якунида ликвидлик профицити юқори даражада бўлганини қайд этиб, келгуси чоракда банк тизимида мавсумий хорижий валютага талабнинг ортиши, бюджет амалиётларининг мавсумий камайиши ва нақд пулларга бўлган эҳтиёжлар қисқариши туфайли ликвидлик профицитининг пасайишини прогноз қилган.


Я с тобой ... )


Ўзбекистонда кредит ва депозит фоиз ставкалари қандай ўзгармоқда?

Марказий банк депозит ва кредит учун хорижий ва миллий валютадаги ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Батафсил: https://pinkod.uz/7d6b2d

@pinkoduz


Alibaba’нинг янги Qwen 2.5 сунъий интеллекти ChatGPT’дан кучлими?

Компания янги модел ChatGPT ва DeepSeek’дан кучли эканлигини даъво қилмоқда. Pinkod буни текшириш учун кичик тажриба ўтказди.

Батафсил: https://pinkod.uz/53fe8b

@pinkoduz


TOP 6 Universitet

@impuls_w


Январь ойида Pinkod’да эълон қилинган энг яхши ва фойдали мақолалар.

2025 йилда олтин нархи билан нималар содир бўлади?

2024 йилнинг энг йирик ғолиб ва мағлуб миллиардерлари.

Fed жаҳон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатади?

Микроқарз олишда қайси жиҳатларга эътибор бериш керак?

Bitcoin нархи 2025 йилда қандай бўлади?

Банк ҳисобварағи нима ва уни қандай очиш мумкин?

Лизинг нима ва унинг кредитдан қандай фарқи бор?

Энг кўп ишлатиладиган PIN-кодлар.

Энг қиммат ва арзон логотиплар.

Яхши миқдорда пенсия олиш учун нима қилиш керак?

Самарадорликни ошириш учун 80/20 қоидаси.

АҚШ Гренландияни сотиб олиши аср келишуви бўлиши мумкин – The Economist.

HUMO’ни сотиб олган Paynet’чилар ким?

Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун автокредитлар.

Банклар 2024 йилда қанча фойда кўрди?

Кредит олишдан аввал нималарга эътибор бериш керак?

Кредит карта нима ва унинг қандай афзалликлари мавжуд?

Билл Гейтсдан сунъий интеллект ҳақида барча ўқиши зарур бўлган китоб тавсияси.

Кредитни сўндиришда қайси усул қулайроқ?

Иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари.

Хитойнинг кичик бир AI лойиҳаси қандай қилиб техногигантларнинг триллион доллар йўқотишига сабаб бўлмоқда?

AI: Grok Илон Маскни ёмон одам деб ҳисобласа, DeepSeek айрим саволларни цензура қилмоқда.

Пул тежашда конвертлаш усулидан қандай фойдаланилади?

@pinkoduz


🏦 "Микрокредитбанк" устав капитали оширилиб, паррандачиликка йўналтирилмоқда

2025 йил 1 февралгача Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50 миллион АҚШ доллари ажратилади. Ушбу маблағ "Микрокредитбанк" устав капиталини оширишга йўналтирилиб, паррандачилик соҳасида аҳоли билан кооперация асосида ишлаш тизимини молиялаштириш учун ишлатилади.

ПҚ-34
(30.01.2025)

@bankirlaruchun


Банклар фаолиятсиз карталарни блоклашни бошладими?

Bankers.uz ни маълум қилишича, айрим тижорат банклари мижозларга 12 ойдан бери фойдаланилмаган банк карталари блокланиши ҳақида огоҳлантирувчи СМС хабарлар юбормоқда. Бу жараён, эҳтимол, Марказий банк томонидан қабул қилинган вақтинчалик тартиб асосида амалга оширилаётган бўлиши мумкин.

❓Статистика нима дейди?
Марказий банкнинг 2025 йил 1 январь ҳолатига эълон қилган маълумотларига кўра, мамлакатда муомаладаги банк карталари сони 53,5 миллионтани ташкил қилган. Бу рақам 2024 йил 1 декабрь ҳолатидаги кўрсаткичга нисбатан 3 миллионтага камайган. Бу камайиш, эҳтимол, банклар фаолиятсиз карталарни блоклаши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

❗️Аммо саволлар бор...
Марказий банк шу пайтгача банклар расман фаолиятсиз карталарни блоклаётгани ҳақида аниқ тасдиқ бермаган, бундан ташқари, фаолиятсиз карталар улуши ҳақида статистик маълумот бермаган. Шунинг учун карталар сонининг қисқариши айнан блоклаш жараёни билан боғлиқми ёки бошқа сабаблар борми – бу ҳақда аниқ хулоса қилиш қийин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar




Humans Group 2024 йил учун молиявий ва амалиётли натижаларини тақдим этди. Компаниянинг асосий ўсиш драйвери бўлган финтех хизмати — Humans Pay бир йил ичида даромадни 60%га оширди.

⚡️ Гуруҳнинг пул айланмаси 17 777 млрд сўмга етди, умумий даромади эса 515,4 млрд сўмни ташкил этди. Соф даромад ўтган йилга нисбатан 9,82%га ошди.

Экотизимнинг ривожланиши

📱Экотизимнинг фаол мижозлар базаси барқарор ўсиб бормоқда: 2024 йил охирига келиб у 2,3 ​​миллион кишидан ошди — бу 2023 йилга нисбатан 28%га кўп.

🔼 Мижозлар иловадан суперапп сифатида тобора кўпроқ фойдаланмоқда ва у ёрдамида кундалик эҳтиёжларини қондирмоқда. 2023 йил декабр ҳолатига кўра, 30 кунлик фаол мижозларнинг деярли 88% фақат алоқа хизматларидан фойдаланган. 2024 йил сентябр ойида бу улуш 84,6%гача камайди. Ҳозирда 1,25 миллиондан ортиқ мижозлар супераппда камида иккита хизматни бирлаштирмоқдалар.

“Биз экотизимга янги хизматларни қўшиш ҳар доим фаол фойдаланувчилар сонининг кўпайишига ва амалиётлар сонининг ошишига олиб келишини кўраяпмиз. 2025 йилда биз мижозларимизни BNPL-сервис, микрокредит хизмати каби қулай маҳсулотлар билан хурсанд қилишни режалаштирганмиз, шунингдек, муҳтожларга манзилли peer-to-peer ёрдам кўрсатиш учун ижтимоий платформани ишга туширамиз.

Бундан ташқари, биз Humans Market маркетплейсида маҳсулотлар ассортиментини кенгайтиришни давом эттирамиз ва маҳсулотларни бозорлардан Ўзбекистоннинг 50та шаҳрига етказиш майдонини кўпайтирамиз”, — деди Humans Group бош директори ва асосчиси Владимир Добрынин.

Humans Pay: соф даромад ўсишининг асосий омили

📈 Fintex Humans ривожланишининг асосий омилларидан бири бўлиб қолмоқда. Humans Pay тўлов ва ўтказма хизматининг соф даромади 2024 йилда 133,1 млрд сўмни ташкил этди, яъни 2023 йилга нисбатан 59,98%га ўсди. Humans Pay сервисининг ноёб мижозлари сони 2024 йилнинг биринчи уч чорагида 701 минг кишидан ошди – 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 21,27%га кўп.

🔝Humans Pay нафақат фойдаланувчилар сони туфайли ўсди. Мижозлар иловага тез-тез киришни, кўпроқ амалиётларни бажаришни ва бир-бирларига кўпроқ пул ўтказишни бошладилар. 2024 йилнинг биринчи уч чорагида картадан картага ўтказмаларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 151,63%га, фаол фойдаланувчига тўғри келадиган амалиётлар сони эса 62,15%га ўсди.

Humans Mobile: Мижозлар чексиз Интернетни танлайди

📞 Телеком йўналиши ҳам Ўзбекистон аҳолисининг ортиб бораётган улушини қамраб олмоқда. 2024 йилда Humans телеком фаол мижозлари сони 1,56 миллиондан ошди, улардан 279,2 минг нафари чексиз интернет пакетларидан фойдаланмоқда – ўтган йилга нисбатан 78,55%га кўп.

“2024 йилда Humans деярли барча асосий кўрсаткичларда икки хонали ўсишни кўрсатди. Биз телеком-бизнесидаги мавқеимизни сезиларли даражада мустаҳкамладик ва телеком-хизмат фойдаланувчиларини экотизим маҳсулотига ўтказишга қаратилган стратегиянинг самарадорлигини тасдиқладик - Humans мижозлари суперапп доирасида бир вақтнинг ўзида бир нечта хизматлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда.

Афсуски, Марказий банкнинг намунасиз ҳаракатлари ва тартибга солувчининг холис дискриминациявий сиёсати туфайли FinTech секторини ривожлантириш режалари тўлиқ амалга оширилмади. Шунга қарамай, Humans жамоаси экотизимнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш ва энг муҳими, унинг ривожланишини давом эттириш учун қўлидан келган барча ишни қилди”, — дейди Владимир Добрынин, Humans Group бош директори ва асосчиси.


2025 йилда аҳоли омонатларини 11 млрд долларга етказиш режа қилинмоқда

“Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Унда банклардаги аҳоли омонатларини йил охирида 11 млрд долларга етқазиш вазифаси қўйилган. 2024 йил, 1 декабрь ҳолатига кўра, банкларда бундай омонатлар 8,7 млрд долларни ташкил қилади.

Шундоқ ҳам 2024 йил банкларга аҳолидан омонат жалб қилиш бўйича самарали йил бўлди. 11 ой ичида банклардаги жисмоний шахсларга тегишли омонатлар 1,7 млрд долларга кўпайди.

Бундан ташқари, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида стратегия ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш режада бор.

@bankir


2024 йилда солиқ тушумлари деярли 200 трлн сўм бўлди

Солиқ қўмитаси 2024 йил давомида солиқ органларининг бюджетга тушумлари 199,6 трлн сўм бўлганини маълум қилди.

Бу солиқ тушумларининг асосий қисми фойда солиғи (52,7 трлн сўм), ҚҚС (29,6 трлн сўм) ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (35,4 трлн сўм) бўлди.

2023 йилга нисбатан энг кўп ўсган солиқ тури сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўлди — 48,3 фоиз.

@bankir


👤“Алоқабанк” томонидан устав капитали 70 млрд сўмни ташкил этувчи иккинчи венчур фонд давлат рўйхатидан ўтказилди.

@bankirlaruchun


Humo ва Uzcard карталарини банкомат орқали нақд пул билан тўлдиришда комиссия миқдори қанча?
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
◦  Ўзини карталари учун – Бепул
◦  Бошқа банк карталари учун – 0,5%

🏦 Агробанк
◦  Ўзини карталари учун – Бепул
◦  Бошқа банк карталари учун – 0,5%

🏦 Пойтахтбанк
◦  Барча Uzcard карталари учун – 0,5%

🏦 ЎзСҚБ
◦  Ўзини карталари учун – Бепул
◦  Бошқа банк карталари учун – 1%

🏦 Тенге банк
◦  Ўзини карталари учун – Бепул
◦  Бошқа банк карталари учун – 1%

🏦 БРБ
◦  Ўзини карталари учун – 0,5%
◦  Бошқа банк карталари учун – 1%

🏦 Ипак Йўли Банки
◦  Ўзини карталари учун – 0%
◦  Бошқа банк карталари учун – 0,5%

🏦 Халқ банки
◦  Ўзини карталари учун – 0%
◦  Бошқа банк карталари учун – 1%

🏦 Ўзмиллийбанк
◦  Ўзини карталари учун – 1%
◦  Бошқа банк карталари учун – 1%

🏦 Ипотека банк
◦  Ўзини карталари учун – 0%
◦  Бошқа банк карталари учун – 1%

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.