PIN-kod


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Pinkod.uz – aholining moliyaviy savodxonligini oshirish maqsadida yaratilgan informatsion loyiha

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ўзбекистонда битта бўш иш ўрнига 14 нафар талабгор тўғри келмоқда

HH.uz платформасида ўтган йилда 130 мингга яқин бўш иш ўрни эълон қилинган бўлиб, энг юқори фаоллик май-октябрь ойларида кузатилган, шунингдек, мамлакат бўйича ўртача иш ҳақи 17% га ошиб, 6,6 миллион сўмни ташкил этди.

Батафсил: https://pinkod.uz/dfba1e

@pinkoduz


Банклар 2024 йилда қанча фойда кўрди?

Хусусий банклар йилни давлат банкларига қараганда яхшироқ тугатиб, топ 10 рўйхатдан саккизта жойни банд қилган бўлса, давлат банкларидан “Ўзмиллийбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва Халқ банкидан ташқари барчаси 2024 йилни зарар билан якунлади.

Батафсил: https://pinkod.uz/e52aa2

@pinkoduz


Хитой аҳолиси кетма-кет учинчи йил ҳам камаймоқда

2024 йилда туғилиш даражаси бироз юқорилаган бўлса ҳам, мамлакат аҳолиси 1,39 миллионга камайди. 

2024 йилда 60 ёшдан катта одамлар сони 310 миллиондан ошиб, умумий аҳолининг 22% ини ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2035 йилгача 400 миллионга етиши кутилмоқда. Мутахассислар аҳолининг янада камайиши иқтисодиётга босим ўтказишидан, огоҳлантирмоқда.

Батафсил: https://pinkod.uz/a05e70

@pinkoduz


Аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш учун кичик бизнес лойиҳаларига 120 трлн сўм ажратилади

5,2 миллион фуқаро бандлиги таъминланиб, 1,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилади.

300 та оғир маҳаллада қуёш энергияси лойиҳалари ишга туширилиб, уларга камбағал оилалар ишга олинади.

Шунингдек, туризм ва электрон тижорат марказларида ҳам янги иш ўринлари яратилади

Батафсил: https://pinkod.uz/49fc63

@pinkoduz


Binance крипто-биржаси Ўзбекистонда қонуний фаолият бошлайди

Ўзбекистонликлар энди биржадан миллий провайдер орқали фойдаланиши мумкин бўлади. Бунда маҳаллий тўлов тизимларидан фойдаланиш имконияти яратилиши ҳам назарда тутилган.

Батафсил: https://pinkod.uz/ec029c

@pinkoduz


Ўзбекистонда такси бозори: 2024 йилда қонуний айланма миқдори қарийб 6 трлн сўмга етди

Йил давомида 155 та такси агрегатори солиқ органлари тизимига интеграция қилинди.

Такси тўловларининг асосий қисми (76,3%) ҳали ҳам нақд пулда амалга оширилмоқда.

Фаолият кўрсатаётган автомобилларнинг 56,9 фоизининг ёши 10 йилдан ошган.

Батафсил: https://pinkod.uz/a9f8c0

@pinkoduz


Марказий банк 100 граммли олтин қуймаларни сотувга чиқармоқда

Ўзбекистонда мазкур олтин қуймаларни қаердан ва қандай сотиб олиш мумкин?

Батафсил: https://pinkod.uz/3fe225

@pinkoduz


Икки томонлама Ой парвози: Япония ва АҚШ компаниялари SpaceX ракетасида янги Ой миссиясини бошлади

Мамлакатларнинг Ойни ўрганиш бўйича кураши бир неча йил ичида совуқ уруш давридаги космик пойгага ўхшаш рақобатга айланиб кетиши мумкин.

Батафсил: https://pinkod.uz/f5464c

@pinkoduz


Poytaxt bank’ни хусусийлаштириш жараёни тўлиқ якунланди

Poytaxt bank АЖ ягона акциядорининг қарори билан банк устави янги таҳрирда қабул қилинди ва янги ташкилий тузилмаси тасдиқланди. Шунингдек, банкнинг аввалги кузатув кенгаши аъзолари ваколатлари муддатидан олдин тугатилиб, янги аъзолар сайланди.

Батафсил: https://pinkod.uz/b60b37

@pinkoduz


2024 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 1 квадриллион сўмдан ошди

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, умумий пул массасидаги нақд пул улуши 2,3 фоизга пасайиб, 19,2 фоизни ташкил этди.

Ўтган йил давомида Марказий банк 10,3 трлн сўм қўшимча пул чиқарди.

Нақдлаштирилган маблағлар ҳажми ҳам 2023 йилга нисбатан деярли 20 фоизга ўсди.

Батафсил: https://pinkod.uz/8b483e

@pinkoduz


TikTok учун кураш: энди MrBeast ҳам платформани сотиб олмоқчи

Америкалик таниқли блогер ва филантроп MrBeast (Жимми Дональдсон) TikTok платформасини АҚШда блокланиш хавфидан сақлаб қолиш учун сотиб олишни режалаштираётганини маълум қилди.

Батафсил: https://pinkod.uz/59dc17

@pinkoduz


2024 йилда энг кўп солиқ тўлаган йирик корхоналар маълум бўлди

Ўтган йилда 949 та йирик солиқ тўловчилар қарийб 123,3 трлн сўм солиқ тўлаган бўлиб, топ йигирматаликдан учта тижорат банки ҳам жой эгаллаган.

Батафсил: https://pinkod.uz/f080b6

@pinkoduz


Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун автокредитлар

Бугунги кунда бир қанча банклар доимий даромадга эга бўлмаган шахслар учун ҳам автокредитлар таклиф қилмоқда.

Батафсил: https://pinkod.uz/f499d2

@pinkoduz


Paynet АЖ $65 миллионга HUMO тўлов тизимини сотиб олди

Paynet кеча ва бугун: 2024 йилда яширин равишда хусусийлаштирилган компания 2025 йилга келиб HUMO тўлов тизимини хусусийлаштириб олди.

Батафсил: https://pinkod.uz/7af0de

@pinkoduz


Молиявий ёстиқча нима ва унга қандай эга бўлиш мумкин?

Кутилмаган ҳолатлар юзага келганда ёки режалаштирилмаган харажатлар пайдо бўлганда, молиявий ёстиқчага (захирага) эга бўлиш қулайлик ва иқтисодий хавфсизликни таъминлайди.

Батафсил: https://pinkod.uz/dc7fef

@pinkoduz


Тошкентда уй-жой ижара нархлари қандай ўзгармоқда?

Сергелида уй-жой ижараси энг арзон бўлса, Миробод нархлар бўйича энг қиммат туман бўлган.

Батафсил: https://pinkod.uz/88bfef

@pinkoduz


Илон Маск руҳий муаммоларни бошдан кечирмоқда

Унинг биографи Сет Абрамсон ўзининг твитларида миллиардер 2022 йилдан бери руҳий бузилишларни бошдан кечираётганини айтиб ўтди. Таъкидланишича, Маск гиёҳванд моддаларни доимий истеъмол қилмоқда.

Батафсил: https://pinkod.uz/930390

@pinkoduz


АҚШ Гренландияни сотиб олиши аср келишуви бўлиши мумкин – The Economist

Доналд Трамп ўзининг навбатдаги провокацион баёнотларидан бирида Гренландияни АҚШ таркибига қўшиш ниятини очиқ-ойдин маълум қилди. Нашр эҳтимолий келишувни АҚШнинг Луизиана ва Аляска харидларига қиёсламоқда.

Батафсил: https://pinkod.uz/512faa

@pinkoduz


Самарадорликни ошириш учун 80/20 қоидаси

Ушбу қоидани шахсий молия, таълим жараёни ва иш фаолияти каби соҳаларда қўллаш орқали асосий ресурс ҳамда имкониятларга эътибор бериш ва самарадорликни ошириш мумкин.

Батафсил: https://pinkod.uz/dcbec8

@pinkoduz


Samsung’нинг янги смартфонлар серияси – Galaxy S25 ҳақида нималар маълум?

Samsung ўзининг янги флагманларини тақдим қилишига икки ҳафтадан камроқ вақт қолгани фонида янги линия ҳақида бир-биридан янги инсайдлар чиқиб келмоқда. Янги S25 Ultra iPhone 16 Pro Max ва Google Pixel 9 Pro каби юмалоқроқ тузилишга эга бўлади.

Батафсил: https://pinkod.uz/85729a

@pinkoduz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.