2025 йилда аҳоли омонатларини 11 млрд долларга етказиш режа қилинмоқда
“Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Унда банклардаги аҳоли омонатларини йил охирида 11 млрд долларга етқазиш вазифаси қўйилган. 2024 йил, 1 декабрь ҳолатига кўра, банкларда бундай омонатлар 8,7 млрд долларни ташкил қилади.
Шундоқ ҳам 2024 йил банкларга аҳолидан омонат жалб қилиш бўйича самарали йил бўлди. 11 ой ичида банклардаги жисмоний шахсларга тегишли омонатлар 1,7 млрд долларга кўпайди.
Бундан ташқари, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида стратегия ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш режада бор.
@bankir