Банкир


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Darknet


Сизнинг банкирингиз.
Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot
360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Darknet
Statistika
Postlar filtri


🔥 Ўзбекистоннинг ҳар олтинчи фуқароси TBC Bank мижози ҳисобланади

Шунчаки тасаввур қилинг: сиз байрам дастурхонида ўтирибсиз, атрофингизда эса оилангиз ва дўстларингиз. Стол атрофида ўтирган олти кишидан камида биттасида TBC Bank иловаси бор. Ёки ҳатто бир нечтасида. 😉

6+ миллион фойдаланувчи — бу шунчаки рақамлар эмас, балки ҳар бир кишига қулай молия кераклигининг кўрсаткичидир. Миллионлаб одамлар TBC Bank'ни танлайди, чунки бу ерда ортиқча ҳужжатларсиз, банкка ташриф буюрмасдан ва кутиб ўтирмасдан
кредит олиш, омонат очиш ёки карта буюртма қилиш мумкин.

Сиз ҳам қўшилинг:
https://app.tbcbank.uz/SfqR/j45h5t15

Реклама


Картадаги пулларни қандай қилиб комиссиясиз ёки кам фоизда нақд қилса бўлади?

Одатда картадаги пулни нақд қилиш учун банкоматлар 1 фоиз комиссия олади. Бироқ пулларни комиссиясиз ёки паст фоизли комиссияда нақд қилиш йўллари ҳам бор.

Бир қанча банклар ўз мижозлари учун ўз банкоматларидан нақд пул ечиб олишда комиссияни пасайтирган:

Давр банк — 0,5 фоиз;
БРБ — 0,5 фоиз;
Asia Alliance Bank — 0,6 фоиз;
Garant bank — 0,7 фоиз;
Асакабанк — 0,7 фоиз.

Масалан, БРБ карталари орқали БРБ банкоматларида исталганча пулни 0,5 фоиз комиссия билан нақд қилиб олсангиз бўлади.

TBC Bank'нинг Salom картаси орқали 10 млн сўмгача пулни нақд қилса бўлади. Бунда комиссия ой охирида ҳисобингизга ташлаб берилади.

Korzinka ва UZCARD Korzinka мобил иловасидаги QR ва Korzinka Go орқали 200 000 сўмдан бошлаб амалга оширилган харидлар эвазига картага ўтказиш учун 50, 100, 150 млн ўйнамоқда.

@bankir


14 февраль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30 гача узайтирилди.

@bankir


Доллар тушди

17
февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 993,15 сўмдан (-10,80 сўм) ҳисобланади.

@bankir


Алоқабанк — “ёшлар банки” бўлади

Президент имзолаган ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

❗️Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.

Korzinka ва UZCARD Korzinka мобил иловасидаги QR ва Korzinka Go орқали 200 000 сўмдан бошлаб амалга оширилган харидлар эвазига картага ўтказиш учун 50, 100, 150 млн ўйнамоқда.

@bankir


16 млрд доллар

2024 йилда ўзбекистонликлар банклар орқали худди шунча миқдорда доллар майдалади. Бу 2023 йилга нисбатан 3,7 млрд долларга кўпроқ.

Банкларга энг кўп доллар сотуви август ва сентябрь ойларида кузатилди — 1,5 млрд доллардан кўпроқ.

Ўтган йил давомида банклардан доллар сотиб олиш кўрсаткичи анча камроқ — 9,3 млрд долларни ташкил қилди. Бу 2023 йилга нисбатан атига 208 млн долларга кўпроқ.

Шундай қилиб, 2024 йил давомида ўзбекистонликлар банклардан доллар сотиб олишдан кўра, сотишни кескин кўпайтирди.

Бу асосан мамлакатга кириб келган пул ўтказмалари билан боғлиқ. 2024 йилда уларнинг миқдори 3,4 млрд долларга ошиб, деярли 15 млрд долларга етди.

Korzinka ва UZCARD Korzinka мобил иловасидаги QR ва Korzinka Go орқали 200 000 сўмдан бошлаб амалга оширилган харидлар эвазига картага ўтказиш учун 50, 100, 150 млн ўйнамоқда.

@bankir


Доллар тушади

17 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 980
Asakabank — 12 970
Anorbank — 12 965
BRB — 12 960


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 13 005
Aloqabank — 13 010
Davrbank — 13 010
Xalq Banki — 13 010


@bankir


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Трастбанк” Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси савдосида иштирок этувчилар учун махсус имтиёзлар ва қулай шартларни таклиф этади.

✅ Миллий ва хорижий валютада қулай тарифлар;
✅ Ўзбекистон Республикасида ва ташқарисида миллий ҳамда хорижий валютадаги пул ўтказмалар учун минимал комиссиялар;
✅ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий валютадаги пул ўтказмалари БЕПУЛ;
✅ ЎзРТХБга соат 21:00 га қадар жорий сана билан пул ўтказиш;
✅ Юридик шахсларнинг ташқи савдо шартномаларини юритиш БЕПУЛ;
✅ Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш хизматлари учун валюта курсларида имтиёзлар;
✅ Нақд хорижий валютадаги амалиётлар учун имтиёзлар;
✅ Мижозларга ташқи савдо операцияларига оид ҳужжатларни тайёрлаш бўйича маслаҳатлар;
✅ Хизмат кўрсатишдаги оперативлик;
✅ Персонал менежер ва индивидуал ёндашув.

Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг ва батафсил маълумот олинг.
реклама


+500 млрд фойда, +18 млн фойдаланувчи: TBC Uzbekistan рекордли йил натижаларини эълон қилди

TBC Uzbekistan экотизими учун 2024 йил барча йўналишларда рекордли ўсиш кузатилди.

⏺Соф фойда 91 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 514 млрд сўмга етди. Капитал рентабеллиги (ROE) 26,9 фоиз бўлди.

⏺Мижозлар базаси 37 фоизга кўпайди ва 18,4 млн нафарга етди. Ойлик фаол фойдаланувчилар 5,9 миллионни ташкил қилди.

⏺Кредит портфели 112 фоизга ўсиб, қисқа вақт ичида 8,07 трлн сўмга етди.

⏺Омонатлар 4,8 трлн сўмга етди. Йиллик ўсиш — 82 фоиз. Бу Ўзбекистондаги барча омонатларнинг 3,6 фоизини ташкил қилади.

2024 йилда яна нималар бўлди?

TBC Uzbekistan учун ўтган йилдаги муҳим воқеалардан бири Salom Card муомалага киритилгани бўлди.

Бундан ташқари қайта тикланувчи лимитга Osmon Card кредит картаси мижозлар учун тақдим қилинди.

Ўзбекистонда биринчи бўлиб кичик ва ўрта бизнес учун тўлиқ рақамли TBC Business платформаси ишга туширилди.

Глобал ривожланишга мос равишда, сунъий интеллектга асосланган Speech Tech модели яратилди ва овозли агентлар ишга туширилди. Бу эса операцион самарадорлик сезиларли оширди.

Компания ривожланиши учун муҳим бўлган процессинг маркази ҳам 2024 йилда иш фаолиятини бошлади.

Рақамлар ўзи гапириб турибди. TBC Uzbekistan мамлакатда молиявий бизнеснинг янги қиёфасини шакллантириб, келажак рақамли банкини яратишда давом этмоқда.

@bankir


“Агробанк” жозибадор омонат таклиф қилмоқда

Кўпчилик учун юқори фоизли омонатлардаги асосий муаммо унга маблағ киритиш ва ечиб олиш имкониятининг йўқлигидир.

Баъзи юқори фоизли омонатларда бундай имконият бўлсада, бир неча миллион сўмлик лимит талабига эга. Бу эса албатта ҳар доим ҳам қулай эмас.

“Агробанк”нинг “Сандиқ” омонати сизга ноёб имкониятни тақдим қилади. Омонатни тўлдириш ва ечиб олиш учун лимит атига 100 000 сўм.

Омонатингизда 100 000 сўм қолса бўлди, қолганини исталган пайт ечиб олсангиз бўлади.

Бунда худди картангизда пул сақлаганингиз учун сизга ойига даромад келиб тураётганга ўхшайди.

Қизиғи “Агробанк” бундай имкониятни фоиз ставкасини пасайтирмасдан амалга оширди. “Сандиқ” омонатини 23 фоизга очиш мумкин.

Батафсил маълумотни банкнинг расмий сайтидан олиш мумкин. 1216 қисқа рақамига ҳам қўнғироқ қилсангиз бўлади.

@bankir


❗️Доллар илк марта 13 000 сўмдан ошди

14 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 13 003,95 сўмдан (+14,88 сўм) ҳисобланади.

@bankir


Ўзбекистон иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг улуши камаймоқда

2024 йилда Ўзбекистонда ЯИМ 1,45 квадриллион сўмни ташкил қилди ва 6,5 фоизлик ўсиш кўрсатди.

Иқтисодиётнинг асосий қисми хизматлар соҳасига тўғри келмоқда. Қишлоқ хўжалиги бир неча йилдан бери ўз улушини йўқотмоқда.

2021 йилда қишлоқ хўжалиги умумий ЯИМнинг 24,6 фоизини ташкил қилган бўлса, 2024 йилга келиб бу 18,3 фоизгача қисқарди.

Хизматлар соҳаси эса бу даврда 36,8 фоиздан 45,2 фоизгача ўсди.

Ўзбекистон бир пайтлар аграр мамлакат деб қараларди, энди эса хизмат сектори устунлик қилмоқда. Бу ривожланаётган мамлакат учун табиий жараён.

@bankir


Биржада Humans акциялари билан операциялар тўхтатилди

Тошкент фонд биржаси 10 февралдан Humans ва унинг шўба корхонаси бўлган “Мароқанд” толов ташкилоти акциялари билан операцияларни бекор қилди.

Сентябрь ойида Марказий банк Upay бренди асосида фаолият олиб борувчи “Мароқанд” тўлов ташкилотига нисбатан 6 ойлик чеклов жорий қилганди.

Бунга қимор ўйинлари билан боғлиқ операциялар сабаб бўлгани айтилган.

Кейинчалик Humans бош директори бу вазиятни адолат тамойилларига зид деб чиққан бўлсада, МБнинг ўша пайтдаги раиси Мамаризо Нурмуродов бир неча бор огоҳлантиришлар берилганига қарамасдан чора кўрилмаганини маълум қилганди.

@bankir


Доллар кўтарилади

14 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 960
Poytaxtbank — 12 960
Anorbank — 12 955
BRB — 12 950


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 995
Aloqabank — 13 000
Turonbank — 13 000
Xalq Banki — 13
000

@bankir


Доллар кўтарилди

13 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 989,07 сўмдан (+9,08 сўм) ҳисобланади.

@bankir


Микромолия банклари ҳақида қонун имзоланди

Ўзбекистонда микромолия банклари фаолият олиб бориши учун қонуний асос яратилмоқда.

Қонундаги ўзгаришлар билан микромолия ташкилотлари ва тижорат банклари ўртасида уларни боғловчи “занжир” — микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилади.

Бундан ташқари микромолия ташкилотлари учун қўшимча молиявий ресурслар, шу жумладан депозитлар жалб этиш имконияти яратилади.

Микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилиш учун ҳуқуқий асос ҳам яратилмоқда.

Марказий банкнинг талабларини бажара олмаган банклар кейинчалик микромолия банкларига айланиши мумкин.

Марказий банк микромолия банклари учун регулятор бўлади.

@bankir


Татяна Асмокавец “Янги банк” Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Асмокавец аввал Россиянинг “Откритье” банкида ўрта бизнесни ривожлантириш департаменти директори ўринбосари бўлиб ишлаган. Кейинчалик 2022 йилда ВТБ Банк “Откритье” банкни сотиб олганди.

“Янги банк”нинг аввалги Бошқарув раиси Светлана Хе Uzum bank бошқарув раисига айланган эди.

“Янги банк” бошқаруви таркибидан Светлана Хе ва бош бухгалтер Фарход Раҳмоновлар чиқарилди.

Ички назорат ва молиявий мониторинг хизмати раҳбари Бекзод Дияров эса бу таркибга қўшилди.

@bankir


Доллар кўтарилади

13 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔼9-10 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 960
BRB — 12 950
Poytaxtbank — 12 950
Asakabank — 12 950


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 985
Aloqabank — 12 990
Turonbank — 12 990
Xalq Banki — 12 990


@bankir


Жорий йилнинг 10 февраль куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (ТСМРИ) икки муҳим тадбир, ТСМРИ ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш ҳамда ТСМРИ ҳузурида KPMG Академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил:

🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook

Реклама


Олтин билан нима бўляпти?

Citi Group таҳлилчилари олтин нархини келаётган уч ой ичида 3 000 долларлик рекорд даражага чиқишини прогноз қилди.

Таҳлилчиларнинг прогнозлари ўзини аллақачон оқлашни бошлади. Бугун олтин нархи 2 940 долларга чиқиб, янги рекорд қўйди. Ўзбекистонда ҳам нарх яна бир бор рекордни янгилади.

Олтин нархининг сезиларли ўсишига асосий сабаб АҚШ президенти Доналд Трамп ҳукуматининг иқтисодий қарорлари бўлиб турибди.

АҚШнинг Хитой билан савдо уруши (бунинг Ўзбекистонга таъсир ҳақида бу ерда яхши тушунтирилибди) ва янги божларнинг жорий қилиши АҚШ иқтисодиётига бўлган салбий кутилмаларни шакллантирмоқда.

Буёғи ўша машҳур ибора — When America sneezes, the world catches a cold.

Бутун дунёдаги инвесторлар эса бундай ҳолатда олтинни анъанавий равишда энг хавфсиз сармоя активи деб ҳисоблаб, унга пул тикмоқда.

Ҳукуматлар ҳам олтинга қизиқишни оширди

Россия-Украина уруши, Яқин Шарқдаги нотинчликлардан сўнг ҳукуматлар ҳам хавфсиз актив сифатида олтинга боғлиқлигини оширди.

Хитой, Россия, Туркия ёки Ўзбекистон каби давлатлар азалдан олтинни асосий захира активи сифатида билади.

Бироқ, Араб мамлакатлари ҳам сўнгги пайтларда захираларидаги олтин миқдорини кўпайтирмоқда.

Ўзбекистон захирасида ҳам олтин миқдори 2022 йилдан бери энг юқори даражада392 тонна.

Шундай қилиб, инвесторлар ҳам, ҳукуматлар ҳам пулларини олтинда сақлаш ҳозирча тўғрироқ қарор деб ҳисобламоқда.

@bankir

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.