Банкирлар учун


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Банк-молия соҳасидаги янгиликлар манбаи!
Мавзудан ташқари фойдали маълумотлар ҳам жойлаб борилади. Рози бўлғайсиз:)
Мурожаат ва ҳамкорлик учун: @xabaryozishbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri




🇺🇿Bankxabar dan repost
🏦 АСАКАБАНК АРАБ БАНКЛАРИ БИЛАН ЙИРИК ҲAMКОРЛИККA ЙЎЛ ОЧМОҚДА!

Асакабанк томонидан Араб минтақасининг етакчи молиявий институтлари иштирокида йирик road-show тадбири ташкил этилди! Тадбирда First Abu Dhabi Bank, Emirates NBD, Abu Dhabi Commercial Bank, Saudi National Bank, Qatar National Bank, Mashreq Bank ва бошқа нуфузли банклар иштирок этди.

☑️ Тадбирнинг асосий мақсади – Асакабанкни халқаро молиявий бозорда ишончли ҳамкор сифатида танитиш, араб сармояларини жалб қилиш ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Тадбир давомида:
▪️"Ўзбекистон – 2030" стратегияси ва банк ислоҳотлари муҳокама қилинди;
▪️Асакабанкнинг ривожланиш стратегияси, йирик лойиҳалари ва молиявий натижалари тақдим этилди;
▪️Араб молиявий институтлари билан инвестиция ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилди.

80 дан ортиқ банк ва молия институтлари иштирок этган ушбу йирик тадбир Ўзбекистонга халқаро сармоя жалб қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлди! Асакабанк араб молиявий тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали Ўзбекистон иқтисодиётини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Бу тадбир нима учун муҳим?
🤝 Ўзбекистон ва араб давлатлари ўртасида молиявий ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда.
🤝 Road-show халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқишини оширишга хизмат қилади.
🤝 Жалб этилган маблағлар мамлакатнинг "яшил иқтисодиёт", фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига йўналтирилади.

🏦 Асакабанк ушбу ҳамкорлик орқали Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш ва халқаро бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга интилаётганини яна бир бор намоён этди!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🇺🇿Bankxabar dan repost
⚡️Тадбиркорлар учун паст фоизли ресурслар жойлаштирилмоқда

Бизнесингизни кенгайтириш ёки янги лойиҳани ишга тушириш учун маблағ етишмаяптими?

Энди сиз қулай шартларда кредит ёки микрокредит олиш имконига эгасиз!

"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ "Туронбанк" АТБга 30 млрд сўм, "Трастбанк" ХАБ 20 млрд сўм ва "Delta" МЧЖ микромолия ташкилотига 5 млрд сўм миқдорида ресурс жойлаштирмоқда.

"Туронбанк" ва "Трастбанк" орқали кредитлар
:
⏺Кичик бизнес учун – 1,5 млрд сўмгача;
⏺Ўрта бизнес учун – 5 млрд сўмгача;
⏺Фоиз ставкаси – 22 фоизгача;
⏺Муддати:
Айланма маблағлар учун – 1,5 йилгача;
Инвестиция лойиҳалари учун – 7 йилгача.

"Дельта" орқали микрокредитлар:
Ўзини ўзи банд қилган шахслар;
Кичик бизнес вакиллари.
⏺Миқдори – 300 млн сўмгача;
⏺Муддати – 3 йилгача;
⏺Фоиз ставкаси – "Дельта" томонидан белгиланади.

Улгуриб қолинг, ресурслар чегараланган!


Ёппирай😁

Орқадаги бола "массани" беряптику)

@bankirlaruchun


Бу ҳаркуни расмий саҳифасида фақатгина валюта курсини эълон қилиб борадиган айрим банкларга тегишли:)

Банк раҳбарияти ходимларни кўришсин:)

@bankirlaruchun


🏦 Янгиликлар яратишни МКБанкдан ўрганинглар ҳурматли "айрим" банклар!

Банк мана шу февраль бошидан бери мобиль иловасида нақд 10 та янги хизматларни жорий этди. Бу йўналишга масъул банк бошқарув раиси ўринбосарига тасанно!

1) https://t.me/mkbankuz/3749
2) https://t.me/mkbankuz/3741
3) https://t.me/mkbankuz/3736
4) https://t.me/mkbankuz/3731
5) https://t.me/mkbankuz/3726
6) https://t.me/mkbankuz/3723
7) https://t.me/mkbankuz/3722
8) https://t.me/mkbankuz/3720
9) https://t.me/mkbankuz/3714
10) https://t.me/mkbankuz/3692

@bankirlaruchun


Шундай қилиб, катта бир тайинловни эълон қиладурғонга ўхшаймиз:)

Канални кузатиб туринглар)

@bankirlaruchun

5k 0 49 24 30

Таклифни маъқуллашяптику:)

@bankirlaruchun


Айрим эркак ходимлар, 8 мартга эркакларга ҳам премия беришсин. Каналда чиқаринг дейди.

Мани ёзганим нимани ўзгартиради барака топгурлар:)

@bankirlaruchun

5.1k 0 17 15 85

Аввал эсон-омон февраль тугаб олсин. Кейин навбат мартга:)

Ҳозирдан 8 мартни муҳокама қиласиларе:)

@bankirlaruchun


Кенгаш таркиби

@bankirlaruchun


Сахи Аннакличев Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича Кенгаш раиси этиб сайланди.

@bankirlaruchun


Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг яшаш жойлари таъмирланади, ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

@bankirlaruchun


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида Бир марталик пул мукофоти берилади.

@bankirlaruchun


"UPay" ҳаммуассиси Беҳзод Ботиров "Pay Way" тўлов хизматини сотиб олди.

@bankirlaruchun


🇺🇿Bankxabar dan repost
❗️Банк СМС-хабарномаларини нотўғри қабул қилиш муаммосини бартараф этиш юзасидан таклиф!

Ҳозирги кунда телефон рақамлари қайта айланиш жараёнида банк СМС-хабарномаларини нотўғри қабул қилиш ҳолатлари учраб турибди. Яъни, мижоз ўз рақамидан фойдаланишни тўхтатганидан сўнг, у рақам янги шахсга сотилади ва банк эса ҳанузгача ушбу рақамга огоҳлантириш юборишда давом этади. Бу эса янги рақам эгасида тушунмовчилик ва хавотирларга сабаб бўлади.

👆Муаммони ҳал этиш учун қуйидаги таклифни илгари сурамиз:

☑️ Алоқа операторлари:
▪️Агар телефон рақами ўчирилса ёки ўчишидан 1 ҳафта олдин, бу ҳақда банкка автоматик хабар юбориш тизими жорий этилсин.
▪️Янги рақам берилган тақдирда, бу маълумот банкка юборилиши мумкин бўлган йўллар ўрганилсин.

☑️ Банклар:
▪️Мижозлардан телефон рақамларини янгилаш ҳақида ўз вақтида маълумот олиш тизими такомиллаштирилиши керак.
▪️Банк СМС-хабарномалари орқали номуносиб шахсларга хабар кетишининг олдини олиш чораларини кўрсин.

Ушбу чоралар амалга оширилса, банклар ва мижозлар ўртасидаги ишонч мустаҳкамланади ҳамда нотўғри СМС-хабарнома юбориш орқали юзага келадиган тушунмовчиликлар бартараф этилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
No comment!

@bankirlaruchun

8.4k 0 93 14 90

Ёшлар_тадбиркорлигини_ҳамда_уларнинг_бандлигини_таъминлашга_қаратилган.pdf
1.0Mb
Ўзмиллийбанк олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашади.

ПҚ-60-сонли Президент қарори (14.02.2025)

@bankirlaruchun


🇺🇿Bankxabar dan repost
❗️Суд ҳужжатларини ижро этиш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Нима ўзгаради?
☑️ Бугунги кунда агар қарздорнинг ҳеч қандай мол-мулки ёки даромади бўлмаса, ижро иши тугатилади. Бу эса кредиторлар (ундирувилар) учун муаммо туғдиради. Янги қонунга мувофиқ:
▪️Мажбуриятлар реестри жорий этилади.
▪️Агар қарздорнинг мол-мулки ёки пул маблағлари кейинчалик аниқланса, ижро иши қайта тикланади.
▪️Солиқ кодексига ўзгартиш киритилади – мажбуриятлар реестрига киритилган солиқ қарзига пеня ҳисобланмайди.
👆Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

☑️ Фуқароларнинг ҳимояси кучайиб, ижро жараёни осонлашади
▪️Қарздорлик учун ундириб бўлмайдиган энг кам кафолатланган даромад миқдори белгиланади.
▪️Қарздорнинг хатланган мулки бошланғич баҳодан 30% арзон нархда сотилади.
👆Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Микрокредитбанк томонидан чимбойлик хотин-қизлар Жиззахда касб ўрганмоқда!

Жиззах вилояти Ш. Рашидов туманидаги ўқув марказида Чимбой туманидан келган 25 нафар хотин-қизлар гулчилик ва томорқа хизматига оид билимларни ўрганишни бошлади.

📌 Ушбу курслар Шарофат Нориева – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор, “Гулши опа томорқа хизмати” кластер раҳбари бошчилигида ташкил этилган.

Микрокредитбанк ҳомийлигида ишсиз аёллар учун зарур шарт-шароитлар яратилган бўлиб, улар назарий ва амалий машғулотларда иштирок этмоқда.

📅 Ўқув курслари 21-февралга қадар давом этади.
🔹 Касб ўрганиш – мустаҳкам келажак сари ишончли қадам!

@bankirlaruchun

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.