Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўтган кунингиздан нолимоқ нечун,
Умид-ла кўнгилни тўқламоқ керак.
Тонгда шоду хуррам уйғонмоқ учун,
Тунда табассум-ла ухламоқ керак.

Тунингиз хайрли ўтсин азизим !

АЛЛОҲНИНГ ПАНОҲИДА БЎЛИНГ!

https://t.me/Samarqandiy77


Шеърдаги нуқталар ўрнини тўлдиринг. Сиз Онам, сиз ёрим, гулгун яноқсиз,  Чиройингиз зўрдир ой бисотидан.  Эҳтимол, подшолар чиққан саноқсиз,  ........... чиқмаган аёл зотидан! 
So‘rovnoma
  •   Улуғ зот
  •   Авлиё
  •   Пайғамбар
  •   Фаришта
  •   Аллома
  •   Вафодор
131 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Пародия

Трассада келаятувдим анқайиб...

"Ledy shou" дан яна бир ҳазил.


@Samarqandiy77


​​​​​​ЭРИНГИЗНИНГ ИСМИ

    (Аёлларга бағишланган)


Эрингизнинг исми ўтдир, аёллар,
Айтилса, тилингиз куйдиргувчи ўт!
Не сир бор бунда деб, қилманг хаёллар,
Сеҳри - бир умрлик суйдургувчи ўт!

Доғ солманг дилига, гарчи сал дағал,
Эркакни эъзозлаб, эрк деб атангиз!
Маҳрамингиз шулдир, бойми, камбағал,
Бир пули бўлса ҳам, бек деб атангиз!

Ойсиз, ўзингизни танҳо ўйламай,
Қуёшим кўкдан нур сочади, денг-чи!
Кимдир эшик қоқса, бориб бўйламай,
Султоним келсалар очади, денг-чи!

Тупроқ иси келган қадоқ кафтини,
Бир ажиб таралган муанбар билинг.
Сиз унга фаришта бўлмоқчимисиз,
Унда эрингизни пайғамбар билинг!

Шоҳлардан каммиди ўткир нигоҳи,
Шонингиз кетмайди, шоҳим деб, қўйинг!
Ҳеч қурса, кўнглини кўтариб гоҳи,
Кўнглимни суйгувчи оҳим, деб қўйинг!

Баъзан, суханингиз қалбимни бузар,
Аччиқ тилингиздан уялмайсизми?!
“Ҳей» эмас, ҳаётим десангиз гўзал,
«Ай» эмас, азизим деёлмайсизми!?

Наҳот, ширин сўзнинг ғамин есангиз,
Қайда қолди макру - айёрлигингиз?
Қўрғоним десангиз, тоғим десангиз,
Камайиб қолмайди, аёллигингиз!

У сизни “Онаси”деб чорлаган чоғ,
Онасин ҳаққига шон икки очун.
Сиз унга “Отаси” деб, очинг қучоқ,
Минг раҳмат келтиринг отангиз учун!

То тирик эканмиз, ишқ деб ёнамиз,
Севмоқ, севилмоқлик – кўнгилга малҳам.
Ибрат бўлсин сизга Оиша онамиз,
Ҳожам деб суйганлар Пайғамбарни ҳам!

Эрингизнинг исми ўтдир, аёллар,
Айтилса, тилингиз куйдиргувчи ўт...


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дўст!

@Samarqandiy77


​​ФЕВРАЛ

​​Яхшилар умрига ўхшайди феврал,
Нозик куртакларни уйғотар бир-бир,
Оғир кун, ёнингда тургувчи дўстдай,
Баҳор яқин дея, бергайдир сабр.

Яхшилар умрига ўхшайди феврал,
Неча минг йилдирки умри қисқа ой.
Кўкламга етсин деб, тезроқ одамлар,
Икки кун умридан кечган, ҳойнахой...


Ассалому алайкум!
Бизни баҳорга етакловчи - февралнинг 1 чи тонгги муборак бўлсин!


© Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​ХАЙР ЯНВАР ❄️

Хайр январ...
Рози бўл биздан...
Қорларинг тўкилган
Шу узун издан.

Хайр январ...
Сенга ташаккур...
... Ва ўзингдан топган,
Ризқинга шукур!

Хайр январ...
Сен гўзал ойсан...
Қаҳратон юзида,
Балққан чиройсан!

Хайр январ...
Йилнинг рошисан...
Ўн икки ойга,
Карвонбошисан.

Хайр январ...
Дилда дойимсан...
Умримга бир йил,
Қўшган ойимсан!

Хайр дейман-у,
Кўнглимда бир чўғ.
Яна январларга,
Етамизми, йўқ?!

Хайр январ...

Январнинг сўнгги туни хайрли ўтсин!

©Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Shoir Hasanboy OCHUN 📚 dan repost
КЕЧИР МЕНИ ХУДО ҲАҚҚИ

Оғир бўлар мазлум тўккан кўзёшлар-у нидо ҳаққи,
Оғир бўлар ваъдалардан сўнг айтилган видо ҳаққи,
Ортга қайтиб, узр айтиб, бош эгишга йўқдир ҳаққим.

Менинг учун эмас эркам, кечир мени Худо ҳаққи!

Бўлди баъзан ёлғонларга чин ишониб кетган пайтим,
Ҳеч кўнгилдан қўним топмай санғиб-санғиб сенга қайтдим,
Мен ўртага вижонимни ва Худони қўйиб айтдим–

Менинг учун эмас эркам, кечир мени Худо ҳаққи!

Ҳар кимнинг бор ҳақиқати, ҳақман дея қилмам даъво,
Отам Одам хато қилган, хато қилган онам Ҳаво.
Мен ожизга Ар-Роҳманнинг раҳматини кўрсанг раво,

Менинг учун эмас эркам, кечир мени Худо ҳаққи!

Бўлмайди арз, бўлмас араз, агар сўзлар сўзга тушса.
Кейин майли, қисматимиз айри-айри ўзга тушса,
Нима дейман қиёматда яна кўзлар кўзга тушса?

Менинг учун эмас эркам, кечир мени Худо ҳаққи!

Муаллиф: Ҳасанбой Очун
30.01.2025 йил.


​​КЎРИШМАЙМИЗМИ ❤️‍🔥

Бепарвосан, оғринганимга,
...Ва ашк бўлиб ёғилганимга,
Худо гувоҳ, соғинганимга,
Кўришмаймизми?

Етолмайман, аслингга қадар,
Дод етишмоқ фаслингга қадар,
Узун йўл бор васлингга қадар,
Кўришмаймизми?

Ҳажрингда зор, сўлиб кетсамчи,
Умр - дарё, тўлиб кетсамчи,
Бир бор кўрмай, ўлиб кетсамчи,
Кўришмаймизми?

Бошни жаҳлу жудодан олиб,
Шижоатни фидодан олиб,
Ижозатни Худодан олиб,
Кўришмаймизми?

Ўртамизда ажиб бир мунг бор,
Ғамдан қора кийинган тун бор,
Бугун бормиз, эртага ким бор...
Кўришмаймизми?

Ишқ тўлдирсин битта камингни,
Висол ўраб олсин, ғамингни,
Билмайманми, соғинганингни,
Кўришмаймизми?

Сингиб, туннинг чоғига бугун,
Термулиб, ой доғига бугун,
Борсам, бахтнинг боғига бугун,
Кўришмаймизми?

Вужудимдан ўтди алам, жон,
Юрагим - ишқ, токи танам жон,
Нега жимсан, гапир санамжон,
Кўришмаймизми?

Худо гувоҳ, соғинганимга...

Ўлмасбек Самарқандий
@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Яратган истади - уйғондик яна,
Тириклик тафтидан урар бу юрак.
Бугун мўмин учун базму - тантана,
Эй дўсти солиҳим Жума муборак!

©Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин! ⚡️

Булутлар остидан мўралайди ой,
Бу оқшом энг гўзал тунингиз бўлсин!
Кўнглингиз кўшкида очилсин чирой,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Сизни умидлардан қилмасин жудо,
Ғойибдан муждалар айласин садо,
Саодатлар берсин, бахт берсин Худо,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Оройиш тилайман оғринганларга,
Шифо берсин Роббим оғриганларга,
Дийдор насиб этсин соғинганларга,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Яйранг, наво-назму, куйларга боринг,
Сизни азиз билган уйларга боринг,
Кўнгилни чоғ қилиб тўйларга боринг,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Тонг отса муборак Жума бошлангай,
Ибодатлар ила кўзлар ёшлангай,
Масжидлар томонга қадам ташлангай,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Гўзалликни севинг, ҳаётни суйинг,
Шеъримни гўзал бир тилакка йўйинг,
Яқинларга уни жўнатиб қўйинг,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Пайшанба_ҳазили

Картада тўласам ҳам бўладими? 😂

@Samarqandiy77


Энди менинг навбатим Она!

Гўзал эди, хаёллар суриш,
Бағрингизда дунёни кўриш,
Қўлларимда кўтариб юриш,
Энди менинг навбатим, Она!

Азоб экан, "болам" деб куймоқ,
"Жон" деб, жонни ўтларга қўймоқ,
Қучоғимда эркалаб, суймоқ,
Энди менинг навбатим, Она!

Оҳ, тунларни тунларга улаб,
Менга Ҳақдан дуолар тилаб,
Меҳр бермоқ бошингиз силаб,
Энди менинг навбатим, Она!

Қалам етмас, қарзим тузишга,
Жоним етмас, жонфидо ишга,
Мингдан битта қарзим узишга,
Энди менинг навбатим, Она!

Қўлларимда тутиб жаҳонни,
Узоқ этсин, шул ширин онни,
Қўйвормайман, ушоқдай жонни,
Энди менинг навбатим, Она!

Қўлларимда кутариб юриш,
Энди менинг навбатим, Она!


Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хотира

Асло эскирмайди ўтса ҳам йиллар,
Сўзни меҳр дейму, кўзни муҳаббат.
Қачон Самарқандга тушганда йўллар,
Қабрингизга бошлар, бизни муҳаббат!

🇺🇿Бугун Ўзбекистонимизнинг 1-Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаёт бўлганида 87 ёшга тўлган бўларди!

@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​Тонг... этгайдир тантана,
Кўнглимизнинг кўркини.
Бошланмоқда янгидан,
Умримизнинг бир куни.

Тонг... Яратган Ҳақ ҳукми,
Ризқ бер, Тангри - таборак.
Ассалому алайкум,
Пайшанба кун муборак!

Ассалому алайкум!
Менинг яхши кўрган инсонимга хайрли тонглар бўлсин!


@Samarqandiy77


Оқ ранг шодлик рамзи, қалб эҳтироси,
Келинлар кўйлаги – оқ мўйна пўстин.
Фақат қувонч эмас бу ранг жилоси,
Кафаннинг ранги ҳам оқ бўлар дўстим.

Қора - зулмат ранги, зимистон туйғу,
Бу ранг юракларни айлагай пора.
Фақат алам эмас, ё фақат қўрқув,
Унутманг, Каъбанинг ранги ҳам қора!

Ўлмасбек Самарқндий.

@Samarqandiy77


#Tabrik

Катта - катта шоирлар, дерлар Каттақўрғонда,
Катта юракларга тенг шеърлар Каттақўрғонда.
Туйғуларга ватандир Каттаминг-у, Жизмонсой,
Ҳар тупроғи бир мисра ерлар Каттақўрғонда.

Байтларида оташ бор, ёнар тафтидан бу жон,
Бойлигидир борлиғи, бисотида сўз маржон,
Икки қадрдон укам Отабекжон, Элшоджон,
Мард, танти ва очиқдил эрлар Каттақўрғонда!

Бугун каттақўрғонлик икки ижодкор укам Отабек Мирзақобилов ва Элшоджонни таваллуд айёмлари.
Табриклайман ! Яқинларингиз, оилангиз ва бизнинг бахтимизга ҳамиша омон бўлинглар!

Ҳурмат билан: Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📊 #Тонгги_тарона

Орамизда онаси йўқ инсон қанча?!

🎙 Улуғбек Раҳматиллаев.

⚡️ Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматиллаев ўзининг 43 ёшини нишонлайди!
Фурсатдан фойдаланиб, санъаткоримизга ижодий баркамоллик тилаб қоламиз!


@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​ҚОРЛИ ​​ТОНГ ❄️❄️🌨

Тонгни қаршилаймиз, улуғвор бир тонг,
Муздай ҳаволари урилар юзга.
Яна янги кунга  чалаётир бонг,
Қорли тонгларимдан ассалом сизга!

Болаларча гўзал, таниш туйғулар,
Илҳом қўшгандайин бўлади сўзга.
Кутиб олар сизни оппоқ орзулар,
Қорли тонгларимдан ассалом сизга!

Ассалому алайкум азизим! Қишнинг қорли ва оппоқ тонги муборак бўлсин!
🌨🌨🌨🌨🌨

Эҳтиром ила:
Ўлмасбек Самарқандий.


t.me/Samarqandiy77


Парилар

Ғаниматдир ҳар лаҳза, ҳар он,
Бор куч билан шўнғийман ишга.
Куни билан бўлмайди имкон,
Париларга вақт ажратишга.

Улар ранжиб буришар юзни,
- Кўнглимизни ҳушламайсиз, дер.
Кундузлари унутиб бизни,
Бир бор қалам ушламайсиз, дер.

Дейман: - шошманг дилни доғлашга,
Иш вақтида қилолмам узлат.
Сизлар билан кўнгил чоғлашга,
Бошлиғимиз бермайди рухсат!

Мана ёнди кўкда юлдузим,
Яна гўзал бир тунга етдим.
Хайрли тун тилаб, мен ўзим,
Париларнинг олдига кетдим!

Хайрли тун азизим!

Мен париларимни ёнига кетдим. Смс ёзиб, қўнғироқ қилиб безовта қилманг!
🙂

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.