Баҳор келса эркаклар,
Бироз чўчиб кетишар.
Шамол бўлиб, 7 чида,
Кўкка учиб кетишар.
Саккизинчи март куни,
Ерда қолган эркаклар.
Айтиб берар қизларга,
Қизиқ-қизиқ эртаклар.
Йигитларнинг йилда бир,
Кўзидан ёш оққайдир.
Байрам куни шу ёшлар,
Ёмғир бўлиб ёққайдир.
Қилманг ўша кун яна,
Жанжал ёки ғавғолар.
Ўн тўртинчи январда,
Берилмаган совғалар.
Бизнинг байрам байрамми,
Ҳеч кўнглимиз тўлмади.
Бир йил вирус, бир йили,
Аномал деб бўлмади.
Қаранг шамол увиллар,
Дарахтлар қилар оҳ вой.
Бизни кўкка учириб,
Кетмоқчи-ёв ҳойнаҳой.
Қўрқманг, хавотир олманг,
Биз яна кўришамиз.
Тўққизинчи март куни,
Ерга қайтиб тушамиз😄
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Бироз чўчиб кетишар.
Шамол бўлиб, 7 чида,
Кўкка учиб кетишар.
Саккизинчи март куни,
Ерда қолган эркаклар.
Айтиб берар қизларга,
Қизиқ-қизиқ эртаклар.
Йигитларнинг йилда бир,
Кўзидан ёш оққайдир.
Байрам куни шу ёшлар,
Ёмғир бўлиб ёққайдир.
Қилманг ўша кун яна,
Жанжал ёки ғавғолар.
Ўн тўртинчи январда,
Берилмаган совғалар.
Бизнинг байрам байрамми,
Ҳеч кўнглимиз тўлмади.
Бир йил вирус, бир йили,
Аномал деб бўлмади.
Қаранг шамол увиллар,
Дарахтлар қилар оҳ вой.
Бизни кўкка учириб,
Кетмоқчи-ёв ҳойнаҳой.
Қўрқманг, хавотир олманг,
Биз яна кўришамиз.
Тўққизинчи март куни,
Ерга қайтиб тушамиз😄
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77