Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


​​​​ЭСЛАЙСИЗ...

Сиз мени эслайсиз, эслайсиз аҳён,
Ҳавоий хаёллар солганда ғулу.
Дайди дилингизни ўртаб ғалаён,
Кўнглингиз соғинса, шеър деган туйғу.

Олислаб кетарга топилса манзил,
Менга бошлагувчи йўллар билан дуч.
Эслайсиз, сукутлар соғинчга арзир,
Унутиб кетмоққа тополмайсиз куч!

Сиз мени эслайсиз, чин дилингиздан,
Айтиб - айтилмаган пушмонларим бор.
Исмим ўчиб кетса хотирингиздан,
Эслатиб тургувчи душманларим бор.

Эҳтимол, бугун бор, эрта йўқ жисмим,
Курашиб яшайман, мен ғафлат билан.
Эслайсиз, қайдадир айтилса исмим,
Ё соғинч, ё меҳр, ё нафрат билан!

Сиз мени эслайсиз, куздир, баҳордир,
Туйғулар туғёни ошган томонда.
Эслатиб тургувчи изларим бордир,
Андижон, Фарғона, Тошкан томонда...

Соғинч саҳросида битган байтингиз,
Менга етиб келгай, айламанг пинҳон.
... ва энди унутдим, деган пайтингиз,
Қаршингиздан чиқар сўзим ногоҳон.

Сиз мени эслайсиз, ҳамон эсдаман,
Унутмоқ учун ҳам керак зўр сабот.
Кеч хазон палласи ёдингиздаман,
Эслатиб туради ноябр бот -бот.

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77


САЛОМЛАШМАЙ ҚЎЙДИК БИЗ

Бугун дили вайронман,
Қовоғимиз уйдик биз.
Нима бўлди, ҳайронман,
Саломлашмай қўйдик биз!

Ичим қон ютиб кетди,
Бўғзимни тутиб кетди,
Байрамлар ўтиб кетди,
Саломлашмай қўйдик биз!

Қувонмайман, кулмайман,
Завқу - шавққа тўлмайман,
Нима ўтди билмайман,
Саломлашмай қўйдик биз!

Айтинг, не ташвишингиз,
Нима олди ҳушингиз,
Шунча кўпми ишингиз,
Саломлашмай қўйдик биз!

Рости жуда оғриндим,
Саломингиз соғиндим,
Сўзларим шеърга индим,
Саломлашмай қўйдик биз!

Айтинг кимга қилай арз,
Дўстликка кетмасин дарз,
Салом фарздир, салом қарз,
Саломлашмай қўйдик биз!

Аразламанг жўртага,
Нима тушди ўртага,
Ҳеч бўлмаса эртага,
Саломлашиб қўяйлик!!!

Кунингиз мазмунли ўтсин қадрдоним! 👍

Ўлмасбек Самарқандий.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📊 #кун_таронаси

Дунё тилларида айтилган дунёнинг энг машҳур саломлари!

@Samarqandiy77


​​21 - НОЯБР - ХАЛҚАРО САЛОМЛАШИШ КУНИ!

АССАЛОМУ - АЛАЙКУМ!


Бир дунё, икки қутб...ва айрича тарф,
Икки менталитет - осмон-ерча фарқ.
"Хайрли тонг" билан кўзин очар, ғарб,
Асссалом тафтидан уйғонади шарқ.

Бири лутф айламиш, қўлидан ўпа,
Бириси қўл тутар, юзида зиё.
"Хайрли кун"ила қайнар Оврупа,
Яна Ассаломин айтар Осиё.

Балки малол ботар, ғарблик кишига,
Эҳтимол, туюлар бегона сўздек.
"Хайрли кеч" дея қўл силкишига,
Ассаломи ила жилмаяр Ўзбек.

Урфият ўзгармас...замонлар ошар,
Бир дунё, икки қутб... айрича одат.
"Хайрли тун тилаб, ётоққа шошар,
Ассаломи билан тилар саодат.

Уйғотгувчи дея, берилмиш таъриф,
Шарқ номли қудратли, буюк ўлкага.
Ҳали "хайрли тонг" айтмасидан ғарб,
Ассаломин айтар икки елкага.

Юз Ҳаждир - ғарибнинг бошин силамоқ,
Хушзабонлик - хушрўй итоат эрур.
Бир кунда беш маҳал умр тиламоқ -
Эҳтимол, бу ҳам бир ибодат эрур!

Ассалому алайкум!!!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тўйлар_муборак

Бугун қадрдон акамиз Ислом ака энг кенжа укаларини уйлантирдилар.
Алллоҳим икки ёшга битмас-туганмас бахт ато этсин!

Тўйлар муборак бўлсин!

@Samarqandiy77


​​​​ДЎСТИМГА ХАТ

Майли, валий бўлинг, валломат бўлинг,
Кўнглимнинг безаги – нақши кўраман.
Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Маломат милтиғин ўқламанг, майли,
Оч қолган кўнглимни тўқламанг, майли,
Асло ранжимайман, йўқламанг, майли,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Малҳам йўқ, ичдаги фироқ – оҳимга,
Даво йўқ дилдаги дардли доғимга,
Жавоблар бўлмайди, қўнғироғимга,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Сизнинг борлигингиз кўнглимга ҳузур,
Кўнглим бир ёзилиб, дардларин ёзур,
Қачондир ранжитган бўлсам, минг узр,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Саволларга жавоб бермасангиз ҳам,
Борлигим назарга илмасангиз ҳам,
Майли мени сўраб келмасангиз ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Ҳис этарсиз бир кун керагимни ҳам,
Тингларсиз, эҳтимол тилагимни ҳам,
Бир куни англарсиз юрагимни ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Бор бўлса кечиринг, гуноҳим учун,
Ё дилдан ўчмаган бир оҳим учун,
Ҳар неки бўлса ҳам Аллоҳим учун,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Ўлмасбек Самарқандий.

Олов юборганларни алоҳида яхши кўраман 😊

@Samarqandiy77


⚡️Бугун бутунжаҳон болалар куни!

​​​​РИВОЯТ


Беш-олти яшар бола,
Бўй қўшилган бўйига.
Ўйнагани чиқибди,
Қўшни бола уйига.

Икковлон роса кулиб,
Қувлашмачоқ ўйнашди.
Билмасди чарчоқ нима,
Ўйнаб сира тўймасди.

Сурдилар обдон улар,
Болаликнинг завқини.
Ҳовлини тутиб кетди,
Икки бола шовқини.

Шунда қўшни болакай,
Сергакланди дабдуруст.
- Жим, отам ухлаяпти,
Жим ўйнайлик, шу дуруст.

Шовқинимиз зўридан,
Уйғониб кетмасинлар.
Жаҳллари ёмонроқ,
Сўнг ғазаб этмасинлар...

Сукунатга чўмди уй,
На араз бор, на гина.
Меҳмон бола маюс бир,
Ўйга толди, жимгина.

Шу дам қўшни боладан,
Чиқди маҳзун бир овоз:
- Қабристонга борайлик,
Юр дўстим, юр илтимос!

Ўша ерда менинг ҳам,
Отам ухлар кўп узоқ.
Шовқин қилайлик бориб,
Уйғониб кетсин тезроқ.

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77


​​СМС

Мактуб битмоқдаман, қалбдан сўз сўраб,
Туйғулар ўғирлаб, кўнгил мулкидан.
Энг ширин ҳисларга хаёлим ўраб,
Қўйворгим келмайди ишқнинг илкидан.

Смс битаман, кўзларим билан,
Мақтаб муҳаббатга мойиллигимни.
Баъзида ҳавоий сўзларим билан,
Сездириб қўяман шоирлигимни.

Шаҳдим ошиб борар, ёзганим сайин,
Ундовлар қўяман, ўтли зарб билан.
Ёзаман, ҳаяжон ичра атайин,
"СЕВАМАН!!!" сўзини катта харф билан!

Такрорлаб қўяман хар бир ҳиссимни,
Бирорта ҳарф тушиб қоладигандай.
Ўкиб, изҳор тўла смсимни,
Гуёки, сен севиб қоладигандай.

Мактубим сўнгида битиб ҳаммасин,
Жойлайман, чиройли тушган суратим.
"Хабарни жўнатиш" деган тугмасин,
Босишга етмайди фақат журъатим.

Баъзида ҳавоий сўзларим билан,
Сездириб қўяман шоирлигимни...

Ўлмасбек Самарқандий.

50 та Юракча! ❤️😊

@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эҳтимол, подшолар чиққан саноқсиз, 
Пайғамбар чиқмаган аёл зотидан! 

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор Саъдиев.

@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Премъера
#Тез_орада

ТАБИБИМ

✏️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎵 Дилшодбек Мирзаалиев.

@Samarqandiy77


​​⚡️БУГУН ХАЛҚАРО ЭРКАКЛАР КУНИ!

АЁЛЛАРГА!

Сиздаги гул, ожиза,
Диллар виқорлигидан.
Яралган бир мўъжиза,
Эркаклар борлигидан!

Давлат ҳам, салобат ҳам,
Ҳузур ва тароват ҳам,
Уйдаги ҳаловат ҳам,
Эркаклар борлигидан!

Бехавотир йўлингиз,
Хушчақчақдир дилингиз,
Кармондаги пулингиз,
Эркаклар борлигидан!

Жононлар севгиси-ям,
Кўнгиллар туйғуси-ям,
Фарзандлар кулгуси-ям,
Эркаклар борлигидан!

Гўзалдирсиз киройи,
Янгажону, кенойи,
Аёлларнинг чиройи,
Эркаклар борлигидан!

Изламанг ҳеч киноя,
Сўзларимда йўқ соя,
Сизга таянч, ҳимоя,
Эркаклар борлигидан!

Уни севиб суяйсиз,
Биқинидан бурайсиз,
Лабингизни буяйсиз,
Эркаклар борлигидан!

Майли содда ё гаранг,
Асабин қилманг таранг,
Кал ҳам бўлмайсиз, қаранг,
Эркаклар борлигидан!

Ҳафтанинг пайшанбаси,
Чойнакда чой шаммаси,
Хуллас ҳамма-ҳаммаси,
Эркаклар борлигидан!

Сурманг ўзга хаёллар,
Берманг нозик саволлар,
Шукур қилинг аёллар,
Биз эркаклар бор учун!!!

ЭРКАКЛАРИМИЗГА БУГУНГИ БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
19 НОЯБР- ХАЛҚАРО ЭРКАКЛАР КУНИ!

Осон деб ўйламанг эркак зотига!

✏️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎵 Ҳасанбой Ғозиев.

@Samarqandiy77


​​​​#Сешанба

Сешанба яхши кун, сешанба гўзал,
Сешанба - ҳафтада энг файзли бир дам.
Сешанба - чоршанба дея аталган,
Муродбахш кун сари қўйилган қадам.

Ҳар бир кун мадҳи бор баётимизда,
Ҳар кунни Аллоҳим яратмиш гулгун.
Тонг отиб мунаввар, ҳаётимизда,
Яна бир сешанба бошланди бугун!

Ассалому алайкум!
Сешанба тонгингиз муборак бўлсин!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Ерда нафас олмоқ учун осмон керак,
Осмонга бўй чўзмоқ учун ер муқаррар.
Шу икки бурж ичра зоти Инсон керак,
"Камтарликнинг камоли бор" дер, муқаррар.

Ерга бошлар эгилгани пастлик эмас,
Ё, мутелик эмас, мовий сайёрага.
Шул боисми, комилликка этиб ҳавас,
Шеър битилган чойнак билан пиёлага.

Кибр - кўнгил қадрингни хеч билмайди у,
Ҳокисорлик - унда кўнгли куюклар бор.
Иззат дея, пойидан жой олиб мангу,
Икром дея, отдан тушган буюклар бор.

Сўз демасман, яшаб қўйган ёшим учун,
Куёш порлар ҳар тонг умр маёғимга.
Минг шукрки, осмон бордир бошим учун,
Яхшиямки, ер яралган оёғимга.

Ўлмасбек Самарқандий.

Назаримда, бу шеърим ҳам камида 50 та оловли юракка арзир...

@Samarqandiy77


"Аллоҳ учун ушбу хабарни дарҳол юз кишига тарқатинг.Шунда тез кунда сизни омад қарши олади, акс ҳолда..."
(ижтимоий тармоқлардан)

ФИТНА


«... Аллоҳ учун ушбу хабарни,
Юз кишига дарҳол тарқатинг!»
Эй воҳ дўстим, бу ёзувлардан,
Наҳотки тоқ бўлмас тоқатинг?!

«... Уч кун ўтмай, хушхабар сизни,
Қувонтиргай, ишонинг бу рост!»
Ҳеч бир мужда эмас, бу мактуб,
Ғайридинлар фитнаси, холос.

Аллоҳ учун «смс» ёзмоқ,
Мунофиқдан буйруқ эмасми?!
Интернетдан хушхабар кутмоқ,
Шудгордаги қуйруқ эмасми?!

Наҳот, сенинг қалб кўзинг сўқир,
Ё иймонинг заиф шунчалар.
Хушхабарни бергувчи Ҳақдир
Содда бўлма дўстим, бунчалар!

Фитнакорлар мудом сен каби,
Соддаларни излагай, абас.
Тармоқларда хат тарқатгунча,
Ибодат қил Аллоҳ учун, бас!

Ўқимасдан, ўчириб ташла,
Келса агар сенга ҳам шу хат.
Фитналардан огоҳ бўлсин деб,
Юз кишига шеъримни тарқат!

Хушхабарни бергувчи Ҳақдир
Содда бўлма дўстим, бунчалар!


Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кўктурк ҳоқонлигидан - Мустақил Ўзбекистонгача.

Асрлар давомида халқимиз қандай байроқлар остида яшаганини биласизми?

@Samarqandiy77


Бунчалар ширинсан, Ватан байроғи! 😊

Байроғимиз акси туширилган торт тайёрладик! 👍

Байроғимиз наҳотки 100 та оловчага арзимаса...

@Samarqandiy77


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Байрам_муборак

"Ўзингники, ўзингга, ой кўринар", дейдилар,
Не бўлмасин барибир, бой кўринар, дейдилар.

Ҳилпираб турса агар, мингта юртнинг маёғи,
Бир чиройли кўринар, Ўзбекистон байроғи!

Асрлар ичра кетган, илдизингдан айланай,
Ўн иккита маржоний, юлдузингдан айланай.

Жилваранг жамолингдан аримайди ҳеч чирой,
Мана ўттиз уч йилки, нур сочади янги ой.

Айтчи қандай сеҳринг бор, яшайсан дил оҳида,
Нега сени қучоқлаб, йиғлайдилар гоҳида?!

Минг йилдирки жойинг бор, юракларнинг қўридан,
Нега Кубро қизғонган, сени ёвлар қўлидан?!

Нега ғолиблар сени елкасида тутгайлар,
Дунёга ўт тушса гар, ўтдан олиб ўтгайлар!

Алп йигитлар тиз чўкиб, ўпиб қўяр юзингдан,
Ҳаммани мафтун этган, айланайин ўзингдан!

Сен тинч юртнинг тимсоли - байроқ бўлиб ҳилпира,
Сен баридан бошқача, бойроқ бўлиб ҳилпира!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Майли узоқ куттирмаймиз...

#Янги_шеър

Бир дунё сиғмайди икки кўзимга,
Икки оёғимга бир олам ҳам тор.
Гуё қолиб кетган дунё ўзимга,
Эгасиз дунёда менга нима бор?!

Муҳаббат андоза, ишқ битта қолип,
Ғолиблар-эгик бош, мағлублар-ғолиб,
Кетсам бу оламдан бошимни олиб,
Мен йўқ дунёларда сизга нима бор?!

Биласиз, бир кетсам келмайман қайтиб,
Сиз йўқ оламларда юраман дайдиб,
Юрасизми фақат исмимни айтиб,
Мен йўқ дунёларда сизга нима бор?!

Умр деганлари жуда узун из,
Таърифи бор йўғи, сўздир бир оғиз,
Ёки қоласизми, ёдим-ла ёлғиз,
Мен йўқ дунёларда сизга нима бор?!

Сизсиз кўзларимни ашк қиламан-ку,
Ғариб бу кўнглимни ғаш қиламан-ку,
Сиз ёлғиз қолсангиз, рашк қиламан-ку,
Мен йўқ дунёларда сизга нима бор?!

Ҳижрон ҳам, висол ҳам бари бекорчи,
Қолмасдим, десалар "бир лаҳза қол-чи",
Сиз бор оламларнинг ошиғи олчи,
Сиз йўқ дунёларда менга нима бор?!

Ўлмасбек Самарқандий.

Энди 100 та оддий юракча эвазига эртага яна бир янги шеъримиз бор!

@Samarqandiy77


Ёнаётган юракчалар ҳам, шеърим ҳам ярим бўлди!

@Samarqandiy77

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.