САҲРОДАГИ ВОҚЕА
Икки насроний дўст – Дэвид ва Майкл.
Адашиб қолибди саҳрода бир кун.
Очлик, ташналикдан толиқди улар,
Кўтаролмай ҳатто жуссасин юкин.
Ногаҳон, олисда – кунчиқар томон,
Бир масжид кўринди саҳро юзида.
Икки дўст севиниб кетди шу замон,
Шодлик учқунлари порлаб кўзида.
Дэвид сўз бошлади: - Келгин ўзимиз,
Мусулмонга солиб борамиз бирров.
Сезиб қолмасидан ёлғон сўзимиз,
Қорнимиз тўйғазиб оламиз дарров.
Гапирсангчи дўстим, нимага жимсан,
Бир кеча масжидда топамиз паноҳ.
Мен Аҳмад бўламан, сен-чи сен кимсан?
- Мен Майкл бўламан, ёлғон - бу гуноҳ!
Макрга кўнмади Майкл барибир,
Шу зайл етдилар масжидга улар.
Имом қарши олди юзида сабр,
Кўзлари сокин ва хотиржам кулар.
- Хуш кўрдик, кимсизлар, келинглар иним,
Жимлик чўкди шу дам бир лаҳза, оний.
- Менинг исмим Аҳмад, мусулмон диним,
- Мен эса Майклман, диним насроний.
Имом имо қилди ёрдамчисига,
Майклга ҳозирланг дастурхон ёйиб.
Сўнг кулиб Дэвиднинг ҳорғин юзига,
Рамазон муборак, деди жилмайиб.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Икки насроний дўст – Дэвид ва Майкл.
Адашиб қолибди саҳрода бир кун.
Очлик, ташналикдан толиқди улар,
Кўтаролмай ҳатто жуссасин юкин.
Ногаҳон, олисда – кунчиқар томон,
Бир масжид кўринди саҳро юзида.
Икки дўст севиниб кетди шу замон,
Шодлик учқунлари порлаб кўзида.
Дэвид сўз бошлади: - Келгин ўзимиз,
Мусулмонга солиб борамиз бирров.
Сезиб қолмасидан ёлғон сўзимиз,
Қорнимиз тўйғазиб оламиз дарров.
Гапирсангчи дўстим, нимага жимсан,
Бир кеча масжидда топамиз паноҳ.
Мен Аҳмад бўламан, сен-чи сен кимсан?
- Мен Майкл бўламан, ёлғон - бу гуноҳ!
Макрга кўнмади Майкл барибир,
Шу зайл етдилар масжидга улар.
Имом қарши олди юзида сабр,
Кўзлари сокин ва хотиржам кулар.
- Хуш кўрдик, кимсизлар, келинглар иним,
Жимлик чўкди шу дам бир лаҳза, оний.
- Менинг исмим Аҳмад, мусулмон диним,
- Мен эса Майклман, диним насроний.
Имом имо қилди ёрдамчисига,
Майклга ҳозирланг дастурхон ёйиб.
Сўнг кулиб Дэвиднинг ҳорғин юзига,
Рамазон муборак, деди жилмайиб.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77