Musannif Adham


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Холисликка даъво қилмайман, аммо холис бўлишга ҳаракат қиламан.
Фикрларим, қарашларим умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмаслиги, яъни, сизникидан фарқли бўлиши мумкин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




Hamid Sodiq | Rasmiy kanal dan repost
Бугун қизиқ бир воқеа бўлди, уйга домком келиб сизнинг маълумотларингизни РУВД сўраётган экан деди. Кейин мен - "шу ерда 11 йилдан бери яшайман, наҳот сизларда ва профилактика инспекторида менинг маълумотим бўлмаса" деб сўрадим. Тумсовланиб қолган домком маҳалла раисига телефон қилиб, сиз айтган жойга келдим деди.

Маҳалла раисидан эса умуман бошқа гап чиқди, эмишки маҳалла раислигига номзодларнинг рўйхатини тузаётган экан. Жуда қизиқ.

Энди, туман газ таъминоти, электр таъминоти, ветеринария хизмати ... вакиллари ҳар хил муаммолар билан келиб безовта қилишини кутишим керакми?

Айтиб қўйишим керак, ШТАЗИ услубида иш юритиш яхшилик билан тугамаган.

@Hamid_Sodiq


Muhrim / Муҳрим dan repost
Yodingizda bo‘lsa, dekabrda Respublika oliy ta’lim kengashi xususiy universitetlarga “4 foizlik soliq” solayotgani haqida xabarlar chiqqandi. Ancha shov-shuv bo‘lib, masalaga hatto og‘irkarvon parlamentimiz ham aralashgandi. Shu bilan hamma es-hushini yig‘ib olib, hayot yana o‘z maromida davom etayotgandek edi.

Yuliy Yusupovning bugun yozishicha, Respublika oliy ta’lim kengashi kuni kecha xususiy universitetlarning rahbarlarini yana yig‘ib, tashqariga chiqib yana shovqin ko‘tarasanlarmi, deputatlarni yordamga chaqirasanlarmi, farqi ham, foydasi ham yo‘q — biz aytgan “soliq”ni baribir to’laysanlar, to‘lamasanglar, jazolanasanlar, deb to‘g‘ri tushuntiribdi.

4-5 yil avval kimdir (barmog‘imiz bilan ko‘rsatishimiz shartmi) “Yangi O‘zbekiston qip-qizil surbetlar makoni bo‘ladi” desa, bu gapga ishonmaslik qiyin bo‘lsa-da, “ja unchalikka borishmas”, degan bir umid bor edi. Hozir atrofga qarab, o‘sha gap bugungi kun haqiqatiga aylanganini ko‘rasan:

UzIMEI balosi 30 foizlik boj o‘ylab topyapti; elektromobil import qilmoqchi bo‘lsang, UzTest degan ajdarhoda navbating kelishini kutishing kerak (keyin yana qo‘shimcha pul ham to‘laysan — xizmat tekin emas-ku); otning kallasidek qimmat avtoraqam olmaydigan hozircha faqat eshak-arava qoldi, lekin unga ham tez orada navbat kelsa kerak; kunda-kunora: “Haydovchilikka o‘qish narxi bir necha barobar osharmish!” degan vahima xabar chiqib turadi, haydovchilikka imtihon topshirish narxi esa tez orada universitetlarning bir yillik kontrakt puliga yetib olsa kerak.

Endi, mana, Konstitutsiya, prezident, parlamentni aylanib o‘tib, xususiy universitetlarga “soliq” ham solinyapti. Yangi xususiy universitetlarni ochish necha yildan beri “taqiqlab qo‘yilgani” haqida-ku gapirmasa ham bo‘ladi. Mana shuncha g‘alatiliklar fonida O‘zbekistonning 2018–2019-yillari hatto Amerikasida ham bo‘lmagan erkinlik zamonidek ko‘rinyapti hozir. Tavba-tavba, shunchalik erkinlik zamoni ediki, O‘zMTRKda (xususiy demayapman) har kuni biror diniy-ma’rifiy ko‘rsatuv ko‘rarding, tashqarida Qur’on chempionatlari bo‘lardi.

Ha, hozir men har xil narsalarni aralashtirib tashlayapman. Lekin, tushunishimcha, erkinlik degani alohida-alohida bo‘lmaydi, shekilli. Yo hammaga, yo hech kimga.


Nurulloh Muhammad Raufxon dan repost
Икки нуқтага диққатларингни тортаман:

1-нуқта. Ғазодаги бу уруш 2023 йил ўктабирининг 7-куни бошланмади. Ва уни ғазоликлар бошламади!
Бу уруш 1947 йили Фаластин тупроқларида ясама "Исроил" давлати ташкил этилиши ва жуҳудлар ишғоли билан бошланган. Балки ундан ҳам олдин — бундан 100 йил илгари Ғарб давлатларининг фитнаси билан Фаластинни жуҳуд сионистларига "тортиқ" қилиб юборилишидан бошланган! Ва уни сионист жуҳуд "давлат"и бошлаган! Саксон йилдан бери фаластинликларга қарши олиб бораётган генотсиди, оммавий қирғини, уй-жойларини ва тупроқларини тортиб олиши билан давом эттириб келаётган ирқий сиёсатининг натижасидир. Фаластинликлар ўз ерларини ишғолчилардан озод этишга ҳаракат қилишяпти, холос. Бу нозик нуқтани ажратиб олмасак, айрим калтаўй, орқаси шилталар каби, "Фаластинликлар ўзи бошлади, демак, қирғинбаротга ўзлари айбдор!" деб юраверамиз.
Мантиқан ўйлаб кўринг: биронтаси эшигингизни тақиллатиб: "Бола-чақам билан кўчада қолдим, вақтинча бошпана бериб тур", деб ялиниб-ёлвориб уйингизга кириб олса-да, сўнг ўзингизни у уйдан зўрлик билан ҳайдаб чиқариб: "Бу менинг ўз уйим!" деб туриб олса, индамай чиқиб кетаверасизми?! Эркакнинг иши бўладими шу?!
2023 йил 7 ўктабир ҳаракати ўз уйини босқинчидан қайтариб олиш йўлида 80 йиллик тўхтовсиз курашнинг давомидир, холос.

2-нуқта. "Исроил" эллик мингга яқин тинч аҳолини қириб юборганига қарамай, фаластинликлар ватанини ташлаб қочмади ҳамда йўлбошчиларини биздаги айрим тушунчасиз кимсаларга ўхшаб: "Агар сенлар шу урушни бошламаганингда бошимизга шунча кулфат тушмас эди", деб маломат ҳам қилмади. Аксинча, ХАМАС теварагида янада жипслашди. Ғазоликларнинг матонатига, сабрига ва енгилмас руҳига қойил қолмасдан иложимиз йўқ!

Кўзимизни сал очайлик. Асл ҳақиқатларни билайлик. Босқинчининг эмас, мазлумнинг ёнида турайлик.


Ҳозир ўйлаб қолдим: нега порахўрларимиз порани миллий валютамиз – сўмда олмайди. Тушунаман, сўмнинг қадри йўқ, доллар эса ўлмас пул. Лекин порахўрларимиз оддий, "ялангоёқ" халқ билан гаплашганда, столга муштлаб, дағдаға қилиб, ўзининг қанчалар "ватанпарвар" экани, мамлакат учун ўлиб-тирилиб хизмат қилаётганини писанда қилишдан чарчамайди-ку.

Шундай экан, бу "ватанпарвар" амалдорларимиз амалини ҳам сўзига тўғрилаб, шу ватан пулида пора олса бўлмайдими?




2023 йил 7 октябрда Ғазо ва Исроил ўртасида бошланган уруш бугун, 2025 йил 15 январ куни сулҳ тузилиши билан якунланди.

Ғазо аҳли, Фаластин аҳли бу урушда катта қурбонликлар берди, лекин кўплаб "таҳлилчи" ва "сиёсатшунос"ларнинг тусмолларига зид равишда таслим бўлмади. Бу уруш давомида Ҳамас ҳаракатининг кўплаб етакчилари, хусусан, Исмоил Ҳанийя ва Яҳё Синвар шаҳид бўлди. Бироқ бу билан ҳаракат йўқолиб кетмади, аксинча, "Ҳамас" шунчаки ташкилот эмас, Фаластин халқининг, Ғазо аҳлининг ғояси – озодликка эришиш умиди ва мақсади эканлигини исботлади.

Бугунги сулҳ Фаластин ва Исроил қарама-қаршилигининг мутлақ якуни эмас: сионистлар бор экан, уруш тугамайди. Бугунги сулҳ ўн минглаб қурбонлар – шаҳидлар қони эвазига тузилди. Бугунги сулҳ ўта муваққат бўлиши мумкин: Исроил ҳали бирон марта берган ваъдасида турган эмас.

Лекин нима бўлганда ҳам бугунги сулҳ Фаластиннинг, Ғазонинг эркпарвар халқи учун катта муваффақият: бугун Фаластин аҳли Исроил сионистлари олдида мағлуб руҳиятида эмас, тенгма-тенг мавқеда туриб сулҳга имзо чекди, ўзларининг мавжудлигини дунёга яна бир бор баралла намойиш қилди.

Аллоҳ Фаластинга, Ғазога офият берсин. Тез кунда тўлиқ озодликка, барча бирдек тан оладиган мустақил давлатга эриштирсин. Бу йўлда кетган шаҳидларни раҳматига олсин.


Muhrim / Муҳрим dan repost
Яна бир яҳудий турк ҳукуматини таъриф ва анга ташаккур этар. Ман дедим:

— Қуддус атрофидаги янги шаҳарларингиз қандай?

Деди:

— Алҳамдулиллоҳ, кундан кун тараққий этмоқдадур. Дўхтур Хрецил [Теодор Ҳерцл] бу шаҳарни кўп меҳнатлар ила халойиқдан ақча жамлаб бино этди ва биз, яҳудийлар ҳам дунёда бир шаҳарлик бўлдук. Энди анда яҳуд банки ҳам бино қилинди. Дорулмуаллиминлар, гимнозиёлар, …лар бордур. Дўхтурнинг таклифи ила ҳаммамиз эски яҳуд тили (иброний) ўқуймиз. Ман ўзим русчадан бошқани билмас эдим. Бир йилдан бери ҳафтада икки соат ибронийча ўқудим. Энди ибронийча сўйлайман, ўқуб-ёзаман...

Ушбуларни деб суҳбатимиздаги бир Фаластин яҳудийси... ила ибронийча сўйлайдур ва суюнадурким, дунёдаги бутун яҳудийларнинг энди тили бирлашур (арабийни тилларидан чиқаратургон мусулмонларға ибрат).

Бир яҳудий бироз иброний билар экан, русчадан бошқа тилни билмайдургон хотун олгон. Хотуниға ибронийдан бошқа сўз демас экан. Хотуни йиғлармиш, сихтармиш, чора йўқ. Эри ибронийдан бошқа қас(д)дан сўйламас. Хотун икки йилда ибронийчани яхши билибдур.

Энди мазкур хотун иброний жаридаларға мақола ёзармиш. Аммо биз 20 йил ўқуб, арабий сўйлаб, ёзолмаймиз...

— Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 1914 йилги саёҳат хотираларидан, “Ойина” журналининг 1914 йил 19 июль сониида эълон қилинган

#behbudiy150


Muhrim / Муҳрим dan repost
“7 июнда Одесға кирилди... Соат 12, кундуз парахўдимиз денгизни кўпуртириб, [Истанбул томон] ҳаракатға кирди...

Парахўдда аксарият яҳудийларгинадур ва бироз рус фуқаросидан ҳам борким, бир неча кашиш (пўп)лари ҳам бордур... Бу яҳудий ва руслар аввалан Истанбулға кириб, “Аё Суфия” ва “Қаърия” жомеъи ва бошқа азиз калисоларни ва яҳудийлар «Хохом» бошини зиёрат этуб, сўнгра Қуддуси шарифға кетарлар, яъни рус ва яҳудий ҳожиларидурлар...

2-даража золиға оқшом мандан бошқа яна уч-тўрт нафар яҳудий ва рус бор эди... Яҳудий ва руслар ила суҳбат этдук.

Яҳудийдан бири дерки: “Туркистон эски дунёнинг Амрикосидур. Пахта, маъдан, ғалла, хулоса, ҳар нимарса бор. Туркистон олтундур. Агарда Русия ҳукумати монеъ бўлмаса, барча мулкимни сотиб, пулиға Туркистондан ер олиб, деҳқонлик этардим. Олтун бериб, ер олиб, сўнгра олмос кўтарар эдим. Аммо, на чора, Русия қонуни биз, яҳудийларни қисар...”

Мен ичимда дедим: “Ташаккур рус ҳукуматиғаким, сизни қўймайдур ва, илло, сиз яҳудийлар, биз, аҳмоқларни дарбадар ва беватан этарсиз...”

Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 1914 йилги саёҳат хотираларидан, “Ойина” журналининг 1914 йил 19 июль сониида эълон қилинган


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Катта одам ҳақида кичик ҳикоя

"Ғайрат Дўстовнинг бошига қоп кийдириб олиб кетганларини айтишди... Энди қоп кийдирасизми, ёки бошқа нарсами, фарқи йўқ. Чунки халқ ўз қаҳрамонининг бошига ҳурмат тожини кийдириб бўлди".

Манба


Muhrim / Муҳрим dan repost
Андижон суди Россия-Украина урушида қатнашиб, 10 дан ортиқ украиналикни ўлдирганини тан олган Ўзбекистон фуқаросига 4 йил 2 ой муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлабди. Бу, худди, “уй қамоғи” дегандек гап - одатда ишлаб, тинч яшаб юрса, кечаси кўчага чиқмаса бўлди.

Бошқа бир ҳолатда эса Фарғонадаги суд Россия-Украина урушида беш ой қатнашган (қанча одамни ўлдиргани айтилмаган), бунинг эвазига Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликка 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, “жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб”, шартли 3 йил синов муддати белгилабди. Яъни, у ҳам ҳақиқий маънода барибир қамалмаган.

Таъкидланишича, униси ҳам, буниси ҳам ўз хоҳиши билан Ўзбекистонга қайтиб, ўзини ўзи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига топширган ва нега Россия армияси таркибида Украинага қарши жанг қилгани бўйича суд уларнинг айбини енгиллаштириш учун асосли деб тан олган важларни келтирган.

Сизга қандай билмадиму, лекин бу Ўзбекистон суд органлари томонидан Ўзбекистон фуқароларининг чет эллардаги жанговар ҳаракатлардаги иштирокини қўллаб-қувватлашга ўхшаб кўринди. Сиз ойлаб, йиллаб хорижий давлатда ёлланма жангчи бўлиб хизмат қиласиз, қанчадан-қанча одамларни ўлдирасиз, уйини куйдирасиз ва Ўзбекистонга бош эгиб келиб, “оилам оғир аҳволда эди, пулим йўқ эди, қийналиб кетгандим”, деб тан олсангиз, тамом, бағрикенг ўзбек суди сизга ҳеч қанақа уруш кўрмаган Ўзбекистон фуқароси каби обод ўлкада озод яшаш имконини яратиб беради. Худди “Россия армиясига қўшил, Украинага қарши жанг қил ва топган пулингга Ўзбекистонда мазза қилиб яша” деган махсус акцияга ўхшайди.

Балки улар Россиядан бекордан бекорга қайтмагандир? Ўзи Россия тарафдан урушда қанча ўзбекистонлик қатнашяпти - расмийларимизда бу ҳақда маълумот борми? Эртага уларнинг бари (омон қолганлари) Ўзбекистонга қайтса, судларимиз мана шундай шартли, юмшоқ жазо тайинлашда давом этаверадими? Умуман, бунинг миллий хавфсизлигимизга нисбатан оқибатлари ўйлаб кўрилганми - балки Россия уларни Ўзбекистонга топшириқ билан юбораётгандир? Ҳар ҳолда, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг мингларча ҳарбий хизматчиларидан фарқли ўлароқ, улар ҳақиқий жанг майдонида бўлган, уруш кўрган, бўлганда ҳам, эҳтимолий душман сафида малака оширган одамлар.

Яна бир қизиқ масала шундаки, жаҳоннинг бошқа қайноқ нуқталардан “адашганини англаб”, бош эгиб қайтган қолган ўзбекистонликларга ҳам шундай бағрикенглик қилинармикин?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Туҳмат айблов билан 15 суткага қамалган Ғайрат Дўстов апеллация суди қарори билан озодликка чиқди.

Алҳамдулиллаҳ. Бу фуқаролик жамиятининг кичик бўлса ҳам ғалабаси.


Kun.uz | Online dan repost
Doʻstov oʻziga keldi, sud jarayoni davom etmoqda

👉 @kunonline


Kun.uz | Online dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Do'stovga tibbiy yordam ko'rsatilmoqda, bugun sud jarayoni davom etishi noma'lum

👉 @kunonline


Kun.uz | Online dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
G‘ayrat Do‘stovning salomatligi bilan bog‘liq holat sabab sudya ishni ko‘rishda tanaffus e’lon qildi

👉 @kunonline


Kun.uz | Online dan repost
Huquqbuzar Gʻayrat Doʻstov olib kelindi, sud jarayonlari boshlandi

👉 @kunonline


Бир одам бир муаммони кўтариб чиқди, омма олдида гапирди, ижтимоий тармоқларда ёзди. Майли, бу муаммо глобал эмасдир, бутун халққа ёки унинг бир қисмига ҳам тегишли эмасдир, шунчаки, ўша одамнинг шахсий муаммосидир. Кейин уни шу "қилмиши" – муаммо ҳақида гапиргани учун суд қилиб, 15 суткага қамашди: "Овозингни ўчириб юрсанг, бўлмайдими? Бизга фақат байрамлар ярашади".

Кейин ўша одам ҳақида муҳокамалар бошланди: кимдир унинг тарафини олди, "Адолатсиз муносабат бўлди", дея ёзғирди; кимдир уни қоралади, "Жим юрса, бўлмасмиди?" – деди; яна кимдир эса унинг шахсий ҳаётини титкилашни бошлади, "Ие, бу одам хотини/эри билан келиша олмас экан", "Иккита боласи билан аввалги хотини билан ажрашиб кетибди, яна алимент ҳам бермас экан" ва ҳоказо...

Биз қандайдир майдагап, ўзимизга ёқмаган одамларни айблаш учун уларнинг шахсий ҳаётидаги камчиликларини кавлаб топиб, шуни асос қилиб кўрсатиб юрадиган пасткаш ва тубан одамчаларга айланиб қолдик. Гўёки, ўзимиз оппоқмиз, ҳаётимизда ҳаммаси рисоладагидек – китобларда ёзилганидек идеал яшаяпмиз.

Ҳолбуки, бошқаларни шахсий ҳаётидаги хатолари, муваффақиятсизлиги, камчиликлари учун айблаётганларнинг ўзлари ҳам фаришта эмас: кимдир эри/аёли билан қандайдир сабабга кўра яшай олмай ажрашган – энди унинг кўзига қарши жинс вакиллари олабўжи бўлиб кўринаверади; кимдир бефарзанд; кимдир ёши қирққа қараб кетган бўлса ҳам уйланмаган/турмушга чиқмаган; кимнингдир опаси турмуши бўлмай уйига қайтиб келган; бошқасининг синглиси бузуқлик билан ном чиқарган; яна биттасининг акаси/укаси ичиб олиб, кўчада ахлатига беланиб юради; яқин қариндоши фирибгар, ўғри, юлғич, монополист...

Хўш, кимда хато йўқ? Ким "Менга буларнинг биронтасининг дахли йўқ", дея олади?

Юқорида саналган (ва шу каби ўнлаб саналмаган) ҳолатлар ҳар қандай инсоннинг шахсий ҳаётига тааллуқли бўлиши мумкин. Шундай экан, бир мавзуда гап кетаётганида гапни бошқа тарафга – инсоннинг энг оғриқли нуқтаси бўлган шахсий ҳаётига буриш орқали уни мот қилиш, овозини ўчиришга уриниш энг тубан иш, пасткашликдир.

Бу худди анави машҳур латифага ўхшайди: афанди боққа ўғриликка тушганида боғбон уни ушлаб олади, "Нега менинг боғимда ўғрилик қиляпсан?" – деган саволга эса "Ўзинг нега хотинингга калиш олиб бермадинг?" – деб жавоб беради.

Мавзу қаерда-ю, сизлар нима билан ўралашяпсизлар? Бир одам бир муаммони айтган бўлса, муҳокама ўша муаммо бор ёки йўқлиги ҳақида бўлиши керакми, ёки "хотинига калиш олиб бермагани" ҳақидами?


ҚАМА!

Ўтирганни қама,
турганни қама,
Ҳатто миёвлаган,
Ҳурганни қама.
Кампир ҳам қолмасин,
Чол ҳам қолмасин,
Ҳассада мункайиб,
юрганни қама.

Шайтондан юзини,
Бурганни қама,
Нафснинг қангшарига
Урганни қама,
Эъзозлаб лўттивоз,
Ваъдабозларни,
Мард бўлиб сўзида
Турганни қама.

Қалб уйин виждондан,
Қурганни қама,
Қўлларин дуога,
Сурганни қама,
Олимингни қама,
шоирни қама,
Ҳақиқат йўлида,
Турганни қама.

Ўғилларинг қама,
қизингни қама,
Жадидларинг, ёруғ
юзингни қама.
Ҳеч ким қолмагандан
кейин қамашга,
Ўзингникилару, ўзингни қама!

©️Баҳодир ИСКАНДАРОВ!


Kun.uz | Расмий канал dan repost
«Заправка»да видеомурожаат қилган шахс 15 суткага қамалди

Навбати етганда метан «заправка» ёпиб қўйилганидан норози бўлиб, йиртилиб кетган пойабзалини кўрсатган ҳолда газ қуйиш шохобчаси ва энергетика соҳаси масъулларига норозилигини намойиш этгани билан ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган фуқаро майда безорилик содир этган деб топилди.

👉 https://kun.uz/kr/87606106

Kun.uz расмий канали


Бу аканинг исмини билиб олишимиз учун туҳмат айблов билан 15 суткага қамалиши керак экан: Ғайрат Дўстов

Ғайрат ака газ қуйиш шоҳобчасида мамлакатнинг юзига ойна тутган видеоси тарқалиб кетгач, кейинги видеосида "Бу гапларни гапирганим учун ҳеч кимдан узр сўрамайман", деганди. Аммо жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани суди раисаси Дурдона Дадахонова қўл қўйган суд қарорида "у ўз айбига иқрор бўлиб, пушаймонлигини билдирди", деган шаблон айблов асос қилиб кўрсатилган.

Мен эса бу ака судянинг олдида ҳам йўқ айбига иқрор бўлишни истамаган, деган тахминдаман. 15 суткани мана шундай "бўйсунмас"ларга беришади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.