Муҳрим


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


1000КИТОБ лойиҳасининг 2024 йилги фаолияти якунларига бағишланган тақдимотга боролмаганлар уни Ютуб орқали жонли эфирда томоша қилиши ҳам мумкин: https://www.youtube.com/live/HTpMk7_lr54


Фарғонадаги портлаш

Ижтимоий тармоқларда кечадан бери фарғоналик бир она ва унинг икки ўғли Фарғона шаҳридаги “Сирпўш ота” қабристонига қўйилиши ҳақидаги бир фотохабар айланиб юрибди. Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, улар шаҳардаги заправкаларнинг бирида 17 декабрь юз берган портлашлар ва ёнғин қурбонлари экан.

Ҳозиргача расман 4 кишининг ўлими расман тасдиқланди. Аммо бу тўрт қурбоннинг на жинси, на ёши очиқланган. Ижтимоий тармоқларда қурбонлар сони расмийлар айтаётганидан кўпроқ экани ҳақида тинмай ёзишяпти, бундай гаплар маҳаллий ва хорижий ОАВда ҳам чиқди. Аммо расмийлар ҳозирча буни на тасдиқлади, на рад этди. Ҳодиса оқибатида вафот этганларнинг яқинларига ва тан жароҳати олганларга қандай ёрдам кўрсатилаётгани, шунингдек, компенсация масаласида ҳам, афтидан, ҳали гап йўқ.

Бунақа ҳодисалардан кейин, одатда, ҳукумат комиссиялари тузиларди. Шундай комиссиялар, масалан, ҳодиса оқибатида етказилган зарарнинг дастлабки миқдорини ҳам айтарди. Ҳодиса жойидан тарқалган фото ва видеоларда ёнаётган ва зарар кўрган машиналар бор эди, уй-жойлар, дўконларга зарар етганди. Уларнинг ҳам қандайдир ҳисоби бўлади-ку – шу маълумотлар ҳам, шунингдек, зарар кўрганларга етказилган зарар қандай қопланиши ҳам айтилгани йўқ.

Шунингдек, айнан шундай комиссиялар қурбонлар ва жароҳатланганлар сони кўп бўлиши сабабларни ҳам айтарди. Масалан, бундай маҳалла-мавзе ичида заправка қуриб бўлмаслиги, бензин сотувчи заправка билан газ-заправка бир жойда бўлиши мумкин эмаслиги, шундай қоидалар бузилгани ҳақида ҳозир жамоатчилик гапиряпти. Расмий манбалар ҳам шундай маълумотлар бериши, қандай қилиб маҳалла ичида бундай газ-заправка пайдо бўлиб қолганини тушунтириши мақсадга мувофиқ бўларди.

Бугун чиққан яна бир гап – портлаш бўлган заправкани таг-туги билан бузиб ташлашганмиш. Очиғи, мен тергов-суриштирув жараёнлари қандай бўлишини яхши билмайману, лекин ҳодиса сабаблари аниқлангунича “жиноят жойи”даги ҳеч нарсага тегилмай туриларди, шекилли. Балки ҳодиса сабаблари аниқлаб бўлингани учун бузиб ташлангандир – унда ўша сабабларни жамоатчиликка ҳам очиқлаш керак.

Маълумотларни очиқлаш керак.

UPD. Заправка таг-туги билан бузиб ташланмабди, ҳали жойида турибди экан. Ноаниқ маълумот берганим учун узр сўрайман.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Инсон қадр-қиммати ҳақида ҳикоя қилувчи янги фильм

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Инсон” лойиҳаси биринчи ҳужжатли фильмини премьера қиляпти. У инсон руҳининг кучи ва синовларга қарамай бахт сари интилиш ҳақида ҳикоя қилади.

Премьера 20:00 да бошланди, ҳозироқ лойиҳанинг YouTube’даги саҳифасига кириб, кўришингиз мумкин.


Кийинглар. Манба.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун, 10 декабрь — Мадҳия куни.

“Серқуёш”имиз — аутизмга чалинган болалар билан ишловчи “Нурафшон” ўқув маркази ўқувчилари ижросида. Ажойиб!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нега Ўзбекистонда одамлар газ ва бензин учун заправкаларда навбат кутяпти? Ўзбекистонда ортиқ бундай бўлмаслиги учун нима қилиш керак? Шу саволга жавоб.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электр энергияси тарифларига 50 фоизлик чегирма берилади” деган ваъданинг реализацияси ҳам, охир-оқибат, арман радиосининг “Шахматчи Петросян лотереядан минг сўм ютиб олгани ростми?” деб бошланувчи машҳур латифаси каби якунланиши мумкин экан. Хуллас, "Лолазор"ни кўринглар.


Аввал ҳам айтганман, ўзим Шуҳрат Ғаниевнинг янги "яккахон концерт"лари видеоси ё аудиоси чиқиб қолишини ҳозир ҳам кутаман, беҳазил. "Қонуний жинни" деган охиргиси эсингиздами?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тасаввуримизда ҳеч яхшиси бўлмаган ҳокимларимиз орасида Турдимов, дарҳақиқат, энг яхшисидек кўринади. Уста сиёсатчи эди, дейиш мумкин; унинг усталиклари ҳақида қанчадан-қанча афсоналар, баъзан видеодалиллар ҳам бор. Гапининг эга-кесими жойида, тили нисбатан ширали эди – иккиси ҳам чалажон сиёсий саҳнамизнинг исталган акторини бирдан машҳур қиладиган фазилат. “Ҳамма яхши нарсани меҳмонларга қилавермай, болаларингга ҳам стол-стул, каравот олиб берларинг”, деган (популистик) гап ҳамма ҳокимнинг хаёлида ҳам бўлиши мумкин, лекин ҳаммаси ҳам Турдимовдек эсда қоларли қилиб айта олмас (эҳтимол, бошқаси: “Боламга алоҳида каравот, стол-стул олиб берганим билан, қишда ҳаммамиз бир танча атрофида зўрға жон сақласак, нима зарил бу харажат, демайдими одамлар?”, деб андиша ҳам қилишга ҳам қодирдир, ким билсин). Хуллас, интернетда ҳам бу ҳокимбува ҳақида ёмон гапдан кўра яхшиси кўпроқ.

Лекин айнан истеъфоси арафасида, гўёки васиятдек: “Самарқанд машиналар эмас, одамлар шаҳри бўлиши керак”, дегани ўзининг бир йил аввалги амалларига зид. Бир йил аввал Самарқанддаги Рудакий ва Гагарин кўчалари кесишмасида туннел қурилиши бошланаётганида фаол жамоатчилик, ҳатто Транспорт вазирлиги мутахассислари ҳам бу туннел кераксизлиги, у сабаб чорраҳа атрофидаги ҳаёт ўлиши ҳақида роса бонг урганди. Аммо ҳоким ўша вақтда берган бир интервьюсида бу гап-сўзларнинг ҳаммасини уюштирилган, норози одамлар аслида йўқ, ана, аввалги қурган (Бўстонсарой) туннелимиз қандай фойдали бўлди, буниси ҳам “Мюнхен туннелларидагидек фойдали бўлади”, қабилида гапирганди. Яъни, Турдимов ўшанда Самарқанд одамлар эмас, машиналар шаҳри бўлишини тилида ҳам, амалда ҳам қўллаб-қувватлаганди. Кўпригу туннеллар самарқандликлар ҳаётини кўп ҳам енгиллаштирмаётганини самарқандликлар ҳам тасдиқлаяпти.

Начора, ҳокимларимиз шунақа, бори шу, бошқаси йўқ. Шунинг учун ҳар ким улардан ўзича бир (балки ягона) позитив жиҳатни топиб, “шу ҳокимнинг шу қилиғи зўр-да”, деб қўяверади. Масалан, Фалончиев ғирт қовунчи ва тили заҳар (у айтаётган гапларни ҳажвчилар ҳам ўйлаб тополмайди-я, деб тан берасан), Пистончиев эса даво йўқ (аммо даъво кўп) ва шуниси билан ҳам қизиқ, Фалончижонов эса ичидан пишган писмий, лекин тили ширин – (аравани деярли ҳар сафар қуруқ олиб қочса-да) гапи қулоғингга хуш ёқади ва ҳоказо, ва ҳоказо, деб ўзингча ё унисига, ё бунисига симпатия билдираверасан.

Албатта, бу уларнинг фаолиятини оқлаш ёки уларга муҳаббат белгиси эмас. Ахир стендапчи айтган гапга, агар у ростан кулгили бўлса, унинг мухлиси бўлмаган одам ҳам кулиши мумкин-ку. Худди шунингдек, стендапчининг қайсидир гапи ёқса, бирдан унинг мухлисига ҳам айланиб қолмайсан. Ҳеч шубҳа йўқки, Турдимовнинг ҳокимликдан кетиши, худди бир вақтлар Ғаниевнинг ҳокимликдан кетиши каби ўзи шундоқ ҳам зерикарли сиёсий саҳнамизни янада ғариброқ қилади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Иқтисодий шарҳ" кўрсатувининг бу галги сони анча дадил чиқибди. Кўринглар.


Айтишларича, 10 трлн сўмнинг тақдирини бирор савол бермасдан, 10 дақиқага қолмай осонгина ҳал қилиб юборишга қодир суперпарламентимиз мактаб дарсликлари учун ижара тўлови масаласида “сўнгги дақиқаларгача қаттиқ курашиб”, унинг қайта тикланмаслигига эришганмиш.

Қизиқ. Нимаси қизиқки, масалан, “Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров мактаб дарсликлари учун ижара тўлови қайта тикланишига у ва унинг партияси қарши эмаслигини айтганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлгани йўқ. Иккинчидан, Супер Мажлис 10 трлн сўмнинг тақдирини 10 дақиқага қолмай ҳал қилганини ҳамма кўрди, лекин дарсликлар бепул бўлиши борасида талашганини ҳеч ким кўргани йўқ, ҳатто ўқигани ҳам йўқ, бугун ҳам ўқимаяпти - янгилик манбаси сифатида собиқ депутат чиқяпти.

Менинг хотирам ҳам, афсуски, борган сари балиқларникига яқинлашиб боряпти, хотираси ҳали анча-мунча яхши дўстларимизнинг айтишича, учинчидан, Янги Ўзбекистонда дарсликлар ижараси биринчи марта бепул деб эълон қилинганида, буни собиқ ё амалдаги депутатлар эмас, балки давлатнинг катта-катта раҳбарлари овоза қилган экан. Яъни, юзлаб эмас, минглаб эмас, миллионлаб одамлар ҳаётига таъсир қилувчи бу воқеа аслида “битмас-туганмас сиёсий очко манбаи” ва бу очкони ишлаш ҳуқуқи бирор депутатга бериб юборилмаса керак.

Ҳали тасдиқланиб-тасдиқланмаган сўнгги янгиликлар менга арман радиоси ҳақидаги эски латифани эслатяпти:

— Шахматчи Петросян лотереядан минг сўм ютиб олгани ростми?
— Рост, фақат шахматчи Петросян эмас, балки “Арарат” футболчиси Акопян ва минг эмас, балки ўн минг ва сўм эмас, балки доллар ва лотереяда эмас, балки қиморда ва ютган эмас, ютқазган.


Ҳа-я, айтиб қўяй - дарсликлар ўқувчиларга бепул тарқатилиши керак. Мен дарсликлар ижараси пуллик бўлишига қаршиман.


Тошкентда Yandex Cup 2024 чемпионатининг финали бўлиб ўтди

Куни кеча Тошкентда дастурлаш бўйича йирик халқаро мусобақалардан бири – Yandex Cup 2024 нинг финали бўлиб ўтди. Унда дунё бўйлаб келган 20 мингдан ортиқ аризалар орасидан саралаб олинган 18 мамлакатнинг 200 дастурчиси баҳслашди. Улар аналитика, фронт-энд ва бэк-энд ишланмалар, мобил технологиялар, машинавий таълим ва спортча дастурлаш каби йўналишларда умумий 1,95 млрд сўмлик мукофот жамғармаси учун беллашди.

Мусобақада Япония, АҚШ, Беларусь, Россия, Буюк Британия ва Португалия жамоалари ғолиб чиқди. Ўзбекистонлик дастурчилар учун эса мазкур тадбир тажриба ошириш бўйича муҳим майдонча бўлди. Умуман, чемпионат дастурчилар ҳамжамиятининг ўзаро тажриба алмашиши учун ўзига хос платформа вазифасини ҳам бажарди.

Тадбир ташкилотчиларининг қайд этишича, “Yandex Cup 2024 мусобақасининг Тошкентда ўтказилгани Ўзбекистоннинг технология ва инновациялар соҳасидаги салоҳияти юксалиб бораётганини кўрсатди ва дастурчилар ўртасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди”.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дам олиш кунлари нима қилиш, нима кўришни билмаётганларга мана шу подкастни кўришни тавсия қилган бўлардим (агар ҳали кўрмаган бўлсангиз). Видеодаги саволимга Бахтиёр аканинг жавоби, менимча, ҳақиқатан ҳам жуда зўр. Тўғри, камтарроқ бўлишим керак (с), лекин подкастда яхши гаплар, назаримда, ростдан ҳам кўп бўлган, бамайлихотир томоша қилишингизга арзийди.


🎙 Kotib AI - аудио ва видеоларни (Ўзбек, Рус, Инглиз тилларда) автоматик транскрипция қилиш учун сизнинг ақлли ёрдамчингиз.

Жуда ҳам узун суҳбат, маъруза, подкаст ёки вебинарларни томоша қилишдан вақтни тежанг — шунчаки файлни юкланг ва Kotib AI уни тезда матнга айлантиради.

📌Асосий хусусиятлар:
• Аудио ёки видео автоматик транскрипция
• Муҳим эпизодларни ажратиб олиш
• Матн асосида қисқа мақолалар яратиш

Талабалар, ўқитувчилар, контент яратувчилар, журналистлар ва бизнес эгалари учун мос келади. Сизга мослаштирилган AI технологиялари ёрдамида маҳсулдорлигингизни янада оширинг.

🔴 Бугуноқ Kotib AI билан янада самарали ишлашни бошланг.

Бизнинг телеграм канал - @aim_laboratory

Реклама


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кеча Твиттерда “Интернетда кўрган, эшитган, ўқиган бирор контентингиз ҳаётингизга таъсир қилган, уни ўзгартирганми?” деган савол қолдиргандим. Кўп яхши, қизиқ жавоблар қолдиришди. Ўзим сал аввалроқ 1000КИТОБ подкастида меҳмонимиз Иззат Собитовдан шу мавзуда унинг ўзи билан боғлиқ қизиқ ҳикоя эшитгандим. Биттагина 4-5 дақиқалик тақдимот видеоси инсоннинг ҳаёт йўлини қанчалик ўзгартириб юбориши мумкинлигини кўриб, ҳайрон қоласан киши.

Подкастни тўлиқ кўришни тавсия қиламан: https://youtu.be/atdM1foQgxo


Хуллас, шанба куни Юнусободнинг биз яшайдиган қисмида соат тахминан 11:00 ларга яқин чироқ ўчди. Чироқ ўчса, интернет ҳам ишламайди. Аксига олиб, телефоннинг қуввати ҳам бирор 3 ё 4 фоиз қолганди. Қўшимчасига, болалар ҳам мен билан қолган, тахминан 3-4 соатни кўчага чиқмай, улар билан уйда ўйнаб ўтказишим керак эди (энди, кўчага чиқсам, телефонимни ҳеч бўлмаса мошинада қувватлантириб олардим-да).

Соат 15:00 ҳам бўлдики, электр таъминотидан дарак йўқ (онасидан ҳам). Болалар “ойим қани?”, “қачон келади?” деб сўрай бошлаган. Қани энди телефонимда қувват бўлса! Шунда ҳам биринчи бўлиб рафиқамга телефон қилмасдим, балки Юнусобод электр тармоқларининг юнусободликларга мўлжалланган каналига кирардим – чунки у ерда бунақанги беш соатлаб “свет” ўчиб қолишининг изоҳи бўлиши аниқ эди.

Мавҳумлик ёмон. Сабабини билсанг, хотиржам бўласан – билганинг асосида қандайдир режа қилишинг ҳам мумкин. Шу орада, бахтимизга, онаси келиб қолди. Қўлидан телефонни олиб, “Yunusobod TETK” деган жонажон каналга кирдим. Қарасам, авариямисан-авария бўлган, бизникидан ташқари яна учта мавзеда чироқ ўчиб, бу аварияни бартараф этиш учун қаердадир “Мегапланет” тарафда ер кавлаб ётишган экан.

Маълумотга эга бўлгач, ҳеч йўғи режа туза оласан, дегандек, биз ҳам оилавий режа тузиб, шартта сайр қилгани кўчага чиқиб кетдик. Уйимизга энг яқин “Локомотив” паркига бордик, кейин “Чимган”га кирдик, у-бу олган, у-бу еган бўлдик. Энг қизиғи, шунча йўлда юрган вақтимиз телефонни қувватлантириш эсдан чиқибди – оиланг билан юрганингда ўзи керак ҳам эмас-да телефон.

Соат 20:00 лардамикин уйга қайтаётганимизда, харид қилган нарсаларимиз “Чимган”нинг болалар аравачасида қолиб кетганини эслаб, ярим йўлдан қайтдик – телефонни қувватлантириш ана ўшандагина эсга тушди. Телефон ёнгач, аравачани ижарага берган бола телефон қилганмикин, деб кутаман, хабар келмайди-да. Тирбандликлардан амаллаб ўтиб, “Чимган”га қайтиб, ҳалиги ижарачининг олдига борсам, нарсаларимиз турибди, “сизга телефон қилдим, ўчиқ экан”, дейди.

Ҳа, ўчиқ эди. Энди 10 фоиз қуввати бор, деб интернетни ёқиб, мошинагача телефонни чуқулаб кетаётсам... ДХХ раисини ишдан олиб ташлаб, ўрнига мудофаа вазирини қўйишибди. Яна кимдир қаердандир олинган, бунга фалон воқеа сабабчи дейилган, сарлавҳалар ва тасдиқланмаган хабарлар жанги, хуллас, вижир-вижир, ғавир-ғувур. Тавба, бир кун телефоним ўчиқ қолганига шунча гап.

Охирги марта 2023 йил январида, аномал совуқ сабаб, хусусан, “дом”имиз ҳам икки ё уч кун “свет”сиз яшаганида мана шундай мажбурий дижитал детоксни бошдан кечиргандим. Ўшанда, детокснинг охирги тонги, телефонимни мошинада қувватлантириб, интернетни ёқиб, биринчи кўрган хабарим Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокимлигидан олингани бўлганди. Тавба-а, дегандим ўшанда ҳам. “Шунақа бўлибди”, деб кимга айтсам, улар ҳам тавба деганди.

Иримчи эмасману, лекин телефоним кунлаб қувватсиз қолиб кетишидан, кунлаб интернетга киролмай қолишдан сал қўрқиб қолдим, очиғи.


Даҳшатли воқеа. Ҳуқуқ-тартибот органлари “итлар одамни ебди деган гапдан хабаримиз йўқ, унақа воқеа бўлмаган” деб туриб, ветеринарга “одамни еб қўйган деб тахмин қилинаётган мана бу итларнинг ўлигини ёриб, ичида одам гўшти борми-йўқми, шуни аниқлаб беринглар”, деб топшириқ бергани ҳам бир даҳшат. Ҳодиса юз берган маҳалладаги аҳоли мавҳумликда, миш-мишлар ичида яшаяпти. Даҳшат. https://t.me/gazetauz_uzb/38806


Подъезддаги велосипеди ППХ ходимлари томонидан олиб кетилган яна бир обуначидан:

“Ака, ман доставкада ишлайман. Бир ой аввал подъездда турган велосипедимни олиб кетишди. 102 га телефон қилдим, участкавойингизга мурожаат қилинг, дейишди. Унга қилсам, “велосипед базада”, деди.

У ерга борсам, худди жиноят қилган одамдек сўкиш эшитдим. “Хўп, нима қилишим керак эди?”, десам, “Велосипедингни уйингга олиб кир қўй”, дейди. Ўзи каталакдай жойда 8 талаба яшаймиз. Велосипедни квартирага олиб киришга уй эгаси ҳам рухсат бермаган.

Хуллас, велосипедимни олиб келдим. Кеча яна олиб кетибди. Балони тешик эди, қулфланган ҳолатда эди. Мен энди уни қандай қилиб олиб келаман? Буларга нисбатан бирор чора йўқми?”


Подъездлардаги аравача, великларни ППХ ходимлари олиб кетиши амалиёти анчадан бери бор, шекилли. Чорсу тарафда яшовчи бир обуначи сентябрда бўлган ҳолат ҳақида ёзибди:

“ППХ ходимлари коляскаларни олиб кетгани ҳақидаги охирги постингизни кўриб, тўғриси, битай деб қолган яраларим янгиланди.

Сентябрь охири эди. Ўзим командировкадаман, аёлим квартирага олиб чиқолмай – 3-қаватда яшаймиз – коляскани подъездда қолдирган. Эрталаб тушса, коляска йўқ. Ўғирлаб кетишди, деб ўйладик. Чунки қўшни подъездлардаги коляскалар жойида турганди.

Орадан 3-4 ҳафта ўтди. Подъезддаги бир қўшни хола: “Участкавойлар олиб кетган бўлиши мумкин”, деб қолди. Коляскамиз йўқолди деб участкавойнинг олдига чиқишга ҳеч вақтим бўлмаётганди ўзи.

Участкавойни топиб, дардимни айтсам, “Шулар орасида коляскангиз борми?”, деб расмлар ташлади. Бор эди, “мана шуниси”, деб кўрсатдим. “Коляскангиз базада турибди”, деди участкавой, манзилини ҳам бердим. Кўкчада экан. Бордим. Қабулхонадаги ходим “коляскангизни эртага эрталаб олиб келиб қўямиз”, деди.

Кечга яқин бегона рақамдан қўнғироқ бўлди. Лаббай десам, “ака, колясканинг эгаси чиқмаганига, эҳсон қилиб бериб юборилганди”, дейди. “Энди мен нима қиламан?” десам, гапни олиб қочади.

Бироз ўтиб, бегона аёл телефон қилди - у коляскани эҳсон сифатида олган одам экан. У коляскани олиб, яқинда фарзандли бўлган қизига берган, қизи эса уни “онам олиб бердилар”, деб келин бўлиб тушган уйига олиб кетган. Хуллас, буёғи мана шунақа каша!

Майли, битта коляска мен учун ҳеч нима эмас, Худога шукр, имкониятим бор эди, янги олдим. Аммо ППХ ходимларининг бу иши - бировнинг мулкини эҳсон қилиб юбориши - қанчалик тўғри? ППХдан ҳам биров келиб, вазиятни тушунтиргани ҳам йўқ, фақат ўша базадан қўнғироқ қилган йигит йиғлагудек бўлиб гапирди.

Коляскани олиб кетган ўша ППХ ходимлари бошлиғининг исми Алишер ака, улар рухсат берганлар, дейишди. Бир ҳафта қатнаб тутолмадим ўша бошлиқни. Охири кечдим, лекин рози эмасман, дедим. У коляска совға эди, фарзандли бўлганимда бобоси олиб берганди.

[Чилонзордан тарқалган] видеодаги коляскаларнинг аксарият эгалари ҳам коляскалари ҳозир қаерда эканини билмайди, маҳалласи раиси ҳам айтмайди. Хабар топгани, бориб олади. Қолиб кетгани - меникига ўхшаб “эҳсон” бўлиб кетади”.


Очиғи, воқеаларнинг бунақанги ривожини ўйлаб топиш ҳам қийин.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.