O'zbekiston davlatchiligi tarixi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ushbu kanal orqali talabalar va keng jamoatchilikka vatanimiz tarixi haqida ma'lumotlar berib boriladi.
Guruh va uning faoliyati haqida taklif va mulohazalaringiz bo'lsa adminga murojaat qilishingiz mumkin ▶️▶️▶️ @Abdusamad_Qurbonov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Kun.uz | Online dan repost
Hindistonda qadimgi Hind vodiysi yozuvini o‘qiy olgan kishiga 1 mln dollar mukofot e’lon qilindi

Olimlar 4 ming belgidan iborat yozuv mazmunini o‘rganishga 100 yildan buyon harakat qilmoqda, ammo hozirgacha biror kim buning uddasidan chiqmagan.

👉 @kunonline


Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.

1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.

2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.

3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди.

Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

@Davlatchilik_tarixi




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇲🇳 Сунъий интеллект ёрдамида таёрланган қадимги Мўғуллар империяси.

👉 Dunyo🌐Tv

@Davlatchilik_tarixi


#Behbudiy_150_yoshda

📝 O‘zbekiston Milliy kutubxonasi sizlarni Turkiston jadidlarining yetakchisi, o‘zbek dramaturgiyasi asoschisi, noshir, jurnalist, din va jamoat arbobi Mahmudxo‘ja Behbudiy tavalludining 150 yilligi munosabati bilan kutubxona fondlaridan o‘rin olgan, Behbudiy hayoti va faoliyatiga doir adabiyotlar bilan tanishtirib boradi.

📰 “OYNA” (1913-1915 y.) jurnali o‘sha davrdagi ijtimoiy fikr, xalq hayotining o‘ziga xos jihatlari, yaqin tariximiz, o‘tmishimzni tadqiq etishda qimmatli manbaa hisoblanadi. Atoqli o‘zbek olimi va noshiri taraqqiyparvar Mahmudxo‘ja Behbudiy toimonidan nashr etilgan “Oyna” jurnali Vatanimizning yaqin o‘tmishidagi ozodlik va yovuzlik, jasorat va qabohat o‘rtasidagi kurash tarixi, undagi maqolalar istiqlol harakati tarixini o‘rganish, tadqiq etishda muhim manba bo‘lib xizmat qiladi. Milliy kutubxonaning nodir nashrlar fondida ushbu manbaning barcha sonlari majud.

@Davlatchilik_tarixi


Toshkent darvozalari. 1865 yil.

@Davlatchilik_tarixi


Сурхондарё вилоятнинг доимий аҳолиси сони 2025 йил 1 январь ҳолатига 2 млн 945 минг 512 кишини ташкил этмоқда.

🔸 Денов тумани – 430 453 киши;
🔸 Қумқўрғон тумани – 261 617 киши;
🔸 Жарқўрғон тумани – 244 010 киши;
🔸Шўрчи тумани – 234 215 киши;
🔸 Сариосиё тумани – 232 904 киши;
🔸 Шеробод тумани – 214 902 киши;
🔸 Термиз шаҳри – 207 326 киши;
🔸 Олтинсой тумани – 197 375 киши;
🔸 Узун тумани – 192 423 киши;
🔸 Музработ тумани – 156 812 киши;
🔸 Ангор тумани – 147 027 киши;
🔸 Бойсун тумани – 127 078 киши;
🔸 Қизириқ тумани – 126 904 киши;
🔸 Термиз тумани – 87 200 киши;
🔸 Бандихон тумани – 85 266 киши.

@Davlatchilik_tarixi


Edu.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Shavkat Mirziyoyev: “Bosh maqsadimiz – milliy oʻzligimizni anglash va anglatish”


Prezident Islom sivilizatsiyasi markazida olib borilayotgan bunyodkorlik ishlari bilan tanishdi.

Bizni kuzating

Facebook | Instagram | YouTube | Telegram




Ибн Сино Марказий Осиё фарзанди.

Тожикистон Республикаси Маданият вазири Матлубахон Сатториён хонимнинг Абу Али Ибн Сино кимнинг фарзанди ва қайси миллатга мансуб эканлиги ҳақидаги баёнотига ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

Авваламбор ўзбек-тожик дўстлиги кўп минг йилга бориб тақалишини эътироф этиб, Сизга ўз ҳурматимни изҳор қиламан. Аммо буюк файласуф Суқрот айтганидек "Афлотун маним дўстим, бироқ ҳақиқат устундир".

Биринчидан, Марказий Осиё давлатлари энди ҳақиқатдан ҳам бирлашаётган бир тарихий пайтда, ўзаро чегаралар очилиб, барча соҳаларда мукаммал ҳамкорлик ривожланаётганда барчамиз айтаётганимизни етти ўлчаб бир кесиб гапиришимиз керак, албатта.

Иккинчидан, шу мавзуда баҳс очилган экан, минтақамиз тарихини пухта ўргансак, IX-X асрларда минтақамизда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ёки Қирғизистон деб тавсифланиш бўлмаганини эътироф этиш керак.

Учинчидан, ўша замонлардаги илм-фаннинг ва маърифатнинг юксалиши, Ренессанс даврининг чўққига чиқишининг бош омилларидан бири минтақамиздаги бир жўғрофий ҳудуд қамровидаги яратилган эркин муҳитдир.

Тўртинчидан, бугунги кунда интернетнинг истаган қидирув тизимига мурожаат қилсангиз, Абу Али Ибн Сино қайси мамлакат фарзанди деганда: Абу Али Ибн Сино (980-1037), машҳур табиб, файласуф, математик ва олим, Бухоро ёнида туғилган. Унинг туғилган жойи ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади. Шу сабабли, Ибн Сино Марказий Осиё фарзанди ҳисобланади.

Бешинчидан, Абу Али Ибн Синонинг миллати тўғрисидаги савол қанчалик ўринсиз бўлса-да, Сизга шуни маълум қилмоқчиманки, бундай ёндашув икки томонлама муносабатларга, албатта, салбий таъсир қилмай қолмайди, ва шубҳасиз, учинчи тараф бундай ҳолларда ўзининг ғараз мақсадларида фойдаланади. Биз бугун катта минтақада яшар эканмиз, илм-фан, адабиёт, маърифат соҳасида чўққига чиққан улуғ олимларни сеники, меники демасдан бир заминда яшаган боболаримизнинг муносиб фарзандлари бўлишимиз керак.


©️Проф., Шерзодхон Қудратҳўжа
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, С.ф.д.


@Davlatchilik_tarixi


ЯҲУДИЙЧА УСЛУБ

• Собиқ совет даврида яҳудийлар Исроилга кўчишни бошлашди. Улардан бири лаш-лушларини олиб йўлга чиқди. Божхонада унинг юкларини текшираётган божхона ходими юклар орасидан Лениннинг ҳайкалини кўриб қолди. У яҳудийга:
-Бу нима? , деди.
Яҳудий:
- «Бу нима» деманг, «бу ким» денг. Бу доҳиймиз Ленин. Коммунистик партиянинг асосчиси. У бизга кўп яхшиликлар қилган, коммунизмнинг йўлини кўрсатган. Унинг хотирасини абадийлаштириш учун Исроилга олиб кетаяпман, деди.
Божхона ходими хурсанд бўлиб:
- Ўтаверинг, деди.
Исроилга киришда яна божхона ходими юклари орасидан ҳайкални кўриб қолиб:
- Бу нима? , деди.
Яҳудий:
- «Бу нима?» деманг, «бу ким?», денг. Бу ифлос Ленин. Ҳаммага зулм қилган, хусусий мулкни бекор қилган. Менинг ҳам СССРдан чиқиб кетишимга шу ҳароми сабабчи. Унинг ифлос башарасига ҳар куни тупуриб туришим учун Исроилга олиб келдим.

Божхона ходими хурсанд бўлиб:
- Олиб ўтинг!, - деди.

• Яҳудий Исроилдаги уйига келиб жойлашгач қариндошларини чақириб зиёфат қилди. Шунда бир жияни келиб бурчакда турган Ленин ҳайкалини кўрсатиб сўради:
- Амаки, бу ким?
Яҳудий деди:
- Эй ахмоқ! «Бу ким» эмас, «бу нима» дейиш керак. Бу ўн килограмм тоза олтин. Уни божхонадан бож тўламай бу ерга олиб ўтдим.

@centerasiastudy

@Davlatchilik_tarixi


Bobur mirzo 1511-yil boshidayoq Zobuliston va Badaxshon lashkarini yig’ib, Movarounnahrga hujum qilib, Hamza va Mahdiy sulton boshliq shayboniylar qo’shini ustidan Xatlon viloyatidagi Vaxsh daryosi kechuvi bo’lgan Puli Sangin degan joyda g’alaba qiladi. Hisor sultonlari Ubaydullaxon va Temur sulton qo’shini bilan madadga yetib kelayotganini eshitsalarda, amalda ularni kutmay jangga kiradilar. Jangdan keyin Boburning buyrug’i bilan bu ikki aka-ukalar va Hamzaning o’g’li Mamoq sulton qatl qilinadi (yoki jang vaqtida halok bo’lishadi). Hamza va Mahdiy sultonlar bu vaqtda 50-60 yoshdan oshgan kishilar bo’lgan. Bu g’alabadan keyin Hisori Shodmon, Dehnav, Xatlon va Qunduz Boburning tasarrufiga kiradi. Boburning iltimosiga binoan Ismoilshoh unga qizilbosh qo’shinini yordamga yuboradi. Natijada, shayboniylar Turkistonga chekinishga majbur bo’lishgan.

@Davlatchilik_tarixi


Фитратнинг Самарқандда Гўри Амирдаги хайқириғи.

“Гапур менга , эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди?! Ер юзининг буюк салтанатларини сен қурмадингми?
Хиндистоннинг, Эроннинг, Оврупанинг улуғ хоқонларини сен юбормадингми?
Эй хоқонлар ўчоғи! Эй қаҳрамонлар туғойи!
Қани у чақмоқ чақишли ботир хоқонларинг?
Қани аввалги оқ юрушли, отлиқ бекларинг?
Нечун “урҳо”ларинг эшитилмайдир? Дунё халқини бўйсундирмаган салтанатларинг нечун бузилди?
Инсонлик оламини қанотларинг остинда олган хоқонлиғнинг нечун кучи ўлди?
Кучингми кетди? Кимсасизми қолди?
Йўқ...йўқ... Тангри ҳаққи учун йўқ!...
Сен кучсиз эмассан, сен кимсасиз эмассан!
Бугун ер юзида саксон миллион боланг бор.
Буларнинг томиридаги қон Чингизларнинг, Темурларнинг қонидир.
Буларнинг кучлари сенинг кучингдир! Эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Қайғурма!
Эски давлатинг, эски салтанатинг, эски йигитларинг, эски арслонларинг хамаси бор, ҳеч бири йўқолмамишдир. Ёлғиз... Оҳ, ёлғиз тарқалмишдир.”

Абдурауф Фитрат.

@Davlatchilik_tarixi


Miloddan avvalgi 245 yilda Diodot I zarb etgan oltin tanga.

Tangadagi yozuvda yunonchada shunday deyilgan: ΒΑΣΙΛΕΩΣ ΔΙΟΔΟΤΟΥ — "Qirol Diodot". Yunon-Baqtriya.

@Davlatchilik_tarixi


Илмий мақола

ЭНДИ ЭСКИЧА ЯШАЙ ОЛМАЙМИЗ

«Бу менинг ҳаётим, хоҳлаганимдек яшайман, истаган ишимни қиламан!» деган гап энди ўтмайди. Бизнинг ҳолатимиз нафақат ўзимизнинг, балки атрофимиздагилар – болаларимиз, яқинларимиз, қариндошларимизнинг иммунитети учун ҳам жавобгар экан. Соҳа олимлари шу нарсани илмий исботлашди.

Марҳамат, мақолани ўқиб чиқинг:

👉 https://mehrob.uz/maqolalar/254

@Davlatchilik_tarixi


БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ нинг отаси.

Шайх Зайд ибн Султон Ал-Наҳайён (1918-2004) — эҳтимол, ислом оламининг йигирманчи асрдаги энг буюк шахсиятлардан бири.

Абу-Даби қабиласи бошлиғи, БАА асосчиси ва унинг биринчи президенти. Ёшлигида бадавийларча кўчманчи ҳаёт кечирган, ҳеч қачон мактабга бормаган, таълимни фақат Қуръондан олган. 1966 йилда катта акаси ўрнини эгаллаб, Абу-Даби ҳукмдори бўлган. Янги шайх амирликни қоронғу ўрта асрлардан чиқариш учун илк қадамларни қўйди, замонавий инфратузилмалар яратиш ва маҳаллий аҳолини ўқитишга йўналган сиёсатни бошлади. У акасига қарши ўлароқ, мамлакат бойликлари халққа хизмат қилиши керак, деб ҳисобларди.

1971 йил 2 декабрда БАА давлати ташкил топди.

Атиги 30 йилда БАА халқи қабилавий ҳаётдан замонавий, энг бой давлатга айланди. Жамият аъзолари уй-жой, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва дунёнинг исталган нуқтасида таълим олиш билан таъминланди.

Буюк ислоҳотчи!

@Davlatchilik_tarixi


1881 йилнинг 25 январида Гёкдепе жанги билан Иккинчи Рус-Туркман уруши якунланди. Бу урушда туркманлардан 20 мингдан ортиқ одам, Россиядан эса 1,5 мингдан зиёд одам халок бўлди ва яраланди . Нега қурбонлар сонида бунчалик катта фарқ бор ?

Биринчидан, туркманларнинг кўпчилиги Россия артиллерияси замбаракларининг отишидан ҳалок бўлган, чунки кучлар нисбати жуда номутаносиб эди: 100 та рус замбарагига қарши туркманларнинг битта эски тўпи бор эди. Иккинчидан, жангдан кейин босқинчи Россия империяси ўз анъаналарига содиқ холда амал қилди – рус армиясининг қўмондони М.Д. Скобелев эркаклардан ташқари болалар, аёллар, қарияларнинг барчасини ўлдиришга,аямасликка буйруқ берди. Унинг ўзи ёзганидек, "драгунлар томонидан қочаётган туркманларни таъқиб қилиш жараёнида ҳар икки жинсдан аёлу, болалардан 8 минг киши ўлдирилди".

Шунингдек, уч кунлик "баранта" эълон қилинди – яъни аскарларга туркманларнинг ҳамма нарсасини талаш ва ўғрилик қилишга рухсат берилди.

@Davlatchilik_tarixi




Uzundara qalʼasi sayyohlik maskaniga aylantiriladi

Boysun tumanida joylashgan ushbu qadimiy yodgorlik suvsiz togʻ choʻqqisida barpo etilgan.

Batafsil: https://oyina.uz/uz/posts/26500

@Davlatchilik_tarixi


Sharqning minora qurilishidagi uslublari.

@Davlatchilik_tarixi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.