Mehrob.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Ҳар бир ишда зикр қилувчилар

Муоз Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:
“Қайси мужоҳидларнинг даражаси энг баланд?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳни кўп зикр қилувчиларнинг”, дедилар.
Яна сўради: “Рўзадорларнинг энг кўп савоб оладиганлари қайси?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳни кўп зикр қилувчилари”, дедилар.
Сўнг ўша киши намоз, закот, ҳаж ва садақа ҳақида сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир саволга: “Аллоҳни кўп зикр қилувчилари”, деб жавоб бердилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга: “Аллоҳни зикр қилувчилар ҳар бир ишда ўзлари билан яхшиликни олиб кетдилар”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ана шундай”, дедилар.

@mehrob_uz


Бугун, 21 декабрь куни «Минор» жоме масжиди имом-хатиби Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Шайхонтоҳур туманидаги 169-мактабга ташриф буюрдилар.
Учрашувда, Шайхонтоҳур туманидаги Зафаробод, Бўстон, Хувайдо ҳамда Ўзбекистон маҳалласи вакиллари иштирок этишди.
Ушбу тадбир, жамиятдаги муҳитни соғломлаштиришга доир бўлган маънавий-маърифий суҳбатларга бой бўлди.
Тадбир давомида Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Неъматлар шукр ила зиёда бўлади” мавзусида гўзал суҳбат қилиб бердилар.
Тадбир қатнашчилари томонидан берилган саволларга батафсил тўхталиб, қўшимча ва қизиқарли маълумотлар берилди.
Суҳбат сўнггида мухлис халқимизнинг фаровонлиги йўлида хайрли дуолар қилинди.

@mehrob_uz


ЖАННАТНИНГ ТУПРОҒИ

Қадимда Луқмон исмли донишманд яшаган.
Бир куни у ўғлига: «Жаннатдан бирон нарса олиб кел», деди.
Ўғли туриб кетди ва бир муддатдан кейин қайтиб келди.
Қўлида тупроқ бор эди.
Буни кўриб Луқмон ўғлига: «Бу нима?» деди.
Ўғли: «Жаннатдан тупроқ», деди.
Луқмон: «Уни қаердан олдинг?» деб сўради.
Ўғли: «Онамнинг оёқлари остидан олдим», деб жавоб берди.

@mehrob_uz


Макруҳ вақтларда тавоф қилиш

Савол: Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми?

📩 Жавоб: Макруҳ (яъни нафл намозлар ўқиш макруҳ бўлган) вақтларда ҳаж ёки умра учун тавоф қилишнинг зиёни йўқ. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида:
“Тавоф қилиб бўлгач, намоз ўқиш мубоҳ (яъни нафл намози ўқиш мумкин бўлган) вақтда икки ракат намоз ўқийди. Ушбу қайд фақатгина намоз учун бўлиб, макруҳ вақтларда тавоф намозини ўқиш макруҳдир. Тавоф эса макруҳ эмас”.
Демак, вазият тақозосига кўра, тонгдан то қуёш чиққунича ва аср намозидан кейин то қуёш ботгунича бўлган вақт оралиғида тавоф қилишнинг кароҳияти йўқ. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

@mehrob_uz


Кимки одамларнинг мақтовига учса, у фитналангандир.

Одамларнинг мақтовига учган киши учун кибр ва манманлик хавфи бор. Мақтов туфайли пайдо бўладиган бу икки иллат ҳам ҳалокатлидир.
Ҳасан розияллоҳу анҳу дейди: «Умар розияллоҳу анҳу қўлида қамчини ушлаб ўтирган эди, ёнида одамлар ҳам бор эди. Шу пайт Жоруд ибн Мунзир келиб қолди.
– Бу Робиъа қавмининг саййидидир! – деб юборди биттаси.
Буни Умар ва унинг ёнида ўтирганлар, шунингдек Жоруднинг ўзи ҳам эшитди. Жоруд яқинлашгач, Умар қўлидаги қамчиси билан уни савалай бошлади. Шунда Жоруд:
– Мен нима қилдим, сизга нима бўлди, эй амирал мўминин? – деди.
– Мен нима қилдим, сизга нима бўлди, деяпсан, ҳозир айтилган сўзларни эшитмадингми?!
– Анавининг оғзидан чиққанини эшитдим, деди Жоруд (лекин унга эътибор бермадим, деган маънода).
– Бу сўзлар туфайли қалбингга кибр ва манманлик аралашиб қолишидан қўрқдим. Шунинг учун бўйнингни бир эгиб қўяй, дедим».
Мақтовнинг яна бир фитнали жиҳати мақтовни эшитган кишининг суст бўлиб қолишидир. Негаки у шаънига ёғилаётган мақтовлардан маст, ўзидан мамнун ва тўла рози. Шунинг учун ўз устида ишлашга ҳожат йўқ. Ўз устида ишлаш учун эса инсон, лоақал, ўзини нималардадир қосир ҳисоблаши керак. Тиллар мақтовга югурар экан, мақтовни эшитаётган киши «ҳақиқатан ҳам шундайман» деган гумонга боради. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Қачонки биродарингни юзига мақтасанг, гўё унинг бўйнига устара тортибсан» Ибн Муборак ривояти.
Аслида, мақталаётган киши мақтовчидан кўра ўз аҳволини яхшироқ билади. Агар у ичидаги барча сирларидан, хотирида кечаётган нарсаларнинг ҳаммасидан мақтовчини огоҳ этса, мақтовчи уни мақташдан тийилган бўларди. Шунинг учун ҳам Мутафаккир дейди: «Қачон бир мақтов, олқиш эшитсам, ўзимни кичраяётгандек кўраман».

“Унвонул баён”дан.

@mehrob_uz

37k 0 252 316

Сирингни асраш ўзингга малолдир, бошқа бировнинг уни асрамоғи амри маҳолдир.

Алишер Навоий
@mehrob_uz


Ибн Аббос ва Қатода розияллоҳу анҳумо айтади: “Гиёҳларнинг ердан униб чиқиши, дарахтларнинг кўкариб, гуллаб мева қилиши, полиз маҳсулотлари ва ҳоказолар инсонларнинг саъй-ҳаракати, жидду жаҳди, куч-қуввати ва талаби билан эмас, балки Аллоҳ таолонинг раҳмати ила ҳосил бўлади”.

@mehrob_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

@mehrob_uz


Барча ишларда истихора қилиш

«Истихора» луғатда «яхшилик сўраш» деган маънони англатади. Истилоҳда эса мусулмон кишининг бирор ишни қилмоқчи бўлиб, у тўғрида иккиланиб қолган пайтда икки ракъат намоз ўқиши ва ортидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган дуони уқиши истихора дейилади.

Истихорадан асосий мақсад, қилмоқчи бўлаётган ишида ишида яхшилик сўраш ва Аллоҳга таваккул қилиш бўлгани учун ҳар қандай ишда истихора қилинади. Мўмин кишининг ҳар бир ишида истихора қилиши, яъни Аллоҳ таолодан яхшилик сўраши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган одоб ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга барча ишларда истихора қилишни Қуръондан бир сура ўргатгандек ўргатар эдилар...» (Бухорий ривоят қилган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча ишларда истихора қилишни Қуръондан бир сура ўргатгандек ўргатишлари мусулмон киши учун бу иш ниҳоятда аҳамиятли эканини билдиради.

Аммо шариатда буюрилган ёки яхши саналган ишлар учун, шунингдек, шариатда ҳаром қилинган ёки қилмаслик тавсия этилган ишлар учун истихора қилиш мумкин эмас. Чунки мазкур ишларни қилиш ёки қилмаслик аниқ айтиб қўйилгани учун мўмин киши уларда иккиланиши асло мумкин эмас. Шунинг учун Жобир розияллоҳу анҳунинг «барча ишларда» деган сўзларидан барча мубоҳ ишлар тушунилади.

Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ «Фатҳул Борий»да қуйидагиларни айтган: «Истихора юқоридагилардан бошқа вожиб ва ихтиёрий мустаҳаб ишлар учун ҳамда амалга ошириш вақти кенг бўлган ишлар учун қилинади. Истихора қилишга бўлган умумий кўрсатма барча катта-кичик ишларни ўз ичига қамраб олади. Чунки гоҳида бир кичик ишдан катта натижалар келиб чиқади».

“Ислом одоблари энциклопедияси”дан.

@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
21.12.2024 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Одам боласи Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган ишлар орасида Аллоҳни зикр этиш каби бирор иш қила олмайди”. Яъни, инсон боласи Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун кўп иш қилади, лекин бу ишлар орасида Аллоҳни зикр этиш энг афзал амалдир.

@mehrob_uz


«Ҳақ бўлсангиз ҳам ота-онангиз билан тортишманг. "Биррул волидайн" – бу отангиз ёки онангизнинг бошини ўпиб қўйишгина эмас. Бу билан уларнинг розиликларини олдим деб ҳам ўйламанг.
"Ота-онага яхшилик қилиш" дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани амалга оширишга шошилиш ҳамда уларни хафа қиладиган нарсадан йироқ бўлишдир».

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий
@mehrob_uz

62k 1 1.3k 674

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🍃💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

410k 7 27.9k 337

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.